Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Кеча юртимизда қарийб 1000 нафар кишида коронавирус аниқланди; 📈2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134826 (+974) нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 128191 (+882) нафар, соғайиш кўрсаткичи…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇41 нафари Андижон вилоятида,
🖇19 нафари Бухоро вилоятида,
🖇110 нафари Жиззах вилоятида,
🖇35 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇21 нафари Навоий вилоятида,
🖇40 нафари Наманган вилоятида,
🖇102 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇27 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇105 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇96 нафари Фарғона вилоятида,
🖇40 нафари Хоразм вилоятида,
🖇110 нафари Тошкент вилоятида,
🖇125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 128 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 22 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 124 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 36 нафар,
▫️Навоий вилоятида 30 нафар,
▫️Наманган вилоятида 20 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 70 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 82 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 73 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 87 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🩺 2021 йил 5 август куни 547 нафар кишида пневмония аниқланди

📈Жами беморлар сони 13531 нафарга етди. Кеча уларнинг 551 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6046 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.

☝️Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бирининг илк дозаси билан эмланган. Ҳозирда иккинчи доза билан эмланишни кутмоқда.

Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева тасдиқлади. "Вазир юртдошларимизни коронавирусга қарши эмлашда фаол иштирок этишга чақириб қолади", дейди у.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Ҳусан Тангриев иштирокида бўлиб ўтган брифингда хорижий хом ашё ва материалларни божхонада расмийлаштириш талабларини соддалаштириш бўйича жорий қилинган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди.

2021 йил 1 августдан бошлаб:

🔹божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилди;

🔹тадбиркорлик субъектига четдан хом ашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилмоқда;

🔹маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, уни импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилди;

🔹олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинмоқда;

🔹олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги белгилаб қўйилди;

🔹олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги лозим.

🔹сотиб олиш контракти бўйича тўланган маблағларни қайтариш ёки сотиш контракти бўйича маблағларнинг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги лозим;

🔹бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган маблағларнинг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган маблағлар миқдоридан кам бўлмаслиги белгиланди.

Расмий хабарлар | Медиаконтент
МИБ: Давлат фойдасига 5,2 трлн сўм, тадбиркорларга 4,8 трлн сўм, фуқаролар манфаатига 750,9 млрд сўм ундирилди

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
💰 «Бюро органлари томонидан жорий йилнинг 7 ойида жами 12,9 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланиб, амалда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ўсди.

▪️Биргина давлат фойдасига 5,2 трлн сўм маблағ ундирилиб, бу борадаги кўрсаткич 2,3 баробарга ошди.

▪️Тадбиркорлик субъектлари фойдасига 4,8 трлн сўм, банклар учун 2,2 трлн сўм ва фуқароларимиз манфаатларига 750,9 млрд сўм ундирилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✔️ Хусусан, жорий йилнинг 7 ойида моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди, 4 млрд 200 млн сўмлик (31 та) уй-жой ва 1,5 млрд сўмлик (15 та) транспорт воситаси алимент учун олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

👨🏻‍💻 Ҳозирда, ягона ахборот тизимига 293 мингдан зиёд алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар киритилиб, ижро ҳаракатларини «онлайн» режимда танишиб бориш имкони яратилди.

💳 Республикамиздаги ҳар бир алимент олувчи номига банк ҳисоб-варағи очилиб, уларга 98 минг дона пластик карточка тарқатилди.

💼 Шунингдек, алимент тўлаш учун истаги бўлиб, иш масаласида ечим тополмаган 34 минг 402 нафар ишсиз алимент тўловчининг иш бандлиги ҳал қилинди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 643 нафар фуқаро ишга тикланди, уларга тўланмай қолган 32,5 млрд сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
💍 «Оиланинг жамиятдаги ўрни ва унинг муқаддаслиги масаласида олиб борилган профилактика-тушунтириш ишлари натижасида 11 минг 400 дан ортиқ оила яраштирилди.

📌 Бюро органлари учун доимо эътиборда бўлиб келаётган — «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд фуқароларга 265,8 млрд сўм маблағлар ўтказиб берилди».

📲 Тадбир давомида қатнашчиларга яна бир янгиликMIB.UZ мобил иловасида янги «Бўлажак ҳамкорингизни билинг!» хизмати ишга туширилгани ва бунинг имкониятлари ҳақида батафсил изоҳ берилди:

🔎 «Ушбу хизмат орқали фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлик ва молиявий келишув қилмоқчи бўлган субъектларга тегишли шахсларнинг фуқаролик паспорти серияси, рақами ёки корхонанинг ИНН (СТИР) рақамларини киритиш йўли билан ўша корхона ёки фуқароларнинг номида мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли, амалда ундириш имкони йўқлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида долзарб масалалар юзасидан нуқтаи назарини баён этиб, қатор таклифларни илгари сурди.
Саммитда Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ҳам иштирок этди.

Состоялась третья Консультативная встреча глав государств Центральной Азии. Мероприятие прошло в национальной туристической зоне «Аваза» Туркменистана.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеёв в своем выступлении высказал видение по актуальным вопросам и выдвинул ряд предложений.
В саммите также приняли участие Президенты Туркменистана, Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Специальный представитель Генерального секретаря ООН по Центральной Азии.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2021 йилнинг биринчи ярим йилида электр энергияси ишлаб чиқариш режаси 103,3 фоизга бажарилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бош бошқарма бошлиғи Бекзод Бўронбоев маълум қилди.

💡 2021 йил I ярим йиллик якунлари бўйича 7 триллион 690 миллиард сўмлик 29 миллиард 651 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, режа 103,3 фоизга, (ўсиш суръати 112 фоиз) 358 миллиард сўмлик 2 миллион 908 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб режа 106,6 фоизга бажарилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиаконтент
Бекзод Абдураҳмонов Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. Курашчимиз шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди.

Бу босқичда спортчимизга 2019 йилги ЖЧ совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, делегациямиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди.

Қайд этиш жоиз, 2 карра ЖЧ совриндори, 2 карра Осиё ўйинлари чемпиони Абдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида ушбу босқичда имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугун у чиройли ғалабаси билан миллионлаб мухлисларимизга катта қувонч улашди ва ўз совринлари орасида Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўймоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказди.
Барча соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантириш учун олий ва юқори даражадаги мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в рамках Консультативной встречи глав государств Центральной Азии провел переговоры с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.
Достигнута договоренность о продолжении регулярных контактов на высшем и высоком уровнях для последовательного развития сотрудничества во всех сферах.
Состоялся также обмен по актуальным вопросам региональной и международной повестки.

#Mirziyoyev #sammit #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шунингдек, кеча эмлашлар миқдори 426 минг дозадан ортиб, кунлик вакцинация бўйича рекорд ўрнатилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков COVID-19 га қарши вакциналар ва эмлаш жараёнлари тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

“Модерна”ни вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб борилмаганми?

“Moderna” вакцинаси (м-РНК-1273) COVAX жамғармаси доирасида республикамизга олиб келингани, АҚШнинг биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқилгани ва 2021 йилда энг яхши вакцина деб баҳолангани ҳамда “Вакцина платформасида/энг яхши янги технология” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритгани қизиқишнинг ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирча Ўзбекистонда ZF-UZ-COV-2001 ва СПУТНИК-V вакциналарини ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Келгусида ишлаб чиқариш жараёнини Ўзбекистонда йўлга қўйиш истагида бўлган барча ташаббуслар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
〰️〰️〰️〰️

Олиб келинган “Модерна” вакцинаси тугаса, унинг иккинчи босқичида қандай йўл тутилади? Бу вакцина яна олиб келиниши режалаштирилганми?

Олиб келинган 3 млн 60 доза вакцина билан 1,5 млн атрофидаги аҳолини тўлиқ эмлашимиз мумкин. Келгусида ҳам ушбу жамғарма томонидан “Модерна” вакцинаси республикамизга яна олиб келиниши мумкин. Нафақат бу вакцина балки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган бошқа вакциналар ҳам олиб келиниши эҳтимоли бор.
〰️〰️〰️〰️

АҚШдан олиб келинган вакцинанинг самараси қолган вакциналарга нисбатан кўпроқ кузатилса, қолган вакциналар билан эмлаш тўхтатилиши мумкинми?

Вакциналарнинг иммуногенлиги 50 фоиздан юқори бўлса, у ҳолда самарадор ҳисобланади. Ҳозир Ўзбекистонда қўлланилаётган барча вакциналарнинг иммуногенлиги 90% дан юқори деб баҳоланган. Ҳар қандай самарадор бўлмасин, республикамиз эҳтиёжини фақат «Модерна» вакцинаси билан қондириб бўлмайди. Шу боис ҳам бошқа вакциналардан воз кечилмайди.
〰️〰️〰️〰️

«Модерна» вакцинаси олис ҳудудларга ҳам етказиладими?

Албатта Ўзбекистонда қандай вакцина ишлатилишидан қатъий назар барча ҳудудлар аҳоли қатламига ушбу вакциналар етиб боради. Ҳозир «Модерна» вакцинаси барча ҳудудларда мавжуд.
〰️〰️〰️〰️

Вакцина қабул қилган фуқаро маълум бир муддатга ишда озод этилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўзда тутилганми?

Ишдан озод этиш амалиёти мавжуд эмас. Лекин, эмланган шахслар, эмлаш пунктининг ўзида 30 минут давомида, кейинчалик уч кун мобайнида кузатувда бўлишади.

Расмий хабарлар | Медиаконтент
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Вакцина қабул қилган, шунга қарамай коронавирусга чалиниб вафот этган ҳолатлар бўйича маълумотлар яширилаётгани ростми?

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган элчихона, консулхоналар, хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг ходимлари ҳам вакцинация жараёнида иштирок этаяптими?

Тўлиқ эмлангандан сўнг, яна коронавирус касаллигига чалинса, қайта вакцина олишга жалб қилиниши мумкинми?

Аҳолидан вакциналарнинг сифатсизлиги, уларнинг ножўя таъсирлари юзасидан шикоятлар ҳам бўлиб турибдими?

Вақтида тиббий кўрикдан ўтиб, соғлигига доимо эътибор бериб юрадиган, иммунитети мустаҳкам инсон вакцинани умуман олмаса ҳам бўладими?

Фуқаро короновирусга қарши вакцина олишдан аввал қандай турдаги тиббий текширувлардан ўтказилади?

Ижтимоий тармоқларда вилоятларнинг туман ва шаҳарларидаги айрим поликлиникаларда вакциналар танқислиги юзасидан хабарлар тарқалди. “Спутник-V” вакцинаси таъминотида узилиш бўлаяпди. Вакцинанинг биринчи дозасини (компонентини) олганлар ҳоли не кечади? Бу борада маълумот бериб ўтсангиз?
〰️〰️〰️〰️

Саволларга жавоб ушбу ҳаволада: https://www.youtube.com/watch?v=nzOc9rXR9OM

Расмий хабарлар | Медиаконтент
3 нафар эркак 15 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олинди

«Nemolchi.uz» манбасида Миробод туманида вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган жиноят ҳақида хабар эълон қилинди. Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, икки нафар гумонланувчилар жавобгарликдан қутулиб қолгани ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқ.

Маълум қлинишича, Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2021 йил 27 апрель куни 8-синф ўқувчиси 2006 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан дастлаб 1991 йилда туғилган А.Х. томонидан, кейинчалик унинг икки нафар таниши – М.М. ва Б.Г. томонидан жинсий турдаги жиноят содир этилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур факт бўйича 2021 йил 30 апрель куни гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

5 май куни А.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айблов тақдим этилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

М.М. ва Б.Г. терговдан яширингани сабабли 2021 йилнинг 20 май куни жиноят ишининг уларга нисбатан қўзғатилган қисми алоҳида юритиладиган бўлди.

А.Х.га нисбатан қўзғатилган иш бўйича тўпланган ҳужжатлар Миробод тумани жиноят ишлари бўйича судига йўналтирилди.

1 июнь куни иккала фуқаролар ҳам қўлга олиниб, гумонланувчилар тариқасида жиноят ишига жалб қилинди.

2021 йилнинг 30 июнь куни М.М. ва Б.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси бўйича айблов тақдим этилди. Шу куннинг ўзида дастлабки тергов якунланиб, жиноят иши судга оширилди.

Тергов органи томонидан айбланувчиларнинг айбини исботловчи барча далиллар тўпланди, якуни баҳо суд томонидан берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сайловчининг хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган

Марказий сайлов комиссияси котиби, юридик фанлари доктори, профессор Худоёр Маматов сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисида маълумот берди:

«Биз сайловчи деганда, энг аввало сайлов кампанияси даврида овоз бериш жараёнида иштирок этувчи, яъни бюллетенга яширин равишда овоз берувчи шахсни тасаввур қиламиз. Гўёки сайловчи фақат овоз бериш ҳуқуқига эга деган тасаввур мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқа норматив ҳужжатларида сайловчининг айнан сайлов ҳуқуқи билан боғлиқ ҳуқуқлари доираси анча кенг белгиланган».

📖 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Туркманбоши шаҳрида ушбу мамлакатларнинг миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилган.
Давлат раҳбарлари мазкур кўргазма билан танишдилар.
“Made in Uzbekistan” экспозициясида мамлакатимизнинг озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобилсозлик, чарм-пойабзал, электр техникаси, кимё, фармацевтика, заргарлик ва қурилиш материаллари каби саноат тармоқлари салоҳияти намойиш этилган.

В рамках Консультативной встречи глав государств Центральной Азии в городе Туркменбаши организована выставка национальных товаров стран региона.
Лидеры ознакомились с экспозицией выставки.
На площадке «Made in Uzbekistan» представлен потенциал пищевой, текстильной, кожевенно-обувной, электротехнической, химической, фармацевтической и ювелирной промышленности, индустрии строительных материалов и автомобилестроения нашей страны.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchtashuvi #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter