Расмий хабарлар I Официальные новости
117K subscribers
33.5K photos
7.82K videos
53 files
31.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ПРЕСС-ТУР ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ МАЖМУАСИДА ҲАМ ДАВОМ ЭТДИ

Шўртан газ кимё мажмуаси мамлакатимизнинг жанубий-ғарбий қисми - Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, Шўртан газконденсати кони базасида барпо этилган.

Завод таркибида газ ва конденсат тайёрлаш қурилмаси, компрессор станциялари, технологик қурилмалар (газни тозалаш, газни қуритиш, этан, пропан, бутан ажратиш, олтингугурт ва полиэтилен ишлаб чиқариш), шунингдек ёрдамчи объектлар, товар парки, сув, азот ва электр таъминоти хизматлари мавжуд.

Мажмуанинг асосий ишлаб чиқариш жараёнлари - Этилен ишлаб чиқариш цехи ва Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи ҳисобланади.

Заводнинг полиэтилен грануласини ишлаб чиқариш технологик қурилмаларида АҚШ, Германия, Япония, Корея, Канада ва Италия мамлакатларининг илғор технологиялари ва жиҳозларидан фойдаланилмоқда.

@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЎЗБЕКИСТОН САУДИЯ АРАБИСТОНИНИНГ ACWA POWER КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУҲИМ БИТИМЛАР ИМЗОЛАДИ
__________________________

УЗБЕКИСТАН ПОДПИСАЛ ТРИ СОГЛАШЕНИЯ С ACWA POWER
________________________

UZBEKISTAN SIGNS MILESTONE AGREEMENTS WITH ACWA POWER

@minenergy_uz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИНГ КЕЛИШ ЖАРАЁНИДА САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

👉 https://bit.ly/2Iz2jHf

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг матбуот котиби Мамадалиев Улуғбек Маъруфалиевич 1972 йил 6 мартда Наманган вилоятида туғилган.

Улуғбек Мамадалиев 2004 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

1994-2018 йилларда Наманган вилояти телерадиокомпаниясида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида ва бошқа турли соҳаларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг матбуот котиби Расулов Бахтиёр Баҳодирович 1982 йил 6 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган.

Бахтиёр Расулов 2008 йилда Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

1999-2019 йилларда “Бунёдкор” ёшлар телеклубида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Садо” газетасида ҳамда республикамиздаги турли даврий нашрларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова билан телефон орқали мулоқот қилиб, Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.
Президентимиз ҳозирги вақтда даволанишда бўлган машҳур фермерга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва бардамлик, ҳамиша яқинлари эъзозу ардоғида бўлиб юришни тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев побеседовал по телефону с руководителем фермерского хозяйства “Нурли обод” Алтыарыкского района, Героем Узбекистана, членом Сената Олий Мажлиса Лолой Муротовой и поздравил ее с Международным женским днем.
Глава государства пожелал известной женщине-фермеру, которая в настоящее время находится на лечении, крепкого здоровья и бодрости духа, всегда быть окруженной теплом и заботой родных и близких.

#Mirziyoyev #muloqot #xotinqizlar #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
НУШКЕНТ ҚИШЛОҒИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТУБДАН ЯХШИЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 3 март куни "Qo‘shni mahalla" каналида "Шаҳрисабзда қайта-қайта портлайдиган трансформатор ва абгор йўллар ҳақида" сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Унда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани "Пахтакор" ҚФЙ Нушкент қишлоғининг электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар тилга олинган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳудуднинг электр таъминотида камчиликлар борлиги маълум бўлди. Шунга кўра, 2020 йил режа-дастурига асосан Нушкент қишлоғининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан ушбу ҳудуднинг электр таъминоти учун мўлжалланган қуввати 250 кВА бўлган 175-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, ҳудуднинг электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида қўшимча бир дона қуввати 160 кВА бўлган замонавий типдаги янги трансформатор пункти ўрнатилди.

Бундан ташқари, 1,2 км узунликдаги 0,4-10 кВ кучланишли янги ҳаво электр узатиш тармоқларини қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Айни пайтда мавжуд электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу Нушкент қишлоғининг электр таъминоти билан боғлиқ ҳолат назоратга олинган. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Ушбу мурожаатни ёритгани учун "Qo‘shni mahalla" каналига ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

@prminenergy
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сильные женщины Учтепы

🔹Сложно найти человека, настолько влюбленного в свою работу, как Фларида Мухаметова. Она одна из самых опытных специалистов в ГНИ Учтепинского района.

👉📹О том, чем она вдохновляется на протяжении всех этих лет в нашей беседе.

Пресс-служба
хокимията Учтепинского района

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ташкил этилган пресс-тур давомида малакали мутахассислар тадбир иштирокчиларига корхона фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ҳақида маълумот берди.

Батафсил: https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-presstour
—————————————————-
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
2020-2022 йилларда озиқ-овқат соҳасида 500 дан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарори асосида озиқ-овқат саноати йўналишидаги 568,8 млн. долларлик 49 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Жумладан:
-мева-сабзавот тармоғи ва қайта ишлашда – қиймати 332.9 млн. долл. бўлган 24 та лойиҳа;
-гўшт-сутни қайта ишлаш соҳасида – қиймати 120,8 млн. долл. бўлган 8 та лойиҳа;
- озиқ-овқат ва таъм маҳсулотларини ишлаб чиқаришда – қиймати 115,1 млн. долл. бўлган 17 та лойиҳа.

Шунингдек, 2020 йилда мазкур инвестиция лойиҳалари доирасида 223,0 млн. доллар (I-чоракда – 26,3 млн. доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

2020 йил январь-февраль ойида 18,8 млн. доллар миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, 2020-2022 йилларда Давлат инвестиция дастурига қўшимча равишда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 5,83 трлн.сўм бўлган 529 та янги лойиҳа устида амалий ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати

➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