Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Мудофаа вазирлиги харид қилиниши режалаштирилган ручкаларга оид хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди:

«Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб, алоқалар тобора кенгайиб бормоқда. Ўз ўрнида, ушбу ҳамкорлик асосини мустаҳкамлаш борасида бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланяпти.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва хорижий давлатлар мудофаа идоралари билан ўзаро ҳамкорлик битимлари ҳақидаги муҳим ҳужжатларни имзолаш расмий тадбирларида фойдаланиб келинган канцелярия жиҳозларини янгилашга эҳтиёж пайдо бўлган ва уларнинг фойдаланиш муддати якунига етмоқда.

🌎 Шу боис келгусида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти иштирокидаги хорижлик ҳамкорлар билан амалга ошириладиган протокол тадбирларини юқори савияда ташкиллаштириш ва Мудофаа вазирлиги нуфузини сақлаш мақсадида истиқболда халқаро миқёсдаги таниқли фирмаларнинг канцелярия ашёларидан фойдаланиш режалаштирилган. Яъни халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси расмий вакиллари томонидан фойдаланиш учун қўлланиладиган ашёлар халқаро нуфузга лойиқ даражада бўлиши шарт, дея ҳисобланади.

🔎 Шу мақсадда мазкур турдаги маҳсулотларни етказиб берувчи маҳаллий тадбиркорларнинг таклифларини ўрганиш учун вазирлик ишлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг махсус ахборот портали exarid.uzex.uz сайтига ручка харид қилиниши ҳақидаги эълон жойлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эълонда кўрсатилган нарх якуний тўхтам эмас, балки бозор қоидаларига кўра тадбиркорлик ва маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланадиган корхона ва ташкилотларнинг маҳсулот ва нархлар бўйича барча таклифлари ўрганилади, танлов асосида якуний хулосага келинади. Худди шундай талабларга жавоб бера оладиган бошқа фирмаларга тегишли маҳсулотлар таклифи ҳам ўрганиб чиқилади.

📌 Ижтимоий тармоқ фаоллари ва давлатимиз бюджети сарфига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиз билишини истардикки, ушбу маҳсулот вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилиниши кўзда тутилган.

💰 Қўшимча маълумот сифатида: бугунги кунда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм, муассаса ва бўлинмалар қошида хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ёрдамчи хўжаликлар (иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, боғдорчилик, экин майдонлари) мавжуд бўлиб, улар вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантирадиган асосий манбалар ҳисобланади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев награжден высокой государственной наградой Таджикистана - орденом "Зарринточ" первой степени. Награду главе нашего государства торжественно вручил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.

Facebook|Instagram|Twitter
Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги бошланди

Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 23-24 июнь кунлари дунё тарихида илк маротаба Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусида халқаро форум ўтказилади.

Миллий, хорижий парламентлар, халқаро ва парламентлараро ташкилотлар, Ёшлар парламентлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда давлат муассасаларининг 500 дан ортиқ вакиллари иштирок этадиган ушбу Форум доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Хусусан, Олий Мажлис қўмиталари ва Парламент комиссияси томонидан жорий йил 10 июндан 20 июнгача Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида туркум давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда Ўзбекистон томонидан қабул қилинган ҳар битта мақсад, яъни 16 та мақсад, шу жумладан, 125 та вазифа бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг инвестиция соҳасидаги ҳамкорлиги юзасидан топ-7 факт

ИТСВ ахборот хизмати маълумотларига кўра:

1. Икки мамлакат деярли барча соҳаларда аниқ ҳамкорлик йўналишларини белгилади. Шу билан бирга, БМТ, ШҲТ, ИҲТ (Ислом ҳамкорлик ташкилоти), ИҲТ (Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти), МДҲ, ОҚХЖ (Оролни қутқариш халқаро жамғармаси) ва бошқа ташкилотлар доирасида кўп томонлама шаклда фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.

2. Ўтган тўрт йил мобайнида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси қарийб 3 баробарга ўсди.

3. Жорий йилнинг 4 ойи давомида товар айланмаси 140 млн. долларни ташкил этди.

4. Тожикистонда ўзбек капитали иштирокидаги 60 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.

5. Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида 200 га яқин корхона ташкил этилган ва фаолият кўрсатмоқда.

6. Ўтган йил давомида Ўзбекистонда 30 дан ортиқ қўшма корхона қайта ташкил этилди.

7. Устав капитали 50 млн. долларга тенг бўлган ўзбек-тожик инвестиция жамғармаси ташкил этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Мактаблар ва академик лицейларнинг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар

Эртага, 11 июнь куни соат 10:00 да АОКА залида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА анжуманлар зали (4-қават)

〰️〰️〰️
📢 ОБЪЯВЛЕНИЕ

11 июня в 10:00 в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится пресс-конференция, посвященная нововведениям и изменениям в рейтинге общеобразовательных школ и академических лицеев.

Приглашаются все представители СМИ, интересующиеся данной темой.

Адрес: город Ташкент, ул. Навои, дом 30, конференц-зал АИМК (4 этаж)

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳридаги “Дўстий” майдонида Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Сўнг “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун ушбу мамлакатнинг юксак мукофоти - I даражали «Зарринтож» орденини тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Исмаила Сомони на площади «Дусти» в городе Душанбе.
Затем во Дворце искусств «Кохи Борбад» прошёл концерт с участием мастеров искусств Узбекистана и Таджикистана.
На мероприятии Президент Таджикистана Эмомали Рахмон торжественно вручил главе нашего государства высокую государственную награду этой страны - орден «Зарринточ» первой степени за выдающиеся заслуги в деле развития сотрудничества между нашими странами.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #konsert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий суд ахборот хизмати 5 йилга озодлиги чекланган Ж.У. иши бўйича баёнот берди

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ж. У. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими билан ушбу ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

2021 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва судланган Ж. У. нинг адвокати томонидан кассация тартибида берган шикоятлари асосида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, Ж. У. га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукми ва Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими ўзгартирилган.

Хабар берилишича, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига кўра, Ж. У. га Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, унга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ушбу жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
11 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг рейтингини аниқлашда янгилик ва ўзгаришлар
Вақти: 10:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари ва мутасаддилари

〰️〰️〰️-
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Халқ таълими малака ошириш тизими электронлаштирилиши, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси ишга туширилиши
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

Мавзу: 15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари ҳотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш" мавзусида ўтказиладиган Халқаро бизнес - форум ҳақида
Вақти: 15:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Олий Мажлис Сенати аъзолари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
2021 йил май ойида Тожикистондан 197,4 млн. кВт соат электр энергияси импорт қилинди

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати хабар беришича:

2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 480,9 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинган.

2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 425,1 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинган.

2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн. кВт•соат электр энергияси импорт қилинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дақиқаларда АОКАда мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлашдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Улуғбек Ташкетбаев, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи:

🖇 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 июндаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

❗️Қарорга кўра, Таълим инспекцияси ҳар йили 1 сентябрга қадар:

✔️ Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини;

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар рейтингини эълон қилади.

🔎 Шу билан биргаликда, мактаблар рейтинги натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо беришда ҳам инобатга олинади.

🔎 Бундан ташқари, академик лицейлар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг юритилиб, рейтинг кўрсаткичлари паст бўлган таълим ташкилотларига нисбатан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Мактаблар рейтинги қандай мезонлар асосида тузилади?

«Таълим инспекцияси томонидан сўнгги 2 йилда мактаблар рейтинги эълон қилиниб келинаётган эди.

📌 Биринчи марта Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий халқ таълим бошқарув органлари томонидан тавсия қилинган мактаблар рейтингга жалб қилинган бўлса, ўтган йили тасодифийлик тамойили асосида 10 фоиз мактаблар танлаб олинган эди.

❗️Энди барча мактаблар рейтингга жалб қилинади. Баҳолаш мезонларига ҳам бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉Биринчи кўрсаткич – мактаб битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси;

👉Иккинчи кўрсаткич ўқувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

👉 Учинчиси 11-синф битирувчиларининг бандлик кўрсаткичи;

👉Тўртинчи кўрсаткич таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноятлар улуши;

👉 Бешинчи кўрсаткич эса мактаб педагогларининг сифати (ўқитувчилардан неча фоизи олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ташкил этиши)

👉Олтинчи кўрсаткичўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;

👉Еттинчи кўрсаткич — таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча харажатлари ҳажмига қараб баҳоланади.

👉Саккизинчи — таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит инобатга олинади. Яъни Президент илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида баҳо берилади.

——————-

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблаш қайси тамойиллар асосида амалга оширилади?

⚡️ Умумтаълим мактабларида:

рейтингда иштирок этаётган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари ҳар бир мезон бўйича алоҳида ҳисобланади;

тегишли мезон бўйича энг юқори натижага эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасига мазкур мезон учун белгиланган энг кўп балл берилади;

қолган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари энг юқори баллга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасининг баллари йиғиндисига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади;

ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси асосида умумий ўрта таълим муассасасининг рейтинги белгиланади.

⚡️Академик лицейлар:

▪️ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);

▪️олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;

▪️рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) ўқувчилар улуши;

▪️чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;

▪️илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;

▪️хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида биринчи 1 000 таликка кирган ОТМ дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши;

▪️академик лицейдаги маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар асосида аниқланади.

❗️Умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги Президент мактаблари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига нисбатан, академик лицейлар рейтингига эса «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган академик лицейларга нисбатан ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИ!

——————-

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк