Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё халқларининг миллий таомлари фестивали ва тантанали концерт бўлиб ўтди.
Президентлар дастлаб миллий таомлар намуналарини кўздан кечирдилар, сўнг Марказий Осиё мамлакатлари санъат усталари иштирокида тантанали концерт дастурини томоша қилдилар.

В национальной туристической зоне "Аваза" состоялись фестиваль национальных блюд народов Центральной Азии и торжественный концерт.
Президенты ознакомились с национальными блюдами, затем посетили концерт с участием мастеров искусств стран региона.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #konsert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди. Президентимиз Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этди ҳамда икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Глава нашего государства Шавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в Туркменистан и вернулся в Ташкент. Президент нашей страны принял участие в мероприятиях третьей Консультативной встречи глав государств Центральной Азии и провел двусторонние встречи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан Наманган вилоятига 5 та махсус сув ташиш техникалари тақдим этилди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ХДП президентлик сайловида Мақсуда Ворисова номзодини илгари суради

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 7 август кунги навбатдан ташқари пленумида 2021 йилги Президентлик сайловида Мақсуда Ворисовани номзод сифатида кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.

Пленум давомида Мақсуда Ворисова номзоди партия қурултойида номзод сифатида илгари суриш таклифи билдирилди. Сўзга чиққанлар бу таклифни бир овоздан маъқуллади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ЎзЛиДеП президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини тавсия қилди

Ўзбекистон Президенти сайловида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев номзод сифатида иштирок этади.

Бу ҳақда 7 август, шанба куни ЎзЛиДеП марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Кеча Ўзбекистонда яна 912 кишида коронавирус аниқланди, 7 бемор вафот этди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🛏 Янги касалланиш ҳолатларининг 95 таси — Қорақалпоғистон Республикасида, 45 таси — Андижон, 20 таси — Бухоро, 92 таси — Жиззах, 30 таси — Қашқадарё, 17 таси — Навоий, 41 таси — Наманган, 99 таси — Самарқанд, 25 таси — Сирдарё, 95 таси — Сурхондарё, 94 таси — Фарғона, 36 таси — Хоразм, 95 таси — Тошкент вилоятида, 128 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган аниқланган.

📍Кун давомида ҳудудларда 991 нафар бемор коронавирусдан соғайган (кўрсаткич 95 фоиз).

▪️7 нафар бемор вафот этди, касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 923 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Бир суткада қарийб 500 кишида пневмония аниқланди, 3 бемор шу касалликдан вафот этди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди:

6 август куни мамлакатимизда 497 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 14028 нафарга етди. Кеча уларнинг 562 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6608 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, кеча 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 93 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на третьей Консультативной встрече глав государств Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,3 млн кишидан ошди

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди:

Кеча мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 461 802 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилиб, кунлик рекорд қайд этилди. Улардан:
● 1-босқич эмланганлар — 374 058 нафарни,
● 2-босқич эмланганлар — 66 499 нафарни,
● 3-босқич эмланганлар — 21 245 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 554 258 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
● 1-босқич эмланганлар — 6 446 527 нафарни,
● 2-босқич эмланганлар — 2 240 447 нафарни,
● 3-босқич эмланганлар — 867 284 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 319 956 нафарни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳафта давомида 5 та партия ҳам пленумларда президентликка бўлажак номзодларни тавсия қилди:

▫️Ўзбекистон Экологик партияси — Нарзулло Обломурадов;
▫️"Адолат" СДП — Баҳром Абдуҳалимов;
▫️"Миллий тикланиш" ДП — Алишер Кадиров;
▫️Ўзбекистон Халқ демократик партияси — Максуда Варисова;
▫️ЎзЛиДеП — Шавкат Мирзиёев.

Қонунчиликка кўра, сайловга 65 кун қолганида (20 августда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади. Сайловга 45 кун қолганида (9 сентябрда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилди.

COVID-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, 2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талабларини белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида Давлат тест маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қўшма қарори қабул қилинди.

📌 Унга кўра тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудда Давлат тест маркази ҳамда СЭС вакили томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

🗓 Давлат тест марказига коронавирус тасдиқланиб, даволанаётган абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари томонидан республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангунга — 16 августга қадар онлайн ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлар тўғрисидаги маълумотлар тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 кун ичида СЭСга текшириш учун тақдим этилади.

👨🏻‍💻 Бунда абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари аризани (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) [email protected] электрон почта манзилига юбориши мумкин.

📄 СЭС томонидан аризалар ўрганилиб, ҳақиқатдан касаллиги тасдиқланган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат тест марказига 3 кун муддатда қайта тақдим этилади.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида мазкур тоифадаги абитуриентлар учун қайта тест синовлари ташкил этилади.

Бунда ўрнатилган тартибда ариза билан мурожаат қилган ва тўлиқ соғайган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар СЭС томонидан тест синовлари бўлиб ўтадиган кундан 4 кун аввал Давлат тест марказига тақдим этилади.

Қайта ташкил этилган тест синовларида тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ва тест синовларига қадар тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

〰️〰️〰️
▪️Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш схемаси 👉 БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бозоров Мухаммаджон Мухторали ўғли 1991 йил 8 августда Фарғона вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Бозоров 2013-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигида меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.

Баҳодир Жалолов финалда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди. Беллашувда боксчимиз иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди.  Учинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган Баҳодир Жалолов “Токио–2020” Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Жангдан сўнг Баҳодир ушбу ғалабани Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаганини таъкидлади.

Ғалаба муборак бўлсин!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
+91 кг вазн тоифасида шу вақтга қадар Олимпиада чемпиони бўлган спортчилар

Ушбу вазн тоифасида 1984-йилги Олимпиада баҳсларидан бери жанглар ўтказиб келинади.

1984 — Тайрелл Биггс🇺🇸
1988 — Леннокс Люис🇨🇦
1992 — Роберто Баладо🇨🇺
1996 — Владимир Кличко🇺🇦
2000 — Одли Ҳаррисон🇬🇧
2004 — Aлександр Поветкин🇷🇺
2008 — Роберто Каммарелле🇮🇹
2012 — Энтони Жошуа🇬🇧
2016 — Тони Ёка🇫🇷
2020 — Баҳодир Жалолов 🇺🇿

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Токио-2020 Олимпиадасидан фактлар:

Ўзбекистон ҳисобида жами 5 та медаль (🥇3 та олтин, 🥉2 та бронза)

3️⃣2️⃣ Дунёда 32-ўрин.

1️⃣ Марказий Осиёда 1-ўрин. Ўзи биздан бошқа бирорта давлат олтин ололмади.

1️⃣ Туркий тилли давлатлар орасида 1-ўрин.

1️⃣ МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин. Олимпия қўмиталари орасида эса 2-ўрин. Чунки биздан олдинда бўлган Россия давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.

2️⃣ Ислом давлатлари орасида 2-ўрин.

5️⃣ Осиё давлатлари орасида 5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (2), Япония (3), Ж.Корея (15) ва Эрон (27).

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 2 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди.
Дунё миқёсида ҳам коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини жиловлаш мақсадида хорижий мамлакатларда мазкур инфекцияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар жадаллашиб бормоқда. Хусусан, Франция, Греция, Италия, Латвия, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби давлатларда ишчи ва ходимлари тўлиқ эмланган тадбиркорлик субъектлари карантин чекловлари шароитида фаолият кўрсатиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазиятда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп сонли тадбиркорларнинг илтимос ва мурожаатларини инобатга олиб, Республика махсус комиссия йиғилишида умумий овқатланиш объектлари фаолияти учун белгиланган чекловларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан:

🗓2021 йил 10 августдан эътиборан:
📌умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

📌Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).

🗓2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
📌тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
9 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолияти таҳлили, аҳоли мурожаатлари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Моҳрухсор Тоғаева, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Мактабларда янги ўқув йилининг қандай шаклда бошланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу:
Аҳолини қизиқтираётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ташкилот ҳузурида ташкил этилган “Робототехника ўқув курси”га таклиф қилмокда.

Машғулотлар профессонал тажрибага эга, дастурлаш ва моделлаштириш бўйича мутахассислар томонидан олиб борилади. Машғулот вақтини сиз ўзингиз белгилайсиз.

Робототехника курсида ўқиш истагани билдирган ўқувчи-ёшлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

📍Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси биноси.

☎️(71) 207-44-66 (ички рақам 911)

Азиз ёшлар! Биз сиз билан биргаликда юртимизда технологияларни ривожлантирамиз!

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official