Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Байкулов Равшан Хайтмуротович 1984 йил 30 майда Сурхондарё вилоятида туғилган.

Р.Байкулов 2007-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахадирханова Нилуфар Данияровна 1980 йил 30 майда Тошкент шаҳрида туғилган.

Н.Бахадирханова 2001-2019 йилларда “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамиятида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Туризм ва спорт вазири матбуот котиби Лола Рахманбаеванинг маълум қилишича, Бухорода бўлиб ўтаётган "Ипак ва зираворлар" фестивалига вазирлик ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ОАВ вакиллари иштирокида инфо-тур ташкил этилди. Унда хорижий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашмоқда.
_____________

Министерство туризма и спорта Республики Узбекистан совместно с хокимиятом Бухарской области организовало инфо-тур с участием представителей СМИ на фестивале «Шелк и специи» в Бухаре. В нем принимают участие представители иностранных и местных СМИ.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олимпиячиларимиз сони яна биттага ошди, Сабина ҳам Токио-2020га боради

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 31 май куни

🕰 соат 12:00да

"Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тўғрисида"
матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманида

🎙Илҳом Норқулов
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

🎙Жамшид Абруев
Молия вазири ўринбосари

🎙 Умид Алиев
ЮНИСЕФ эксперти

🎙Винаяк Нагараж
Жаҳон Банки эксперти

иштирок этади.

Матбуот анжуманига саволларни @rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда АОКАнинг Youtube ва Facebookдаги тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ССВ: давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишни тезлаштириш бўйича вазифалар белгиланди

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ги Президент қарорига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилишини тезлаштириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб барча ҳудудларда босқичма-босқич қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилади:

📌тиббий жиҳозлар, буюмлар, компьютер техникаси ва бошқа воситаларни хатловдан ўтказиш, шунингдек, тиббий ходимлар рўйхатини шакллантириш;

📌тиббиёт муассасаларини кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббий техника билан жиҳозлаш;

📌оилавий шифокор йўлланмаси асосида кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш белгиланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Махмудова Луиза Учқуновна 1964 йил 31 майда Бухоро вилоятида туғилган.

1982-2019 йилларда Оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамда Ўзбекистон нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Асака банк” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Носов Максим Михайлович 1987 йил 31 майда Тошкент шаҳрида туғилган.

2004-2021 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлилий мультимедиа марказида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
31 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатиш
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Улуғбек Қодиров, Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Болалар мактабга боришида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: ЮНИСЕФ ва Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Судьяларни лавозимларга тайинлашдаги очиқлик ва шаффофлик, уларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Судьялар олий кенгаши

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси икки ҳафта давомида Россия Федерациясининг барча ҳудудларида бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, ташриф доирасида ваколатли давлат ташкилотлари ва иш берувчилар вакиллари билан меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан учрашувлар ўтказилди.

Делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи тафсилотлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов "Sputnik" нашрига интервью берди.

👉 Интервьюни тўлиқ томоша қилиш

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Транспорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Транспорт тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, соҳанинг ҳар бир тармоғи ўз фаолиятига доир “Автомобиль транспорти тўғрисида”, “Темир йўл транспорти тўғрисида” қонунлар ва Ҳаво кодекси каби қонун ҳужжатларига эга.

Натижада транспорт тизимининг автомобиль, темир йўл, авиация, сув транспорти тармоқлари бир-биридан алоҳида, ўз йўналишида ривожланиб, улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи алоҳида қонун мавжуд эмас эди.

Кўриб чиқилаётган Қонун эса соҳадаги бу каби камчиликларни бартараф этишда тармоқдаги қонун ҳужжатлари билан тенг юридик кучга эга бўлган, бир вақтнинг ўзида ишлайдиган, бир-бирини тўлдирадиган нормаларни белгилайди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Профессорлар Иброҳим Маматқулов ва Пётр Игнатовга Турон Фанлари Академияси академиги илмий унвони берилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Иброҳим Маматқуловга ҳамда АҚШнинг IGN-International компанияси раҳбари Пётр Игнатовга Турон Фанлари Академияси академиги Илмий унвони берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, институт маъмурияти Пётр Игнатов раҳбарлигида Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти олимлари ҳамкорлигида СOVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларда дастлабки босқичда ингаляция йўли билан қўлланилиши мумкин бўлган "Ковиглобин" воситаси яратилганлиги ва клиникагача бўлган синовлари якунланган ишланмаларини Агентликка тақдим этган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хорижда таълим олаётган талабалар ҳам СЧР ҳарбий хизматни ўташлари мумкин

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Улуғбек Қодиров маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

Хорижда таҳсил олаётган ёки ишлаб юрган фуқароларга ўз зиммасидаги хизмат бурчини ўташи учун қандай қулайликлар мавжуд?

Хорижий таълим муассасаси ёки бошқа олий таълим муассасаси талабалари фақат таътилга чиққан вақтларида СЧР хизмати ойлик ҳарбий йиғинларини ўтайдилар.

📞 Мазкур масалада муаммо ва саволлар пайдо бўлса Мудофаа вазирлигининг ишонч телефонига 71-269-84-23 мурожаат қилишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Эгизаклар ҳарбий хизматни биргаликда ўтайдиларми? Уларнинг бири СЧР, иккинчиси бир йиллик хизматга боришни хоҳласа, уларнинг хоҳиши инобатга олинадими?

Эгизакларни муддатли ҳарбий хизматга жалб этиш жараёнида авваломбор уларнинг Танлов кенгаши томонидан муддатли ҳарбий хизматга тавсия этилганлиги, жисмоний ҳолати ва асосийси соғлигининг ҳолати инобатга олинади.

Агарда уларнинг бири СЧР, иккинчиси бир йиллик хизматга боришни хоҳласа, юқоридаги ҳолатлар инобатга олинган ҳолда тегишли қарор қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️

Мен армия сафларида хизмат қилишга жуда ҳам қизиқаман. Шунинг учун муддатли ҳарбий хизматдан сўнг хизматимни шартнома бўйича давом эттиришим мумкинми?

Фуқаро муддатли ҳарбий хизматни ўташ давомида ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисм командири номига хизматни контракт бўйича давом эттириш юзасидан билдирги орқали мурожаат қилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Ҳарбий хизматга чақирилувчи муддатли хизматни ўташ ҳудудини ёки қўшинлар турини ўз хоҳиши билан танласа бўладими?

Масалан, мен ёшлигимдан спорт билан шуғулланганим ва иссиқ ҳудудда истиқомат қилишим боис десант ёки спорт бўлинмаларида ҳамда Фарғона водийсида хизмат қилишни хоҳлардим.

Чақирув жараёнида чақирув ёшидаги фуқаро ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган қўшин турини туманлардаги Бутлаш комиссиялари ёки Раҳбарият кенгашларига маълум қилишлари мумкин. Бунда уларнинг қизиқиши, тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик ҳолати ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўзи хохлаган қўшин тури вакиллари билан суҳбат ўтказиш имконияти берилади.

⛔️Шунингдек, муддатли хизматни ўташ ҳудудини танлаш ҳуқуқига эга эмас.


t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
5 миллион тўлаб бир ойлик армияга борасан, кейин автомат ўрнига белкурак кўтариб, аэропортни йўлига гул экасан..... ижтимоий тармоқлардаги миш-мишлар қанчалик тўғри?

Сафарбарлик чақирув резервидаги хизмат учун пул тўлаб қўйганман. Бироқ, онамнинг соғлиғи яхши эмас ва унга қаровчи бошқа инсон йўқ. Туман мудофаа ишлар бўлими эса кейинги ойдан ҳарбий хизмат йиғинига кетишимни айтмоқда. Шуни муддатини суришни имкони борми?

Фарғона давлат университети Ҳарбий таьлим факультети 3-босқичда ўқийман. Шунга кўра, бу йил биз полигонга чиқамиз ва Ҳарбий қасамёд қабул қиламиз. Ўқишга киришдан олдин 1 ойлик шартнома қилиб, тўловини ҳам амалга оширганман. Мен контрактда ўқийман, СЧР учун тўлаган пулимни қайтариб беришадими ёки уни контрактим ҳисобига ўтказиб юборишим мумкинми?


👉Саволларга жавоблар

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official