Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова аҳолидан келган саволларга жавоб берди:
❓Йўл-транспорт ҳодисаларини олдин олиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда? - Видео
❓Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибида қандай ўзгаришлар мавжуд? - Видео
❓Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун янгича тартибдаги имтиҳон қандай ўтказилади? - Видео
Расмий хабарлар | Медиабанк

Расмий хабарлар I Официальные новости
Бир неча дақиқадан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланади. — Через несколько минут начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими…
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланди. Тантанали тадбирда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда:
"Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Олимпия ўйинларида қўлга киритган улкан, том маънода тарихий ғалабаси билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Албатта, барчамиз дунёдаги энг нуфузли ана шу мусобақаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳар бир чиқишини “ойнаи жаҳон” орқали катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб бордик.
Ўз навбатида, мард ва жасур спортчиларимиз ҳам бундай юксак ишончни оқлаб, халқимизга ёрқин ғалабаларни тортиқ этдилар.
Ҳеч шубҳасиз, бу Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик шонли байрамига муносиб совға бўлди.
Олимпиадада спортчиларимиз юксак шоҳсупаларга кўтарилиб, 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритдилар.
Ҳаммамизга аёнки, Олимпия ўйинларида ер юзининг энг зўр, манаман деган спорт усталари иштирок этади.
Сизлар дунё тан олган спортчилар билан мардона олишиб, уларнинг ўзини ҳам, улар эришган натижаларни ҳам ортда қолдириб, 3 та Олимпия рекордини янгилаб, жаҳон спортида ҳам ёрқин саҳифа очдингиз.
Мамлакатимиз жамоаси 200 дан зиёд давлатдан келган энг кучли спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида – ўттиз иккинчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида – иккинчи, Марказий Осиёда эса – биринчи ўринни эгаллади. Бу чиндан ҳам ўзбек спорти тарихидаги улкан натижадир.
Президент матбуот хизмати
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❓Коронавируснинг АҚШда аниқланган «йота» штамми Ўзбекистонга кириб келдими?
Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб қайтарди:
❌ «Ҳозирча АҚШни Нью–Йорк штатида аниқланган «йота» штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ.
Мазкур штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимолини инкор қилмаган ҳолда, республика ҳудудида айланиб юрган вирус штаммларининг у ёки бу турга мансублиги мониторинг қилиб борилаётганини маълум қиламиз», — таъкидлади Отабеков.

❓Коронавирусга қарши эмланишдаги тиббий чекловлар ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз?
Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб қайтарди:
————
😷 COVID-19га қарши эмлашга монеълик (тўсиқ) қилувчи ҳолатлар:
▪️ вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;
▪️ анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;
▪️ ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар;
▪️ҳомиладор ва эмизувчи аёллар;
▪️ 18 ёшгача бўлган болалар;
▪️ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
▪️ коронавирус инфекциянинг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда COVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланадилар.
❗️Барча турдаги эмлашларни амалга оширишдан аввал, шифокор эмланувчи шахсда аллергик реакциялар бор ёки йўқлигига аниқлик киритади ва олдинги эмлашлардан сўнг оғир аллергик реакциялар кузатилган бўлса, у ҳолда эмлашдан тиббий чеклов берилади
🔎 Шахсга қон ва унинг компонентлари қуйилган тақдирда COVID-19га қарши эмлаш:
▪️эритроцитар ёки лейкоцитар масса қуйилганида 6 ойдан кейин;
▪️тромбоцитар масса ёки плазма қуйилганида 7 ойдан кейин;
▪️иммуноглобулин юборилган ҳолатда короновирус инфекциясига қарши эмлаш иммуноглобулин юборилганидан 3 ойдан кейин;
▪️гриппга қарши эмланган бўлса - 1,5 ойдан кейин
▪️бошқа турдаги вакцина, иммуноглобулин, зардоб ва анатоксинлар билан эмланган тақдирда 1 ойдан кейин амалга оширилиши керак.

⚡️ Оксана Чусовитинага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони берилди
Президент Шавкат Мирзиёев кўп йиллар давомида спорт гимнастикаси билан шуғулланиб, халқаро миқёсда шуҳрат қозонган ажойиб спортчимиз – Оксана Чусовитинанинг хизматларини алоҳида ҳурмат билан тилга олди.
Чусовитинанинг илк Олимпиадаси 1992 йилда Барселона шаҳрида ўтган. Ўшандан буён у Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини узлуксиз ва кетма-кет саккиз марта қўлга киритди. Бу жаҳон спортида ҳақиқатдан бетакрор ҳолат бўлиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Оксана Александровнанинг навбатдаги иштироки Токио Олимпиадасининг муҳим воқеаси сифатида эътироф этилди. Дунё ҳамжамияти Оксананинг чиқишини катта завқ ва ҳаяжон билан кузатар экан, Чусовитинанинг матонатига, ўз ишига бўлган садоқатига тан берди, деди давлатимиз раҳбари.
"Ҳаётини спортга, бундай йирик мусобақада муваффақиятга эришишдек мақсадга бағишлаш учун зўр ирода ва фидойилик керак, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Бундай афсонавий спортчимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Унинг мардлиги, ғалабага бўлган қатъий интилиши ёш спортчиларимиз учун муваффақият ва шуҳрат қозонишнинг ўзига хос ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда", - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари улкан хизматлари учун Оксана Чусовитинага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони берилганини маълум қилди.
Президентимиз Оксана Чусовитина мураббийлик фаолиятини муваффақиятли олиб бориб, спорт гимнастикаси бўйича янги чемпионларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун барча зарур шароитлар яратишга топшириқ берилди.
"Ҳурматли Оксана Александровна, Ватанимизга бўлган меҳрингиз ва садоқатингиз, спортдаги фидойилигингиз, букилмас ирода ва матонатингиз учун сизга яна бир бор катта миннатдорчилик билдираман", - деди Президентимиз.

Туризм ва спорт вазирлигининг тузилмаси қайта кўриб чиқилади
Давлат раҳбари Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар билан учрашувда Бош вазирга шундай топшириқ берди.
"Спорт турлари бўйича ўтказилаётган мамлакат чемпионатларининг савияси тушиб кетган. Энг ачинарлиси, бу соҳада коррупция ҳолатлари кўзга ташланмоқда.
Масалан, спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичлари ўтказилмасдан, фақатгина маълум бир тоифадаги спортчиларни республика босқичига олиб келиш одатий ҳолга айланган. Шу боис чемпионатларимизда кучли спортчилар жуда кам, рақобат деярли йўқ.
Спорт йўналишидаги вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун соҳада биринчи навбатда давлат бошқарувини янада такомиллаштириш талаб этилади.
А.Арипов бир ой муддатда Туризм ва спорт вазирлигининг тузилмасини қайта кўриб чиқиш ҳамда жамоавий спорт мусобақаларини ўтказишни такомиллаштириш юзасидан тегишли қарор лойиҳасини киритсин.
Олимпия захирасидаги спортчиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолати ҳамда фармакологик таъминотини яхшилаш, бунда илғор хорижий тажриба билан бирга, илмий ёндашув ва халқ табобатини қўллаш муҳим ҳисобланади.
Спортчиларнинг жисмоний ва руҳий тикланишига ёрдам берадиган, уларнинг саломатлиги ва жисмоний қобилиятига ижобий таъсир этадиган маҳаллий озиқ-овқатлар рўйхати ҳамда оптимал овқатланиш рационларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш лозим.
Олимпия терма жамоалари спортчиларининг руҳий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим.
Чунки спортчининг руҳий тайёргарлиги, ўзига ишончи қанчалик кучли бўлса, албатта, натижа ҳам шунча яхши бўлади.
Шу мақсадда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида спорт психологияси ва диетологияси бўлимларини ташкил этиш лозим".

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦠Коронавирус бўйича вазият барқарорлашмоқда
Айрим шифохоналар ўзининг асл фаолиятига қайтяпти. Балки, бу вазият ижобий тарафга ўзгарганидан даракдир?
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифинг давомида мазкур саволга ойдинлик киритди.
«Касаллик кўрсаткичлари бирмунча камаяётгани бор гап, бунинг устига коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда беморларни даволаш самарадорлиги ҳам анча яхшиланган», — деди Отабеков.

Президент Шавкат Мирзиёев паралимпиячиларимизга бўлажак мусобақаларда омад тилади:
"Кейинги йилларда мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг халқаро турнирларда муносиб иштирок этишини таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий қилинди.
Биз бундан буён Олимпия ва Паралимпия спортини яхлит бир тизим сифатида кўрамиз, улар учун кенг шароит ва имкониятлар ҳамда рағбатлантириш тизимини яратамиз.
Хабарингиз бор, 24 август куни Токиода ёзги Паралимпия ўйинлари бошланади. Ушбу нуфузли мусобақада ҳам вакилларимиз муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қиладилар, деб ишонамиз.
Бугунги тантанали маросимда бир гуруҳ паралимпия спортчиларимиз ҳам қатнашмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, бўлғуси мусобақаларда уларнинг барчасига омад ва зафарлар тилаб қоламиз".
Давлатимиз раҳбари олимпиячиларимизга мурожаат қилиб, улар эришган ютуқлар билан чекланмасдан, бу борадаги шонли анъаналаримизни муносиб давом эттириши ва жаҳондаги энг нуфузли мусобақаларда янги Ўзбекистонимиз байроғини янада баланд кўтаришига ишонч билдирди.
Айни вақтда Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари тантанали равишда топширилмоқда.

💼 2021 йилда чорвачилик соҳасида қиймати 7 трлн 122 млрд сўмлик 1 828 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бугунги кун ҳолатига кўра, 3 трлн 703 млрд сўмлик 1 131 та лойиҳа ижроси таъминланиб, 18 минг 200 та янги иш ўрни яратилди.
🐄 Жорий йилда чорвачилик хўжаликларида ва аҳоли хонадонларида парваришланаётган 2,4 миллионн сигир ва таналар сунъий уруғлантирилади.
💰 Импорт қилинган наслли қорамол учун 2 млн сўм, импорт қилинган қўй ва эчкилар учун 400 минг сўм, наслчилик хўжаликларида етиштирилиб сотилган наслли қорамоллар учун 1 млн сўм, импорт қилинган бир кунлик наслли жўжалар учун 9 минг сўм субсидия маблағлари ажратилиши белгиланиб, бугунги кунга қадар жами 260 та чорвачилик хўжалигига субсидия ажратилиши таъминланди.
〰️〰️〰️
Бугун АОКАда «Ўзбекчорванасл» агентлиги бошқарма бошлиғи Наргиза Аманбаева иштирокида ўтказилган брифингда сўнгги беш йилда чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар таҳлил қилинди:
👉 Батафсил

⚡️Олимпиада ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотлари топширилди
Президент фармонига мувофиқ, Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотланган эди.
Давлатимиз раҳбари ана шу мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Фармонга кўра, Баҳодир Жалолов “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Акбар Жўраев, Улуғбек Рашидов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, Бекзод Абдураҳмонов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони, Давлат Бобонов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Оксана Чусовитинага эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони топширилди.

