🩺 2021 йил 9 август куни 457 нафар кишида пневмония аниқланди
📈 Жами беморлар сони 15399 нафарга етди.
🏥 Кеча уларнинг 584 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 8121 нафарни ташкил қилмоқда.
▪️Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 103 нафарга етди.
Манба
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

📌 Дунёда ва мамлакатимизда коронавирус инфекцияси ва пневмония билан касалланиш кўрсаткичлари
📌 Вакцинация жараёнлари: жаҳондаги ва юртимиздаги статистик маълумотлар
📌 ZF-UZ-VAC2001вакцинациясини нега фақат 1-босқичда эмлаш билан чекланаётганлиги сабаблари
📌 Қолган вакциналар билан эмланиш босқичлари оралиғи ҳамда антатаначалар сақланиб қолиши тўғрисида илмий хулосалар
〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов вакцинация жараёнлари билан боғлиқ саволлар юзасидан маълумот тақдим этди.
Батафсил
Расмий хабарлар | Медиабанк

Марказлашган иссиқлик тармоқларининг 2500 км қисми яроқсиз аҳволда, тармоқдаги йўқотишлар 35-40 фоизни ташкил этмоқда
Бугун АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшан Жўраев, Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Шохруҳ Раҳимжонов, бошқарма бошлиғи Хуршид Бўриев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг янги қарор лойиҳаси ва мазкур ҳужжат асосида кўп қаватли уй-жой фонди ҳамда иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти объектлари бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, жорий йилдаги вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди.
〰️〰️〰️
👉 Батафсил

📊 Тадбиркорлар, улар томонидан юборилган мурожаатлар ҳамда ҳал этилган масалалар сони ҳудудлар кесимида (9 август ҳолатига кўра)
〰️〰️〰️〰️
Количество предпринимателей, направленных ими обращений и решенных вопросов в разрезе регионов (по состоянию на 9 августа)
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️〰️
Количество предпринимателей, направленных ими обращений и решенных вопросов в разрезе регионов (по состоянию на 9 августа)
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ Коронавирус билан оғриётган боланинг психо-эмоционал ҳолатини яхшилаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?
❓“COVID-19” билан касалланган гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш ва овқатлантириш тартиби қандай?
❓ “COVID-19” билан касалланган болаларда касалликнинг оғир ва ўта оғир даражада кечишига қайси омиллар сабаб бўлади?
〰️〰️〰️〰️
ССВ матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси доирасида саволларга жавоб берилди.
Лойиҳа меҳмонлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази болалик даври асаб касалликлари кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шаҳло Саидазизова ҳамда Педиатрияда анестезиология ва интенсив терапия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Гулчеҳра Ҳамраева бўлишди.

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев маълум қилди:
〰️〰️〰️
«2021 йил 6 ойида 2017 йилнинг 6 ойига нисбатан қарийб икки баравар кўп (8592/15321) жиноятлар аниқланган.
Хусусан, жорий йил 6 ойи якунига кўра, республиканинг 9251 та маҳалладан 4559 тасида (49,3 %) бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Ўз навбатида, жами қайд этилган 45 630 та жиноятнинг 15 881 таси ёки 34,8 фоизи аввалги йилларда содир этилиб, жорий йилда ҳисобга қўйилган.
✔️ Шунингдек, 15 434 та жиноят (жами 45 630 тадан 33,8 %) ходимларнинг ташаббуси билан аниқланди ва шундай жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 71,4 фоизга (9 004 тадан 15 434 тага) яхшиланди.
Шу жумладан, ходимларимиз томонидан:
▪️548 та коррупциявий, 99 та одам савдоси ва 322 та кибержиноятлар фош этилди, 368 кг наркотик воситалари, 55 дона ўқотар қурол ва 212 дона ўқ-дориларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди;
▪️аввалги йиллардан очилмасдан қолган 3 833 та жиноят фош этилди, қидирувдаги 1 888 нафар шахс ушланди, бедарак йўқолган 263 нафар шахс топилди».

Ички ишлар органлари журналист ва блогерларни турли киберҳужумлардан ҳимоя қила оладими?
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ушбу саволга ИИВ Жиноят-қидирув бош бошқармаси масъул ходими Оловиддин Фахриддинов жавоб берди.
🔎 «Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик бўлими томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган ҳар битта хабарлар мониторинг қилинади ва тегишли хулосалар қабул қилинади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилади.
Албатта, айрим ҳолатларда вақт нуқтаи назаридан иш бироз чўзилиши мумкин, бироқ ижтимоий тармоқда эълон қилинган бирор бир хабар назоратсиз, хулосасиз, муносабатсиз қолмайди.
Афсуски, бизда бундай каналлар кўп. Уларнинг ҳаммаси мониторинг қилиб борилмоқда», — таъкидлади ИИВ масъул ходими.

⚡️«UZB», «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамлари очиқ савдода, бу рақамларни исталган фуқаро харид қилиши мумкин», — ЙҲХББ бошлиғи
Ушбу саволга АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Саидов жавоб қайтарди.
📎 «Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгилари олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилди. Бу орқали давлат рақамлари билан боғлиқ коррупцион омилларга барҳам берилди.
❗️«UZB» ёки «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамлари бирор бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмаган. Ушбу давлат рақамлари — очиқ савдода бўлган давлат рақам белгилари ҳисобланади. Масалан, «ААА» серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.
«UZB» сериали рақамларни ҳам худди шундай тартибда исталган фуқаро харид қилиши мумкин», — деди Саидов.

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилаётган навбатдаги “Ҳукумат соати” да Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров "Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида"ги маърузаси билан қатнашмоқда.
Ташкилот ахборот хизмати хабар беришича, вазирнинг биринчи ўринбосари республикадаги аҳоли яшаш пунктларни ичимлик суви билан таъминланганлиги ҳамда ичимлик ва оқова сув иншоотлари ҳамда тармоқлари эксплуатациясининг жорий ҳолати, тизимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳага жалб қилинаётган инвестиция дастурларига ҳақида маълумот бермоқда.
“2019-2020 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларига оид Фармон ва қарорлари мамалакатимиз аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизматлари кўрсатиш соҳасини тубдан ислоҳ қилинишига сабаб бўлди”-, деди Соҳиб Саифназаров
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Хорижда яшайдиган ёки айрим сабабларга кўра чет давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Президентлик сайловида қандай иштирок этишлари мумкин?
❓Сиёсий тадбирда иштирок этиш учун хориждаги фуқаролардан нималар талаб этилади ?
📹Саволларга жавобни ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.
МСК ахборот хизмати
@Rasmiy_xabarlar_Official
❓Сиёсий тадбирда иштирок этиш учун хориждаги фуқаролардан нималар талаб этилади ?
📹Саволларга жавобни ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.
МСК ахборот хизмати
@Rasmiy_xabarlar_Official
📨 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича келиб тушган мурожаатлар таҳлили (9 август ҳолатига кўра)
〰️〰️〰️〰️
Статистика обращений, поступивших в Штаб по сбору и анализу обращений предпринимателей в рамках подготовки к предстоящему открытому диалогу Президента Республики Узбекистан с предпринимателями (по состоянию на 9 августа)
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️〰️
Статистика обращений, поступивших в Штаб по сбору и анализу обращений предпринимателей в рамках подготовки к предстоящему открытому диалогу Президента Республики Узбекистан с предпринимателями (по состоянию на 9 августа)
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.
📩 Танловга ҳужжатлар 15-августга қадар қабул қилинади.
📹 Маълумотларни батафсил видеода билиб олишингиз мумкин.
Манба: Олий Мажлис Сенати
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📩 Танловга ҳужжатлар 15-августга қадар қабул қилинади.
📹 Маълумотларни батафсил видеода билиб олишингиз мумкин.
Манба: Олий Мажлис Сенати
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади.
Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития промышленности в Ташкентской области.
Президент отметил, что возможности Ташкентской области не используются в полной мере, необходимо реализовать больше новых проектов в отраслях промышленности, важно наладить выпуск продукции с добавленной стоимостью.
Поставлена задача увеличить объем промышленного производства в регионе на 40 процентов до конца года.
#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #Toshkentviloyati
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Олий Мажлис Сенати раиси "Токио 2020" Олимпиада иштирокчиларини қутлади
"Мен барча спортчиларни, мураббийларни, Токиодаги ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида ҳамюртларимизни муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилган барчани ушбу ғалабалар билан табриклайман!
Айниқса, қизларимизнинг ҳам рекорд натижаларни қайд этганлиги мени жуда хурсанд қилди. Муаттар Набиева бутун дунё ва Ўзбекистон тарихига биринчи оғир атлетикачи аёл сифатида кириб, Олимпия рекордини ўрнатди.
Бу спортчиларга қараб, бугун ҳар бирингиз ўз олдингизга аниқ мақсад қўйиб, унга эришиш учун барча имкониятларга эга эканлигингизни тушуниш мумкин!
Ҳурматли олимпиячилар! Бугун сиз ҳаммамиз фахрланадиган ҳақиқий қаҳрамонларсиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва барча ҳаракатларингизда максимал натижаларга эришишингизни тилайман!
Биз эса ҳар доим сизни турли арена ва спорт майдонларида олқишлаб, қўллаб-қувватлашга тайёрмиз!

Янги Ўзбекистон университети талабалари чет элда амалиёт ўташлари мумкин бўлади
Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун Янги Ўзбекистон университетига қабул жараёнлари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда маълум қилинишича, “Янги Ўзбекистон” университети ўз йўналишида "Дунёнинг энг яхши 100 та университетлари" рейтингида 1-ўринда турадиган Массачусет технология институти ҳамда халқаро сифат стандартларига мувофиқ комплекс ва илмий-техник марказларини яратишда Мюнхен Техника университети билан ҳамкорлик қилади.
Университет талабаларига энг нуфузли маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳатто чет элда ҳам амалиёт ўташ имкони берилади. Шунингдек, иқтидорли ва академик муваффақиятга эришган талабалар учун турли грантлар тақдим этилади.

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида янги ишга тушириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этди:
1. Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил сентябрь.
2. Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил декабрь.
3. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш. Ишга тушиш санаси: 2024 йил 3-чорак.
4. Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 4-чорак.
5. Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.
6. Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак.
7. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2022 йил 4-чорак.
Жами қувват: 2 797 МВт.