Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳридаги қаровсиз бинолар ўрнида ташкил этилган тикувчилик корхоналари билан танишди.
Ушбу қувватлар йилига 40 миллион долларлик трикотаж ва 25 миллионлик джинси маҳсулотларини экспорт қилишни мақсад қилган. Президентимиз янги корхоналардаги иш жараёнини, маҳсулот намуналарини кўздан кечирди. Мутасаддиларга корхоналар фаолиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Глава государства посетил швейные предприятия в городе Андижане, организованные на базе неиспользуемых сооружений.
Они планируют поставлять на внешний рынок трикотажную продукцию на 40 миллионов и джинсовые изделия на 25 миллионов долларов в год.
Президент ознакомился с технологическим процессом на новых предприятиях, осмотрел образцы продукции. Ответственным лицам поручено оказать им поддержку в расширении деятельности.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #korxonalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди.
Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.
Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое здание Главной пятничной мечети Андижанской области.
Новое здание построено в старинном стиле "четыре айвана" и "четыре ворота". По обеим сторонам воздвигнуты башни высотой 54 метра, главный зал венчает купол диаметром 18 метров.
Раньше мечеть вмещала 5 тысяч человек, теперь в здании может принять более 15 тысяч молельщиков.
Были прочитаны аяты из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #masjid

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📍Aндижон вилояти паспорт кўрсаткичлари

🔹 Вилоятнинг умумий ер майдони — 430 303 (га)

🔹Қишлоқ хўжалиги ерлари — 363 673 (га)

🔹Aҳоли пунктларининг ерлари — 11 857 (га)

🔹Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа ерлар — 21 073 (га)

🔹Тарихий-маданий ерлар — 58 (га)

🔹Ўрмон фонди — 8 484 (га)

🔹Сув фонди — 19 006 (га)

🔹Захира ерлар — 6 152 (га)

Давлат кадастрлари палатаси
ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлар Очиқ маълумотлар порталига тегишли маълумотларни жойлаб боради

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️

▫️Қайд этилишича, давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили:

✔️1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтига жойлаштиради;

✔️10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради;

✔️1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.
〰️〰️〰️〰️

▫️2021 йил 1 июлдан бошлаб расмий веб-сайтда ва Очиқ маълумотлар порталида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:

🔹амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар;

🔹мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари, улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар;

🔹ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари;
〰️〰️〰️〰️

🎥Қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёни Интернет тармоғида жонли эфирга узатилади:

🖇ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий имтиҳонлар;

🖇магистратура босқичига қабул имтиҳонлари;

🖇 республикадаги ёки хориждаги ОТМдан республикадаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;

🖇 хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️2021 йил 1 декабрдан суд мажлислари телеканаллар ҳамда Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади

АОКАда “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманидан.
〰️〰️〰️〰️

🌐 2021 йил 1 декабрдан қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади:

✔️Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);

✔️Тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлар бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).
〰️〰️〰️〰️

🔰 Шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги Қонуни лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилади.

🔎 Ҳар йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади.

⚖️ Мазкур Фармонда кўрсатилган қоида ва тартибларнинг бузилиши давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши сифатида баҳоланади.

Расмий хабарлар | Медиабанк