⚡️Республикада ичимлик сув таъминоти учун 2 350 млн. долларга тенг бўлган жами 22 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда
Бу ҳақда АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
🚰 Таъкидланишича, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлаштириш юзасидан Халқаро молия институтлари (ХМИ) иштирокида умумий қиймати 2 350 млн. долларга тенг бўлган жами 22 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
💰Лойиҳалар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда:
▫️1 972,9 млн. доллар (83,9%) ХМИ маблағлари;
▫️377,6 млн. доллар (16,1%) давлат бюджети маблағлари.
⤵️ Инвестиция дастурига мувофиқ, 2021 йилда 22 та лойиҳа бўйича жами 201,3 млн. доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.
📊 Жорий йилнинг январь-июль ойларида 82,5 млн. доллар миқдорида халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган кредит маблағларининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (жами ҳажмга нисбатан 36,3 фоиз), Жаҳон банки (35,1 фоиз), Ислом тараққиёт банки (19,4 фоиз), Саудия тараққиёт жамғармаси (4,7 фоиз) ҳамда ОПЕК жамғармаси (3,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
🔘Кредит маблағларининг асосий қисми Бухоро вилояти (23,8 млн. доллар), Тошкент вилояти (19,2 млн. доллар), Сирдарё вилояти (16,0 млн. доллар), Самарқанд вилояти (11,2 млн. доллар), Жиззах вилояти (9,0 млн. доллар) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1,7 млн. доллар) ҳиссасига тўғри келди.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим туғилган кун
Усмон Азим 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида таваллуд топган. 1998 йили «Дўстлик» ордени, 2000 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2020 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган. 1972 йили ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тугатган. 1979 йилда илк китоби — «Инсонни тушуниш» чоп этилган. Адибнинг «Сурат парчалари», «Бахшиёна», «Уйғониш азоби», «Ғусса» каби шеърий тўпламлари, қатор насрий асарлари ва драмалари нашр этилган. Пол Элюар, А.Вознесенский, К.Доғларжа, В.Вациетис ва бошқа шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
* * *
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида,
Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ.
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…
Замин — тилсим, осмон — тилсим… шеър — бешафқат!
Мен қийналдим. Хаёлимнинг қанотида
Денгизларни кўтарганча толиб учдим.
Юлдузларни кўп кўрганман ҳаётимда,
Денгиздаги юлдузларни келди қучгим.
Кўкка бокдим, ўт туташди жоним аро…
Қат-қат булут қатларида не сир-асрор!
Ҳайрат ичра ўлдиргуси мени само,
Она замин, уча қолай, қўйиб юбор!
Мен ёр дедим… Лайлими ё, Ширинми ё!
Ёки энди туғилажак бирор малак?
Мана мен, деб кўз олдимда бўлди пайдо,
Мана мен, деб шеърдан боқди якто юрак.
Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ,
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида.
Шеър ёзилар… Қийноқ, сенга бўлсин шараф,
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида…
Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак.
Фақат бекор билиб ором қучоғини –
Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак,
Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!
Усмон Азим
https://t.iss.one/aoka_uz

АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан савол-жавоблар:
❓Қачон юз фоиз узлуксиз сув билан таъминланади? - Жавоб
❓Соҳани ривожлантириш учун олинган ташқи қарзлар аҳолининг бўйнига тушмайдими? Келгусида бу борада нархлар оширилмайдими? Ташқи қарзлар нимани ҳисобига қайтарилади? - Жавоб
❓Нима учун сув ўчирилишидан олдин аҳоли огоҳлантирилмайди? - Жавоб
❓Бир неча млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилишига қарамай республиканинг бир қатор йирик шаҳарларида сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаётганини қандай тушуниш мумкин? Мисол учун Қарши шаҳрида бир қанча кичик туманларида бир неча йиллардан буён эрталаб ва кечқурун соатбай сув берилади. - Жавоб
❓Ҳозирги кунда қайси вилоятларда кучли сув танқислиги кузатиляпти. Бу муаммоларни ҳал қилиш бўйича қандай ишлар режалаштириляпти? - Жавоб

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди.
Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.
Спортчи ва мураббийларга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда 2024 йилда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик борасидаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди.
—
Президент провел встречу со спортсменами и тренерами, участвовавшими в Олимпийских играх.
На мероприятии присутствовали также руководители Национального олимпийского комитета и спортивных федераций, родители спортсменов, представители государственных и общественных организаций.
Спортсменам и тренерам торжественно вручены знаки почетных званий, ордена и медали.
В своем выступлении глава государства обозначил задачи по подготовке к Парижской Олимпиаде 2024 года.
#Mirziyoyev #uchrashuv #olimpiyachilar #sharaflash
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter