Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Ангела Меркель ва Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Федеральному Канцлеру Федеративной Республики Германия Ангеле Меркель и Федеральному Президенту Франку-Вальтеру Штайнмайеру в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате катастрофического наводнения на западе этой страны.
Глава нашего государства выразил искренние соболезнования и сочувствие родным и близким погибших, всему народу Германии, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Germaniya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифохоналар тиббиёт кислороди билан таъминланмоқда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 июль куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари бўйича савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу: Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Антирекорд: ССВ, Статистика, 18 июль ҳолати:

🦠Коронавирус аниқланганлар – қарийб 600 нафар;

😷Пневмония қайд этилганлар – қарийб 500 нафар;

📈18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 973 нафар;

🏥Касалликдан соғайганлар жами 114865 (+562) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз;

▪️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Антирекорд: ССВ, Статистика, 18 июль ҳолати: 🦠Коронавирус аниқланганлар – қарийб 600 нафар; 😷Пневмония қайд этилганлар – қарийб 500 нафар; 📈18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 973 нафар; 🏥Касалликдан соғайганлар…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇50 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇18 нафари Андижон вилоятида,
🖇15 нафари Бухоро вилоятида,
🖇63 нафари Жиззах вилоятида,
🖇18 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇12 нафари Навоий вилоятида,
🖇35 нафари Наманган вилоятида,
🖇56 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇25 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇59 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇42 нафари Фарғона вилоятида,
🖇14 нафари Хоразм вилоятида,
🖇61 нафари Тошкент вилоятида,
🖇117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 68 нафар,
▫️Бухоро вилоятида 35 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 153 нафар,
▫️Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
▫️Наманган вилоятида 40 нафар,
▫️Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 61 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 41 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалган.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фуқаролар жанжали муҳокама қилинди

2021 йил 18 июль куни Самарқанд шаҳрининг “Шодлик” МФЙ да бир фуқаронинг иккинчисини ҳақорат қилиши оқибатида жанжал юзага келган.

Жанжалга тарафларнинг яқинлари аралашиб, бир-бирларига нисбатан енгил тан жароҳатлари етказишган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ раҳбарлари томонидан тарафлар иштирокида муҳокама қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Xabar.uz сайтида «Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов маълум қилишича, мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️

2020 йил июль ойида 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганман. Шуни қисқартирсам бўладими?

Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

📌Асос - Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддаси
〰️〰️〰️〰️

Собиқ турмуш ўртоғимни алиментдан қарздорлиги мавжуд. Унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми? Агар мумкин бўлса бу қандай амалга оширилади?

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
〰️〰️〰️〰️

Юртимизда карантин эълон қилиниши билан баъзи дорихоналарда дори воситаларининг нархи сезиларли даражада ошиб кетди. Уларга нисбатан таъсир чоралари мавжудми?

Дорихоналарда нархларнинг кескин ошиб кетишида белгиланган қоидаларнинг бузилиши аниқланганида ушбу ҳолат савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, дея баҳоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
〰️〰️〰️〰️

Вафот этган яқин қариндошимнинг банкдаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни олишим мумкинми?

Мижоз тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотлар, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан 5 иш куни ичида тақдим этилади.

Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқламайдиган ҳужжатлар олинган тақдирда, банк мурожаат қилган шахсни у сўраган маълумотларни тақдим этиш имконияти йўқлиги хусусида 3 иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
〰️〰️〰️〰️

Газ таминоти ташкилотидан келишди ва газ ҳисоблагич ўрнатишини айтиб газ ҳисоблагични ечиб кетишда. Орадан 3 кун ўтиб кейин ўрнатиб кетишди. Бу ҳолат қонунийми?

Табиий газ ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш ваколатли орган вакиллари томонидан бевосита истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

Бунда ечиб олинган прибор ўрнига текширилган бошқа прибор газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатиб берилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Қандай ҳолларда абитуриентларни тест жараёнидан четлатиш мумкин?

Мен Россия Федерациясида ҳайдовчилик курсига ўқиб, гувоҳнома олганман. Ушбу гувоҳномам билан Ўзбекистон ҳудудида машинамни бошқаришим мумкинми?

Яқинда меҳнат таътилига чиқдим. Ҳали таътил муддати тугамасидан раҳбарим ишга чиқишимни айтмоқда. Мен рози бўлмасам ҳам мени таътилдан чақириб олишлари мумкинми?

ЙПХ ходими мени тўхтатганда автомобилим салонидан тушишимни талаб қилишга ҳақлими?

Мен ишлаётган ташкилотга 2017 йилда лаборант вазифасига ишга қабул қилинганман. 2021 йилнинг май ойида розилилигимсиз хонадон ҳамшираси вазифасига ўтказишибди. Янги ишим мутахассислигимга тўғри келмайди, иш ҳаққи ҳам кам. Менинг розилигимсиз мени бошқа ишга ўтказишлари мумкинми?
〰️〰️〰️〰️

👉АОКАда ўтказилган брифингда берилган жавоблар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

Расмий хабарлар | Медиабанк
Марказий банк ахборот хизмати миллий валютадаги банк кредитлари ва депозитлар фоиз ставкалари ҳақида инфографика тақдим қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Коронавирус инфекциясининг кўпайиб бораётганлиги билан боғлиқ вазият

📌 18 ёшдан катталарнинг мажбурий эмланиш қарорига изоҳ

📌 Эмлаш жараёнларига оид сўнгги маълумотлар

〰️〰️〰️〰️
Ушбу долзарб масалалар юзасидан АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов батафсил изоҳ берди


Расмий хабарлар | Медиабанк
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ: Ўзбекистонда электр энергияси етказиб бериш жараёнларини Грузиядаги билан таққослаш қанчалик тўғри?

«Ular» лойиҳасининг навбатдаги сонида
иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров Грузияда электр энергияси етказиб бериш борасидаги амалиёт ҳақида тўхталиб, уни мамлакатимиздаги айни йўналишдаги ҳолат билан таққослаган.

Унинг қайд этишича, Грузияда свет бепул бўлган, лекин светнинг ўзи бўлмаган. «Бизда реформалар нега бўлмаяпти десангиз бизда аввал „текин“ эди, лекин бўлмаган. Ҳозир свет қиммат, лекин барибир йўқ. Грузия реформасидан фарқимиз шу».

Компания ахборот хизмати таъкидлашича, қишнинг совуқ кунлари газ танқислиги сабаб иситиш мосламалари, ёҳуд ёзнинг жазирамаси, аномал иссиқ кунларида электр энергияси сарфи юқори бўлган совитиш ускуналаридан фойдаланиш тизимда ишлаб чиқаришга нисбатан истеъмол юкламасини келтириб чиқаради, ва натижада маълум муддат узилишлар кузатилади. Бироқ бу, муаллиф таъкидлаганидек, Ўзбекистонда электр энергияси йўқ, дегани эмас.

Шу ўринда иқтисодчи томонидан меҳмонда бўлган давлати ҳамда мамлакатимиз ўртасидаги электр энергияси ишлаб чиқаришдан то уни етказиб беришгача бўлган босқичлар атрофлича таҳлил қилинмагани, яъни бунга таъсир этувчи турли омиллар, масалан Грузияда электр энергиясининг 75 фоизи асосан табиий ресурслардан, бир неча фоиз арзон ва экологик тоза гидростанцияларда ишлаб чиқарилиши, мамлакатимизда эса бу борадаги имконият умумий электр энергияси ишлаб чиқаришининг 10 фоизини ташкил этиши ҳисобга олинмагани таассуф уйғотади, дейилади хабарда.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш учун инновацион сопол ва чарм идишлар тайёрлаш» мавзусидаги стартап лойиҳалар танловини эълон қилинади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш, бу соҳадаги истиқболли лойиҳалар ва амалга оширилаётган ишлар борасида маълумот берди.

Маълум қилинишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш учун инновацион сопол ва чарм идишлар тайёрлаш» мавзусидаги стартап лойиҳалар танловини эълон қилинди.

💰Ғолиб лойиҳа учун вазирлик 2 йил давомида 1,5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағларни тақдим этади. Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги шарт.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маҳаллий оммавий ахборот воситалари, медиа маконининг вакиллари ва блогерлар билан пресс-нонушта ташкил этилди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, тадбир доирасида “FURSAT” давлат медиа-лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов, Ёшлар ишлари Агентлиги директори А.Саъдуллаев ҳамда ИТСВ томонидан лойиҳа координаторлари тақдим этдилар.

“FURSAT” лойиҳасининг миссияси – ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва улар бандлигини оширишга қаратилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ)ни яратиш ва фаолиятини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш эканлиги таъкидланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги жами 95 та насос станциясини модернизация қилиш борадаги ишлар белгиланди. Бу орқали 40 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш, 315 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш мақсад қилинган.
Ускуналар хариди бўйича тендерларни якунлаб, қурилишни бошлаш юзасидан топшириқ берилди.

Состоялось совещание по вопросам модернизации ирригационной инфраструктуры.
Определены меры по обновлению 95 насосных станций в Сурхандарье, Кашкадарьей, Самаркандской, Навоийской и Бухарской областях. Этим ожидается возвращение в оборот 40 тысяч гектаров, улучшение водоснабжения 315 тысяч гектаров земель.
Даны поручения по проведению тендеров на закупку оборудования и началу строительства.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #irrigatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter