Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 20 июлдан 272 ўринга мўлжалланган 3-очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

Бу ҳақда жамғарма ахборот хизмати
хабар берди.

❗️❗️❗️Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига!

🌐“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

- бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин;

- магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

- докторантура таълим дастури учун 91 ўрин;

-жами 272 ўрин стипендиялар ажратишини маълум қилади.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖥Саралаш босқичлари 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманлари ҳудудида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилиши юзасидан "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати расмий баёноти


РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️ЭЪЛОН!

📲Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда COVID-19га қарши вакциналарнинг таъсири тўғрисида турлича қарашлар ва фикрлар кўпайиб бормоқда.

📢 Эртага, 23 июль куни соат 15:00да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида бу борадаги барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▫️Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вазирлик тизимидаги ташкилот мутасаддилари, Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходимлари, тиббиёт олимлари иштирок этишади.

✔️Матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар таклиф этилади.

✏️Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
23 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Брифинг

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
IT-Парк томонидан олиб борилаётган ишлар, соҳадаги ўзгаришлар
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-Парк
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ёшлар парламенти фаолиятининг 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
COVID-19га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсири
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш ва Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар, тиббиёт олимлари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
❗️ССВ: Статистика, 22 июль ҳолати

🦠Коронавирус аниқланганлар – 738 нафар;

😷 Пневмония қайд этилганлар – 462 нафар;

📈 Ўзбекистонда жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар122786 нафар
;

📉 Касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ССВ: Статистика, 22 июль ҳолати 🦠Коронавирус аниқланганлар – 738 нафар; 😷 Пневмония қайд этилганлар – 462 нафар; 📈 Ўзбекистонда жами коронавирус инфекцияси қайд этилганлар122786 нафар; 📉 Касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇19 нафари Андижон вилоятида,
🖇15 нафари Бухоро вилоятида,
🖇85 нафари Жиззах вилоятида,
🖇19 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇17 нафари Навоий вилоятида,
🖇31 нафари Наманган вилоятида,
🖇78 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇28 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇77 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇65 нафари Фарғона вилоятида,
🖇21 нафари Хоразм вилоятида,
🖇89 нафари Тошкент вилоятида,
🖇118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.

✔️Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 30 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 66 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
▫️Навоий вилоятида 29 нафар,
▫️Наманган вилоятида 32 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 50 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 18 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 35 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 69 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалди.

Манба

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади. Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

📹 Халқаро пресс-клуб ҳам ушбу жараённи катта фаоллик билан ёритиб боради.

📺 Эфирни сиз тўғридан-тўғри бугун, соат 11:00 да "Ўзбекистон 24, "УзРепорт", "Менинг юртим", "Севимли", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Тошкент" "Оилавий" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab" да инглиз тилида томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 18 ёшдан катта бўлган бир қатор аҳоли қатлами оммавий эмланади

Мазкур роликда Bugun.uz эмлаш тартибига киритилган қўшимча тўғрисида маълумот берди. Кўришни тавсия қиламиз.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президентлик сайловлари 24 октябрга белгиланди

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистондан чегарасидан автойўл орқали кириб келаётганлар чет элликларда COVID-19 аниқланса республика ҳудудига киритилмайди

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

🚧 Республика ҳудудига коронавирус инфекциясининг четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида жорий йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистон чегарасидан автойўл чегара ўтқазиш пункти орқали кириб келаётган шахсларни ўз маблағлари ҳисобидан чегара ўтқазиш пункларида экспресс антиген тест усулида таҳлил топширишлари ва манфий натижа қайд этилган ҳолдагина Республика ҳудудига киритилишига рухсат берилади.

Шу билан бирга, автойўл чегараларида экспресс антиген тест таҳлилида мусбат натижа қайд этиладиган бўлса чет эл фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш фуқаролиги бўлмаган шахслар Республика ҳудудига киритилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ва Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар мустасно саналади.

🏥 Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва яшашга рухсат берилган фуқароларда коронавирус инфекцияси аниқланганда COVID-19 бўйича ташкил этилган махсус шифохоналар ёки касаллик даражасига кўра уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

🔘 Шунингдек, Сўх тумани, Шоҳимардон, Чўнқара, Тоштепа аҳоли пунктларида чегара ҳудудларидаги автотранспорт чегараси алоҳида ҳудуд деб юритилиб, Ўзбекистон республикаси томонидан транзит тарзда бораётган Ўзбекистон фуқароларидан коронавирус инфекциясига барча турдаги тест таҳлилларини топшириш талаб этилмайди.

Мазкур тартиб алоҳида ҳудудларга кириб-чиқаётган Қирғизистон Республикаси фуқароларига тадбиқ этилади.

✔️Ҳар куни ишга қатнаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида кунлик қатнаб, фаолият амалга ошираётган шахсларга алоҳида имтиёз берилди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
“Telegram” орқали фуқароларни ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 21 июль куни Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. фуқаро Ш.Ш. “Telegram” интернет тармоғидаги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган.

Ҳақоратли видеони кўрган гуруҳдаги айрим фуқаролар Ш.Ш. ҳақоратли сўзлари учун кечирим сўрашини талаб қилиб, унинг яшаш хонадонига боришган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Ш.нинг яшаш манзилига келиб, жанжал кўтарган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Жамоат тартибини бузган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатларига қонуний тартибда баҳо берилади.

ИИБ ўзбошимчалик билан, қонунда белгиланмаган тартибда бошқа бир фуқарони “самосуд” қилиш ёки шу каби ҳаракатларга уриниш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
IT мактаблари битирувчилари мамлакатдаги IT марказларда ўқишни давом эттиришлари мумкин.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

IT- Паркда 147 та IT-Марказ очилган бўлиб, унда 40 255 дан ортиқ киши таълим олган. Ушбу IT марказларининг очилиши туфайли 294 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Жорий йилда IT марказлар сонини 205 тага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, “One Million Uzbek Coders” кенг кўламли лойиҳаси ишга туширилди, унда икки йил давомида 469 260 фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, 246 587 талаба гувоҳнома ва 176 883 нафари битирувчилар сертификат олди.

“One Million Uzbek Coders” – IT-Парк томонидан яратилган бепул таълим платформаси бўлиб, Dubai Future Foundation жамғармаси билан биргаликда малакали халқаро экспертлар видеодарсларини бепул ўрганиш орқали маълумотлар таҳлили, фронтенд ва баcкенд дастурлашнинг асосий тушунчаларини, шунингдек, мобил иловалар яратишни бепул ўрганиш имконини беради.

Бундан ташқари, икки йил ичида Гулистон, Марғилон, Aндижон, Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Бухоро каби вилоятларда ИТ-Паркнинг 7 та филиали очилди. IT-мутахассисларга юқори сифатли инфратузилмани таъминлаш учун Ўзбекистонда (ҳар бир ҳудудда биттадан) жами 14 та IT-Парк филиалларини очиш режалаштирилган.

IT-Паркнинг ҳар бир филиали узлуксиз электр таъминоти, тезкор интернет, кондиционер, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология ускуналари ва хавфсизлик билан таъминланган. IT-Паркда мутахассисларга қулай ва унумли меҳнат қилиш учун барча шароит яратилган.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
📌 АКТ соҳасида таълимни янада ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар

📌IT-Паркнинг иш жараёни

📌АКТ соҳасида таълим экотизими

📌Ахборот технологиялари рақамли универститети

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Республика бўйлаб аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари ҳақида маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви билан қуйидаги жадвал орқали танишишингиз мумкин:

👉 https://online.pubhtml5.com/fkya/snsm/

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дақиқаларда АОКАда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ёшлар парламенти фаолиятининг 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар тўғрисида маълумот тақдим этилмоқда.
〰️〰️〰️

Ўтган давр мобайнида Ёшлар парламенти томонидан Қонунчилик палатасига киритилган 19 та қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрланди.

Республика миқёсида 68 та ўрганиш тадбирлари амалга оширилди, Ёшлар парламенти аъзолари қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва тарғиботига бағишланган 53 та турли тадбирлар, ўқув-семинарлари ва конференцияларда иштирок этишди.

Жами ОАВларда ёритишлар 9 826 та оммавий ахборот воситалари, хусусан, телевидениеда 341 та, радио 148 та, босма нашрларда 1 812 та, интернет (ижтимоий тармоқлар) 6 309 та, расмий веб-сайт 1 216 та чиқишлар қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ёшлар парламенти аъзолари, Қонунчилик палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари ҳамда Ёшлар итиффоқи ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда ўрганиш тадбирлари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда ҳудудлардаги ёшларни ўйлантириб келаётган кўплаб муаммоларга ечимлар топилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича тузилган парламент Комиссияси томонидан ўтказилган ўрганишларда бевосита иштирок этилди ҳамда ўрганишлар натижасида жами 18 та таклифлар киритилди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги гаражлардан бирида 3-4 йигит ов қуроли билан турумтой қушларини отиб ўлдираётганлиги тўғрисидаги хабар юзасидан Давлат экология қўмитаси муносабат билдирди.

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, видеода тасвирланган ҳолат 2020 йил сентябрь ойида содир этилган.

Бунда номаълум шахслар томонидан икки дона турумтой қушлари пневматик қурол билан отилганлиги тасвирланган.

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилиб, қонунбузар фуқаро шахси аниқланган.

Фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддасига асосан 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда ҳайвонот оламига етказилган зарар учун 4 млн 446 минг сўм миқдорда устама тўлов белгиланган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🖇 «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

АОКАда мазкур Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

🔗 Қонун билан жорий этилаётган асосий янгиликлар ва афзалликлар ҳақида ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Расмий хабарлар | Медиабанк