Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Навоий кон-металлургия комбинатининг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди.
Умумий қиймати қарийб 200 миллион доллар бўлган ушбу корхона йилига 15 миллион тонна техноген чиқиндиларни қайта ишлаб, 7 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқариш қувватига эга.
Давлатимиз раҳбари корхона жамоаси, фаоллар ва журналистлар билан ҳам мулоқот қилди.
—
Президент ознакомился с деятельностью завода по переработке техногенных отходов Навоийского горно-металлургического комбината.
Предприятие общей стоимостью около 200 миллионов долларов способно перерабатывать 15 миллионов тонн техногенных отходов в год и производить более 7 тонн золота.
Глава государства пообщался с коллективом предприятия, представителями общественности и журналистами.
#Mirziyoyev #safar #Navoiy #zavod
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди.
Афғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Афғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндошув намоён этишга чорлаймиз.
Ушбу шавқатсиз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.
Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига сафари якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
“Ўзбекистон темир йуллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Болтабоев Алишер Анварович 1992 йил 28 августда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
А.Балтабаев 2017-2019 йилларда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида, Инновацион ривожланиш вазирлигида ва Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда меҳнат қилган.
Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia

❗️Паралимпия ўйинлари: ўзбек спортчилари 2 та олтин ва битта бронза медални қўлга киритди
🥇 Токиодаги мусобақаларда пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ўзбекистонлик Нозима Қаюмова 42,59 м натижа билан биринчи бўлди ва икки карра Паралимпия чемпионига айланди. Нозима Рио-2016 да ҳам олтин медални қўлга киритганди.
🥇 Пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш спорт турида F57 классида Моҳигул Ҳамдамова чемпионликни қўлга киритди. У 31,46 м натижа билан 1-ўрин эгаси бўлди.
🥉 F12 классида ядро улоқтириш бўйича финалда қатнашган Элбек Султонов эса 15,94 м натижа билaн бронза медалига сазовор бўлди.

Коронавирус (+829) ва пневмония (+334): кеча 1100 дан ортиқ бемор аниқланди
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 27 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 154 033 нафарга етган.
● Янги касалланиш ҳолатларининг 81 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 33 таси — Андижон, 16 таси — Бухоро, 22 таси — Жиззах, 18 таси — Қашқадарё, 16 таси — Навоий, 25 таси — Наманган, 77 таси — Самарқанд, 19 таси — Сирдарё, 32 таси — Сурхондарё, 77 таси — Фарғона, 36 таси — Хоразм, 129 таси — Тошкент вилояти, 248 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.
● Кеча 857 нафар бемор коронавирусдан соғайди (жами 146 550 та). 8 нафар бемор вафот этди (жами 1064 та).
〰️〰️〰️
● 27 август ҳолатига кўра, пневмонияга чалинганлар 22 839 нафарга етди. Беморларнинг 358 нафари соғайди (жами 15 368 та). Пневмониядан 4 нафар бемор вафот этди (жами 163 та).
⬆️ Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

❓Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: Штабга энг кўп қайси масалалар бўйича мурожаат келиб тушган?
АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова мавзу юзасидан маълумот берди:
〰️〰️〰️
«20 август куни илк марта Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур учрашувга тайёргарлик кўриш доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда қатор масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда махсус «Call-марказ»лар ва Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш Республика Штаби ташкил этилган эди.
⏳ Тадбиркорлар мурожаатлари 20 июлдан 10 августга қадар «Call-марказ»лар томонидан қабул қилинди. Уларни таҳлил қилиш учун ташкил этиш этилган Республика Штаби дам олиш кунларисиз куну-тун фаолият кўрсатди.
✍️ Штабнинг 9 та ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар, бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга доир мурожаат ва ғоялар таҳлил этилди. Сўнг, мурожаатлар тегишлилиги бўйича вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимликларга етказилди.
📄 Келиб тушган мурожаатлар бўйича Ишчи гуруҳлар тадбиркорлар билан боғланиб, индивидуал ҳарактерга эга бўлган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Худди шунингдек, вилоятларда ҳам ҳудудий Штаблар ташкил этилиб, ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати алоҳида ўрганилди.
Ўтган давр мобайнида Республика Штабига жами 15 309 та мурожаат келиб тушган. Шундан:
▫️12 140 та — индивидуал муаммолар;
▫️1 236 та — тизимли муаммолар ҳал этилиши бўйича таклифлар;
▫️1 804 та — ташаккурномалар;
▫️128 та — бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг ҳар бирини ҳал этилиш бўйича назорат ўрнатилиб, бугунги кунда 12 мингдан ортиқ, яъни 92 % масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва ижобий ҳал этилди.
Мурожаатларнинг барчаси 16 та асосий соҳаларга ажратилган.
📊 Энг кўп мурожаатлар — асосан, бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар, ер ажратиш масалалари, бино ажратиш ва хусусийлаштириш ҳамда солиқ тизими бўйича келиб тушган.
📍Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Тошкент шаҳар (1 672 та), Сурхондарё (1 456 та), Тошкент (1 429 та), Қашқадарё (1 364 та), Фарғона (1 309 та) вилоятлари тадбиркорлари фаол бўлишганини кўришимиз мумкин.
Расмий хабарлар | Медиабанк

⚡️Вакцинадан кейин фуқаронинг аҳволи оғирлашгани айтилаётган ҳолатни ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди
Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.
🔎 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу вазият назоратга олинган. Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.
📌 Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.
📄 Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
● Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган.

Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Паралимпия ўйинлари: ўзбек спортчилари 2 та олтин ва битта бронза медални қўлга киритди 🥇 Токиодаги мусобақаларда пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ўзбекистонлик Нозима Қаюмова 42,59 м натижа билан биринчи бўлди ва икки карра Паралимпия…
⚡️Яна 2 та кумуш медал — Паралимпиада: ўзбек спортчилари юқори натижаларни қайд этмоқда
🥈Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
🥈Пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик Севда Валиевага қарши баҳсда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
〰️〰️〰️
Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 8 тага етди: 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза.

❗️ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Хитой Фанлар Академияси, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. компанияси ҳамда Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳаммуаллифлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 рекомбинанант вакцинасининг III фаза синовлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлиллари якунланди.
Вакцинанинг III фаза халқаро кўпмарказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 нафар кишини қамраб олди. Мазкур тадқиқотларда Хитойнинг Хунан провинциясида, шунингдек Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилди.
Кўнгиллилар вакцина билан 0, 1, 2 ой оралиғида 3 дозада эмландилар. 2021 йилнинг 30 июнь санасига келиб жами 28 500 нафар кўнгилли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 14 249 нафари вакцина ва 14 251 нафари плацебо олганлги қайд этилган. Мазкур кўнгиллилардан 647 нафарида касаллик аниқланди, улардан 221 нафарида касаллик 3 та доза вакцина олгандан сўнг 7 кундан кейин аниқланди (ЖССТ протоколига кўра, 156 ҳолда касаллик аниқланиши керак).
📌 Дастлабки статистик таҳлил тўлиқ вакцинациядан 7 кун кейин касалланганларнинг 35 нафари вакцина билан, 186 нафари плацебо билан эмланганини кўрсатди. Бу вакцинанинг 81,76% самарали эканини англатади. ЖССТ талабларига кўра вакцина камида 70 фоиз самара бериши лозим.

⚡️Яна 2 та кумуш медал — Паралимпиада: ўзбек спортчилари юқори натижаларни қайд этмоқда 🥈Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. 🥈Пара дзюдо баҳсларида…
⚡️Токио-2020: Феруз Саидов олтин, Парвина Самандарова бронза медал билан Ўзбекистонни медаллар жамғармасида юқори ўринга олиб чиқди
🥇Пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Саидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши муросасиз курашда иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.
🥉Пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда Шерипбоева иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалга сазовор бўлди.
〰️〰️〰️
Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди — 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🥇Пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Саидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши муросасиз курашда иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.
🥉Пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда Шерипбоева иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалга сазовор бўлди.
〰️〰️〰️
Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди — 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Еврокенгаш Президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Бўлажак олий даражадаги саммитнинг кун тартибини ишлаб чиқиш, шу жумладан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тузишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Европейского совета Шарлем Мишелем.
Президент Евросовета искренне поздравил главу нашего государства и народ Узбекистана с 30-летием независимости, пожелав мира, благополучия и процветания.
Особое внимание уделено подготовке повестки предстоящего саммита на высшем уровне, включая заключение Соглашения о расширенном партнерстве и сотрудничестве.
#Mirziyoyev #muloqot #YeI #hamkorlik

🇪🇺🇺🇿 Европа кенгаши Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов мактуб матнини ҳавола қилди:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Президент жаноблари!
Европа Иттифоқи номидан Сизни мамлакатингиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.
Ўзбекистон ёш давлат бўлса-да, ҳар қанча фахрланишга арзигулик қадимий меросга асоланган. Мустақиллик йилларида мамлакатингиз кўп ютуқларга эришди, минтақада ва жаҳонда ўз мавқеини мустаҳкамлади.
Сизнинг раҳбарлигингиз остида Ўзбекистон қўшнилар билан кўприкларни тиклади ва минтақангизда барқарорлик ва тинч ҳамкорликни илгари суришда етакчиликни ўз зиммасига олди. Глобал ва минтақавий таҳдидларни енгиб ўтиш йўлида шериклик қилиш ўзаро ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади ҳамда Афғонистондаги сўнгги воқеалар нуқтаи назаридан ғоятда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Европа Иттифоқи уч ўнйиллик давомида мамлакатингиз билан Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Муносабатларимиз мустаҳкамланишда давом этиб, шу йилнинг баҳорида биз юртингизнинг атроф-муҳитни бошқариш ва инсон ҳуқуқлари каби соҳалардаги халқаро конвенцияларга қўшилиш борасидаги муваффақиятларининг эътирофи сифатида Ўзбекистоннинг савдо преференцияларини олиш бўйича GSP+ тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганини олқишладик.
Муносабатларимизни янги, фаол ҳамкорлик босқичига кўтариш ниятидамиз, зеро, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими бўйича музокараларимиз якунига етмоқда. Ушбу битимнинг қабул қилиниши Ўзбекистон мустақиллиги ва икки томонлама муносабатларимизнинг 30 йиллигини нишонлаш учун муносиб натижа, Сиз амалга ошираётган модернизация ва ислоҳотлар дастури эришаётган ютуқларнинг ифодаси бўлади.
Шуни ҳисобга олиб, мен Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган Махсус вакили, элчи Терхи Хакаладан унинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳим соҳалардаги минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятларини ҳукуматингиз билан муҳокама қилишни сўрадим.
Ҳурматли Президент жаноблари, мамлакат етакчиси сифатида Сизга ушбу табрик мактубини йўллар эканман, яқин келажакда Брюсселга режалаштирилаётган ташрифингиз доирасида Сиз билан учрашамиз, деб умид билдираман.
Муҳтарам Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эътиборимни қабул қилгайсиз.
Чуқур ҳурмат билан,
Шарль Мишель,
Европа кенгаши Президенти».

● Январь-июль ойларида Бизнес-омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги ходимларига тадбиркорлик субъектларидан 499 та мурожаат тушган, 148 таси ижобий ҳал этилган, 239 тасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар орқали тушунтириш берилган.
● Мурожаатларнинг 11,5 фоизи — ер, кадастр, архитектура соҳасида, 13,6 фоизи — солиқ соҳасида, 7,9 фоизи — рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш соҳасида, 9,2 фоизи — суд қарорлари, суд ҳужжатлари ижроси юзасидан, 3,7 фоизи — банк ва кредит соҳасида.
● Таъсир чораларини кўриб чиқиш натижаларига кўра, 7 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. 6 млрд сўмдан ортиқ маблағ тадбиркорлар фойдасига ундирилиши белгиланди.
● Тузилган маъмурий баённомаларга асосан 100 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгар деб топилди ва улардан 155 миллион сўм жарима давлат фойдасига ундирилиши таъминланган.
〰️〰️〰️
АОКАда Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Жамшид Бекмуҳамедов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:
👉 Батафсил

🔸Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда
Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, эсдалик тангалар 30 августдан сотувга чиқарилади. Тангаларнинг дизайни Бадиий академия мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида сотиб олиш мумкин.
📎 Батафсил
〰️〰️〰️
🔸Запускается продажа золотых и серебряных памятных монет, посвященных тридцатилетию государственной Независимости Республики Узбекистан
Центральный банк с 30 августа текущего года начинает реализацию памятных монет. Дизайн памятных монет разработан совместно со специалистами Академии художеств Узбекистана. Золотые и серебряные памятные монеты можно приобрести в филиалах коммерческих банков.
📎 Подробнее