Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видеохабар тарқалган.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Пневмония: яна 398 кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

● ССВ матбуот хизмати маълум қилишича, пневмония юқтирган жами беморлар — 19200, вафот этганлар — 129 нафар.

● Кеча пневмониядан 422 та бемор соғайиб, умумий соғайганлар 11793 нафарга етди.

📎 Жадвал: пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💉 Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар миқдори 12,3 миллион дозадан ошди

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар — 1 435 883 нафарга етди.

17 августда ҳудудлар бўйлаб 124 713 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

▫️1-босқич эмланганлар — 67 180 нафар,
▫️2-босқич эмланганлар — 45 214 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 12 319 нафарни ташкил қилди.

✔️ Мамлакатимизда жами 12 390 770 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

▫️1-босқич эмланганлар — 8 728 529 нафар,
▫️2-босқичда эмланганлар — 2 688 219 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 974 022 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона вилояти (22 858 доза), Андижон вилояти (21 295 доза), Наманган вилояти (21 185 доза) банд қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 67 кун қолди.

〰️〰️〰️
✔️ До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 67 дней.

https://t.iss.one/aoka_uz
📌Коронавирус инфекцияси бўйича дунё ва мамлакатдаги ҳолат

📌 Вакцинация жараёнлари: жаҳон ва Ўзбекистондаги кўрсаткичлар

📌Ўзбекистонда вакциналар захираси қай даражада?

📌 Вакциналар таъминомида узилиш бўлганда эмланиш босқичлари орасидаги муддат қанча?
〰️〰️〰️〰️

Саволларга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов жавоб берди.

📹 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
📈 2017 йил 1 январидан 2021 йил 1 июлига қадар пенсия ва нафақа олувчилар сони 818 574 нафарга кўпайди.

💵 Ишловчи фуқаролар ишламайдиган турмуш ўртоғи келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ой ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

🌐 Фуқароларни пенсия миқдори ва тўлови тўғрисида хабардор қилиш мақсадида бепул «СМС-пенсия» интерактив хизмати жорий қилинди.

〰️〰️〰️
Бугун AОКAда Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиқлари Нуриддин Шадиходжаев, Фаррух Пардаев, Зайниддин Aралов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида сўнги беш йилда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди:

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бошланиши ростми?

🔎 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Бу ҳақда вазирлик расмий баёнотида маълум қилинди:

❗️Ўрганишлар натижасига кўра тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.

▫️Шу ўринда, вазирлик талабалардан санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишни, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қараши ва, албатта, вакцинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Меҳр дафтари" тизими ҳақида маълумот берсангиз, бу дафтарга кимлар киритилади?

Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

🔰“Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг
муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилиши белгиланган.

🖇 Асос: “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент Қарори

💰“Меҳр дафтари” тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

📍Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Меҳрибонлик” уйлари ва бошқа ўқув-тарбия муассасалари тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш ишларига масъул этиб белгиланди.

Вазирлик шу тоифадаги қизларнинг ижтимоий ҳолати доимий ўрганиб боради ва уларни “Меҳр дафтари”га киритиб, қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилиш, кейинги ҳаётларида ўз ўринларини топишларига ҳар томонлама кўмак беради.

📝 Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Миллий гвардиянинг масъул мутахассислари, “Маҳалла ва оила” илмий- тадқиқот институти олимлари билан биргаликда ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича “Меҳр дафтари” анкета сўровнома лойиҳаси ишлаб чиқилди.

🔘Шунингдек, “Меҳр дафтари”ни юритиш орқали ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича Янги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди.

✔️Ушбу лойиҳалар белгиланган тартибда тегишли вазирлик, идоралар ва раҳбарият билан келишилгандан сўнг амалиётга жорий этилади.

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Август ойида кам таъминланган оилалар учун маҳалладан моддий ёрдам берилар экан. Уни олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?

Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

💰Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзандига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган ҳар бир болага Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

🔖 Фуқаролар йиғинлари ҳамда секторлар тегишли масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда уйма-уй юрган ҳолда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг жорий йилнинг 1 августига кадар 18 ёшга тўлмаган болалари рўйхатини шакллантиради.

📲 Бир марталик моддий ёрдам фуқаролар томонидан қабул қилиб олинганда ёки банк пластик карталарига ўтказилгандан сўнг фуқароларнинг телефон рақамларига бу ҳақида хабар юборилади.

❗️Агар оилангиз “Темир дафтар”га киритилган ва маълум тоифага мансуб бўлса, оиладаги болалар сонидан келиб чиққан ҳолда сизга тегишли моддий ёрдам кўрсатилади.

📢 Қўшимча саволлар бўйича ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғини ёки сектор раҳбарларига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
📌 Бир йил ичида коррупцион ҳолатларга оид 34 та жиноят иши қўзғатилган, шундан 26 таси — бюджет маблағларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ

Бу ҳақда бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Ўтган бир йил давомида республика вилоятларида ўтказилган ўрганиш тадбирларида тўпланган хужжатлар асосида хуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жами 34 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.

🔎 Жиноят ишларининг 26 таси — бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, 3 таси — ҳужжатларни қалбакилаштириш, 2 таси — мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, 1 таси — солиқ тўлашдан бўйин товлаш, 2 таси — фирибгарлик ва фирибгарлик йўли билан пора олиш жиноятлари ҳисобланади.

Ушбу жиноятлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинса:

▫️Самарқанд вилоятида — 8 та;
▫️Андижон вилоятида — 6 та;
▫️Тошкент шаҳрида — 6 та;
▫️Жиззах вилоятида — 4 та;
▫️Наманган вилоятида — 3 та;
▫️Қорақалпоғистон Республикасида — 3 та;
▫️Тошкент вилоятида — 2 та;
▫️Қашқадарё вилоятида — 1 та;
▫️Навоий вилоятида — 1 та жиноят содир этилган.

💼 Мазкур жиноятларнинг 4 таси — республика, 10 таси — вилоят, 20 таси — туман-шаҳар ташкилотлари ҳисобига тўғри келмоқда».

Расмий хабарлар | Медиабанк
9 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар амалга оширилувчи Тошкент-3 аэропортида Европа Иттифоқи ва Германия фуқароларининг Афғонистондан эвакуацияси учун алоҳида терминал ажратилди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, шу муносабат билан маҳаллий ва халқаро рейслар жадвалига ўзгартириш киритилиши мумкин.

✈️ «Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🏗 Қонунга хилоф равишда ўтказилган тендерлар натижасида давлат бюджетига 19,6 млрд сўм зарар етказилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди:

〰️〰️〰️
📍«Ўтган бир йил давомида коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ 34 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Соҳалар кесимида ўрганилганда, қурилиш соҳасида — 11 та, соғлиқни сақлаш соҳасида — 7 та, меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида — 4 та, олий таълим соҳасида — 3 та, халқ таълими соҳасида — 3 та, давлат харидлари соҳасида — 2 та, сув хўжалиги соҳасида — 2 та, бошқа соҳаларда — 2 та жиноят содир этилгани аниқланди.

📂 Жумладан, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоят ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ва бошқа буюртмачи ташкилотларида жами 461,3 млрд сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объекти ўрганилди.

💰Ўрганишда: Андижон вилоятида — 18 та, Жиззах вилоятида — 11 та, Навоий вилоятида — 7 та танлов ва тендерларни қонунга хилоф равишда ўтказиб, қурилиш объектларида давлат бюджетига турли кўринишда 19,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди».

Расмий хабарлар | Медиабанк
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари қайси турдаги вакцина билан эмланган?

Vaksinauz Telegram-канали давлат бошқарув органлари, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари раҳбарлари қайси вакцина билан эмлангани ҳақида инфрографика тақдим қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди.

🔘 “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида:

▫️ маҳаллалар;
▫️ аҳоли яшаш хонадонлари;
▫️ кўп қаватли уй атрофлари;
▫️ гузар ва хиёбонлар;
▫️ зиёратгоҳ ва қабристонлар;
▫️кўча ва болалар майдончаларида
кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

✔️ Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти ва Германия Канцлери телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Афғонистонда кескинлик ва зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, шунингдек, афғон можаросини сиёсий йўл билан тартибга солишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида икки мамлакатнинг позиция ва ёндашувлари мос экани алоҳида таъкидланди.

Президент Узбекистана и Канцлер Германии провели телефонный разговор.
Лидеры рассмотрели актуальные вопросы двусторонней повестки дня и обменялись мнениями по текущей обстановке в регионе.
Особо отмечено совпадение позиций и подходов двух стран в вопросах недопущения эскалации напряженности и насилия
в Афганистане, а также всесторонней поддержки международным сообществом политического урегулирования афганского конфликта.

#Mirziyoyev #muloqot #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔄 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолияти таҳлили, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар юзасидан савол-жавоблар:

Камбағаллик мезони ва кам таъминланганлик қайси критерияларга асосан белгиланади? 👉 Жавоб

1 сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, пенсиянинг базавий миқдори оширилаяпти. Оширилган сумма учун давлат бюджетидан қанча маблағ сарфланаяпти? 👉 Жавоб

Маҳаллаларда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратилишида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик учун Пенсия жамғармаси томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда? 👉 Жавоб

Пойтахтимизда турар жой ва доимий иш жойига эга бўлмаган аҳоли қатлами мавжуд. Улар ҳам моддий ёрдамга эҳтиёжи бор қатлам ҳисобланади. Моддий ёрдамдан фойдаланиш учун улар қаерга ва қай тартибда мурожаат қилишлари керак бўлади? 👉 Жавоб

Пенсия жамғармасида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш қай даражада йўлга қўйилган? Шикоятларни кўриб чиқиш муддати қанча? 👉 Жавоб

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️ Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ариза топширганлар диққатига!

🖇 Кўплаб талабгорларнинг мурожаатларига асосан хориждан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза топширган ва аризаси қабул қилинган, лекин тест синови учун тўловни амалга оширмаган талабгорларга тўловни амалга ошириш учун қўшимча имконият берилмоқда.

💰Унга кўра хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаси қабул қилинган талабгорлар 2021-йил 19-август куни 18:00 га қадар тест синови учун тўловни амалга оширишлари мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда илк бор электрон апостиль жорий этилади

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилшича, лойиҳада юртимизда илк бор Апостиль қўйиш жараёнини жаҳон андозалари асосида электрон кўринишга ўтказиш назарда тутилган.

Инфографика ёрдамида жорий этилиши таклиф этилаётган тартиб билан боғлиқ масалалар, назарда тутилаётган енгилликлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 18.08.2021 й.) билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

📝 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;

👉 тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

👉 таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

🤝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;

тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди.

📎 Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

😷Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣 ЭЪЛОН!

2021 йил 19 август куни соат 10:00да
Қашқадарё вилояти прокуратураси (Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5-уй)да Ўзбекистон Бош прокуратураси, Олий суд ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуманда Қарши шаҳрида бир гуруҳ шахслар томонидан спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилгани билан боғлиқ жиноят тафсилотлари ҳақида маълумот берилади.

📲 Тадбирда қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари +99890-372-18-83 рақами орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

📹 Матбуот анжумани «Facebook» тармоғи орқали тўғридан-тўғри ёритилиши режалаштирилган. Эфир ҳаволаси қўшимча маълум қилинади.

https://t.iss.one/aoka_uz