Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Токиода бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари билан учрашувдаги нутқи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зокирова Севара Муродовна 1985 йил 14 августда Андижон вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Зокирова 2009-2019 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ва Адлия вазирлигида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилди

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан белгиланган кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати таҳлилий ўрганилди. Айнан ушбу бошқармадаги 8 та кондаги 90 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

🔹Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 9,1 млрд куб метр табий газ қазиб чиқариш (ўсиш суръати 100%) белгиланган бўлиб, бунинг учун 3 та конда III чоракда – 9 та, IV чоракда – 18 та, жами 27 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Статистика, 13 август ҳолати

🦠Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланди,

📈 Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142 124 нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
ССВ: Статистика, 13 август ҳолати 🦠Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланди, 📈 Жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142 124 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи…
❗️Янги касалланиш ҳолатлари:

🔹88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🔹37 нафари Андижон вилоятида,
🔹25 нафари Бухоро вилоятида,
🔹68 нафари Жиззах вилоятида,
🔹22 нафари Қашқадарё вилоятида,
🔹21 нафари Навоий вилоятида,
🔹40 нафари Наманган вилоятида,
🔹96 нафари Самарқанд вилоятида,
🔹27 нафари Сирдарё вилоятида,
🔹98 нафари Сурхондарё вилоятида,
🔹91 нафари Фарғона вилоятида,
🔹43 нафари Хоразм вилоятида,
🔹101 нафари Тошкент вилоятида,
🔹209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 83 нафар,
▫️Андижон вилоятида 40 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 18 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 63 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
▫️Навоий вилоятида 28 нафар,
▫️Наманган вилоятида 30 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 177 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 42 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 91 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 86 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 24 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 87 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🩺 2021 йил 13 август куни 529 нафар кишида пневмония аниқланди

🛏 Жами беморлар сони 17414 нафарга етди. Кеча уларнинг 521 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10023 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 117 нафарга етди.

Манба

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Шавкат Мирзиёев: Целеустремленная, преданная Родине молодежь – самое большое наше богатство, «золотой фонд» нации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ 14 август куни Республикамизга COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

🛩 Жами келтирилган вакциналар миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етди. Улардан:

🇷🇺 370 000 дозаси "СПУТНИК V",
🇫🇷 986 480 дозаси AstraZeneca,
🇨🇳10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
🇺🇸 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

📚ILAC ва IAF доирасидаги кўп томонлама тан олиш битимларига қўшилиш мақсадида 73 та аккредитация фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжат тўлами ишлаб чиқилиб, халқаро ташкилотига ариза берилди.

Халқаро стандарт талаблари бўйича 27 та синов лабораторияси,10 та менежмент тизимини сертификатлаштириш идораси, 6 та маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси, ҳамда 10 та инспекция идораси аккредитациядан ўтказилди.

🇹🇷Туркия Республикасининг “Ҳалол” аккредитация агентлиги, Польша аккредитация маркази билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан халқаро доирадаги шартномалар имзоланди.

Шунингдек, “Мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш режалаштирилган.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️14 августга қадар 151 нафар фуқаролар чўкиш оқибатида вафот этган, уларнинг 64 нафари (42,4%) вояга етмаганлар

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев сувда чўкиш билан боғлиқ ҳодисалар юзасидан маълумот берди.

🏊🏻‍♂️Қайд этилишича, профилактик тадбирларга қарамасдан жорий йил 14 август қадар республика бўйича жами 151 нафар фуқаро чўкиш оқибатида вафот этган.

🏖Улардан 36 нафари чўмилиш оқибатида чўккан бўлса, 44 нафари эҳтиётсизлик ва 6 нафари ўз жонига қасд қилиш оқибатида, 2 нафари жиноят сабабли ва 63 нафари номаълум сабабларга кўра сувда чўкиб вафот этган.

🙎🏻‍♂️Энг ачинарлиси ушбу чўкишларнинг 64 нафари, яъни 42,4 % вояга етмаганларга тўғри келмоқда.

📢Шу ўринда маълумот учун айтиб ўтсак, республика бўйича жами 2 603 та, шундан чўмилиш тақиқланган 2 219 та акваториялар текшириб чиқилди, сув ҳавзаларида 5 169 та рейд ўтказилиб, 92 нафар фуқарога маъмурий чоралар кўрилган.

Расмий хабарлар | Медиабанк
ФВВ: Совуқ сувда чўмилиш қўл-оёқ томирларининг тортишишига, оқибатда эса чўкиб кетишга сабаб бўлади

❗️Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим:

🔹 Сув ҳавзаларида тақиқланган жойларда чўмилиш, нотаниш жойларда сувга шўнғиш, чўмилиш вақтида болаларни қаровсиз қолдириш, совуқ сувга тасодифан тушган инсон чўкиб кетиши мумкинлигини унутмаслик керак;

🔹 Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ эмас;

🔹Агар сув ҳавзасининг чуқурлиги, ҳолати номаълум бўлса, бундай жойларда чўмилмаслик керак;

🔹Сузишни яхши билмайдиган, жисмоний жиҳатдан қувватсиз жароҳатланган инсонларнинг сувга тушишлари қатъиян тақиқланади;

🔹Сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилишдан олдин сузишга борувчилар зарурий кўрсатмаларга амал қилиши ва албатта махсус кийим (резина шляпа, чўмилиш кийими, резина оёқ кийим, кўзойнак)лардан фойдаланилиши лозим.

Сув ҳавзасига тушганда қуйидаги жиҳатларга эътиборли бўлинг:

🔹Бассейнларнинг кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сувнинг эскирганлигидан далолат, бундай ҳавзаларда сув ҳар уч кунда алмаштирилиб борилиши лозим;

🔹Ота – оналар ўз фарзандларини асло катталар учун мўлжалланган сув ҳавзаларида чўмилтирмаслиги лозим;

🔹Совуқ сувда чўмилиш қўл ва оёқ томирларининг тортилишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Фарғона туманида 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона туманининг малина етиштириш кенг оммалашган ҳудудларидан бири – “Дилкушо” маҳалласида бўлиб, малиначиликни ривожлантириш имкониятлари билан танишди.

Малина етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилган Хайрулло Бозоров, ҳозирда малина етиштиришда ҳосилдорлик гектарига ўртача 10-12 тонна эканини, янги ташкил этиладиган плантацияда янада юқори ҳосилдорликка эришиш учун хорижий давлатлардан янги малина кўчатлари олиб келинишини йўлга қўйиш, малиначилик бўйича тажриба алмашинувини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Янги плантация ташкил этилиши учун кўзда тутилган ер майдонларининг геологиясини ҳамда агрокимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича ишга киришилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Янги турмуш қурган спортчилар - эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ва таэквондочи Нигора Турсунқуловага Президентимизнинг табриги ва совғалари етказилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида

ТИВ матбуот котиби хабар беришича, 2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўл олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.

Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.

Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️К ситуации на государственной границе с Афганистаном

14 августа 2021 года на одном из участков Государственной границы с Афганистаном группа военнослужащих ВС Афганистана в количестве 84 человек пересекла линию госграницы и была задержана пограничными нарядами ПВ СГБ, при этом нарушители границы сопротивления не оказывали и обратились с просьбой о помощи, в том числе медицинской, для трех раненых.

С данными афганскими гражданами проведены необходимые фильтрационные процедуры и санитарно-эпидимиологические мероприятия, некоторым оказана медицинская помощь, а также предоставлено питание и организовано их временное размещение.

В это же время на афганской части моста «Термез-Хайротон» отмечено скопление военнослужащих правительственных войск Афганистана. Указанным лицам принимаются меры по оказанию гуманитарной помощи.

МИД Узбекистана проводит переговоры с афганской стороной по возвращению афганских граждан на родину и урегулированию ситуации в районе моста «Термез-Хайратон».

Кроме того, в течение 14 августа было организовано возвращение граждан Республики Узбекистан из числа обслуживающего персонала участка железной дороги «Термез-Мазари-Шариф».

Необходимо отметить, что защита и охрана государственной границы осуществляется в усиленном режиме, приняты все необходимые меры безопасности. В Термезе развернут оперативный штаб, в состав которого вошли руководители силовых структур и представители органов государственной власти.

Министерство иностранных дел

https://t.iss.one/aoka_uz