Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.89K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга мис бойитиш фабрикаси қурилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Главе государства доложено о потенциале месторождения и проекте по его освоению. На месторождении будут добывать 65 миллионов тонн руды в год. Намечено построить медно-обогатительную фабрику мощностью переработки 60 миллионов тонн медно-молибденовой руды.
Колоссальный проект планируется завершить в 2024 году и создать в общей сложности 6 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #kon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади», — Президент Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари қурилиши бошланаётган янги фабриканинг салоҳияти ҳақида:

"Ушбу корхона 2024 йилга бориб йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Иккинчи босқичда эса қувватлар 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.

Ана шу икки босқични амалга ошириш туфайли корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.

Пировард натижада комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етади.

Лойиҳа доирасида 11 мингта янги юқори технологик иш ўринлари яратилади. Бу эса ёш йигит-қизларимиз учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради.

Бу улуғвор режалар – том маънода инқилобий қадам, десак, тўғри бўлади".

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди.

✔️Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🔘Шу билан бирга, Марказий банк фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилди ҳамда пул-кредит инструментлари тўпламига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

📹Тафсилотлар билан соат 15:00 да Марказий банк биносида ўтказиладиган Матбуот анжуманида танишишингиз мумкин.

Марказий банк матбуот хизмати

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар босқичлари орасида маълум сабабларга кўра узилиш бўлиб колса, қанча вақтгача кейинги босқич билан эмланиш мумкин?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Агар сиз биринчи доза вакцинацияни олиб, иккинчиси билан эмланмаган ёки иккита босқичда эмланиб, 3 доза вакцинани олмаган бўлсангиз 12 ҳафта муддат ичида кейинги доза босқичларини давом эттиришингиз мумкин.

⚠️Эмланишлар орасидаги муддат 12 ҳафтадан кўп бўлса, яъни 3 ойдан ортиқ бўлса эмланиш қайтадан биринчи дозадан бошланади. Вакцинанинг қайси тури бўлишидан қатъий назар, оралиқ муддат 12 ҳафтадан ошса ревакцинация қилинади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бугунги кунгача вакцинация жараёнлари амалга оширилганидан сўнг нохуш ҳолатлар кузатилдими?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Ўзбекистон ҳудудида бугунги кунгача 6,5 миллиондан ортиқ фуқаро эмланди. Бирорта фуқарода ўта оғир, оғир ҳолатлар, летал ёки ўлим ҳолатлари вакцинациядан кейин кузатилмади.

🔎Фақатгина маҳаллий реакциялар кузатилмоқда. Булар вакцина қилинган жойда – елка мушагида озгина шиш, қизариш ёки қичишиш, тана ҳароратининг 1-3 кунгача бир оз кўтарилиши, одам ўзини бир оз нохуш ҳис қилиши ва бошқа маҳаллий реакциялар.

Маҳаллий реакциялар фойдали. Бу организмда вирусга қарши иммун тизим ишга тушганлигидан далолат беради.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда эмланаётган вакциналарнинг бир-биридан фарқи борми?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Бугунги кунда Ўзбекистонда фойдаланилаётган уч турдаги вакцинанинг бир-биридан фарқи йўқ.

Барча турдаги вакциналар таркиби, ишлаш жараёни коронавирус инфекциясига қарши организмда антитаначаларни ҳосил қилиши ва ташқаридан вирус тушганда уни парчалаб юбориши ёки касалликни ўз вақтида бартараф қилиш ёки касалликка қарши кураш тадбирларида самарали таъсир кўрсатади. Уларнинг бир-биридан афзал томони йўқ.

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️2021 йилнинг 6 ойи давомида 400га яқин эркак Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган

Бу ҳақда АОКАда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга кўмак бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📈 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 5 958 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 5 348 нафари, яъни 89,7 фоизи аёл, 393 нафари, яъни 6,6 фоизи эркак ва 217 нафари, яъни 3,6 фоизи 18 ёшгача бўлган болалардир.

📍Марказга энг кўп мурожаат қилиш ҳолатлари 4 та ҳудудга тўғри келади, яъни Тошкент шаҳридан 1 598 нафар, Жиззах вилоятидан 861 нафар, Наманган вилоятидан 540 нафар, Қашқадарё вилоятидан 539 нафар фуқаролар мурожаат қилган.

📞 Мурожаатчиларнинг 2 368 нафари ҳуқуқий ва психологик маслаҳат олиш учун боғланган бўлиб, уларнинг мурожаатларида зўравонликка учраш аломатлари аниқланмаган.

▫️1 908 нафар мурожаатчи руҳий, 1 094 нафари жисмоний, 562 нафари иқтисодий, 26 нафари жинсий зўравонликка учраганини маълум қилган.

📌 Руҳий зўравонликка учраганларнинг 1 766 нафари, яъни 93 фоизини аёллар ташкил этган. Содир этилаётган руҳий зўравонлик асосан 1 841 та ҳолатда оилада, 1 353 та ҳолатда эр-хотин ўртасидаги низолар оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

🔗 Жисмоний зўравонликка учраганларнинг 1 071 нафари, яъни 98 фоизи аёллардир. Жисмоний зўравонлик 865 та ҳолатда эр-хотин, 157 та ҳолатда қайнона-келин (куёв), 43 та ҳолатда ота-она ва фарзанд ўртасидаги можаролар оқибатида содир этилган.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев ОКМК 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйди.
Қиймати 2 миллиард доллар бўлган ушбу корхонада биринчи босқичда йилига 60 млн. тонна рудани қайта ишланади.
Иккинчи босқичда қувват 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди. Ушбу икки босқич амалга оширилиши натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев заложил первый камень в строительство третьей медно-обогатительной фабрики АГМК.
Предприятие стоимостью 2 милларда долларов на первом этапе будет перерабатывать 60 млн. тонн руды в год.
На втором этапе мощность вырастет до 160 миллионов тонн, что в 3 раза больше, чем сегодня. В результате реализации этих двух этапов к 2028 году предприятие будет иметь годовую производственную мощность в 400 тысяч тонн меди, 50 тонн золота и 270 тонн серебра.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #fabrika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2021 йилнинг шу пайтига қадар 10 мингдан ортиқ оила яраштирилди

Бу ҳақда АОКАда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга кўмак бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

———

🔰2021 йилнинг 6 ойи давомида 20 387 нафар хотин- қизларга ҳимоя ордери берилган.

🤝Олиб борилган профилактик ишлар натижасида 10 мингдан ортиқ оила яраштирилди, 7 841 оилаларда низолар бартараф этилди.

🔰Ҳимоя ордери - бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланади.

Ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторига берилган.

❗️Ҳимоя ордери 30 кун муддатга берилиб, шу муддат ичида хавф бартараф этилмаса, уни яна 30 кунга узайтириш мумкин.

🔰2021 йил 6 ойи давомида 20 387 нафар фуқароларга “ҳимоя ордер”и берилган.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Давлатимиз раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурувчилари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Корхона яқинида 3 минг кишига мўлжалланган ётоқ мажмуаси барпо этилган. Ишчиларнинг яшаши, дам олиши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.
Президент бу ерда ётоқ ўринларини кўпайтириш, бундай ихчам, шинам мажмуаларни бошқа заводларда ҳам ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Глава государства ознакомился с условиями, созданными для строителей третьей медно-обогатительной фабрики Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Рядом с предприятием построен комплекс на 3 тысячи человек. Здесь созданы все условия для проживания, отдыха и занятия спортом.
Президент поручил расширить жилое пространство, организовать аналогичные компактные и комфортные комплексы на других предприятиях.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #fabrika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter