Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Умидсиз қарздорлик бу нима ва умидсиз қарздорлар ким?

Инфографика: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Миннатдорман бобонгиздан, оилангиздан... Бахшичиликни шундай давом эттираётганингиз мен учун жуда катта куч ва қудрат". Президент қизириқлик бахши йигитнинг таклифини қўллаб-қувватлади

"Благодарен вашему деду, вашей семье... Видеть, как вы продолжаете традиции бахши, придает мне еще больше сил и энергии". Президент поддержал предложение молодого сказителя из Кызырыка

Facebook|Instagram|Twitter
🇺🇿🇰🇿 Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади

2 июнь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди, дея хабар бермоқда Қозоғистон президенти матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо бериб, долзарб муаммолар олдида юқори барқарорлик намойиш этилаётганини қайд этиб ўтди.

Абдулла Арипов Қозоғистон томонидан яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилганини қайд этиб, мамлакатлар ҳукуматлари ушбу марраларни забт этиш йўлида қатъий қарор қилганликларини таъкидлади.

Учрашув якунида Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни II даражали даражали «Дўстик» ордени билан тақдирлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.
Бу ерга илк оилалар кўчиб кела бошлади. Уларнинг айримлари хонадонларни давлат томонидан берилган имтиёзлар асосида олган.
Давлатимиз раҳбари шундай икки оила - Наргиза Раҳимова ҳамда Фарруҳ Эгамовнинг хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с многоквартирными домами в городе Термезе.
Дома начали заселять первые семьи. Некоторые из них приобрели квартиры на основе льгот, предоставленных государством.
Президент побывал в гостях у двух таких семей - Наргизы Рахимовой и Фарруха Эгамова. Состоялась теплая беседа за столом.

#Mirziyoyev #Surxondaryo #uyjoy #oila

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қашқадарёда эшак гўшти савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар аниқланди

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом (шашлик) тайёрланмоқда, эҳтиёт бўлинг” каби хабар тарқатилмоқда.

Ушбу ҳолат Қашқадарё вилоятида қайд этилган. Тезкор суриштирув ишлари давомида, Косон тумани Арабхона махалласида яшовчи, фуқаро Н.Т.га тегишли бўлган хонадон ховлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида,
фуқаролар Н.Т, С.Н., Ш.Х., Т.А. ушбу хонадонда истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон (эшак)ларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётганлиги аниқланган

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг матбуот котиби тайинланди.

Миллий антидопинг агентлиги бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Омонов Ҳумоюн Рустамович тайинланди.

Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳ.Омонов тайинловга қадар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Суратларда - Президент ободонлаштириш ишлари билан танишган Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбараси

Bugun.uz’нинг Афғонистондаги мухбири мақбарадан фоторепортаж тайёрлабди.

Қайд этилишича, Мир Алишер Навоий мақбараси Ҳиротдаги меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Бинони Гавҳаршодбегим мақбарасига қиёслаб, ҳиротлик савдогар ҳожи Ғуломҳайдар Мухтoрзода қурдирган. 

Батафсил маълумот қуйидаги мақолада ёритилган. Танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш мажмуаси томонидан янги болалар муассасаси фойдаланишга топширилди

Бухоро вилоятининг Олот туманида давлатимиз раҳбарининг 2020 йилда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда мактабгача таълим ташкилотлари қурилишини ташкил этиш юзасидан берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш мажмуаси томонидан юз ўринга мўлжалланган янги муассаса фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси катта аҳамиятга эга. Мамлакатда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам ташкилий, ҳам мазмун жиҳатидан кўп ишлар қилинмоқда. Муассасанинг очилиши фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, жамиятимиз учун билимли авлодни шакллантиришда муҳим қадам ҳисобланади, дея таъкидлади
Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official