Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жумладан, Чирчиқ дарёси бўйида замонавий уй-жойлар, дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотларини барпо этиш кўзда тутилган.
Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич кенгайтирилади.
Шунингдек, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией ряда проектов в области туризма, городской инфраструктуры и промышленности.
В частности, предусматривается строительство современного жилья, создание рекреационных, производственных и сервисных зон вдоль реки Чирчик. Будет расширен путепровод к международному аэропорту Ташкента.
Обсуждена проводимая работа по ремонту и реставрации мавзолея великого поэта и мыслителя Алишера Навои.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қиличев Аброр Баротович 1969 йил 1 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Қиличев 1995-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, Ғафур Ғулом номидаги нашриётда ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ezgu amal" хайрия марафони челленжини Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева давом эттирди:

"... Мен бир она сифатида "Эзгу амал" хайрия акциясини қўллаб-қувватлайман ва жамоатчиликни акцияда фаол иштирок этишга чақираман. Аслида яхшилик қилиш ҳамманинг қўлидан келади, мурғак қалбларга эзгулик уруғини экиш ҳам унчалик қийин иш эмас. Сиз ҳам хасталиклар билан оғриётган болаларнинг кўнглига эзгулик уруғини экиб, яхшилик қилишга ҳисса қўшинг".

Марафон доирасида тўпланган маблағлар болаларни даволаш ва дори воситаларини харид қилиш мақсадларига йўналтирилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием экономики регионов и жизнью населения вылетел в Сурхандарьинскую область.
Во время двухдневной рабочей поездки глава государства осмотрит проекты в сферах энергетики, аграрной промышленности, торговли и сельского хозяйства, проводимую созидательную работу.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"UZAUTO MOTORS" да автомобилларни сотиб олиш учун "турнақатор навбатлар" ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга компания ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, микрочипларнинг глобал танқислиги бир қатор йирик автомобилсозлик корхоналарида ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишга олиб келди. “UzAuto Motors” АЖ ушбу муаммонинг салбий оқибатларини минималлаштиришга муваффақ бўлиб, заводларнинг тўлиқ тўхтаб қолишига йўл қўймади.

Бироқ, шу билан бирга кўпчилик ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайишига гувоҳ бўлмоқда ва бу ўз навбатида янги транспорт воситаларини етказиб бериш муддатини узайишига сабаб бўлмоқда.

Юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, баъзи бир виждонсиз бўлган субъектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилмоқда ҳамда бунга қарши «Ўзавтосаноат» АЖ фаол кураш олиб бормоқда.

Автомобиль харид қилиш вақтида маълум бир автомобиль моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ бўлган қонунбузарлик ёки бошқа турдаги коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан “UzAuto Motors” АЖнинг мижозлар билан ишлаш маркази 78-141-77-77 ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўралмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилнинг биринчи чорагида 802 та мактабгача таълим ташкилоти аттестациядан ўтказилди

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов маълум қилди:

✍️ 2021 йил режасига асосан жорий йилнинг январ-март ойларида жами 802 та мактабгача таълим ташкилоти аттестация жараёнларига жалб қилиниб, туман аттестация комиссиялари томонидан ташқи баҳолашдан ўтказилди ва хулосалари Таълим инспекцияси ҳузуридаги Аккредитация комиссиясига тақдим этилди.

📊 Комиссия йиғилиш қарорига асосан 710 та мактабгача таълим ташкилоти «аттестaциядан ўтди» ва аккредитацияланди, 92 таси эса «аттестaциядан ўтмади» деб эътироф этилди.

▫️Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентдаги Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари Magic City кўнгилочар боғининг илк меҳмонлари бўлишди.

Шаҳар администрацияси ахборот хизмати маълум қилишича, ҳоким тантанали маросимда иштирок этиб, барчани пойтахтимиздаги янги маданият маскани билан табриклади ва боғни ташрифчилар учун очиқ деб эълон қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📊Юртимизда болалар сони қанча?

Давлат статистика
қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.

🧍🏻‍♂️ Ўғил болалар – 5 272539 нафар
🧍🏻‍♀️Қиз болалар – 4 903280 нафар

🔸 Қишлоқда яшовчи болалар – 5 467085 нафар
🔸 Шаҳарда яшовчи болалар – 4 708734 нафар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари яқин тарихимизда инсонлар томонидан ўйлаб топилгани маълум. Унга риоя қилишга Динимизнинг муносабати қандай?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати бу саволга жавоб берди.

Маълум қилинишича, ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига – ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш шариатнинг қуйидаги учта мақсадларига етишга хизмат қилади:

🔸Ҳаётни сақлаш.
🔸Авлодни сақлаш.
🔸Мулкни сақлаш.

Транспорт воситасини бошқаришда мусулмонлар риоя этишлари лозим бўлган кўплаб суннатлар ва одоблар мавжуд.

Энг муҳим вазифа – инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим бўлади. Қоидани бузиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига келиб, Шеробод туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига старт берди.
Ушбу объектни қуриш учун тендерда ғолиб бўлган БААнинг “Masdar” компанияси қуввати 457 МВт бўлган фотоэлектр станциясини барпо этади.
Станциянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,04 миллиард кВт/соатни ташкил этади. Бунинг натижасида йилига 340 миллион куб метр табиий газ тежалиб, 300 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сурхандарьинскую область и дал старт строительству фотоэлектрической станции в Шерабадском районе.
Станция мощностью 457 МВт будет возведена эмиратской компанией Masdar, выигравшей тендер на строительство объекта.
Годовая выработка станции составит 1,04 миллиарда кВт/часов. Реализация проекта позволит экономить 340 миллионов кубометров природного газа в год. Электричеством будут обеспечены 300 тысяч домохозяйств.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #energetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter