Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига сафарини Кармана туманидан бошлади ҳамда мамлакатимиздаги илк қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Мазкур мажмуа қурилиши ўтган йили бошланган эди. 110 млн. доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилди. Унинг қуввати 100 мегаватт.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон электроэнергетика тармоғини янада ривожлантириш режаларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Навоийскую область с Карманинского района, где принял участие в церемонии запуска первой в стране солнечной фотоэлектрической станции.
Строительство комплекса началось в прошлом году. Были освоены инвестиции на 110 млн. долларов и установлено 300 тысяч солнечных панелей. Мощность станции составляет 100 МВт.
В своем выступлении глава государства обозначил планы по дальнейшему развитию электроэнергетической отрасли Узбекистана.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #elektrstansiyasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда телесериал суратга олиш жараёнида актёрлар жанжаллашиб кетди

Ижтимоий тармоқларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнида оммавий муштлашув рўй берди” деб номланган видеотасвир тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Хабар берилишича, жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 16.00 ларда Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида хусусий кинокомпания томонидан телесериални тасвирга олиш ишлари олиб борилаётган эди.

Суратга олиш жараёнида актёрлар ўзаро гап талашиб тортишиб қолишган ва жанжаллашиб кетишган. Оғзаки жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🥇 Паралимпия ўйинлари: Ўзбекистон илк олтин медални қўлга киритди

Токиодаги спорт мусобақаларида дзюдо бўйича -66 кг вазнда ўзбекистонлик Учқун Қуронбоев финалда испаниялик Серхио Ибанез устидан ғалаба қозониб, мамлакат делегациясига илк олтин медални келтирди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирусга қарши эмлаш бошлангандан буён нечта одамда ножўя таъсирлар кузатилди? Вакцинадан сўнг ўлим ҳолати қай этилдими?

Вакцина қабул қилгандан сўнг ножўя таъсири кузатилса, ҳеч ким жавобгар бўлмаслигини айтишяпти, шу тўғрими?

Кимлар вакцина олмаслиги мумкин?

Коронавирус билан касалланган одамларда альфа, бетта, гамма вариантларидан ҳимоя қилувчи антитаначалар пайдо бўлиши ҳақида хабар тарқалди, шу ростми?

〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков саволларга жавоб берди:

📹 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегаралари ўзгартирилди

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида муҳокама қилинган ушбу масала Сенат қарори билан Тошкент вилоятидан 7 853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши белгиланмоқда.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official