Зойир Мирзаев Қамашидаги меҳрибонлик уйида бўлди
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Вилоят ҳокими тарбиячи ва тарбияланувчилар билан учрашиб, самимий мулоқот қилди. Болажонларнинг муаммолари ва орзулари билан қизиқди.
Якунда меҳрибонлик уйи қайта таъмирланиши, сунъий қопламали стадион ва спорт майдончалари қурилиши, доимий саёҳат ва танловлар ўтказишга келишиб олинди.
Эртани ўзида ўғил болалар Яккабоғдаги "Қорабайир" отчилик мажмуасига, қизлар санъат мактабларига саёҳат қиладиган бўлишди.
Шунингдек, эртага Рамазон ҳайити муносабати билан вилоят ҳокими номидан концерт дастури ва байрам дастурхони ёзиладиган бўлди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Раймонд Жозеф Ҳоффман "Ипак йўли" Халқаро туризм университетининг проректори этиб тайинланди
Профессор Раймонд Жозеф Ҳоффман Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" Халқаро туризм университетининг ўқув ишлари бўйича проректори этиб тайинланди. Бу ҳақда "Правда Востока" хабар бермоқда.
Жаноб Ҳоффман - маданий туризм ва мерос, шунингдек, диншунослик соҳасида юқори тажрибага эга бўлган салоҳиятли мутахассис. У АҚШнинг «Harvard», Буюк Британиянинг «Oksford», Германиянинг «Гейдельберг» университетларида таҳсил олиб, MTS магистри, тарих ва археология фанлари бўйича докторлик даражасига эга бўлган -, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Ҳоффман Буюк Британиядаги «Cambridge» ва АҚШнинг «Cornell» каби дунёнинг етакчи университетларида илмий ишлар бўйича бошқарув лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Манба

Автомобиль шинасига яширилган “гашиш” ва “опий” фош этилди
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхоначилари Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида унда 1 дона полиэтилен ўрам борлиги, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 1 кг. 17 гр.ни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, ертўладаги автомобил баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилганлиги, мазкур ўрамларнинг ичида жами 3 кг. 90 гр. оғирликдаги "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15 май – Халқаро оила куни
🔰 15 май куни жаҳон миқёсида халқаро оилалар куни (International Day of Families) сифатида нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мамлакатимизда ҳам мунтазам равишда нишонланиб келади.
✍️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши қатъий белгилаб қўйилди.
▫️ Жорий йилда мамлакатимизда ушбу сана муносабати билан 12 май куни Вазирлар Маҳкамасининг 30-сон баёни ва комплекс чора-тадбирлар дастури ижрога қаратилди.
▶️ Баёнга мувофиқ, “Оила - муқаддас” шиори остида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
➖ 13-25 май кунлари ҳар бир маҳаллада аҳоли орасида оила муқаддаслигини тарғиб этувчи маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ўтказилади;
➖ кўпни кўрган нуроний отахон ва онахонларни жалб этган ҳолда ёшлар ўртасида миллий, шу жумладан оилавий қадриятларни тушунтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилади;
➖ оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган кўрик-танловлар ўтказилади;
➖ соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган оилавий спорт мусобақалари ташкиллаштирилади;
➖ “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Аёллар маслаҳат кенгашлари” томонидан намунали ва ибратли оилалар иштирокида аҳоли ўртасида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилади;
➖ ажрим ёқасига келиб қолган 10 988 та оилани яраштириш чоралари кўрилади.
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилади.
➖ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ҳокимликлар томонидан ҳар бир маҳаллада ибратли оилаларни рағбатлантириш тадбирлари ўтказилади.
⏩ Шунингдек, сана муносабати билан:
➖ “Пандемия шароитида оилада тинчлик ва тотувликни саклашнинг долзарб вазифалари ва муаммолари” мавзусида онлайн конференция;
➖ “Оила қадриятларини мустаҳкамлашда халқ дипломатияси ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати;
➖ “Оилаларда миллий кадриятларни мустахкамлаш” мавзусида республика микёсида онлайн видеоконференция;
➖ Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, олимлар ва мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари иштирокида “Оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Ўзбекистонга 207,5 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга қиймати 66,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 207,5 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган.
✅ Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар (АҚШ долларида):
🔸Россия – 39,0 млн.
🔸Туркманистон – 22,5 млн.
🔸Қозоғистон – 4,6 млн.
✅ Хориждан автомобил бензини импорт қилган ҳудудлар (АҚШ долларида):
▪️Тошкент шаҳри – 46,7 млн.
▪️Фарғона вилояти – 8,7 млн.
▪️Бухоро вилояти – 4,7 млн.
▪️Самарқанд вилояти – 2,2 млн.
▪️Сирдарё вилояти – 1,8 млн.
▪️Наманган вилояти – 1,3 млн.
▪️Тошкент вилояти – 424,0 минг
▪️Хоразм вилояти – 293,6 минг
▪️Қорақалпоғистон Р. – 133,9 минг
▪️Қашқадарё вилояти – 69,0 минг
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Адлия вазирлиги ахборот хизмати: ЕРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Ер – стратегик жиҳатдан энг муҳим табиий ресурсдир. Шунинг учун ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қонунчиликда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, улардан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Батафсил

Шахмат: Марказий Осиё чемпионати якунланди, Жаҳон кубоги ҳамюртларимизда
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва мамлакатимиздан жами 34 нафар маҳоратли шахматчи қатнашди.
Швейцарча тартибда ўтган турнирда ғолиблик ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовга насиб этди. У якунда 8 очко билан 1-ўринни эгаллади. 6,5 очкодан жамғарган яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳамда қозоғистонлик Петр Костенко мос равишда 2-3-ўринни эгаллади.
Кучли олтиликдан 6 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон), Муртаз Казгалеев (Қозоғистон) ҳамда 5,5 очко жамғарган Жаҳонгир Воҳидовлар жой олишди.
Мусобақа низомига кўра, 1-ўрин соҳиби 1 000 АҚШ доллари билан тақдирланди. Кейинги ўрин соҳиблари мос равишда 600, 500, 400, 300 ва 200 АҚШ долларига сазовор бўлди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хива хонлигидан Россия давлатига боришга ижозат берувчи паспорт.
Хива хонлиги .1908й.
"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хива хонлиги .1908й.
"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳлик - давр талаби
ИИВ ахборот хизмати таъкидлашича, Интернет бугунги кунда бутун дунёдаги вазият ҳақида сониялар ичида чексиз маълумотларни улашмоқда. Улар орасида эса халқаро тинчликка хавф солувчи, инсонлар ўртасида шафқатсизлик ва террорни тарғиб этувчи маълумотлар ҳам жуда кўп. Интернет фойдаланувчилари эса энг аввало мана шу маълумотларни ўз зеҳни билан фарқлай олиши зарур.

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Давлат статистика қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдурасулов Усмон Рустамович 1990 йил 16 майда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
У.Абдурасулов 2016-2019 йилларда “Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетасида, Давлат статистика қўмитасининг турли лавозимларида фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇

Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтди
Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди.
Баҳодир Йўлдошев 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган. 1971–1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974–1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган.
Кўплаб спектаклларга режиссёрлик қилган Баҳодир Йўлдошев актёр сифатида Олчинбек ("Оловли йўллар"), Мухторов ("Тоғдаги учрашув"), Шерзод ("Олмос камар"), Собиров («Ошпаз») каби образларни яратган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ икки нафар ҳоким ўринбосарини қўлга олди
Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдори ва Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 10 минг доллар, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари 2 минг доллар пора олган вақтида ушланди.
Манба
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдори ва Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 10 минг доллар, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари 2 минг доллар пора олган вақтида ушланди.
Манба
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Самарқандда банкоматни бузаётган шахс қўлга олинди
Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 15 май куни тунги 02:00 да Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан видеокузатув монитори орқали Халқ банки Иштихон филиалига қарашли банкомат олдида номаълум шахснинг қўлида темир жисм билан турганлиги аниқланган.
Ўз вақтида воқеа жойига етиб борган туман Қўриқлаш хизмати тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ушбу шахс банкомат эшигини бузишга ҳаракат қилаётган вақтида қўлга олинган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахс Иштихон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро М.И. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади.
Ўзбекистоннинг олтин сандиғи дея ном олган Навоий кон-металлургия комбинати юртимиз иқтисодий тараққиётида алоҳида ўринга эга.
Айни пайтда 60 мингга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган комбинат жамоаси Марказий Қизилқум минтақасида топилган олтин, уран ва нодир металларни ўзлаштириш, энг янги техника ва технологияларга асосланган замонавий корхоналарни фойдаланишга топшириш ҳамда мамлакатимизни иқтисодий ривожлантириш мақсадида меҳнат қилмоқда.
Батафсил - Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати материалида.