Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Коронавирус инфекциясининг кўпайиб бораётганлиги билан боғлиқ вазият

📌 18 ёшдан катталарнинг мажбурий эмланиш қарорига изоҳ

📌 Эмлаш жараёнларига оид сўнгги маълумотлар

〰️〰️〰️〰️
Ушбу долзарб масалалар юзасидан АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов батафсил изоҳ берди


Расмий хабарлар | Медиабанк
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ: Ўзбекистонда электр энергияси етказиб бериш жараёнларини Грузиядаги билан таққослаш қанчалик тўғри?

«Ular» лойиҳасининг навбатдаги сонида
иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров Грузияда электр энергияси етказиб бериш борасидаги амалиёт ҳақида тўхталиб, уни мамлакатимиздаги айни йўналишдаги ҳолат билан таққослаган.

Унинг қайд этишича, Грузияда свет бепул бўлган, лекин светнинг ўзи бўлмаган. «Бизда реформалар нега бўлмаяпти десангиз бизда аввал „текин“ эди, лекин бўлмаган. Ҳозир свет қиммат, лекин барибир йўқ. Грузия реформасидан фарқимиз шу».

Компания ахборот хизмати таъкидлашича, қишнинг совуқ кунлари газ танқислиги сабаб иситиш мосламалари, ёҳуд ёзнинг жазирамаси, аномал иссиқ кунларида электр энергияси сарфи юқори бўлган совитиш ускуналаридан фойдаланиш тизимда ишлаб чиқаришга нисбатан истеъмол юкламасини келтириб чиқаради, ва натижада маълум муддат узилишлар кузатилади. Бироқ бу, муаллиф таъкидлаганидек, Ўзбекистонда электр энергияси йўқ, дегани эмас.

Шу ўринда иқтисодчи томонидан меҳмонда бўлган давлати ҳамда мамлакатимиз ўртасидаги электр энергияси ишлаб чиқаришдан то уни етказиб беришгача бўлган босқичлар атрофлича таҳлил қилинмагани, яъни бунга таъсир этувчи турли омиллар, масалан Грузияда электр энергиясининг 75 фоизи асосан табиий ресурслардан, бир неча фоиз арзон ва экологик тоза гидростанцияларда ишлаб чиқарилиши, мамлакатимизда эса бу борадаги имконият умумий электр энергияси ишлаб чиқаришининг 10 фоизини ташкил этиши ҳисобга олинмагани таассуф уйғотади, дейилади хабарда.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш учун инновацион сопол ва чарм идишлар тайёрлаш» мавзусидаги стартап лойиҳалар танловини эълон қилинади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш, бу соҳадаги истиқболли лойиҳалар ва амалга оширилаётган ишлар борасида маълумот берди.

Маълум қилинишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш учун инновацион сопол ва чарм идишлар тайёрлаш» мавзусидаги стартап лойиҳалар танловини эълон қилинди.

💰Ғолиб лойиҳа учун вазирлик 2 йил давомида 1,5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағларни тақдим этади. Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги шарт.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маҳаллий оммавий ахборот воситалари, медиа маконининг вакиллари ва блогерлар билан пресс-нонушта ташкил этилди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, тадбир доирасида “FURSAT” давлат медиа-лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов, Ёшлар ишлари Агентлиги директори А.Саъдуллаев ҳамда ИТСВ томонидан лойиҳа координаторлари тақдим этдилар.

“FURSAT” лойиҳасининг миссияси – ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва улар бандлигини оширишга қаратилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ)ни яратиш ва фаолиятини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш эканлиги таъкидланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги жами 95 та насос станциясини модернизация қилиш борадаги ишлар белгиланди. Бу орқали 40 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш, 315 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш мақсад қилинган.
Ускуналар хариди бўйича тендерларни якунлаб, қурилишни бошлаш юзасидан топшириқ берилди.

Состоялось совещание по вопросам модернизации ирригационной инфраструктуры.
Определены меры по обновлению 95 насосных станций в Сурхандарье, Кашкадарьей, Самаркандской, Навоийской и Бухарской областях. Этим ожидается возвращение в оборот 40 тысяч гектаров, улучшение водоснабжения 315 тысяч гектаров земель.
Даны поручения по проведению тендеров на закупку оборудования и началу строительства.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #irrigatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

▫️Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.

📌 Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

📨 Сиз жорий йил 20 -31 июлгача бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаш имкониятига эгасиз.

🏢 Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;

☎️ Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари;

🌐 Интернет тармоқлари орқали:
Telegram: https://t.iss.one/uzchamber
ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: [email protected] етказиш мумкин.

🔘Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига! ▫️Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда. 📌 Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар…
📢Вниманию предпринимателей и бизнесменов!

🔘В ближайшие дни планируется проведение открытого диалога Президента Республики Узбекистан с предпринимателями по вопросам поддержки предпринимателей.

🖇 В ходе открытого диалога будут обсуждаться актуальные проблемы предпринимателей, пути их решения, предложения и инициативы
по дальнейшему улучшению бизнес-среды в республике
.

📨 С 20 по 31 июля текущего года вы имеете возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан с вопросами, связанными с вашей деятельностью, идеями и предложениями по расширению и развитию вашего бизнеса.

🏢Свои обращения можно направить через приемные по рассмотрению обращений предпринимателей;

☎️по телефонным номерам «Call-центра» Штаба 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06;

🌐по Интернет каналам:

Telegram:
t.iss.one/uzchamber или @taklif_bot Telegram-бот;
Веб-сайт: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: [email protected];

🔹Адрес: город Ташкент, улица А. Темура, 4. Индекс: 100047.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Коронавирус пандемияси даврида тўйхоналар фаолияти юзасидан яна бир ўзгариш киритилди

Хабарингиз бор, яқинда тегишли соҳага масъул ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.

Шунингдек, яна бир киритилган ўзгаришга кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар(ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз,
бундан аввал 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги юртдошларни Қурбон ҳайити билан муборакбод этади!

Муқаддас айёмда ҳар бир хонадонга қут-барака, осойишталик, соғлиқ ва фаровонлик тилаймиз.

https://t.iss.one/aoka_uz
ССВ: Статистика, 19 июль ҳолати

🦠Коронавирус аниқланганлар – 658 нафар;

😷Пневмония қайд этилганлар –465 нафар;

📈19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120 631 нафар

🏥Касалликдан соғайганлар жами 115514 (+649) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

▪️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
ССВ: Статистика, 19 июль ҳолати 🦠Коронавирус аниқланганлар – 658 нафар; 😷Пневмония қайд этилганлар –465 нафар; 📈19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120 631 нафар 🏥Касалликдан соғайганлар жами 115514 (+649)…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇17 нафари Андижон вилоятида,
🖇14 нафари Бухоро вилоятида,
🖇67 нафари Жиззах вилоятида,
🖇22 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇15 нафари Навоий вилоятида,
🖇38 нафари Наманган вилоятида,
🖇63 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇23 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇62 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇54 нафари Фарғона вилоятида,
🖇18 нафари Хоразм вилоятида,
🖇65 нафари Тошкент вилоятида,
🖇121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
▫️Андижон вилоятида 57 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 43 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 50 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
▫️Навоий вилоятида 29 нафар,
▫️Наманган вилоятида 40 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 94 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 71 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 50 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 34 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 53 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалди.

Манба


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Пастдарғомда тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқарога қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 15 июль куни соат таҳминан 22:30 да Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Зарбдор” оилавий шифокорлик пунктида жойлашган тез тиббий ёрдам бўлимига туманнинг “Қўшқудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. маст ҳолда келади ва 22 ёшли ўғли М.Ж. бетоб эканлигини айтиб, шу куни ўз навбатчилигини ўтаётган шифокор Т.Ф. ва фельдшер Н.И.лардан тезда унинг яшаш манзилига боришни айтади. Бироқ бемор манзилига отланган тиббиёт ходимлари биринчи ёрдам қутисини олишга улгурмасдан телефон орқали бошқа бир манзилдан чақирув бўлади.

Навбатчи фельдшер Н.И. телефон орқали чақирувни расмийлаштириш вақтида фуқаро Х.М. бетоқатлик билан фельдшер Н.Ини ҳақоратлаб, унга қўл кўтаради. Сўнг калтакланган фельдшерни иш жойида қолдириб, шифокор Т.Ф.ни машинасига ўтиришга мажбурлайди. Яшаш манзилига боргач, ҳуморидан чиқмаган фуқаро арзимаган баҳоналар билан шифокорни ҳам ҳақорат қила бошлайди. Бунга ҳам қаноат қилмаган “муштумзўр” тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Т.Ф.ни хизмат вазифасини ўтаётган вақтда аёвсиз калтаклайди.

Шундан сўнг шифокор Т.Ф. зудлик билан Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига олиб келинган.

Тиббий текширув давомида 1988 йилда туғилган шифокор Т.Ф.га бош мия жароҳати, жумладан, бош мия чайқалиши, пастки лаб ички юзасида уриб йиртилиши ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқмаларининг лат ейиши ташхиси қўйилган. Айни пайтда унга шифокорлар томонидан стационар шароитда зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, 1978 йилда туғилган навбатчи фельдшер Н.И.га бурун суягининг ёпиқ синиши каби жароҳатлар билан туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқаро Х.М. га нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йил 1 март куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали тез тиббий ёрдам шифокори Х.Мга хизмат вақтида фуқаро Д.О томонидан қилинган тажовуз учун 2021 йил 16 мартдаги суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасининг тегишли қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган ва ҳозирда фуқаро Д.О жазо муддатини ўтамоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official