Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
💼 2021 йилда чорвачилик соҳасида қиймати 7 трлн 122 млрд сўмлик 1 828 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бугунги кун ҳолатига кўра, 3 трлн 703 млрд сўмлик 1 131 та лойиҳа ижроси таъминланиб, 18 минг 200 та янги иш ўрни яратилди.

🐄 Жорий йилда чорвачилик хўжаликларида ва аҳоли хонадонларида парваришланаётган 2,4 миллионн сигир ва таналар сунъий уруғлантирилади.

💰 Импорт
қилинган наслли қорамол учун 2 млн сўм, импорт қилинган қўй ва эчкилар учун 400 минг сўм, наслчилик хўжаликларида етиштирилиб сотилган наслли қорамоллар учун 1 млн сўм, импорт қилинган бир кунлик наслли жўжалар учун 9 минг сўм субсидия маблағлари ажратилиши белгиланиб, бугунги кунга қадар жами 260 та чорвачилик хўжалигига субсидия ажратилиши таъминланди.

〰️〰️〰️
Бугун АОКАда «Ўзбекчорванасл» агентлиги бошқарма бошлиғи Наргиза Аманбаева иштирокида ўтказилган брифингда сўнгги беш йилда чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар таҳлил қилинди:

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Олимпиада ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотлари топширилди

Президент фармонига мувофиқ, Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбари ана шу мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Фармонга кўра, Баҳодир Жалолов “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Акбар Жўраев, Улуғбек Рашидов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, Бекзод Абдураҳмонов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони, Давлат Бобонов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Оксана Чусовитинага эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони топширилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Республикада ичимлик сув таъминоти учун 2 350 млн. долларга тенг бўлган жами 22 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда

Бу ҳақда АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🚰 Таъкидланишича, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлаштириш юзасидан Халқаро молия институтлари (ХМИ) иштирокида умумий қиймати 2 350 млн. долларга тенг бўлган жами 22 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

💰Лойиҳалар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда:

▫️1 972,9 млн. доллар (83,9%) ХМИ маблағлари;
▫️377,6 млн. доллар (16,1%) давлат бюджети маблағлари.

⤵️ Инвестиция дастурига мувофиқ, 2021 йилда 22 та лойиҳа бўйича жами 201,3 млн. доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.

📊 Жорий йилнинг январь-июль ойларида 82,5 млн. доллар миқдорида халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган кредит маблағларининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (жами ҳажмга нисбатан 36,3 фоиз), Жаҳон банки (35,1 фоиз), Ислом тараққиёт банки (19,4 фоиз), Саудия тараққиёт жамғармаси (4,7 фоиз) ҳамда ОПЕК жамғармаси (3,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

🔘Кредит маблағларининг асосий қисми Бухоро вилояти (23,8 млн. доллар), Тошкент вилояти (19,2 млн. доллар), Сирдарё вилояти (16,0 млн. доллар), Самарқанд вилояти (11,2 млн. доллар), Жиззах вилояти (9,0 млн. доллар) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1,7 млн. доллар) ҳиссасига тўғри келди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим туғилган кун

Усмон Азим 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида таваллуд топган. 1998 йили «Дўстлик» ордени, 2000 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2020 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган. 1972 йили ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тугатган. 1979 йилда илк китоби — «Инсонни тушуниш» чоп этилган. Адибнинг «Сурат парчалари», «Бахшиёна», «Уйғониш азоби», «Ғусса» каби шеърий тўпламлари, қатор насрий асарлари ва драмалари нашр этилган. Пол Элюар, А.Вознесенский, К.Доғларжа, В.Вациетис ва бошқа шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

* * *
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида,
Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ.
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…
Замин — тилсим, осмон — тилсим… шеър — бешафқат!

Мен қийналдим. Хаёлимнинг қанотида
Денгизларни кўтарганча толиб учдим.
Юлдузларни кўп кўрганман ҳаётимда,
Денгиздаги юлдузларни келди қучгим.

Кўкка бокдим, ўт туташди жоним аро…
Қат-қат булут қатларида не сир-асрор!
Ҳайрат ичра ўлдиргуси мени само,
Она замин, уча қолай, қўйиб юбор!

Мен ёр дедим… Лайлими ё, Ширинми ё!
Ёки энди туғилажак бирор малак?
Мана мен, деб кўз олдимда бўлди пайдо,
Мана мен, деб шеърдан боқди якто юрак.

Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ,
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида.
Шеър ёзилар… Қийноқ, сенга бўлсин шараф,
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…

Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак.
Фақат бекор билиб ором қучоғини –
Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак,
Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!

Усмон Азим

https://t.iss.one/aoka_uz
АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан савол-жавоблар:

Қачон юз фоиз узлуксиз сув билан таъминланади? - Жавоб

Соҳани ривожлантириш учун олинган ташқи қарзлар аҳолининг бўйнига тушмайдими? Келгусида бу борада нархлар оширилмайдими? Ташқи қарзлар нимани ҳисобига қайтарилади? - Жавоб

Нима учун сув ўчирилишидан олдин аҳоли огоҳлантирилмайди? - Жавоб

Бир неча млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилишига қарамай республиканинг бир қатор йирик шаҳарларида сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаётганини қандай тушуниш мумкин? Мисол учун Қарши шаҳрида бир қанча кичик туманларида бир неча йиллардан буён эрталаб ва кечқурун соатбай сув берилади. - Жавоб

Ҳозирги кунда қайси вилоятларда кучли сув танқислиги кузатиляпти. Бу муаммоларни ҳал қилиш бўйича қандай ишлар режалаштириляпти? - Жавоб

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди.
Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.
Спортчи ва мураббийларга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда 2024 йилда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик борасидаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Президент провел встречу со спортсменами и тренерами, участвовавшими в Олимпийских играх.
На мероприятии присутствовали также руководители Национального олимпийского комитета и спортивных федераций, родители спортсменов, представители государственных и общественных организаций.
Спортсменам и тренерам торжественно вручены знаки почетных званий, ордена и медали.
В своем выступлении глава государства обозначил задачи по подготовке к Парижской Олимпиаде 2024 года.

#Mirziyoyev #uchrashuv #olimpiyachilar #sharaflash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Боғда манзарали дарахтлар ва гуллар экилиб, сўлим ҳудудлар барпо этилган. Байрам тадбирлари ўтказиш учун 5 минг ўринли очиқ амфитеатр қурилмоқда. «Истиқлол» мажмуасининг асоси тикланиб, қуриш ва пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Президентимиз ушбу мажмуадан ўрин оладиган барельеф ва безак намуналари билан танишди. Мутасадди ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой, проводимой в парке “Новый Узбекистан”.
Здесь высаживаются декоративные деревья и цветы, создаются зеленые зоны. Возводится амфитеатр на 5 тысяч мест. Установлены основные конструкции комплекса “Истиклол”, продолжаются монтажные работы.
Президент ознакомился с эскизными образцами барельефов и элементов оформления комплекса, дал рекомендации ответственным лицам и строителям.

#Mirziyoyev #tanishuv #bog #Istiqlol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📉 2017-2020 йилларда солиқ ва йиғимлар 35 тадан 16 тага қисқартирилди (4 йиллик сарҳисоб)

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини унификациялаш, норезидентлар соф фойдасига солиқ ҳамда айрим йиғимларни бекор қилиш ҳисобига 2018 йилда солиқ ва йиғимлар сони 35 тадан 30 тага қисқартирилди.

2019 йилда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, ижтимоий суғурта бадали ва бошқа бир қатор йиғимлар олиб ташланиши натижасида солиқ ва йиғимлар сони 22 тагача қисқартирилди.

Солиқлар сонини қисқартириш 2020 йилда ҳам давом эттирилди. Хусусан, қўшимча фойда солиғи, бозорлар даромадидан ажратма, уяли алоқа компанияларининг абонент рақамларидан фойдаланганлик учун тўлови каби йиғимларни бекор қилиш ҳисобига солиқ ва йиғимлар сони 16 тага туширилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил Ўзбекистон энергетика соҳасида энг йирик лойиҳалар йили бўлиб, шунга ўхшаш лойиҳалар мамлакатда аввал амалга оширилмаган. Энергетика вазирининг матбуот котиби Эльмира Бекмуродова видеобаёнот берди.

@Rasmiy_xabarlar_Official