Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига фуқаролардан жами 41 125 та таклифлар келиб тушган

Бу ҳақда АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔎 Таклифларнинг энг кўпи 13 853 таси ички йўлларни таъмирлаш, 6 798 таси таклиф умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 5 649 та таклиф кўчаларни ёритиш тизими, 4 424 та таклиф ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ташкил этган.

📈 Ҳозирда ташаббусли бюджет жараёнининг 3-босқич яъни овоз бериш жараёни ўтказиляпти. Фуқаролар жорий йилнинг 2 сентябрига қадар ўзларини қизиқтирган таклифларга овоз беришлари мумкин бўлади.

📎 Ҳар бир шахс фақатгина бир маротаба овоз бериш хуқуқига эга бўлади. Бугунги кунга келиб фуқаролар томонидан 100 мингдан ортиқ овозлар берилди. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига (20 446) тўғри келса, энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига (1 962) тўғри келмоқда.

📌 Шу билан бирга, фуқароларга овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишларига имконият яратиш мақсадида 3 хил кўринишда овоз бериш шакли тадбиқ этилган бўлиб, жумладан фуқаролар порталдан рўйхатдан ўтган ҳолда, SMS-қисқа хабар орқали, офлайн кўринишда ўз овозларини беришлари мумкин.

📲 Бугунги кунга келиб жами келиб тушган овозларнинг қарийб 55 фоизи онлайн кўринишда, 45 фоизи SMS қисқа хабар орқали келиб тушган овозларни ташкил этмоқда. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳар бир туман ва шаҳарда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва ушбу тадбирларни молиялашириш учун маблағ ажратилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент 20 августни «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотдан:

«Мен бугунги мулоқотдан жуда ҳам мамнун бўлдим. Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми?

Шу муносабат билан бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар», — деди давлатимиз раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига берилган таклифлар асоссиз рад этилса, кимга мурожаат қилиш керак?

Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департамент директори:

«Биз яқинда вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳар бир ҳудудга бириктирилган ходимларнинг телефон рақамларини эълон қилдик. Яъни, ҳар бир ҳудудга Молия вазирлиги ходими бириктирилган. Бу каби ҳолатларда бевосита уларга мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, Молия вазирлигида фаолият кўрсатаётган 71-239-1379 ва 71-239-1379 рақамларига қўнғироқ қилиш орқали ҳам ўз таклифларини ёки эътирозларини билдиришлари мумкин».

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ вакилларининг расмий статистикада эълон қилинмайдиган статистик маълумотларни сўраб олиш тартиби қандай ва уни эълон қилиш масаласида қаерга мурожаат қилинади?

🎙 АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори Баҳодир Ғойибназаров саволга атрофлича жавоб берди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди, янги ташаббусларни илгари сурди.
Мулоқотда тадбиркорлар сўзга чиқиб, фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди.

Президент провел открытый диалог с предпринимателями. В мероприятии, впервые прошедшем в таком формате, приняли участие около 10 тысяч представителей бизнеса.
В своем выступлении глава государства обозначил 7 важных направлений решению проблем в сфере и выдвинул новые инициативы.
Выступившие предприниматели рассказали о проблемах в своей деятельности, высказали свои мнения и предложения. Они рассмотрены с участием ответственных лиц и хокимов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tadbirkorlik #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан суҳбатлашди

2021 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент тадбиркор кўтарган масалани чуқур ўрганиб, таклиф киритишга кўрсатма берди

Президент поручил глубоко изучить поднятый предпринимателем вопрос и внести предложение

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқароси Афғонистондан эвакуация қилинди

Ўзбекистон Республикаси қўшни Афғонистонда сақланиб турган мураккаб вазият муносабати билан, чет эллик ҳамкорларнинг мурожаатларига жавобан, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига содиқлик руҳида қатор давлатлар билан уларнинг фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш масаласи бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳозирги вақтда Германия, Россия, Швейцария, Австрия, Дания, Польша, Словакия, Қозоғистон каби давлатлар билан аэропорт инфратузилмасидан фойдаланиш хизматларини тақдим этиш, ҳаво макони орқали учишга рухсат бериш, аэропортга учиб келиш, қўниш, зарур техник ва логистика ёрдамини кўрсатиш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда дастлабки тарзда келишилган мамлакатларга жўнатилаётган ҳам чет эл фуқаролари, ҳам Афғонистон фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш бўйича тартибли ишлар йўлга қўйилган.

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқаросини эвакуация қилиш таъминланди.

Эвакуация қилинаётган фуқароларга Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли бўлиб туриш пайтида карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, шундан сўнг кечиктирилмасдан режалаштирилган манзил-мамлакатига жўнатилмоқда.

Бундан ташқари, “Толибон” ҳаракати вакиллари билан шу кескин кунларда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқароларининг хавфсизлик кафолатларини олиш бўйича кўп ишлар қилинди.

“Толибон” раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича келишувлар натижасида 150 нафар Афғонистон фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилди.

Афғонистонга қайтган фуқаролардан олинган маълумотларга кўра, уларга нисбатан расмий процессуал чоралар кўрилгандан сўнг, уларнинг ҳаммаси уйларига қўйиб юборилган ва ҳозирда улар ўз оилалари бағрида тўлиқ хавфсиз ҳолда бўлиб турибди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
21 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Аҳолидан тушаётган мурожаатлар юзасидан савол-жавоб
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ислом Норбобоев, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Комплаенс назорат хизматининг фаолияти таҳлили юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инновацион ривожланиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна 1975 йил 21 августда Наманган вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Абдуқундузова 1998-2019 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

—————

Болани боғчага қабул қилишда қандай имтиёзли тоифалар бор? — Батафсил

Таълим кредити ажратишнинг янги тартиби ҳақида маълумот берсангиз? — Батафсил

Менинг розилигимсиз ободанлаштириш ва яна бошқа сабаблар билан маошимдан пул олиб қолишлари мумкинми? — Батафсил

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанимдан 5 ой ўтди. Декрет пули учун мурожаат қилсам бўладими? — Батафсил

Йиллик меҳнат таътилнинг бир қисмини олиш тартиби қандай? — Батафсил

Автомобилларни техник кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилдими? — Батафсил

Безорлик ҳаракатлари учун қонунчиликда қандай жавобгарлик чоралари мавжуд? — Батафсил

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга дарслик тўпламлари учун тўловда имтиёз борми? — Батафсил

Ҳашар ва мажбурий меҳнатнинг ўзаро фарқи нимада? — Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
🦠Кеча юртимизда 881 нафар кишида коронавирус аниқланди

2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148203 нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Кеча кун давомида 853 киши соғайди ва 140941 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, касалликдан вафот этганлар сони 1015 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official