Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Парранда саноатига катта субсидиялар ажратилади

Видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев паррандачилик лойиҳаларини амалга оширишга 100 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

🥚🐓 «Парранда саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар жорий этилади. 1 июлдан берилиши керак бўлган субсидия миқдори тухум учун 3 баравар (ҳар бир сотилган тухумга 150 сўм), парранда гўшти учун эса 2 баравар (ҳар бир килограммига 1,5 минг сўм) оширилиб, тўловлар 1 июндан бошланади, ҳисоб-китоб қилинади.

💵 Омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга айланма маблағни тўлдириш ва паррандачилик лойиҳалари учун кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми қоплаб берилади», — деди давлат раҳбари.

🔪 Паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс лойиҳалар бўйича харажатларнинг бир қисми компенсация қилинади.

📉 «Паррандачилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бундай имконият ҳали бирор соҳага ажратмаганмиз. Бу чоралар нима учун — товуқ гўшти ва тухум ҳажмини кескин ошириб олишимиз керак.

💰 Паррандачилик лойиҳаларини амалга оширишга Микрокредитбанк масъул бўлади ва унга давлат томонидан 50 миллион доллар ресурс ажратилади. Ишлар натижасига қараб, яна 50 миллион доллар берилади. Жами 100 млн доллар ажратилади», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Навоий вилоятларида нега ичимлик суви йўқ?

Қайси ҳудудларда сув таъминоти узилади?

Самарқандда ичимлик суви қайси вақтларда етказилади?

Шу ва бошқа масалаларга «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов расмий баёнотида ойдинлик киритилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун АОКАда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Милиев иштирокида қурилиш соҳасидаги электрон тендер савдоларига бағишланган брифинг ўтказилди.

🏗 Бугунги кунда қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилди, яъни:

қурилиш соҳасидаги давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмаслиги;

электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ҳамда уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилиши;

танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмаслиги;

танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилиши белгиланди.

🔰 Электрон тендер савдолари платформаси “Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Маркази” томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Ушбу платформа қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тизимига боғланган бўлиб, объектларнинг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги асосида автоматик тарзда саралаб танловда иштирок этиш имконини беради.

🔎 Шунингдек, оферентларнинг умумий баллари йиғиндиси платформа томонидан автоматик режимда ҳисоб-китоб қилинади. Унда оферентнинг рейтингдаги бали, ишни бажариш муддати ва нарх таклифи ҳисобланади.

✔️ Ҳозирги кунда тендер платформасида умумий 6045 фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Шулардан 140 таси буюртмачилар, 65 та тендер консалтинг марказлари ва 5900та қурилиш-пудрат ташкилотлари.

💰Бугунги кунда электрон тендер платформада ҳар-хил молиялаштириш манбалари ҳисобидан 1949 та объектлар бўйича эълонлар жойлаштирилган бўлиб, шундан умумий бошланғич қиймати 5,7 трлн. сўмлик 1351 та объектлар бўйича савдолар бўлиб ўтган ва якунланган. Савдолар натижасида объектларнинг умумий шартнома қиймати 5,22 трлн. сўмни ташкил этиб, 0,477 трлн. сўм маблағ иқтисод қилинган.

💰Инвестиция дастурига киритилган объектлардан 1421 таси бўйича эълонлар электрон тендер порталига жойлаштирилган бўлиб, шундан 1241 таси бўйича пудратчилар аниқланган. Электрон тендер бўлиб ўтган объектларнинг умумий бошланғич қиймати 4,41 трлн. сўмни ташкил этган. Савдолар натижасида объектларнинг умумий шартнома қиймати 4,04 трлн. сўмни ташкил этди. Иқтисод қилинган маблағ қарийб 400 млрд. сўмга яқин бўлди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Милиев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги огоҳликка чақиради

📝Айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун тайёргарлик жараёнлари қизғин кетмоқда. Табиийки, бу жараёндан унумли фойдаланиб, пул эвазига бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилаётган шахслар ҳам учрамоқда.

🖇Куни кеча Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ТДЮУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўраган.

💵Белгиланган пулни фирибгарлик йўли билан олаётганида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, аввалроқ Тошкент ирригация институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар сўраган шахс, Фарғонада Кореядаги университетга имтиҳонсиз киритиб қўйишни ваъда қилиб, мактаб ўқувчиларидан жами 20 миллион сўм олган шахслар, Ангренда 3,5 минг доллар эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланган.

⚖️ Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⚠️Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентларни огоҳликка чақирамиз! Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!

📞 Шундай ҳаракатларга дуч келсангиз 1003, (71) 207-03-41, (71) 246-38-57 телефон рақамлари, [email protected] электрон манзилига ёки @EduAntiCorruptionBot телеграм ботига хабар қолдиринг.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 14 минг мегаваттдан 15,8 минг мегаваттга етказилади. 2016 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи эса 52 фоизни ташкил қилади.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 240 мегаваттдан 2 та ва 230 мегаваттга тенг 1 та, Хоразм вилоятида 174 мегаватт, Бухоро вилоятида 270 мегаватт, Қашқадарёда 220 мегаватт қувватга эга иссиқлик электр станциясиялари, Навоий ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 100 мегаваттдан бўлган 2 та қуёш электр станцияси ишга туширилади.

Сурхондарё вилоятида 38 мегаваттга тенг “Зарчоб-2” ва Тошкент вилоятида 8 мегаваттга тенг “Камолот” гидроэлектр станциялари ишга туширилади.

Электр станцияларида олиб борилган модернизация ишлари натижасида “Сирдарё иссиқлик электр станцияси”нинг қуввати 150 мегаваттга, “Фарход гидроэлектр станция”сининг қуввати 13 мегаваттга оширилади.

Бунда ушбу янги барпо этилган қувватларда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 12 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йилда жами 26300 километр паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 9 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари график асосида мукаммал таъмирланади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, жорий йилда ўтган мавсумига нисбатан 13 фоизга кўп тармоқлар ва 16 фоизга кўп трансформатор пунктлари таъмирланади.

Бундан ташқари, паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш дастури доирасида 15 минг километр электр узатиш тармоғи модернизация ва реконструкция қилинади. Бу ўтган йилга нисбатан 88 фоизга кўп.

Шунингдек, 4 мингта трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилинади. Бу ўтган йилга нисбатан 43 фоизга кўпни ташкил қилади.

Маълум қилимнишича, ушбу чора-тадбирларни амалга оширилиши эвазига октябрь-март ойларида истеъмолчиларга жами 30 миллиард 800 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилади. Бу ўтган йилги мавсумга нисбатан 2 миллиард киловатт-соатга кўпни ташкил қилади.

Қизиқарли факт: агар 1991 йилдан 2016 йилга қадар бўлган давр мобайнида ёки 25 йилдан ортиқ вақт давомида мавжуд бўлган паст кучланишли электр узатиш тармоқларининг атиги 28 фоизи ёки 10389 километр тармоқ қурилган бўлса, сўнгги уч йил ичида, 2017 йилдан то ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар 72 фоизни ташкил қилмоқда. Яъни, 26488 километр электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди ва реконструкция қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш — давлатимиз миллий сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларидан бири

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурида Душанбе шаҳрида музокаралар ва маданий тадбирлар, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва қатор саноат объектлари билан танишув кўзда тутилган.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Таджикистана Эмомали Рахмона 10-11 июня посетит эту страну с официальным визитом.
Программой визита предусмотрены переговоры и культурные мероприятия в городе Душанбе, проведение встречи с представителями общественности и посещение ряда промышленных объектов в Согдийской области.
Намечено подписание свыше 30 документов, охватывающих важные сферы взаимовыгодного сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим ер ислоҳотига старт берилди

Сегодня дан старт важной земельной реформе

Facebook|Instagram|Twitter
📍Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани негизидаги ҳамкорлик тизими

ИИВ Академияси матбуот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official