Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.6K photos
7K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
"UZAUTO MOTORS" да автомобилларни сотиб олиш учун "турнақатор навбатлар" ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга компания ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, микрочипларнинг глобал танқислиги бир қатор йирик автомобилсозлик корхоналарида ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишга олиб келди. “UzAuto Motors” АЖ ушбу муаммонинг салбий оқибатларини минималлаштиришга муваффақ бўлиб, заводларнинг тўлиқ тўхтаб қолишига йўл қўймади.

Бироқ, шу билан бирга кўпчилик ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайишига гувоҳ бўлмоқда ва бу ўз навбатида янги транспорт воситаларини етказиб бериш муддатини узайишига сабаб бўлмоқда.

Юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субъектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилмоқда ҳамда бунга қарши «Ўзавтосаноат» АЖ фаол кураш олиб бормоқда.

Автомобиль харид қилиш вақтида маълум бир автомобиль моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ёки бошқа турдаги коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан “UzAuto Motors” АЖнинг мижозлар билан ишлаш маркази 78-141-77-77 ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўралмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилнинг биринчи чорагида 802 та мактабгача таълим ташкилоти аттестациядан ўтказилди

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов маълум қилди:

✍️ 2021 йил режасига асосан жорий йилнинг январ-март ойларида жами 802 та мактабгача таълим ташкилоти аттестация жараёнларига жалб қилиниб, туман аттестация комиссиялари томонидан ташқи баҳолашдан ўтказилди ва хулосалари Таълим инспекцияси ҳузуридаги Аккредитация комиссиясига тақдим этилди.

📊 Комиссия йиғилиш қарорига асосан 710 та мактабгача таълим ташкилоти «аттестaциядан ўтди» ва аккредитацияланди, 92 таси эса «аттестaциядан ўтмади» деб эътироф этилди.

▫️Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентдаги Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари Magic City кўнгилочар боғининг илк меҳмонлари бўлишди.

Шаҳар администрацияси ахборот хизмати маълум қилишича, ҳоким тантанали маросимда иштирок этиб, барчани пойтахтимиздаги янги маданият маскани билан табриклади ва боғни ташрифчилар учун очиқ деб эълон қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📊Юртимизда болалар сони қанча?

Давлат статистика
қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.

🧍🏻‍♂️ Ўғил болалар – 5 272539 нафар
🧍🏻‍♀️Қиз болалар – 4 903280 нафар

🔸 Қишлоқда яшовчи болалар – 5 467085 нафар
🔸 Шаҳарда яшовчи болалар – 4 708734 нафар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари яқин тарихимизда инсонлар томонидан ўйлаб топилгани маълум. Унга риоя қилишга Динимизнинг муносабати қандай?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати бу саволга жавоб берди.

Маълум қилинишича, ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига – ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш шариатнинг қуйидаги учта мақсадларига етишга хизмат қилади:

🔸Ҳаётни сақлаш.
🔸Авлодни сақлаш.
🔸Мулкни сақлаш.

Транспорт воситасини бошқаришда мусулмонлар риоя этишлари лозим бўлган кўплаб суннатлар ва одоблар мавжуд.

Энг муҳим вазифа – инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим бўлади. Қоидани бузиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига келиб, Шеробод туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига старт берди.
Ушбу объектни қуриш учун тендерда ғолиб бўлган БААнинг “Masdar” компанияси қуввати 457 МВт бўлган фотоэлектр станциясини барпо этади.
Станциянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,04 миллиард кВт/соатни ташкил этади. Бунинг натижасида йилига 340 миллион куб метр табиий газ тежалиб, 300 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сурхандарьинскую область и дал старт строительству фотоэлектрической станции в Шерабадском районе.
Станция мощностью 457 МВт будет возведена эмиратской компанией Masdar, выигравшей тендер на строительство объекта.
Годовая выработка станции составит 1,04 миллиарда кВт/часов. Реализация проекта позволит экономить 340 миллионов кубометров природного газа в год. Электричеством будут обеспечены 300 тысяч домохозяйств.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #energetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКАда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ахборот хизмати раҳбари Равшан Бойқулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши: эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

🌀Қайд этилишича, 2021 йилда Тошкент вилоятида Чирчиқ Бўзсув трактида жойлашган янги Камолот ГЭСи, Сурхондарё вилоятида жойлашган Зарчоб-2 кичик ГЭСи янгитдан қуриб битказилиши ҳамда Сирдарё вилоятида жойлашган йирик Фарҳод ГЭСни модернизация қилиш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

🔹Чирчиқ-Бўзсув трактида жойлашган янги Камолот ГЭСнинг ўрнатилган қуввати 8,2 МВт бўлиб, жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилиши;

🔹Сурхондарё вилоятида жойлашган янги Зарчоб-2 кичик ГЭСнинг умумий қуввати 38.2 МВт бўлиб, мазкур кичик ГЭС август ойида фойдаланишга топширилиши;

🔹Фарҳод ГЭСни модернизация қилиш ишлари жорий йилнинг декабрь ойида якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Модернизациядан сўнг, Фарҳод ГЭСнинг умумий қуввати 127 МВтга етказилади.

🌇Жорий йилда жами 173 МВтга тенг гидроэнергетик қувват фойдаланишга топширилади.

📍Яна бир муҳим жиҳат, Жамият томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ва самарали фаолият натижаси ўлароқ, республикамизда ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида биринчилардан бўлиб, “кучли тўртликка” кирувчи “Fitch Ratings” халқаро кредит рейтинги қўлга киритилди. Бу эса, кенг кўламли инвестицияларни, хорижий кредитларни тўғридан-тўғри жалб этишда Жамиятимизни янги даражага кўтаришга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, Жамият томонидан нафақат экологик жиҳатдан тоза, арзон ва қайта тикланувчи электр энергия ишлаб чиқариш фаолияти, балки, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш, импорт ва экспорт амалиётлари ҳамда ахборот коммуникация технологияларини ривожлантиришга доир фаолиятда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шеробод туманидаги "Каттабоғ" маҳалласида бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб - анорчилик билан шуғулланаётган Каримовлар оиласи билан дилдан суҳбатлашди.

Президент посетил махаллю Каттабог в Шерабадском районе и искренне побеседовал с семьей Каримовых, которая на протяжении нескольких поколений занимается выращиванием граната.

Facebook|Instagram|Twitter
Июнь ойи давомида республиканинг барча ҳудудларида «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди:

〰️〰️〰️
🗓 «2017 йилдан бошлаб анъана тарзда юртимизда ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Жорий йил ҳам июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади.

📍«Ёшлар ойлиги» доирасида Қорақалпоғистон Республикасида «Бўзатов Республика ёшлар овози» фестивали, Сирдарё вилоятида «Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз» миллатлараро дўстлик фестивали, Фарғона вилоятида «Талабалар баҳори — 2021» фестивали, Сурхондарё вилоятида «Мунозара» интеллектуал республика турнири, Хоразм вилоятида «Ёшлар — Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси» фестивали каби барча вилоятларни қамраб оладиган ёшлар фестиваллари, танловлар, учрашувлар ва акциялар ташкил этилади.

✔️ Республика бўйича жами 4 млн. 300 мингдан зиёд (14-30 ёшдагиларнинг 41 фоизи) ёшларни қуйидаги 6 та устувор йўналишдаги лойиҳа ва тадбирлар орқали қамраб олиш режалаштирилмоқда».

Расмий хабарлар | Медиабанк