Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор”, “Энг яхши солиқ тўловчи” ва “Энг яхши экспортёр”
деган номларга муносиб деб топилган 100 нафар тадбиркорларга Президент Шавкат Мирзиёев номидан миннатдорчилик хатлари топширилди.

Миннатдорчилик хатларини Бош вазир ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ҳамда Сардор Умрзаковлар топширди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланади.
Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
__

Скоро начнется открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями страны.
На встрече будут обсуждены меры по поддержке бизнеса, решению системных проблем в сфере, рассмотрены предложения предпринимателей.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️ Айни дақиқада Халқаро анжуманлар саройида Президент Ш. Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Дастлаб Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўзга чиқди. Унинг маълумот беришича, бугун жами 10 мингдан ортиқ тадбиркор мулоқотни кузатиб боряпди.

– Тадбиркорда қўрқув бор эди. Ҳисоб рақамида валюта борлигини бировга кўрсатишга қўрқарди. Фақат сизлар (тадбиркорлар) эмас, жамият қўрқарди. 25 йил ичида ололмаган GSP+ ни 5 йилда олганимиз кичкина гап эмас.

Бугун Ўзбекистонда 1.5 миллион тадбиркор бор. Аввал 400 мингта эди. Шу 1.5 миллион тадбиркор 5 миллион аҳолига иш беряпти,- деди Президент ўз нутқида.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Ш. Мирзиёев:

"Кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги-янги имконият ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг кўпига барҳам берилди.

Энг асосийси, эл орасида ва давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрў ва мавқеи кун сайин тобора ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган, ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади".

Давлатимиз раҳбари тадбиркор ёшлар ва аёллар сафи кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– Мен бугун ушбу залда ва жойлардаги студияларда қатнашаётган юзлаб тадбиркор ёшлар ва опа-сингилларимизни кўриб турганимдан бениҳоят хурсандман.

Биз кейинги 2 йилнинг ўзида, фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик. Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент 100 нафар тадбиркорга нега миннатдорчилик хати юборганини изоҳлади

Давлатимиз раҳбари шижоатли ва фидойи тадбиркорларнинг айримларини тилга олиб, халқимизга мададкор бўлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

- Биз доимо изланиб, янгиликка интилиб яшайдиган тадбиркор-ларимизни, ўз ишига фидойи ва жонкуяр, ватанпарвар инсонлар деб биламиз ва уларни қадрлаймиз.

Айниқса, мураккаб пандемия давридаги синов ва қийинчиликлар пайтида ҳам, халқимизга мададкор бўлиб, ўз бизнесини нафақат сақлаб қолган, балки янги иш ўринларини яратиб, муҳтожларга кўмак бераётган ҳамда ишлаб чиқариш ва экспортни оширган тадбиркор дўстларимга бугун чин қалбимдан раҳматлар айтаман.

Ана шундай фаол ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга, такроран чуқур ташаккур билдираман ва чизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман, - деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади.

Тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббус келиб тушди ва шу кунгача жойларда уларнинг кўпчилиги ҳал этилди.

Айниқса, Андижон, Наманган ва Сурхондарёда ишлар тизимли ташкил қилиниб, тадбиркорларимизнинг 90 фоиз муаммолари қисқа фурсатларда ҳал қилиб берилгани, албатта қувонарли ҳол.

Қаерда муҳит яхши бўлса, ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари Президент талабини тўғри тушунган бўлса, ўша ерда ишлаш услуби, тадбиркорларга муносабат ўзгарган.

Аќсинча, тадбиркор дарди билан яшамаган, улар кўтарган муаммоларнинг ичига кирмасдан, кўмак бермаган раҳбарлар фаолиятига эса, халқимизнинг ўзи баҳо беради ва бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ ва келажакда ҳам шундай бўлади.

Бир нарсани барчамиз аниқ тушуниб олишимиз лозим. Тадбиркорларимизнинг ушбу мурожаатлари, амалдаги ислоҳотларимиз кўзгусидир.

Шу боис, ҳар бир вазирлик ва идора раҳбари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари келиб тушган мурожаатларни ўзларининг фаолиятига баҳо деб билишлари, бундан тўғри хулоса чиқариб, кескин ўзгаришлар қилишлари зарур ва шарт.

Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади.

Президент Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️«Тадбиркорларни қийнаётган барча муаммо ва саволлардан тўла хабардорман», — Президент

Президент
тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Мен сизлар томонингиздан кўтарилган масалалар билан атрофлича танишиб чиқдим. Шу боис, сизларни қийнаётган барча муаммо ва саволлардан тўла хабардорман.

Бугунга қадар энг долзарб муаммоларни тизимлаштириб, уларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқдик.

Биринчи йўналиш. Сизлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ.

Жумладан, ушбу мурожаатларнинг асосий қисмида кредит ставкаларининг юқорилиги, ва кўплаб кредитларнинг қисқа муддатга, тадбиркор учун ноқулай шартларда берилаётгани қайд этилган.

Ҳақиқатдан ҳам, тан олиб айтишимиз керак, тадбиркорларга бугунги кунда берилаётган аксарият кредитларнинг муддати 3 йилдан ошмайди.

Шунингдек, банклар томонидан йиллик 8-10 фоиздан хорижий валютада 18 мингга яқин тадбиркорларга берилган кредит валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда.

Бу ҳақда мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушгани ҳам ушбу масалалар тадбиркорликни ривожлантириш учун оғир юк бўлиб турганини кўрсатмоқда.

Шу боис, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базаси ва кредитларнинг мақбул фоиз ставкаларини шакллантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз талаб этилади.

Биринчидан,
банкларнинг капиталини ошириш бўйича қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун, келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида қўшимча 600 миллион доллар ажратилади.

Бу маблағлар танлов асосида ҳам давлат, ҳам хусусий банкларга жойлаштирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💰1 октябрдан бошлаб, илгари 1 миллион долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 миллиард долларга яқин кредитлари миллий валютага ўтказиб берилади

Президент Шавкат Мирзиёев:

Иккинчидан,
юқоридаги маблағларни жалб қилмоқчи бўлган банкнинг ўзи ҳам ташқи ва ички молия бозорларидан камида 30 фоиз қўшимча ресурслар жалб қилади.

Жумладан, банклар томонидан келгуси йили халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади.

Шунингдек, Ўзбекистон бозорида ишлашга тайёр бўлган, замонавий технологияларга эга йирик хорижий банкларни кириб келишига кенг имкониятлар яратамиз.

Бу ҳам, ўз навбатида, тадбиркорларимиз учун қулай шароитлар тақдим этади ва банк тизимида биз учун ниҳоятда керак бўлган соғлом рақобат пайдо бўлади.

Учинчидан
, банклар четдан ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни миллий валюта – сўмда ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади.

Валютада кредит олган ва бугун қийин аҳволга тушиб қолган юзлаб тадбиркорларимиз ушбу масалани ўз мурожаатларида кўтарганлар.

Шу боис, Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

Ушбу компания банклар томонидан чет эл валютасида жалб қилинаётган маблағларни сўмга ўгириб, кредитни ички бозорда фақат миллий валютада бериш учун зарур шароит яратади.

Лўнда қилиб айтганда, бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмайди.

Тўртинчидан,
бундан буён Ҳукумат томонидан халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинаётган имтиёзли маблағлар ҳисобидан банкларга бериладиган кредитларнинг муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади.

Бешинчидан, жорий йил 1 октябрдан бошлаб, илгари 1 миллион долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 миллиард долларга яқин кредитлари, тадбиркор ва тижорат банклари ўртасидаги келишувга асосан, миллий валютага ўтказиб берилади.

Умуман, юқорида таклиф этилаётган механизмлар ҳисобига, тижорат банкларида ҳар йили ўртача 30-40 триллион сўмлик миллий валютадаги, узоқ муддатли қўшимча ресурслар шаклланади.

Булар ҳисобига, тадбиркорлар миллий валютадаги кредитларни узоқ муддатга ва ҳозирги ставкалардан камида 5 фоиз арзон олиш имкониятига эга бўладилар.

Мен ўйлайманки, бу янги имкониятлар мамлакатимизда тадбиркорлик ривожига катта туртки беради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев: «Иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим»

Давлат раҳбари арзон ва сунъий пасайтирилган кредитлар пул бозоридаги мувозанатни бузишини яхши тушунишини айтди. Иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим.

Барқарорлик бўлмаса, иқтисодий ўсиш бўйича кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз. Бу борада, фоиз ставкаларига бевосита таъсир этадиган инфляцияни ва яна такрор айтаман инфляцияни қоғозда эмас, амалда (бир пайтлар инфляцияни қоғозда ёзардик) пасайтириш ҳамда банк орқали кредитлаш жараёнини тўлиқ бозор механизмларига ўтказишга қаратилган ишларни давом эттирамиз.

Шавкат Мирзиёев инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилингани, бу эса кредит ставкаларини ҳам мақбул даражага тушириш ва муддатини узайтириш имконини бериши ҳақида сўзлади.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
19 мамлакатнинг ҳарбий ижодий жамоалари биринчи марта "Арми-2021" Халқаро армия ўйинлари диорасида янги "Армия маданияти" мусобақасида нималарга қодирлигини намойиш этади.

Танлов тўрт босқичга бўлинган ва бу этапларда жамоалар вокал, чолғу, рақс ва кўргазма фаолияти бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишлари керак бўлади.

Мусобақа бошланишидан олдин 19 та жамоанинг ҳар бири ўз видео табригини тақдим этади, унда томошабинларни ўз мамлакатининг маданий хусусиятлари билан таништиради.

Ватандошларимиз ҳам шундай ролик тайёрлаган. Кўришни тавсия қиламиз:

https://www.youtube.com/watch?v=vbviWNIP3I8

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Жорий йил 1 октябрдан микромолия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади

Еттинчидан,
кўплаб мурожаатларда бизнесни молиялаштириш манбаларини янада кўпайтириш мақсадида нобанк кредит ташкилотларини очиш ва юритишга бўлган мавжуд талабларни камайтириш ва енгиллаштириш сўралган. Бу таклифлар бизга жуда маъқул.

Шунинг учун, жорий йил 1 октябрдан микромолия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади. Энди, улар фаолиятини бошлаши учун фақатгина Марказий банк реестрига киришлари кифоя.

Шунингдек, бундан буён уларга касса хоналари ташкил этиш, ҳудудларда филиаллар очиш учун Марказий банкнинг розилигини олиш шарт бўлмайди.

Улар томонидан тадбиркорларга бериладиган микрокредит (300 миллион сўм) ва микролизинг (600 миллион сўм) учун амалдаги чекловлар ҳам олиб ташланади.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотларига бошқа ташкилотлардан маблағлар жалб қилиш, облигациялар чиқариш ҳуқуқлари ҳам берилади.

Шунингдек, ушбу ташкилотлар худди банклар каби тўловларни қабул қилиш ваколатига ҳам эга бўладилар.

Умуман, ушбу янги имкониятлар ҳисобидан ҳам кредит бозорида тадбиркорларимиз учун йилига қўшимча 10 триллион сўм маблағ шаклланади.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга олиб келинган хом ашё импорт божидан озод этилади

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашуви давомида иккинчи йўналиш – солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди:

– Маълумки, сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди. Кўпчиликнинг эсидан чиққан бўлиши мумкин, яқингача Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар тўланар эди.

Ушбу йиғимлар корхоналарнинг фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 20-25 фоиз фойдасига тенг бўлган.

Бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғимларни бекор қилиш ҳисобига, 7 мингга яқин корхона ҳар йили ўртача 6 триллион сўм солиқ тўлашдан озод бўлдилар.

Молк-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробарга камайтирилди. Аниқ мисоллар билан гапирадиган бўлсак, транспорт соҳасида солиқ юки – 3 баробар, озиқ-овқат саноатида – 2 баробар, тўқимачилик ва электротехника саноатида эса, 20 фоизгача камайди.

Айниқса, пандемия даврида харажатларимиз кескин ошганига қарамай, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди, кўпроқ зарар кўрган тармоқларга ижтимоий солиқ 12 фоиздан 1 фоизга пасайтирилиб, мол-мулк ва ер солиқлари тўловларидан буткул воз кечилди.

Бу эса, ўз навбатида тадбиркорлар ихтиёрида қолган 2 триллион сўм маблағни бизнес фаолиятига сарфлаш имконини берди.

Лекин, солиқ ставкалари ва солиқ маъмурчилиги бўйича тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган ҳақли саволлар ҳали жуда кўп.

Биринчидан,
ўтган йили янги Солиқ кодекси амалга киритилганидан кейин, 23 та махсус иқтисодий зона иштирокчилари аввалги имтиёзларимиз сақланиб қоладими ёки йўқми, деб безовта бўлмоқдалар.

Бу борада бир фикрни аниқ қилиб айтмоқчиман: 2020 йил февраль ойида “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга берилган имтиёзлар сақлаб қолинади.

Шунингдек, ички бозорда тенг рақобат бўлиши учун экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга олиб келинган хом ашё импорт божидан озод этилади.

Лекин, бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз занжирини яратиш бўйича катта ислоҳотларни олиб бораяпмиз.

Шу боис, махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисмини 7 кун ичида қайтариб бериш тартиби жорий қилинади.

Ушбу тартиб тадбиркорларга бир йилда ўртача 350 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини қисқа муддатда қайтариб олиш ва айланма маблағларини кўпайтириш имкониятини беради.

Бундан ташқари, четдан олиб келинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини 120 кун давомида бўлиб-бўлиб тўлашда тадбиркорларга фоиз ҳисобланмайди ва гаров талаб этилмайди, - деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇨🇭 Ўзбекистон Швейцария фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишга ёрдам беради

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди:

«2021 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Aфғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларга алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади ТИВ хабарида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️13 мингта умумий овқатланиш корхонаси йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинади

❗️Туризм компаниялари ва меҳмонхоналар туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилинади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида маълум қилди:

«Мамлакатимизда қурилиш соҳасида ҳам, катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича 50 дан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардан таклифлар келиб тушган.

📉 Масалан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ цементнинг таннархида — 14 фоиз, асфальтда — 10 фоиз, қум-шағал аралашмасида — 7 фоизни ташкил этади. Шу боис, норуда қазилмаларга (қум-шағал, оҳактош, гипс, доломит каби) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади. Бунинг ҳисобига 1,5 мингга яқин корхоналар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади».

Президент матбуот котиби хабар беришича, давлатимиз раҳбари қуйидаги фикр ва таклифларни билдирди:

✍️ «Умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

📌 Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.

▪️Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.

📌 Шу билан бирга, туризм компаниялари ва меҳмонхоналарни туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилсак, нима дейсизлар?

▪️Бу — ҳозирги қийин шароитда тушуми камайиб кетган 2 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 150 миллиард сўм қолади, дегани».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни қайси давлатлар тан олади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берди.

Эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласи Ўзбекистон ва қабул қилувчи давлатлар ўртасида эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш тўғрисида меморандиум имзоланганлигига боғлиқ.

Ташқи ишлар вазирлиги, хорижий давлатлардаги элчихоналар, консуллик бюролари иштирокида бу каби меморандумларни имзолаш масалалари бўйича тегишли ҳаракатлар бошланган.
〰️〰️〰️〰️

Ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борми?

Жиноят кодексининг 244(5) моддасига мувофиқ, "Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш” учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаригача жаримага тортиш жазоси, 300 соат мажбурий жамоат иши, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

Ушбу маълумотни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан, 400 баробаригача жаримага тортиш жазоси, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат иши, 2 йилдан 5 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️13 мингта умумий овқатланиш корхонаси йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинади ❗️Туризм компаниялари ва меҳмонхоналар туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилинади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида маълум қилди:…
⚡️Cолиқ идораларининг камерал назорати натижасига кўра молиявий жарима қўллаш амалиёти бекор қилинади

⚡️Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўлиқ бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан жиддий чораларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади:

〰️〰️〰️
«Келгуси йил 1 январдан бошлаб солиқ идоралари ўз электрон дастурлари орқали бизнес субъектларига ҳисоботларини шакллантириш хизматини йўлга қўяди.

💵 Ҳозирда, 228 мингта кичик тадбиркорда бухгалтер йўқ. Оқибатда, солиқ ҳисоботларини камчиликлар билан топширган 32 мингга яқин тадбиркорга молиявий жарима солинган.

Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби эса тўлиқ бекор қилинади.

💵 Шунингдек, солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани, мени хавотирга солмоқда. Ўтган йили камерал назорати натижасида 336 та корхонага 51 миллиард сўм молиявий жарима қўлланилган бўлса, жорий йил 6 ойда 3 мингдан зиёд тадбиркорга 900 миллиард сўмдан ортиқ жарима белгиланган.

Шунинг учун Қўчқоров, Ишметов, Қудбиев, Давлетов, Қосимов бир ой муддатда, солиқ идораларининг камерал назорати натижасига кўра, молиявий жарима қўллаш амалиётини бекор қилиш бўйича таклиф киритсин», — деди давлатимиз раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official