Расмий хабарлар I Официальные новости
108K subscribers
33.7K photos
7.89K videos
53 files
31.7K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«СOVID-19: савол-жавоб» лойиҳасининг навбатдаги сонида Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов ва ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирок этди.

Кўрсатувда қуйидаги саволларга жавоб берилди:

📎 Коронавирусни ўзбошимчалик билан даволаш оқибатлари нимага олиб келади?

📎 Олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари жараёнида карантин қоидаларига амал қилишда нималарга эътибор бериш керак?

📎 Оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларда қўлланиладиган даво чоралари нималардан иборат?

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 6 август куни Ўзбекистон Президенти “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова прибыл в город Туркменбаши.
Главу нашего государства встретили заместитель Председателя Кабинета Министров Туркменистана Эсенмырат Оразгелдиев и другие официальные лица.
Завтра, 6 августа, в национальной туристической зоне “Аваза” состоится очередная Консультативная встреча глав государств Центральной Азии.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #Maslahatuchrashuvi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ССВ: “SPUTNIK V” вакцинасининг 2-компонентлари яқин кунларда юртимизга келтирилади

Интернет тармоқларида “Sputnik V” вакцинасининг компонентлари етишмовчилиги кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бунга жавобан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

Шу кунга қадар мамлакатимизга 370 минг доза “Sputnik V” вакцинаси олиб келинган. Уларнинг 230 000 дозаси 1 – компонент, 140 000 дозаси 2-компонент ҳисобланади.

2021 йил 4 август ҳолатига кўра, 341 260 доза “Sputnik V” эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 212 818 нафар шахс вакцинанинг фақат биринчи дозасини олган. 128 442 нафар фуқаро 2-дозани ҳам қабул қилиб, тўлиқ эмланган.

Маълум бўлмоқдаки, вакцинанинг ҳар иккала компонентлари миқдори тенглашиши учун юртимизга яна 90 минг доза вакцина келтирилиши керак. “Sputnik V”нинг 90 минг дозалик 2-компоненти яқин кунларда юртимизга келтирилиши кутилмоқда.

Қолаверса, Гамалея номли илмий тадқиқот институти директори Александр Гинцбург ва соҳанинг қатор нуфузли олимлари “Sputnik V” вакцинасининг биринчи ва иккинчи компонентлари билан эмланиш оралиғини 21 кундан 90 кунгача узайтириш мумкинлигини маълум қилишган.

Хулоса қилиш мумкинки, вакцинанинг компонентларини қабул қилиш оралиқ муддати узайиши ҳам унинг таъсир кучига монелик қила олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳридаги “Jurabek laboratories” қўшма корхонасида ҳам коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Шу йилнинг 29 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ушбу корхона фаолияти билан танишган эди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ 1 МИЛЛИОН ДОЗА ZF-UZ-VAC2001 ВАКЦИНАСИ КЕЛТИРИЛДИ

🔘
Бугун ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

🖇 Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉9,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти форуми бўлиб ўтади

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 6 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳатлашув учрашуви доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти форуми бўлиб ўтади.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева иштирок этади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қайси ҳудуд кўпроқ бодринг экспорт қилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга бодринг экспорт қилган ҳудудлар:

🔷 Хоразм вилояти – 2,2 минг тонна

🔷 Андижон вилояти – 1,9 минг тонна

🔷 Тошкент вилояти – 1,8 минг тонна

🔷 Сурхондарё вилояти – 600,9 тонна

🔷Бухоро вилояти – 373,2 тонна

🔷 Фарғона вилояти – 367,6 тонна

🔷 Наманган вилояти – 334,8 тонна

🔷 Тошкент шаҳри – 201,7 тонна

🔷 Самарқанд вилояти – 122,4 тонна

🔷 Қорақалпоғистон Р. – 95,4 тонна

🔷 Қашқадарё вилояти – 78,1 тонна

🔷 Жиззах вилояти – 76,4 тонна

🔷 Сирдарё вилояти – 76,2 тонна

🔷 Навоий вилояти – 65,6 тонна

Маълумот ўрнида, Хоразм вилояти қиймати 3,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган бодринг экспорт қилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
6 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
2021 йил 1 августдан хорижий хом ашё ва материалларни божхонада расмийлаштириш талабларини соддалаштириш бўйича жорий қилинган янги тартиблар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Давлат божхона қўмитаси бош инспектори

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ижро тизимидаги янгиликлар ва самарадорлик
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади:
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
2021 йилнинг 1-ярим йиллигида электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади:
Бекзод Бўронбоев, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бош бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади:
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилдилар.
Аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларни давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, чегарадош ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш кераклиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.
Лидеры обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки, взаимодействия на региональных и международных площадках.
Рассмотрен ход выполнения ранее достигнутых договоренностей. Подчеркнута важность продвижения новых проектов, активизации контактов сопредельных регионов
и деловых кругов двух стран для продолжения позитивной динамики сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Кеча юртимизда қарийб 1000 нафар кишида коронавирус аниқланди;

📈2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134826 (+974) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 128191 (+882) нафар, соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 916 нафарни ташкил қилди.

ССВ ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Кеча юртимизда қарийб 1000 нафар кишида коронавирус аниқланди; 📈2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134826 (+974) нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 128191 (+882) нафар, соғайиш кўрсаткичи…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇41 нафари Андижон вилоятида,
🖇19 нафари Бухоро вилоятида,
🖇110 нафари Жиззах вилоятида,
🖇35 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇21 нафари Навоий вилоятида,
🖇40 нафари Наманган вилоятида,
🖇102 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇27 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇105 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇96 нафари Фарғона вилоятида,
🖇40 нафари Хоразм вилоятида,
🖇110 нафари Тошкент вилоятида,
🖇125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 128 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 22 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 124 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 36 нафар,
▫️Навоий вилоятида 30 нафар,
▫️Наманган вилоятида 20 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 70 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 82 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 73 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 87 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🩺 2021 йил 5 август куни 547 нафар кишида пневмония аниқланди

📈Жами беморлар сони 13531 нафарга етди. Кеча уларнинг 551 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6046 нафарни ташкил қилмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.

☝️Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бирининг илк дозаси билан эмланган. Ҳозирда иккинчи доза билан эмланишни кутмоқда.

Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева тасдиқлади. "Вазир юртдошларимизни коронавирусга қарши эмлашда фаол иштирок этишга чақириб қолади", дейди у.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Ҳусан Тангриев иштирокида бўлиб ўтган брифингда хорижий хом ашё ва материалларни божхонада расмийлаштириш талабларини соддалаштириш бўйича жорий қилинган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди.

2021 йил 1 августдан бошлаб:

🔹божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилди;

🔹тадбиркорлик субъектига четдан хом ашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилмоқда;

🔹маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, уни импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилди;

🔹олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинмоқда;

🔹олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги белгилаб қўйилди;

🔹олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги лозим.

🔹сотиб олиш контракти бўйича тўланган маблағларни қайтариш ёки сотиш контракти бўйича маблағларнинг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги лозим;

🔹бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган маблағларнинг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган маблағлар миқдоридан кам бўлмаслиги белгиланди.

Расмий хабарлар | Медиаконтент
МИБ: Давлат фойдасига 5,2 трлн сўм, тадбиркорларга 4,8 трлн сўм, фуқаролар манфаатига 750,9 млрд сўм ундирилди

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
💰 «Бюро органлари томонидан жорий йилнинг 7 ойида жами 12,9 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланиб, амалда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ўсди.

▪️Биргина давлат фойдасига 5,2 трлн сўм маблағ ундирилиб, бу борадаги кўрсаткич 2,3 баробарга ошди.

▪️Тадбиркорлик субъектлари фойдасига 4,8 трлн сўм, банклар учун 2,2 трлн сўм ва фуқароларимиз манфаатларига 750,9 млрд сўм ундирилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✔️ Хусусан, жорий йилнинг 7 ойида моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди, 4 млрд 200 млн сўмлик (31 та) уй-жой ва 1,5 млрд сўмлик (15 та) транспорт воситаси алимент учун олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

👨🏻‍💻 Ҳозирда, ягона ахборот тизимига 293 мингдан зиёд алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар киритилиб, ижро ҳаракатларини «онлайн» режимда танишиб бориш имкони яратилди.

💳 Республикамиздаги ҳар бир алимент олувчи номига банк ҳисоб-варағи очилиб, уларга 98 минг дона пластик карточка тарқатилди.

💼 Шунингдек, алимент тўлаш учун истаги бўлиб, иш масаласида ечим тополмаган 34 минг 402 нафар ишсиз алимент тўловчининг иш бандлиги ҳал қилинди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 643 нафар фуқаро ишга тикланди, уларга тўланмай қолган 32,5 млрд сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
💍 «Оиланинг жамиятдаги ўрни ва унинг муқаддаслиги масаласида олиб борилган профилактика-тушунтириш ишлари натижасида 11 минг 400 дан ортиқ оила яраштирилди.

📌 Бюро органлари учун доимо эътиборда бўлиб келаётган — «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд фуқароларга 265,8 млрд сўм маблағлар ўтказиб берилди».

📲 Тадбир давомида қатнашчиларга яна бир янгиликMIB.UZ мобил иловасида янги «Бўлажак ҳамкорингизни билинг!» хизмати ишга туширилгани ва бунинг имкониятлари ҳақида батафсил изоҳ берилди:

🔎 «Ушбу хизмат орқали фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлик ва молиявий келишув қилмоқчи бўлган субъектларга тегишли шахсларнинг фуқаролик паспорти серияси, рақами ёки корхонанинг ИНН (СТИР) рақамларини киритиш йўли билан ўша корхона ёки фуқароларнинг номида мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли, амалда ундириш имкони йўқлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official