Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Нега кескин, қаттиқ карантин чоралари белгиланмаяпти?

Оммавий тадбирлар чекланди, деб эшитдик. Сир бўлмаса қайси тадбирлар қанча муддатгача чекланди?

Кунлик коронавирус инфекцияси билан касалланганлар статистикаси орасида COVID-19 юқтирмаган беморлар бўлиши мумкинми?

Кейинги вақтларда ўлим кўрсаткичи ортиб бормоқда, асосан кимлар вафот этяпти?

Эмлаш тадбирлари жуда суст олиб борилаяпти. Эмлашни мажбурий ва пуллик қилиб қўйса бўлмайдими?

Ўзбекистонда ишлатилаётган вакциналарнинг қайси бирини тавсия қилган бўлардингиз?

Карантин тадбирларини бажармаслик, бошқаларга касаллик юқтириш хавфини юзага келтирганлик учун маъмурий жазо қўлланилишидан хабаримиз бор. Эмланмаганлик учун бошқаларга касаллик юқтириш эҳтимолини юзага келтириш учун чора кўрилса бўлмайдими?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков пандемия шароитида долзарб бўлган саволларга батафсил жавоб берди.

📹Брифинг видеоси

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Telegram-ботида янги интерфаол хизматлар ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Telegram-ботида (@suduzbot) янги интерфаол хизматлар ишга туширилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, ишга доир апелляция, кассация ва бошқа шикоятларнинг ҳолатини кузатиб бориш функцияси кенгайтирилди. Авваллари ушбу функция суд ишини фақат биринчи инстанцияда кўриш билан боғлиқ маълумотларни акс эттирган бўлса, эндиликда ишнинг рақами, паспорт рақамини/СТИРни юбориб, барча инстанцияларда иш ҳолатини кузатиб бориш мумкин.

Бундан ташқари, ботга судга мурожаат этишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини ҳисоблаш бўйича янги хизмат қўшилди. Энди бот фойдаланувчилари судга ёки адвокатларга мурожаат этмасдан туриб, судга тўланиши лозим бўлган давлат божини осон ва мустақил равишда ҳисоблашлари мумкин. Зарурат туғилган тақдирда, ботнинг ўзи давлат божини ҳисоблаш учун керак бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олади. Мисол учун, ҳукм қароридан нусха олишда керакли саҳифалар сони ёки бошқа маълумотлар.

Шунингдек, бот фойдаланувчилари учун даъво аризалари намуналари ва чоп этилган суд қарорларини юклаб олиш имконияти яратилди. Хусусан, ишнинг рақами бўйича тез ва осон равишда барча инстанцияларда чоп этилган суд қарорларини топиш ва зарур бўлганда, қарор файлини юклаб олиш мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қўшма лойиҳа доирасида ботнинг инглиз тилидаги версияси хам яратилиб, ишга туширилди. Энди чет эллик фойдаланувчилар ҳам ушбу бот имкониятлари ва хизматларидан тўлиқ фойдаланишлари мумкин.

Ишга туширилган янги интерфаол хизматлар шак-шубҳасиз, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига фойдали бўлади ва энг муҳими, республикамиз суд тизимининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Денов туман йўллардан фойдаланиш УК"нинг участка бўлими бошлиғи Ж.Ф томонидан 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланган

Ҳолат ижтимоий тармоқларда "Сурхондарё вилояти "Денов туманида Дарахт кесиш пойгаси давом этмоқда" сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда аниқланди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ж.Ф.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 245 000 сўм миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига 329 157 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Шу билан биргаликда "Денов туман йўллардан фойдаланиш УК"га хар бир кесилган дарахтлар ўрнига 100 донадан, яъни 10900 дона қимматбаҳо дарахт кўчатлари экиш ва 3 йил давомида экилган кўчатларни парвариш қилиш ҳақида кўрсатма берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📊Ойлик нархлар шарҳи: картошка нархи 18 фоизга камайди

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (#CERR) ички бозорда нархлар бўйича доимий мониторинг олиб бормоқда.

✔️2021 йил 26 майдан 30 июнгача бўлган даврда Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлил қилинди.

✔️Картошка эътибор марказида

📊Ўртача нархлар диапазони Сурхондарё вилоятида бир килограмм учун 1 600 сўмдан Тошкент шаҳрида 5000 сўмгача бўлган оралиқни ташкил қилган.

📉Картошка нархларининг пасайиши ички бозордаги вазиятнинг барқарорлашувидан далолат беради.

📉12 та вилоятда картошка нархларининг пасайиши кузатилди.

📈Кўриб чиқилаётган давр мобайнида республикада ўртача нархларнинг ўсиши

▫️мол гўшти (+1,0% ёки 61 867 сўм/кг),
▫️сут (+1,2%, 6 160 сўм/литр),
▫️шакар (+1,0%, 8 492 сўм/кг).

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги узоқ вақтдан бери автокредитлаш ва транспорт воситаларини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш соҳасида ноинсоф тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиб олиб бормоқда.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича:

▪️Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 1290 дан ортиқ мурожаат келиб тушди ва истеъмолчиларга 9 миллиард сўм миқдорида маблағ қайтариб берилди.

▪️Агентлиги истеъмолчиларга пул маблағларини қайтариш бўйича бугунги кунгача 20дан ортиқ суд жараёнларида қатнашган.

▪️Агентлик фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида 10 та истеъмолчига кейинчалик тўлаш шарти билан автомобилни ижарага бериш учун дастлабки тўлов сифатида кўрсатилган маблағларни қайтариб бериш масаласида ютиб чиқди.

▪️Суднинг қарорига кўра, жавобгар “UMID AUTO” МЧЖ истеъмолчиларга 225 миллион 303 минг сўм миқдордаги маблағни қайтариб бериш мажбурияти юклатилди.

Батафсил ўқиш

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ким давлат хизматларини кўрсатишда агент бўла олади?

ДХА ахборот хизмати маълум қилишича, Агент – аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ходими.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни қабул қилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН Волкана Бозкира.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки, обсуждены перспективы расширения многопланового сотрудничества Узбекистан с ООН и ее специализированными учреждениями.
По итогам встречи достигнута договоренность о продолжении тесного и эффективного диалога между Узбекистаном и институтами ООН.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
12,231 миллион метр квадрат керамик плиткалар ишлаб чиқарилди

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати маълум қилишича, январь-май ойларида республикада мавжуд саноат корхоналарида жами 12 млн 231 минг метр квадрат керамик плиткалар ишлаб чиқарилган. Энг кўп маҳсулот Фарғона вилоятида жойлашган йиллик қуввати 4,3 млн метр квадрат бўлган “Moderna Ceramic Industries Ferghana” МЧЖ ҲК томонидан тайёрланган.

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган экспортёр корхоналардан бири “Prime ceramics” МЧЖда шу кунгчача 1,426 млн метр квадрат керамик плиткалар мижозларга етказилган. Сирдарё вилоятида жойлашган "Sirdarya Ceramic Production" МЧЖ ҚКда ҳисобот даврида 2,030 млн метр квадрат маҳсулот тайёрланган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулки декларация қилинади

☑️ Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.

Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.

🚫 2022 йил 1 январдан давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

⚠️ Мансабдорнинг ўз шахсий манфаати мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади.

Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик жавобгарликни келтириб чиқаради.

🔘 Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади:

● Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
● Коррупциявий жиноятларга жазони узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
● даромадлар ва мол-мулкни декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
● коррупциявий жиноятлар содир этганларга енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш;
● “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги;
● “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Навоий вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ахмедов Искандар Саидахмад ўғли 1987 йил 7 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

И.Ахмедов 2005-2021 йилларда “Ясмина-тур” МЧЖда, Ўзбекистон Хоккей федерациясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
7 июль куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Қурилиш материалларини экспорт қилиш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соҳиб Абулқосимов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 039 тага етди

⚠️ Кеча юртимизда 471 нафар кишида коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.

✔️Касалликдан соғайганлар жами 109676 (+327) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, умумий вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилмоқда.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Магистратура_турдош 2021.pdf
1.6 MB
⚡️Республика давлат ОТМ МАГИСТРАТУРАСИга қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди

✔️Мазкур рўйхатдан қайси таълим йўналиши бўйича давлат Олий таълим муассасаси магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари мослигини билиб олишингиз мумкин.

🌐 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий https://magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2021 йил 1 июндан бошлаб “уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловини ундириш” бекор қилинди

Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

🔎 Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тегишли буйруғи ҳамда топшириқлари билан муайян йиллардаги пенсия ишлари қайта текширилиб, шу жумладан камерал назорат текширишлари натижасида аниқланган ортиқча тўловларни ундирилиши мониторинг қилинган.

☝️Ушбу ортиқча тўловларнинг аксарияти фуқаронинг айби бўлмаган ҳолдаги техник хато ёки архив ҳужжатларини тўлиқ сақланмаганлиги натижасида юзага келган.

💰Шунингдек, пенсия ишларининг асосий қисми бир неча йил аввал тайинланганлиги сабабли пенсионерлардан йирик (пенсия миқдорининг бир неча баробари) миқдорда ортиқча тўловлар ундириш талаб этилмоқда.

Шунга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсия ишларини текшириш ҳамда ортиқча тўловларини фуқаролардан ундириш тартиби бекор қилинди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Навоий иссиқлик электр станциясини табиий газ билан таъминловчи газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда

Бугун, 7 июль куни соат 05:48да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган.

Ҳозирда мазкур носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз бажариш учун “Навоий-4” газ тақсимлаш станцияси орқали газ таъминоти тўхтатилмоқда.

Мазкур ишларни тўлиқ якунлаш жараёнида Навоий иссиқлик электр станциясининг 1-сон буғ-газ қурилмаси вақтинчалик тўхтатиб турилади.

Шу сабабли республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, июль ойининг биринчи ярмида мамлакатимиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва 6-8 июль кунлари республиканинг суткалик электр энергияси истеъмоли 223 миллион киловатт соатгача етиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган мавсумнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, республикамиз сув омборларига сув келиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга кам ёки кўп йиллик ўртача сув келишининг 48 фоизини ташкил этмоқда. Бу ҳолат гидроэлектр станцияларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайишига олиб келмоқда. Шунга қарамасдан, мамлакатимизда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official