Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Касалланганлар рўйхати кўрсаткичи ўтган йил ёздаги мураккаб вазиятдан ошиб кетди. Вазият шу қадар жиддийми? Шундай бўлса нега карантин чоралари кучайтирилмаяпти?

📲 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий тармоқларида эълон қилинаётган статистик маълумотларнинг кунлик кўрсаткичида баъзида кўтарилиш ёки тушиш кузатилсада, бир хил даражада ушланиб турибти.

Ҳа, вазиятни жиддий деб баҳолаш керак, лекин бу ерда касалланишда коронавирус инфекцияси ва пневмонияни тафовутларини кўрб чиқишимиз керак.

Пневмония касаллиги нафақат вирус, балки у бактерия ёки бошқа турдаги инфекциялар оқибатида ривожланиши мумкин. Пневмония одатда вирусли инфекциялардан кейин, бактерия ёки бошқа инфекцияни қўшилиши оқибатида кузатилади ва унда йўтал балғамли бўлади.

🦠Коронавирус инфекцияси ўпкада келтириб чиқарадиган ўзгаришдан пневмонияни фарқи мавжуд, яъни коронавирус инфекцияси ўпкада пневмонитни келтириб чиқаради ва унда йўтал қуруқ ҳамда балғамсиз бўлади. Ва ўпкани жароҳатланиши доим ҳам касалликни биринчи кунлари кузатилмайди. Ўпкадаги ўзгаришлар коронавирус инфекциясида касалликни 4-5 узоғи 6-7 кунлари ривожланади. Бу эса, коронавирус билан касалланган беморларни ҳаммасида ҳам ўпкада жароҳатланиш кузатилмаслиги мумкинлигини билдиради.

👩🏻‍⚕️Ўпкада коронавирус инфекция натижасида ривожланаётган пневмонит бошланаётганлигини шифокор аниқлаши мумкин. Шу боис, доимий равишда шифокор билан боғланиб туриш ва саломатлик ҳолатлари ҳақида беморлар хабар бериб туришлари керак.

Карантин қоидаларини кучайтирилиши бўйича талаблар мавжуд. Унда янги касалланганлар, мавжуд даволаш масканлари ва ресурслар, ҳамда касалланганлар ва тузалаётганлар солиштирилади, ҳамда умумлаштирилади, белгиланган чегара ҳолатдан ортса, шу вақтда карантин кучайтирилиши белгиланади. Шу каби ҳолатларни талабалар асосида доимий равишда мутахасисслар ўрганмоқдалар, карантин қоидалари кучайтирилишига асос пайдо бўлса албатта кучайтирилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
РАСМИЙ БАЁНОТ

15 июль куни
О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган ажримга кўра, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги О. Сатторийга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилди.

Суд ҳукмининг Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Boboqulov Хamro Xudaymurotovich томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, “Истиқлол” кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳамда шу куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” масъулияти чекланган жамият раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, “Истиқлол” кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шу билан боғлиқ “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ Т.Шопулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига 234.835.000 сўмни ундириш қисми бекор қилинди ва жабрланувчи Т. Шопулатовга ушбу юзасидан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Суд ҳукмининг О. Сатторий ҳисобидан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 183.750 сўм харажатни ундириш қисми бекор қилинди.

О.Сатторийга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан бошлаб ҳисобланиши белгилади.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Касаллик нега айнан июнь-июль ойларида кучайиб кетаяпти. Бу кунларнинг исиб кетиши билан боғлиқми?

Бугун кунда асосан коронавируснинг қайси штамми одамларда кўп кузатилаяпти? Бунинг асосий сабаблари нимада?

Турмуш ўртоғим коронавирусга чалинди. Текширувлардан сўнг ўпкаси 80 фоизга зарарлангани маълум бўлди. Тўлиқ тузалиб кетадими? Қандай муолажаларга эътибор қаратиш керак?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева шу каби долзарб саволларга жавоб берди.

📹Батафсил видеода

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Марказий Осиё — бутун Осиё қитъасининг барқарорлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва минтақанинг сиёсий-иқтисодий ривожида муҳим рол ўйнайди. Ушбу йирик минтақа денгиз йўлларига чиқиш имконига эга эмас.

Ўтган 25-30 йилни Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўз мустақиллигини сақлаш ва мустаҳкамлашга сарфлади. Марказий Осиёнинг геостратегик ҳолати бир томонидан ҳал қилувчи мақомини тақдим этса, иккинчи томондан у денгиз йўлларига чиқиш имконига эга эмас. Каспий денгиз, Қора денгиз халқаро транспорт йўлаги, шунингдек, Ҳинд океанига чиқиш учун қуруқликдаги логистик йўлларни ташкил этиш — минтақа олдида турган муҳим вазифалардан бири. Бу борада Ўзбекистон муҳим аҳамият касб этади».

«Ўзбекистон 24» телеканалида конференцияда иштирок этаётган Европа тадқиқотлари ва хавфсизлик сиёсати бўйича Австрия институти президенти, Австрия собиқ мудофаа вазири Вернер Фасслабенднинг нуфузли анжуман аҳамияти ҳақидаги фикрлари эфирга узатилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКАда америкалик экспертлар ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция доирасида учрашув ва анжуманлар давом этмоқда.

Бугун АОКАда АҚШ Солиқ ва инвестициялар бўйича Марказ Президенти Дэниэл Уитт ва "Хэритэж Фаундэйшен" таҳлилий маркази эксперти Ариэль Коэн ОАВ вакиллари билан учрашди.

Америкалик экспертлар АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари, глобал иқтисодий жараёнлар, пандемия шароитида дунё миқёсидаги ижтимоий-сиёсий воқеликлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференция доирасида ташкил этилган медиа-штабда АОКА фаол иш олиб бормоқда ва хорижий экспертлар, ОАВ вакиллари билан давра суҳбатлари ташкиллаштиришда ҳамкорликка тайёрлигини билдиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарид Шафиев, Озарбайжон Халқаро алоқаларни таҳлил қилиш маркази кенгаши директори:

«Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсати жуда жиддий кечмоқда. Ислоҳотларнинг барча йўналиши Марказий Осиё ва минтақадаги иқтисодий-сиёсий жараёнлар билан фаол шуғулланишга қаратилган.

Минтақада рўй бераётган сиёсий-ижтимоий воқеаларда Ўзбекистон муҳим рол ўйнамоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, қатор иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилаётганимизни ҳам таъкидлашни истардим. Ҳамкорлигимизнинг асоси — икки қардош мамлакат ўртасидаги мустаҳкам сиёсий таянчдир.

Конференцияда Марказий Осиёнинг бугунги аҳволи, Ўзбекистон мавжуд муаммоларни қандай ҳал қилишини халқаро экспертлар қандай муҳокама қилишини катта қизиқиш билан кутяпман».

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кристиан Вершуц, "KLEINEN ZEITUNG" газетаси мухбири (Австрия):

Мен бу ерга келиб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг шахсан ўзидан маҳалла тизими ҳақида кенг маълумот олдим. Бу мавжуд тузилмалардан кескин фарқ қилади.

Бу тарихий тизим орқали ҳукуматнинг жамоат даражасидаги давлат бошқарувини йўлга қўйгани мени ҳайратга солди. Бу ерда биринчи марта бўлганим ва ҳозирда таасуротларни йиғаётганим учун мамлакат ҳақида кўп гапира олмайман. Лекин менимча, халқингиз катта ислоҳотларга аллақачон тайёр бўлган.

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
LIVE.


Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хонни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=8lwy1oMo3Sk

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/352269189622986


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Toshkent shahrida 15-16 iyul kunlari bo'lib o'tadigan "Markaziy va Janubiy Osiyo: mintaqaviy o‘zaro bog‘liqlik. Tahdid va imkoniyatlar” mavzusidagi Xalqaro konferensiyada ishtirok etish uchun tashrif buyurgan UNESCO Bosh direktorining ta'lim ishlari bo'yicha o'rinbosari Stefaniya Janini va UNESCO ta'lim sektori Ijroiya idorasi rahbari Astrid Gillette Toshkent shahridagi Prezident maktabida bo'lishdi.

🔰Ularga UNESCO bo'yicha Milliy komissiya bosh kotibi va Madaniyat va san'atni rivojlantirish jamg'armasi direktori Gayane Umerova va Tashqi ishlar vazirligi bo'lim boshlig'i Nabijon Quvondiqov hamrohlik qilishdi.

🔹Tashrif doirasida mehmonlar Agentlik rahbari o'rinbosari va vakillari bilan uchrashishdi. Uchrashuv davomida "Yangi O'zbekiston" Universitetining tashkil etilgani Prezident maktablari loyihasining mantiqiy davomi sifatida ta'limda uzviylikni ta'minlashi UNESCO vakillari tomonidan alohida ta'kidlandi.

#Халқароконференция

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди

15-июл куни
Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан ўқиб эшиттирилди.

Маросимда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференция доирасида Тошкент шаҳрига келган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг юқори вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил

Фото: Дунё АА

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official