Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.84K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

—————

Болани боғчага қабул қилишда қандай имтиёзли тоифалар бор? — Батафсил

Таълим кредити ажратишнинг янги тартиби ҳақида маълумот берсангиз? — Батафсил

Менинг розилигимсиз ободанлаштириш ва яна бошқа сабаблар билан маошимдан пул олиб қолишлари мумкинми? — Батафсил

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанимдан 5 ой ўтди. Декрет пули учун мурожаат қилсам бўладими? — Батафсил

Йиллик меҳнат таътилнинг бир қисмини олиш тартиби қандай? — Батафсил

Автомобилларни техник кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилдими? — Батафсил

Безорлик ҳаракатлари учун қонунчиликда қандай жавобгарлик чоралари мавжуд? — Батафсил

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга дарслик тўпламлари учун тўловда имтиёз борми? — Батафсил

Ҳашар ва мажбурий меҳнатнинг ўзаро фарқи нимада? — Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
🦠Кеча юртимизда 881 нафар кишида коронавирус аниқланди

2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148203 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Кеча кун давомида 853 киши соғайди ва 140941 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, касалликдан вафот этганлар сони 1015 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙 Бугун АОКАда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ислом Норбобоев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда давлат-хусусий шериклик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда лойиҳалар бўйича маълумот берилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Нарматов Бехзот Рахматиллаевич “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Б.Нарматов Андижоннефт АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда комплаенс назорат хизматининг фаолияти таҳлили юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан номинал қиймати 5 000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги пул белгилари муомалага чиқарилмоқда.

🔸Марказий банк ахборот хизмати ушбу пул бирликларининг муомалага киритилиши билан боғлиқ саволлар юзасидан Марказий банк масъул ходими Зафар Асадовдан маълумот олди.

Каналга аъзо бўлиш 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Расулов Рауфжон Ғафурович 1971 йил 22 августда Тожикистон Республикасида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Р.Расулов 1994-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Молия вазирлиги ахборот хизмати 2021-2022-ўқув йилида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар учун таълим кредити ажратадиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди.

Каналга уланиш 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Кеча юртимизда 855 нафар кишида коронавирус аниқланди.

🦠 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149058 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Кеча кун давомида:
804 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 141745 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Афсуски, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1021 нафарга етди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 21 август куни 371 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 20764 нафарга етди.

✔️Кеча уларнинг 449 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 13378 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 141 нафарга етди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” эзгу ғояси асосида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари якунлари бўйича

🖇 Мамлакатимиз маҳаллалари бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

▫️ 14 минг 71 гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилди
ва санитар тозаланди;
▫️ 12 минг 60 тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди;
▫️ 12 минг 419 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;
▫️ 9 минг 287 та қабристон ва 711 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди;
▫️ 5 млн 250 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

✔️ Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 8 минг 460 та техника воситалари жалб этилди.

🔘 Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга оширилди:

🏚 5 минг 947 та кам таъминланган оилаларнинг 168 минг м2дан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди;

💳 10 минг 297 нафар эҳтиёжманд оилаларга, шундан 3456 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

🔹Мазкур хайрия тадбирлари орқали 3 млрд. 193 млн сўмдан ортиқ, шундан 189,0 млн. сўмдан ортиқ маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.

Бундан ташқари, ҳашар куни маҳаллаларда 141 та савдо
ва маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар, шундан:

22 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари (гўзаллик салони, сартарошхона, кутубхона, дорихона, новвойхона, нуронийлар маркази ва бошқалар);

25 та савдо объектлари, 9 та ишлаб чиқариш цехи, 34 та маҳалла биноси, 7 та болалар спорт майдончалари, 44 та бошқа объектлар фойдаланишга топширилди.

Ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 9 млн. 700 мингдан зиёд фуқаролар, шундан 5 млн. 664 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

📢Маълумот учун: август ойи давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тасдиқланган режа асосида кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари билан давом этади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АВТОМОБИЛИНГИЗНИ ЁНҒИНДАН АСРАНГ!

Транспортдаги ёнғин кутилмаганда содир бўлиши ва жуда тез ривожланиши билан хавфлидир. Бундай вақтда нима қилиш керак?!

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати мутахассис ёрдамида автомобилда ёнғинга сабаб бўлувчи омиллар, уларни бартараф этиш ва ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳақида фойдали маслаҳатларни бериб ўтди.

Батафсил...


Каналга аъзо бўлиш 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🎓Талабалар учун таълим кредити ажратадиган жами 11 та тижорат банклари рўйхати эълон қилинди.

Молия вазирлиги ахборот хизматининг берган хабарига кўра, тижорат банклари ва уларнинг барча жойлардаги филиалларига ариза бериш йўли билан таълим кредитини олиш мумкин бўлади.



Каналга аъзо бўлиш 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, ҳозиргина ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинган.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉370 000 дозаси "Спутник V",

💉986 480 дозаси AstraZeneca,

💉13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шунингдек, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 миллион 479 минг 304 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🎓Жорий ўқув йилидан бошлаб, академик таътил олган талабалар ўқишни "сиртқи", "кечки", "онлайн" шаклларга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлади.

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

🔹Қаромоғида/хонадонида беморга қараши лозим бўлган талабалар;
🔹соғлиги туфайли ўқишга келиш имконияти бўлмаган талабалар;
🔹соғлигига кўра уйда қолиши керак бўлган хомиладор аёл талабалар;
🔹чақалоғи бор ёш талаба оналар;
🔹харбий хизматни ўтамоқчи бўлган талабалар ва бошқа асосли сабаб кўрсатган талабалар академик таътил олишлари мумкин бўлади.

📌Ўтган даврдаги академик таътилдан хозиргисининг фарқи талаба ўқишдан четлатилмайди.

📝Бунинг учун талаба таҳсил олаётган олийгоҳ ректори номига академик таътил олишга сабаб бўлган омилни кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва маълумотнома (справка) тақдим қилади.

Батафсил...

Каналга уланиш: 👇👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент таълим муассасалари агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Собирова Дилфуза Азимджоновна 1970 йил 23 августда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Д.Собирова фаолияти давомида "Даракчи" ва "Солиқ плюс" газеталарида бош муҳаррир вазифасида, шунингдек, Республика Ёшлар медиа марказида меҳнат қилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Тошкент вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Джумаев Хамза Хаятович 1980 йил 23 августда Бухоро вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Х.Джумаев 1999-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
23 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон фукаролари 2021 йил I сентябрдан Россия ҳудудига "Путешествую без COVID-l9" мобил иловасига ПЗР-тестнинг манфий натижасини киритиш орқали кириши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида
● Вақти: 14:00
Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва Транспорт вазирликлари мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

●Мавзу:
Ўзбекистон СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
●Вақти: 16:00
Иштирок этади:
Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 2016-2021 йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг ўртача ойлик маошларидаги ўзгаришлар «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2016…
📊 2017-2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимига бюджетдан ажратилган маблағлар ҳажми 2 баробарга ошган

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш учун 2017-2020 йиллар оралиғида соғлиқни сақлаш тизимига бюджетдан ажратилган маблағлар ҳажми 7,1 трлн сўмдан 14,8 трлн сўмга, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун ажратилган харажатлар эса 0,4 трлн сўмдан, 1,4 трлн сўмга оширилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official