Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Илгари муҳтож бўлиб, умидсизликка тушиб қолган, "Ёшлар дафтари" орқали ўз ишини бошлаган Азиза Самиғова энди замонавий уйда яшайди. Унга ҳурматли Президентимиз 3 хонали уй совға қилди.

Азиза Самигова, оказавшаяся в трудной жизненной ситуации и потерявшая надежду на лучшее будущее, но обретшая работу благодаря "Молодежной тетради", теперь будет жить в современных условиях. Президент нашей страны подарил ей трехкомнатную квартиру.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди.
Икки мамлакат амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда етакчи корхона ва компанияларнинг янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳрида ўтадиган Стратегик ҳамкорлик кенгаши иккинчи йиғилишининг кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял вице-президента Турции Фуата Октая, находящегося в нашей стране с рабочим визитом.
Обсуждены вопросы дальнейшего расширения практического взаимодействия и продвижения новых проектов кооперации ведущих предприятий и компаний двух стран.
Подчеркнута важность всесторонней подготовки повестки дня второго заседания Совета стратегического сотрудничества
в Ташкенте.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси Алишер Муратов банк соҳасини ёритиб келаётган бир гуруҳ блогерлар билан мулоқот қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Яна 47 нафар афғон ҳарбийси Ўзбекистон ҳудудига ўтган

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди:

«Ўзбекистон яна бир бор Афғонистонда кескинлик кучайиб бораётганидан хавотирда эканлигини билдиради.

Курашаётган томонларни тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишининг олдини олишга ва куч ишлатишдан тийилишга чақирамиз.

Жорий йилнинг 27 июнь куни 44 кишидан иборат Афғонистон чегара қўшинлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Шўртепа тумани ҳудудида Ўзбекистоннинг давлат чегарасини бузган. Бир кун аввал, яъни 26 июнь куни чегаранинг ушбу қисмида қўшни мамлакат куч ишлатар тизимлари 3 нафар вакилининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш ҳолати қайд этилган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган.

Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади.

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини давом эттириш, нейтралитетни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Рангли ва ноёб металлар учун геология-қидирув ишларини кенгайтириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқиш, замонавий лойиҳа институтини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Тоғ-кон ускуналари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришни ҳамда уларга сервисни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам дальнейшего развития производства меди и организации промышленного кластера.
Поставлена задача разработать 5-летнюю программу расширения геологоразведочных работ по цветным и редким металлам, создать современный проектный институт.
Указано на необходимость наладить производство и сервис горного оборудования и машин в нашей стране.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mis

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ички ишлар вазирлигида ислоҳотлар: жамоат хавфсизлигини таъминлашда инновацион ёндашувлар»

Бугун, 29 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг шу мавзуга бағишланган сессияси бўлиб ўтади.

● Соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали эфирни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
29 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2021/2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Тошкент давлат педагогика университети ректори ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Савдоларни назорат қилиш йўналишидаги ярим йиллик фаолият таҳлили
Вақти: 15:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Манзура Ҳасанова, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарори ижроси юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири иштирокида очиқ мулоқот
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва вазир ўринбосарлари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Юртимизда касалланганлар сони 110 минг нафардан ошди

2021 йил 28 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110190 (+498) нафарни ташкил этмоқда.

📈 Касалликдан соғайганлар жами 106416 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилди.

🏥Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3041 нафар бемор даволанмоқда.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.

Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда — ҳудуднинг коди, ўнг томонда — Ўзбекистон байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Етакчилар жорий йилда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Президенты Узбекистана и Туркменистана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Президента Туркменистана с днем рождения.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества и регионального взаимодействия.
Лидеры отдельно остановились на вопросах организации очередной Консультативной встречи глав государств Центральной Азии в этом году в Туркменистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги умид" лойиҳасининг иккинчи сони. Лойиҳа қаҳрамони- Андижон вилоятида истиқомат қилувчи ёлғиз она Шоира Жўрабоева "Аёллар дафтари"да кўзда тутилган ижтимоий ҳимоя унинг ҳаётига қандай енгилликлар олиб киргани ҳақида сўзлайди.

Второй выпуск проекта «Янги умид». Главная героиня проекта Шоира Джурабоева, мать-одиночка, проживающая в Андижанской области, рассказывает о том, как социальная защита, предусмотренная «Женской тетрадью», облегчила ее жизнь.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро МДҲ эксперт форуми ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва МДҲ Ижроия қўмитаси кўмагида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро МДҲ эксперт форуми бўлиб ўтмоқда.

Гибрид форматда хорижий иштирокчиларни онлайн тарзда жалб қилган ҳолда ташкил этилган ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқот Ҳамдўстлик мамлакатларининг 60 дан зиёд етакчи экспертни жамлади. Унда нафақат халқаро ташкилотлар ва МДҲ мамлакатлари етакчи таҳлилий марказларининг вакиллари, балки тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Форум доирасида 4 та шўъба йўналишида қуйидаги мавзулар қамраб олинган:

🔹 рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

🔹 ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда жиноятларга қарши курашиш;

🔹 ахборот инфратузилмаси объектларини техник ҳимоя қилиш ва кибержиноятларни тергов қилиш;

🔹 ахборот муҳитида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official