2021 йилда:
⚖️ Аёлларга нисбатан зўравонлик ўтказган 508 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилди
🔎 Хотин-қизларга зўравонлик ҳолатларининг 73 фоизи уларнинг оилаларида содир этилгани аниқланди
🔖 Зўравонликдан жабр кўрган 11 300 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди
Бу ҳақда АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
〰️〰️〰️
«Реабилитация марказлари орқали хотин-қизларга турли ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Мисол сифатида жорий йилнинг ўтган вақти давомида Марказларга мурожаат қилган 4205 нафар фуқаронинг 1 991 нафарига психологик, 1524 нафарига ҳуқуқий, 115 нафарига тиббий ёрдам берилди. 100 нафарига ҳужжатларини қайта тиклашда, 24 нафарига суд ва бошқа идораларда вакиллик, 89 тасига ҳимоя ордерини олиш, 362 тасига бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилди.
Бугунги кунга қадар зўравонликдан жабр кўрган 11 300 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик ишлар натижасида 9400 та оила яраштирилди, 6658 та оиладаги низолар бартараф этилди.
2021 йилда аёлларга зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 598 та иш кўрилиб, 508 нафар шахсга айблов ҳукми чиқарилган. Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 73 фоизи уларнинг оилаларида содир этилган.
2021 йил 1 июндан бошлаб «ҳимоя ордери» нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳам профилактик ҳисобга олинади».
Расмий хабарлар | Медиабанк

Миллий рассомлик институтида 2021/2022 ўқув йилида 2 та янги бакалавриат таълими йўналиши очилади
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
📢Маълум қилинишича, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ва “Амалий санъат: бадиий заргарлик” бакалавриат таълим йўналишларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 2021/2022 ўкув йилидан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикаси халк рассоми», «Ўзбекистон Бадиий академиясининг хақиқий аъзоси» фахрий унвонлари – профессор илмий унвонига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари - доцент илмий унвонига тенглаштирилади.

АОКАда Бадиий академия ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманидан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️
🔹Ташкил этиш режалаштирилган янги таълим йўналишлари
🔹Таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ошириш
🔹Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда QS халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлик ишлари
🔹Халқаро ҳамкорлик (2020-2021 йиллар)
🔹Қўшма таълим дастурлари
🔹«Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар динамикаси.
☝️Батафсил: инфографика

Иш хақи ва иш стажи, ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиш қонунчилик ҳужжатлари талабини бузиш ҳисобланади
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев 1 июндан архив ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича аҳоли учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️
📢 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, ҳўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари аҳолидан иш хақи ва иш стажи, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинган.
⚠️ Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно.
🧮 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.
📲Давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
🖇Ушбу ҳужжатларни давлат архивлари томонидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланишини маълум қиламиз.
📝 Шунингдек, Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда Пенсия жамғармасининг бўлимларининг расмий хатига асосан тегишли архивлар томонидан берилиши амалга оширилади.

Яшаётган қишлоғингиз тарихини ўрганишингиз мумкин, бунинг учун Ўзбекистон Миллий архивига мурожаат қилинг
Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари:
➖Истиқомат қилаётган ҳудудингиз тарихини билиш учун Ҳудудий архив ёки ноёб ҳужжатларга бой Ўзбекистон Миллий архивига мурожаат қиласиз ва сизнинг мурожаатингизга асосан архив ўқувхоналаридан фойдаланишга рухсат берилади.
🗂 Ўзбекистон Миллий архивида жой номларини бериш, ҳудудларнинг ташкил этилишига оид меъёрий ҳужжатлар сақланиб келинмоқда.
〰️〰️〰️〰️
❓Архив соҳасида 10 йил стаж бўлса, унинг ойлик маошига қанча устама қўшилади?
➖10 йилдан 15 йилгача муддатда узлуксиз меҳнат қилаётган ходимга 35 % миқдорида қўшимча устама тўланиши белгиланган (лавозим окладининг 35%).
〰️〰️〰️〰️
❓Хорижий давлатлар архивларининг архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби қандай?
➖ Хориж архивларида тадқиқот ишларини олиб бориш ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун хорижий давлатнинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан танишиб чиқиш зарур. Шу билан бирга, “Ўзархив” агентлигининг бошқа давлат архив хизмати билан икки томонлама имзоланган битими бўлса, уларнинг архив ҳужжатларидан фойдаланишда алоҳида енгилликлар яратилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Ташкилотлар айрим ҳужжатларнинг сақлаш муддатларини қисқартириш бўйича таклифлар бериши мумкинми?
➖Албатта берилиши мумкин, жараён қуйидаги схематик тарзда амалга оширилади:
🔹таклиф тайёрланади ва ташкилотнинг Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланиши;
🔹таклиф юқори турувчи органнинг Марказий эксперт комиссиясига тақдим этилиши ва унда муҳокама этилиб, маъқулланиши;
🔹таклиф Марказий эксперт комиссияси томонидан “Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт текширув комиссиясига асосланган ҳолда тақдим этилиши;
🔹таклиф “Ўзархив” агентлиги МЭТК томонидан маъқуллангандан сўнг Агентлик директори “келишилди” грифи билан таклиф киритган органга юборилади ва ушбу орган томонидан тасдиқланади.

Инфографика:
💰 Ўзбекистон иқтисодиётида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
✍️ Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш
💼 Инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари
📄 2020 йил учун хусусийлаштириш дастури
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида медаллар сони бўйича Осиёда 1-ўринда
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️
🏆Маълумки, 24-31 май кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
🏵 Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этди. Якунда Осиё чемпионатида иштирок этган 20 нафар боксчимиздан 18 таси юртимизга медал билан қайди.
🥇🥈🥉Ушбу натижа орқали терма жамоа медаллар сони бўйича Осиёда биринчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа якунига кўра 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди. Бу орқали медаллар сифати бўйича умумий ҳисобда Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлади.
📄 Совриндор спортчилар рўйхати

Қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартиби ўзгарди
🔰 2021 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 338-сонли қарори қабул қилинди.
♻️ Унга кўра:
📲қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш жараёни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан боғланади;
🔎оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқланади;
✅ тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади;
📧 тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади;
📝тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилинади;
📱талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
🌐 тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
🖇 тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилади.
⚠️ олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бир йил муддатга берилади.
↪️ эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилган тавсияномалар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юборилади.
✔️ туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди.

Баҳодир Жалолов, Бокс бўйича Осиё чемпиони:
🥊 «Бу йилги Осиё чемпионатига олдингиларига нисбатан камроқ жамоалар келган бўлса ҳам, энг кучли терма жамоалар иштирок этди. Қозоғистон, Филиппин, Ҳиндистон — барчаси дунёда ўз ўрнига эга жамоалар ҳисобланади.
Аслида ушбу мусобақада иккинчи рақамли боксларимиз иштирок этишлари лозим эди. Чунки бир ой илгари Санк-Петербургда ҳам турнирда қатнашган эдик. Бироқ терма жамоа мутасаддилари, мураббийларимиз Токио олимпиадаси олдидан сўнгги мусобақа эканини ҳисобга олиб, ушбу турнирга асосий боксчиларни олиб боришга қарор қилдилар.
🏆 Мусобақа жуда ҳам яхши ўтди. Қитъа чемпионатига ўн нафар боксчи борган бўлсак, барчамиз медаллар билан қайтдик. Умумжамоа ҳисобида эса биринчи ўринни эгалладик. Бу натижа ҳаммани хурсанд қилди, деб ўйлайман»

⚡️Андижонда 100 гектар ер майдонини 135 000 доллар пора эвазига сотмоқчи бўлган мансабдор шахсларга жазо тайинланди
Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди:
“2021 йил 4 июнь куни Андижон вилояти судида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ойбек Абдужалилов, “Универсал водий гипс” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган Абдулҳамид Усвалиев, фуқаро Абдураҳмон Усвалиев ва Андижон вилояти ҳокимлиги Иқтисодий тарақиёти ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармаси ғазначиси лавозимида ишлаган Умиджон Солиевга оид жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи О.Абдужалилов вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” бош мутахассиси вазифасида 2019 йил 1 ноябрдан ҳозирги кунга қадар ишлаб келиб, вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хўжалик мудири-кассир У.Солиев ҳамда Абдулҳамид ва Абдураҳмон Усвалиевлар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлганлари ҳолда жабрланувчи И.Дадаходжаевга Хўжаобод туман ҳокимияти мансабдор шахслари орқали туман ҳудудидан чорвачилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун жами 100 гектар ер майдони ажратиб, ҳужжатларини тайёрлаб беришлари эвазига, фирибгарлик йўли билан уни жами 135 000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, И.Дадаходжаевдан 2021 йил 26 март куни ушбу пуллар ҳисобидан дастлаб 7 000 АҚШ долларини олиб, 2021 йил 29 март куни қолган 128 000 АҚШ долларини Андижон шаҳар, Бўстон даҳасида жойлашган “УзДонгЯнг-Ко” қўшма корхонаси олдида олаётганларида ДХХ ҳамда ИЖҚК департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.
Шунингдек, шу куни О.Абдужалиловнинг ихтиёрий розилигига кўра давом эттирилган тезкор тадбирда, вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хўжалик мудири-кассир вазифасида ишлаб келган У.Солиев жабрланувчи И.Дадаходжаевдан Хўжаобод туман ҳокимияти мансабдор шахслари орқали туман ҳудудидан чорвачилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан талаб қилинган 135 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан ўзига тегишли 70 000 АҚШ долларини жиноий шериги О.Абдужалиловдан Андижон шаҳар, Пушкин кўчасида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг автотураргоҳида олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚК департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Юқоридаги қайд этилган жиноий ҳаракатлар учун О.Абдужалилов Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 3 йил мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 6 ой, Абдулҳамид Усвалиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой, Абдураҳмон Усвалиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой, У.Солиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 3 йил мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди”.

2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисида
Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар беришича, Сенат Кенгаши Марказий банк томонидан тақдим этилган 2000 (икки минг) сўмлик ва 20000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнларини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу банкнотларнинг тавсифлари ва дизайни Марказий банк томонидан тегишли тартибда эълон қилинади.