Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

"Мы привозим вакцину с большим трудом" - Президент призвал наш народ проявить осторожность, сопричастность и активнее прививаться

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега Хитой вакцинасига Ўзбекистон ҳаммуаллифлиги берилди?

Вакцина борасидаги меморандиумда нималар назарда тутилган?

Клиник тажрибаларнинг неча босқичи Ўзбекистонда ўтказилди?

Нега Хитой вакцинаси танланди?

Хитой-ўзбек вакцинаси ҳаммуаллифлигида устуворлик ҳуқуқи нимани англатади?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази катта илмий ходими Аброр Абдураҳимов саволларга батафсил жавоб берди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
Ҳокимлар бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по мерам организации новой системы работы с обращениями населения.
Указано на необходимость решения проблем, становящихся причиной для обращения, непосредственно в махаллях.
Определено, что хокимы два дня в неделю будут выделять на прием граждан, приемы в хокимиятах будут проводиться на ежедневной основе.

#Mirziyoyev #videoselektor #murojaatlar #qabulxonalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминоти етиб бормаган ҳудудларидаги аҳолисига эндиликда махсус сув ташиш машиналари ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади

Ўзбекистонда аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитой халқ республикасидан махсус сув ташиш машиналари олиб келинди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, компания томонидан Сурхондарё вилоятининг ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни вақтинчалик ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 25 та "SHACMAN" русумли махсус автомашиналарининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ва Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовлар иштирок этишди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
24 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Брифинг

Мавзу: Қурбон ҳайити байрами кунлари амалга оширилган хайрия тадбирлари ҳақида
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, "Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги" Қонуннинг мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тошкент кимё технология институтида таълим жараёнлари, янги ўқув йилига тайёргарлик, юклатилган вазифалар ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тошкент кимё технология институти ректори ва масъул ходимлар
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Антирекорд яна янгиланди. Статистика 23 июль ҳолати

🦠 Коронавирус аниқланганлар – 773 нафар;

😷 Пневмония қайд этилганлар– 507 нафар;

📈 Ўзбекистонда жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 нафар;

🏥 Касалликдан жами соғайганлар 117962 нафар. Соғайиш кўрсаткичи 95%;

▪️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Антирекорд яна янгиланди. Статистика 23 июль ҳолати 🦠 Коронавирус аниқланганлар – 773 нафар; 😷 Пневмония қайд этилганлар– 507 нафар; 📈 Ўзбекистонда жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 нафар; 🏥 Касалликдан жами соғайганлар 117962…
🔘 Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇21 нафари Андижон вилоятида,
🖇17 нафари Бухоро вилоятида,
🖇94 нафари Жиззах вилоятида,
🖇14 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇12 нафари Навоий вилоятида,
🖇33 нафари Наманган вилоятида,
🖇85 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇27 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇88 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇81 нафари Фарғона вилоятида,
🖇29 нафари Хоразм вилоятида,
🖇95 нафари Тошкент вилоятида,
🖇109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 28 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 104 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
▫️Навоий вилоятида 13 нафар,
▫️Наманган вилоятида 41 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 24 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 64 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 84 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 32 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 63 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалди.

Манба

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қурбонлик–2021” тадбири доирасида 713 264 000 сўмлик эҳсон қилинди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров Қурбон ҳайити байрами кунлари амалга оширилган хайрия тадбирлари ҳақида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

✔️ “Қурбонлик–2021” тадбирлари режасига асосан жорий йилнинг 20, 21 ва 22 июль кунлари “Вақф” фондининг барча ҳудудий филиаллари томонидан хайрия тадбирлари ташкил этилди.

“Вақф” фондининг марказий аппарати томонидан Тошкент шаҳридаги 21 ва 23-сонли Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчиларига жами
11 326 000 сўмлик 280 дона байрам совғаси хайрия қилинди.

“Вақф” фонди томонидан ҳомийлар ва ҳамкорларни жалб этган ҳолда 504 миллион сўм маблағ ажратилди ва ушбу маблағ ҳисобидан республика бўйлаб жами 36 дона қорамол қурбонлик қилиниб, 7545 кг гўшт улашилди. Шунингдек, Фонднинг ҳудудий филиаллари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 2 та қорамол ва 35 та қўй қурбонлик қилиниб, 1716 кг гўшт тарқатилди. Қурбон ҳайити муносабати билан филиаллар томонидан жалб қилган хайриялар, жумладан қурбонликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори жами 197 938 000 сўмни ташкил этди.

Умумий ҳисобда “Вақф” фонди ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан республика бўйича 38 та қорамол ва 35 та қўй сўйилиб, ночор, ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор бўлган ва бемор ҳамюртларимиз учун жами 9216 кг қурбонлик гўшти хайрия қилинди.

Тадбирлар давомида республика миқёсида 4167 нафар кам таъминланган оила, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз кекса фуқароларга жами 644 455 297 сўмлик ҳамда 23 та “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларида истиқомат қилувчи ҳамюртларимизга 68 808 623 сўмлик эҳсон, умумий ҳисобда “Қурбонлик–2021” тадбири доирасида 713 264 000 сўмлик эҳсонлар қилинди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни янги аниқ лойиҳалар ва амалий дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Президент Казахстана тепло поздравил лидера нашей страны с днем рождения и искренне пожелал благополучия и процветания братскому узбекскому народу.
Главы государств отметили важность дальнейшего наращивания многопланового сотрудничества и укрепления отношений стратегического партнерства Узбекистана
и Казахстана, наполнения их новыми конкретными проектами и программами практического взаимодействия.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Президентлар минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида тўхталдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Лидер Туркменистана тепло поздравил главу нашего государства с днем рождения, выразив искренние пожелания мира и процветания братскому народу Узбекистана.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства. Президенты отдельно остановились на вопросах подготовки Консультативной встречи глав государств региона.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔸2021 йилнинг биринчи ярмида банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 1 128 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55 фоизга ошган.

🔸Республика бўйича масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 17 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 млн. кўпроқ мижозлар банк хизматларидан масофавий фойдаланмоқда.

🔸Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони эса 12 298 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг 1 июль ҳолатига нисбатан 1 194 тага ёки 11 фоизга ошган.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Конституциявий судга масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар сафи кенгайтирилди

Бугун АОКАда "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк