Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📚 1 августдан ОТМларга хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади

🌐 1 сентябрга қадар барча ОТМлар кутубхоналари ягона тизимга уланади

〰️〰️〰️
Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

▪️Янги ўқув йилидан бошлаб барча ОТМларда плагиат ва илмий ғояларни ўзлаштиришни бартараф этадиган илғор ахборот дастурлари жорий қилинади.

Президент бу борада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги мутасаддиларига топшириқлар берди.

Шу билан бирга, илмий тадқиқотлар сифати ва натижадорлигини ошириш бўйича Олий аттестация комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

▪️Яна бир муҳим масала — бирорта ОТМ нуфузли халқаро адабиётлар базасига уланмаган, улардаги адабиётларни электрон кўринишга келтириш даражаси эса 35 фоизга етмайди. Масалан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида — 17 фоиз, нуфузли ҳисобланган Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент молия институтида — 18 фоиз адабиётлар электрон шаклда.

Шунинг учун, 1 августдан бошлаб ОТМларга ўзларининг кенгашлари тавсиясига кўра, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади.

▪️Йиғилишда хориждан олиб келинадиган ўқув ва илмий адабиётларни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича таклиф киритиш, йил якунигача 102 та олий таълим муассасаси кутубхона фондидаги 4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва мутахассислик ўқув дарсликларини 2 бараварга кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

▪️Шунингдек, 1 сентябрга қадар барча ОТМлар кутубхоналари ягона тизимга уланиб, талабалар ва тадқиқотчилар учун туну кун фойдаланиш имконияти яратилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирига икки ой муддатда халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига «миллий обуна» бўлиш ишларини якунлаб, барча ОТМларни тизимга улаш бўйича кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Британиянинг глобал инвестиция фаолиятига ихтисослашган нуфузли “fDi Intelligence” онлайн-нашри Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султановнинг “Cop26 Ўзбекистонда энергетика ислоҳоти дастурида асосий роль ўйнайди” сарлавҳали мақоласини эълон қилди.

Мақолада Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги яқин истиқболдаги асосий устувор йўналишлари ҳикоя қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг водород энергетикасини ривожлантириш ва яшил” иқтисодиётга ўтиш борасидаги муҳим ташаббуслари ҳақида маълумот берилган бўлиб, ушбу ташаббус ўз навбатида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга улкан ҳисса қўшиши таъкидланган.

Мақолани ўқиш: https://www.fdiintelligence.com/article/79964

@Rasmiy_xabarlar_Official
Олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бундан буён ОТМлар академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиши таъкидланди. Давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш, фанларни қайта кўриб чиқиб, ортиқча такрорланишларни қисқартириш вазифаси қўйилди.
Талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш ва бу йилги қабул масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в системе высшего образования.
Отмечалось, что отныне вузы будут независимо принимать решения по академическим и организационно-управленческим вопросам. Поставлены задач по приведению государственных образовательных стандартов в соответствие с международными, пересмотру предметов, сокращению их дублирования.
Затронуты также вопросы обеспечения студентов общежитиями и организации приема в вузы.

#Mirziyoyev #videoselektor #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
17 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Аҳолини қизиқтираётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони ижроси
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари ва мутасаддилар
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Энди ОТМларнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари интернетда жонли эфирга узатилади

Президент фармони билан, шунингдек,

ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;

● хорижда олинган дипломни тан олиш (нострификация) учун ўтказиладиган тест синовлари ҳам интернетда жонли эфирга узатилади.

🌐 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган imtihon.uz веб-платформаси ишга туширилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ДХХнинг собиқ биноси сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ «Марказий бино» (ДХХнинг собиқ биноси) бўйича 210,0 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — «METROPOL GROUP» МЧЖ савдо ғолиби деб топилди.

Шунингдек, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» биноси бўйича 78,0 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — «Metro Plaza» МЧЖ;

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 млрд сўм сотиб олиш нархи билан — «QUADRO IH DMCC» компанияси ғолиб деб топилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
«Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с проводимыми в регионах преобразованиями и жизнью населения отбыл в Андижанскую область.
В ходе двухдневной рабочей поездки планируется посещение текстильных, агропромышленных и сельскохозяйственных предприятий, ознакомление с созидательной работой.
Один из важных пунктов программы поездки - закладка первого камня города «Новый Андижан».

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай ҳолларда эмлаш мумкин эмас

❗️Вакциналар жамоавий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, вакцина касаллик занжирини узишга ёрдам беради.

⁉️ Хўш, COVID-19га қарши эмлашга тўсиқ бўлувчи ҳолатлар борми? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тақдим этган видеороликда бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат хизматлари агенти ким?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова саволга батафсил жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

Агент — аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ходими.

🔰Агент сертификатини олиш учун жойлашган жойидан қатъий назар аккредитациядан ўтган ўқув марказларида 40 соатлик ўқув дастури асосида таълим олиниши ва тегишли имтиҳондан муваффақиятли ўтилиши керак.

👨🏻‍💻Малака имтиҳони тест кўринишида электрон шаклда ваколатли орган биносида топширилади ва тест саволларининг 50 тасидан камида
35 тасига
(70%) тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.

💰Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Бироқ, ушбу миқдор ҳар бир талабгор учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги лозим.

🌐Аккредитациядан ўтган ўқув марказларининг рўйхати Давлат хизматлари агентлигининг расмий веб-сайтида мажуд.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Давлат хизматлари агенти ким? АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова саволга батафсил жавоб берди. 〰️〰️〰️〰️ Агент — аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган…
АОКАда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингдан савол-жавоблар:

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларининг неча фоизи тўлаб берилади?

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
〰️〰️〰️〰️

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Аризага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда) ва махсус сертификат (pdf форматда) илова қилинади. Ариза берувчидан бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
〰️〰️〰️〰️

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун қаерга мурожаат қилиш ва қанча тўлов амалга ошириш керак?

Ариза берувчи исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиши мумкин. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️

Менинг уйимга иккита МТМ яқин жойлашган. Бир вақтнинг ўзидан иккисига ҳам ҳужжат топширишим мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сон қарорига асосан ариза берувчилар бир вақтда учтагача ташкилотга болани навбатга қўйиш ҳуқуқига эгалар.
〰️〰️〰️〰️

Фарзандимни мактабгача таълим ташкилотига рўйхатга қўйсам навбатим келганлиги тўғрисида албатта Давлат хизматлари марказларига келиб билишим шартми?

Навбат келганлиги ва (ёки) навбатдаги ҳолат ўзгарганлиги ҳақида махсус рақамга сўров юбориш орқали смс-хабар олиш имконияти яратилган.
〰️〰️〰️〰️

Мен ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимиман, фарзандимни мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйганимда имтиёз билан рўйхатга қўйилган эди. Янги тартибга кўра, ҲМҚО ходимларининг фарзандларига имтиёз берилмаяпти. Мени ариза топширилган вақтдаги имтиёзим энди куйиб кетадими ?

Янги тартибга белгиланганига қадар топширилган, имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келиб, Избоскан туманининг олис Қўғай маҳалласидаги “And gold” тикув-трикотаж корхонаси фаолияти билан танишди.
Қиймати 2 миллион 500 минг АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида янги бино қурилиб, замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Корхона йилига 3 миллион 500 минг дона тайёр трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга.
Давлатимиз раҳбари бу ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область и ознакомился с деятельностью швейно-трикотажного предприятия “And gold” в отдаленной махалле Кугай Избасканского района.
В рамках проекта стоимостью 2,5 миллиона долларов США было построено новое здание и установлено современное оборудование. Годовая мощность предприятия составляет 3,5 миллиона готовых трикотажных изделий в год.
Глава государства побеседовал с работницами предприятия.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter