Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Андижон шаҳрида ўтаётган фаоллар йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг бугунги ҳолатига баҳо бериб, уни ҳар томонлама ривожлантириш вазифалари ҳақида сўзлади.
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
2021-2022 йилларда вилоятда умумий қиймати қарийб 20 триллион сўм бўлган 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилиши таъкидланди.

На проходящем в Андижане совещании актива Президент Шавкат Мирзиёев дал оценку нынешнему положению дел в Андижанской области и обозначил задачи по всестороннему развитию региона.
Особое внимание уделено развитию отраслей экономики, сокращению бедности, созданию рабочих мест.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в области будет реализовано 584 инвестиционных проекта на сумму около 20 триллиона сумов, будет создано 60 тысяч новых рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Малика Қодирхонова, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси:

📊 Барқарор ривожланиш мақсадларимиздаги асосий ишимиз инсоннинг ҳаётини, яшаш тарзини ва турмуш даражасини яхшилашга қаратилган. Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш даври 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясига мос келганлиги алоҳида аҳамиятга эга.

🖇 Барқарор ривожланишнинг биринчи мақсади - аҳолини кам таъминланганлик даражасини пасайтириш: бу кўрсаткич мамлакатимизда 2015 йилда 12,8% ни ташкил этган бўлса, бугунга кунга келиб 11% га пасайган.

🖇Тўртинчи мақсад - умумқамровли ва сифатли таълимни таъминлаш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилда 25,4%ни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 60 фоиздан ошган.

🖇 Сув ресурслари, санитария мавжудлиги, аҳолини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олиш даражаси 2017 йилда 64,5%ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 67,8%ни ташкил этяпти.

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Тадбиркор Тошкентда бузилган объекти учун 4 миллиард сўм компенсацияни суд орқали ундирди

АОКАда Бизнес-омбудсман девони бош инспектори Алибек Каримов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда Бизнес Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги ходимлари фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

—————

👉 Президент Фармони мазмун-моҳияти ҳақида батафсил

—————
Бизнес Омбудсманнинг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан 400дан зиёд мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 380таси кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 92таси ваколатли органларга тааллуқлиги бўйича юборилган 120таси қаноатлантирилган, 168 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Масалан, Вакил девони ходимларига жорий йилнинг апрель ойида тадбиркор Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бузилган объекти учун конпенсация тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мазкур мурожаатни ўрганиш натижасига кўра судга даъво ариза киритилди ва суд қарорига Тошкент шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 4 млрд сўм ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, кўриб чиқилган мурожаатлар натижасида бугунги кунда 110дан ортиқ таъсир чоралар кўрилиб шундан ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларнинг 80тасига МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тадбиркорлар манфаатини кўзлаб судларга 4 592 651 минг сўмлик 9 та даъво ариза ва шикоятлар киритилди.

❗️Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, оилага, меҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг кўриб чиқиш доирасига кирмайди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Алишер Зуфаров, "Ўзтелеком" бош директорининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари:

📌 2021 йилда «Ўзбектелеком» АК томонидан қўшимча равишда яна 1 миллиондан кўпроқ порт ўрнатиб, уларнинг умумий сони 3,3 миллионга етказиш режалаштирилган.

📌 Шунингдек, компания симсиз кенг полосали Интернетга уланиш технологиялари – WТТх технологияларини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

📌 2021 йилда яна 50 минг км қуриш ва оптик толали алоқа линиясининг умумий узунлигини 122 минг. км га етказиш режалаштирилган.

Батафсил

АОКАда ўтказилган брифингдан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ёшлар ва аёллар муаммоларини тизимли ҳал қилиш, уларни касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шаҳар ва туман студияларидаги аҳоли билан очиқ мулоқот бўлди.

На совещании в Андижане Президент Шавкат Мирзиёев уделил особое внимание улучшению условий жизни населения и развитию социальной инфраструктуры региона.
Затронуты вопросы системного решения проблем молодежи и женщин, их профессиональной подготовки и трудоустройства.
Состоялся открытый диалог с гражданами, подключившимися из городских и районных студий.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари йиғилишдан сўнг Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Реконструкциядан кейин очилган Бобур номидаги кутубхона ва Андижон туманидаги гуллар боғидаги шароитлар кўздан кечирилди.
Андижон марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган ва шаҳарнинг икки қисмини боғлайдиган кўприк лойиҳаси ҳам тақдим қилинди.

Глава государства после совещания ознакомился с проводимой в городе Андижане созидательной работой.
Посещены библиотека имени Бабура, открывшаяся после реконструкции, а также цветочный сад в Андижанском районе.
Состоялась презентация проекта по строительству моста над центральным железнодорожным вокзалом, который соединит две части города.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter