This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ЙҲХ бўлимларида ҳам, ҳусусий имтиҳон олувчи ташкилотларда ҳам ҳайдовчилик имтиҳонини топшириш мумкинми?
2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлигига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатиш ҳудудларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолиятини тадбиркорлик субъектларининг тегишли лицензияси амал қилиш санасидан эътиборан тўхтатилади.
〰️〰️〰️
❓Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари бўйича компенцация пулини олиш бўйича қанақа ҳужжат талаб қилинади?
Компенсация пулини олиш учун сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ва махсус сертификат (иккиси pdf форматда) илова қилинади.
————
АОКАда ўтказилган брифингдан
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❓Фирибгарларни қандай фарқлаш мумкин? Улар қандай сўзлар билан алдашга уринишади?
🎙Саволга Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров жавоб берди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Саволга Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров жавоб берди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
—
О мерах по дальнейшему усилению материального обеспечения участников Второй мировой войны
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉ZF-UZ-VAС2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник тадқиқотлари
10 декабрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев томонидан мамлакатда ZF-UZ-VAС2001 вакцинасининг III фаза клиник синовларининг бошланишига старт берилди.
❗️Тадқиқотларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра, вакцина юқори самарадорликни ва юқори даражадаги антитаналар ишлаб чиқилишини кўрсатди.
Ўзбекистондаги клиник тадқиқотлар халқаро клиник амалиётда қўлланиладиган ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга мувофиқ GСР (Good Clinical Practice –Тегишли Клиник Амалиёт) қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилди.
Видеоролик Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Божхоначилар ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб 423,4 гр. “опий”ни олиб киришга уринган шахсни қўлга олишди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Айритом” чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолишди.
Постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар – капсулалар мавжудлиги аниқланди.
Шундан сўнг Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан бирида шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар чиқариб олинди.
Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, уларнинг ичига 423, 42 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Айритом” чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолишди.
Постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар – капсулалар мавжудлиги аниқланди.
Шундан сўнг Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан бирида шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар чиқариб олинди.
Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, уларнинг ичига 423, 42 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
“Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз”, дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ҳамда жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишларини тилаган.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с трагическим событием в городе Казани.
“Мы решительно осуждаем этот чудовищный акт насилия, которому нет и не может быть никакого оправдания”, говорится в послании.
Глава государства выразил искренние соболезнования и слова сочувствия родителям и близким погибших, а также пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.
#Mirziyoyev #hamdardlik #Rossiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз”, дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ҳамда жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишларини тилаган.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с трагическим событием в городе Казани.
“Мы решительно осуждаем этот чудовищный акт насилия, которому нет и не может быть никакого оправдания”, говорится в послании.
Глава государства выразил искренние соболезнования и слова сочувствия родителям и близким погибших, а также пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.
#Mirziyoyev #hamdardlik #Rossiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг ТРТ телеканали мамлакатимиздаги ичимлик ва оқова сув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида махсус репортаж тайёрлади.
Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига ҳомиладор аёлини олиб келган турмуш ўртоғи томонидан суратга олинган видеоматериал пайдо бўлди. Унда айтилишича, ҳомиласи етилиб, туғруқ оғриқлари бошланган бўлса-да, аёлни ушбу тиббиёт муассасасига қабул қилишмаган ҳамда унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ахборот хизмати хабар беришича, мазкур масала юзасидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев туғруққа ихтисослашган шаҳар ва республика тиббиёт муассасалари бош врачлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказди. Унда соғлиқни сақлаш тизимининг халқимиз олдидаги обрўйига путур етказиши мумкин бўлган бундай салбий ҳолатлар кескин танқид қилиниб, бошқа уни такрорланмаслиги бўйича қатъий огоҳлантиришлар берилди, вазиятга ойдинлик киритилиб, айбдорларга тегишлича чоралар кўрилиши таъкидланди.
Вазият Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинди. Ҳомиладор аёл О.С. 2000 йилда туғилган бўлиб, Самарқанд вилояти, Иштихон туманида доимий рўйхатда туриб, ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилади.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу воқеа тарқалган хабарларда айтилганидек, 5 май куни эмас, шу йилнинг 29 апрель куни содир бўлган. Шу куни соат 04:25 да аёлни турмуш ўртоғи Х.М. туғруқ оғриқларидан шикоят қилгани учун Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига олиб келган. Навбатчи шифокор аёлни кўрикдан ўтказиб, “Ҳомиладорлик 1, 41-хафта. Туғруқнинг 1-даври латент фазаси” ташхисини қўйган.
Аммо аёлнинг алмашув варақасида Янгийўл тумани 69-сон қишлоқ шифокорлик пунктида рўйхатда турганини инобатга олиб, дислокация бўйича Янгийўл тумани туғруқ комплексига ёки Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасидаги туғруқ бўлимига бориш тавсия қилинган.
Шу куни соат 5:40 лар атрофида ҳомиладор аёл турмуш ўртоғи томонидан чақирилган тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси туғруқ бўлимига олиб борилган ва у ерда “Ҳомиладорлик 1, 41 хафта. Туғруқнинг 1-даври” ташхиси билан қабул қилинган. 2021 йил 29 апрель куни соат 7:40 да оғирлиги 3700 гр бўлган қиз дунёга келган. Туғруқдан кейинги давр асоратсиз ўтган. Шу йилнинг 3 май куни аёл фарзанди билан аҳволи қониқарли ҳолатда уйига жавоб берилган.
Ушбу вазият юзасидан ўзи масъул бўлган йўналишда шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўрмагани учун Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Р.Ҳаитбаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Тиббиёт муассасасида ушбу қўпол ҳолатга йўл қўйилгани учун ушбу туғруқ комплекси бош шифокори Р. Алимжанова ҳам эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан қарагани ва ҳомиладор аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмагани учун қатор тиббиёт ходимларига ҳам тегишли чоралар кўрилди.

Инвестицияларни жалб этиш, саноат тармоқларини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини оширишни янада рағбатлантириш масалаларига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди
Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда ҳудудлар кесимида инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш самарадорлигининг танқидий таҳлили ўтказилди.
Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

mift.uz
Инвестицияларни жалб этиш, саноатни ривожлантириш ва экспортни оширишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилди
UNWTO туризмни ривожлантириш бўйича қишлоқ тараққиётини илгари суришга доир ғоялар изламоқда
Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) томонидан «Қишлоқ туризмини ривожлантириш стартапи» танлови эълон қилинди. Танлов қишлоқ жамоаларини CОVID-19 пандемияси таъсиридан чиқаришга ёрдам берадиган энг яхши ғояларни аниқлаш мақсадида йўлга қўйилган.
Бугунги кунда дунё бўйлаб табиат ва очиқ ҳаводаги сайёҳлик турларига қизиқиш ортиб бормоқда. Ушбу тенденция орқали туризм соҳаси қайта тикланиши янада жадаллашиши кутилаётган бўлиб, «Стартап» танлови қишлоқ жамоалари учун фойда олиш билан боғлиқ энг юқори имкониятларни таъминлашга ёрдам беради.
Шунингдек, мазкур танлов қишлоқларни ривожлантириш учун бўлган алоҳида эътиборнинг бир қисми сифатида қишлоқ туризмини аҳоли камайишига қарши курашнинг асосий воситасига айланишига, унинг ривожланиши ва даромад топишида минтақавий тенгсизликни камайтиришга йўналтирилган.

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Эсанмуродов Умарбек Сидиқ ўғли 1992 йил 12 майда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
У.Эсанмуродов 2018-2020 йилларда “Sevimli” телеканалида, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇

📢 Халқаро пресс клуб «Хорижий тилларни ўргатиш бўйича янги тизим — келажак учун мустаҳкам пойдевор» мавзусида ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этмоқда.
▫️Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори, инфлюенсерлар, ўқув марказлари раҳбарлари ва хорижий тилларни мукаммал биладиган ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.
📌 Эфирни бугун, 12 май соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «УзРепорт» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
▫️Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори, инфлюенсерлар, ўқув марказлари раҳбарлари ва хорижий тилларни мукаммал биладиган ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.
📌 Эфирни бугун, 12 май соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «УзРепорт» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат мулки учун савдо қизғин кечмоқда
Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган собиқ Таянч пункти бино-иншоотлари учун савдолар қизғин кечмоқда. Ушбу давлат мулки учун айни вақтда 5 нафар иштирокчидан аукционда қатнашиш бўйича ариза келиб тушган.
Бошланғич нархи 1,4 млрд.сўм бўлган мулк учун айни пайтда 3,1 млрд.сўм таклиф этилмоқда.
Онлайн кузатиш
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган собиқ Таянч пункти бино-иншоотлари учун савдолар қизғин кечмоқда. Ушбу давлат мулки учун айни вақтда 5 нафар иштирокчидан аукционда қатнашиш бўйича ариза келиб тушган.
Бошланғич нархи 1,4 млрд.сўм бўлган мулк учун айни пайтда 3,1 млрд.сўм таклиф этилмоқда.
Онлайн кузатиш
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Президентнинг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилишини маълум қилди.
Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Президентнинг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилишини маълум қилди.
Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганидан буён, давлат хизматлари учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 221 тадан 95 тага, хизмат кўрсатишнинг умумий муддати қарийб 499 кундан 271 кунга қисқартирилди.
Инфографика: ДХА ахборот хизмати
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Инфографика: ДХА ахборот хизмати
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Ҳокимлар, вазирлар, бош вазир ўринбосарлари вертикали ишламаяпти»
Айни вақтда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаётган айрим тармоқ ва ҳудуд раҳбарларини танқид қилди:
📉 «Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари — 10 фоизга пасайган.
Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошган бир пайтда, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин?
Шунингдек, 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,1 триллион сўмга камайган», — деди давлат раҳбари.
🔎 Табиий газ қазиб чиқариш 1,7 фоизга камайгани оқибатида 600 минг тонна цемент, 55 минг тонна минерал ўғит, 330 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмлари таъминланмаган.
Иккинчи чоракда 9 миллиард куб метр табиий ҳамда 165 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни таъминлаш вазифаси қўйилди.
📌 Иссиқлик электр станцияларига «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан бирга саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун иккинчи чоракда жами 15,5 миллиард киловатт электр ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берилди.

⚡️Президент: «Объектлар рейтингга мос келмайдиган қурувчи ташкилотларга берилган. Демак унга ҳокимлар шерик дегани, коррупция бор дегани»
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича вазиятни танқид қилди:
💰 «Очилбой Раматов вилоят ҳокимлари билан бирга, марказлашган инвестициялар ҳисобидан май-июнь ойларида 4,5 триллион сўмлик ишларни амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар.
📉 Биринчи чоракда марказлашган инвестициялар бўйича режага нисбатан 2,7 триллион сўмлик (56 фоиз) ишлар кам бажарилган. 175 та уй-жойлар массивининг (1 мингта кўп қаватли уй) бор-йўғи 36 таси бўйича пудратчилар аниқланган.
📌 Бунда, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Хоразмда объектлар қурилиш рейтинги бўйича мос келмайдиган қурувчи ташкилотларга берилган. Битта рейтингга кирмаган ташкилот кирса, демак унга ҳокимлар шерик дегани, коррупция бор дегани. Ким сизларнинг кабинетларингга кириб, нималар таклиф қиляпти?! Бу — халқнинг пули, ҳар бир сўми учун жавоб берасизлар!
🏗 Раматов, Зокиров вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда 139 та турар-жой массиви бўйича тендерларни якунлаб, қурилиш ишларини бошласин», — деди давлат раҳбари.

⚡️Шавкат Мирзиёев: «Жорий йилдаги 11,5 триллион сўмлик лойиҳалар бўйича 80 фоиз пул тушумлари банкдан ташқари айланмоқда»
Бу ҳақда видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:
«Жумладан, Қашқадарё вилоятида — 477 та лойиҳа, Сурхондарё вилоятида — 463 та, Қорақолпоғистонда — 424 та, Хоразм вилоятида — 415 та, Наманганда — 414 та, Андижонда — 370 та, Фарғонада — 356 та.
Бу рақамлар ҳудуд ва тармоқлардаги лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, «кўзбўямачилик» учун амалга ошириляпти, дегани эмасми?
⚠️ Йўлдошев, Туробов, Бош прокуратура департаменти давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича белгиланган параметрларнинг бажарилиши, кредитларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича кунлик назорат ўрнатсин ва айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўриш юзасидан ҳар ойда Президент Администрациясига ахборот киритиб борсин», — деди давлатимиз раҳбари.

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг коронавирус инфекцияси бўйича берган саволларига жавоб қайтарилди.
———
❓Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) вакциналарни фавқулодда вазиятлар учун яна иккита вакциналарни ишлатишга рухсат берган эди — “Модерна” ва “Синофарм”. Уларни бизнинг мамлакатимизга олиб келиниши имконияти борми?
💉 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра COVAX программаси доирасида Хитойнинг Синофарм фирмасида ишлаб чиқарилган вакцина — Синовак вакцинаси Ўзбекистонга олиб келиниши эҳтимоли бор.
———
❓COVAX программаси бўйича қайси талабларга биноан мамлакатларга вакциналарни тарқатилади?
👉 Бирин талаб: давлат Вакцина ва Иммунизация Глобал Альянсига (ГАВИ) аъзо бўлиш керак;
👉 Иккинчи талаб: давлатда мукаммал иммунопрофилактика тизими мавжуд бўлиши ва вакциналарни сақлаш, ташиш ва ишлатишда совуқлик занжирига риоя этилаётганлиги, эмлаш ишларини амалга ошириш учун юқори савияли мутахассисларнинг борлиги, эмлаш жараёнида хавсизликнинг кафолатланганлиги эътиборга олинади.
Учинчи талаб: давлатлар ўз маблағлари хисобидан вакцина сотиб олаяпдими, COVAX дастури орқали вакцина олиш учун буюртма берганми, каби саволларга жавоб олингандан кейин буюртма берувчи давлатнинг 20% аҳолисини қамраб олиш имконини берувчи мурувват ёрдами берилади.
———
❓«Спутник V» вакцинаси қачон оддий аҳолига қилинади?
💊 Спутник вакцинасининг 1 млн. доза олиш учун буюртма берилган. Ҳозирда 50 минг нафар аҳолини эмлаш учун 100 минг доза вакцина олиб келинган. Қолган буюртмалар келиши билан хавф остидан ташқари бўлган аҳолига ҳам таклиф этилади.
❗️Фақат хавф ости гуруҳига мансуб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

🕌 «Рамазон ҳайити байрамидан сўнг касаллик кўрсаткичлари кескин ортиб кетишининг олдини олиш, қолаверса ҳар биримиз касалланиб қолишдан ўзимизни ва яқинларимизни асраш учун ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ҳамда ушбу тавсияларга амал қилиш лозим бўлади.
📎 Биринчидан, ИИВ, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология хизмати, маҳалла посбонларини жалб қилган ҳолда барча жойларда ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўлларни антисептиклар билан зарарсизлантириш тадбирларини назоратини кучайтирилганлигини ва аниқланган қоидабузарликларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини унутмайлик;
📎Иккинчидан, оммавий ва бошқа турли йиғинларни иштирокчилар сонини чегаралаган ҳолда (100 кишидан ортмаган миқдорда ёки бино сиғимининг 50 фоиз қисмидан фойдаланиб, ёки бундай тадбирларни очиқ майдонлар ва мосламалардан фойдаланган ҳолда ўтказиш) ташкил этилишини таъминлаш;
📎Учинчидан, масжидларда Ийд-рамазон ҳайит намоз тадбирларини ўтказишда масжиднинг ёпиқ иншоатларидан фойдаланмаслик ва масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонларида оралиқ масофани сақлаган ҳолда жамоа намозларини ташкил этиш ҳамда хавф гуруҳига мансуб 65 ёш ва ундан катталар, шунингдек ёш болалар, мактаб ўқувчиларини ушбу тадбирларда иштирокини камайтиришга эришиш;
📎Тўртинчидан, Ҳайит намозига ташрифларда жамоат транспортлари сиғимининг 50 фоизи миқдорида йўловчилар ташишига эришиш, ушбу мақсадда йўналишли транспорт воситалар сонини ошириш ҳамда охирги бекатларда дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилишини таъминлаш;
📎Бешинчидан, аниқланаётган касалланишларнинг 70-75 фоизи уйдаги мулоқотда юқаётганлиги ҳамда беморларнинг 50 фоизидан кўпроғи уй шароитида даволанаётганлигини инобатга олиб, уй шароитида даволанишга олинганларнинг хонадонларида карантин қоидаларига риоя қилишлари, ушбу хонадонларга бошқаларнинг ташрифларига йўл қўймаслик;
📎Олтинчидан, уй шароитида даволанаётганлар ва улар билан мулоқоти туфайли карантинга олинганларнинг масжидларга Ҳайит намозларига чиқишларига йўл қўймаслик;
📎Еттинчидан, Ҳайит байрами тадбирлари ўтказиладиган жойларда савдога чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги устидан назорат ўрнатиш, хавфсизлиги кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган тез бузилувчи ва кремли қандолат маҳсулотлари билан савдо қилишни қатъиян тақиқлаш;
📎Саккизинчидан – мамлакатимизда коронавирус бўйича вазият ҳали мураккаб бўлиб турганлигини унутмайлик».
—————
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков, АОКАда ўтказилган брифингдан.

⚡️Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар юзасидан расмий муносабати
✅ Тянь-шан қўнғир айиғини овлашга ҳам белгиланган тартибда, яъни қонуний талабларга тўлиқ амалга қилган ҳолда рухсат берилган. 2020 йилнинг 25 ноябрида Фанлар академиясига қонун талабларига асосан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини кўриб чиқиб, хулоса бериш учун сўров юборилган. 2020 йилнинг 4 декабрь санасида Фанлар академиясининг Биоресурслар бўйича Идоралараро комиссияси 2021 йил учун ноёб ва Қизил китобга киритилган ҳайвонларга ажратилган квоталар тўғрисидаги хулосасини қўмитага тақдим этган. Унда 2 дона Тянь-шан қўнғир айиғини тутиш ҳам кўрсатилган.
💠 Шундан сўнг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг “Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир 2021 йилги квотани тасдиқлаш тўғрисида”ги 352-сонли буйруғи қабул қилинади. Мазкур буйруқда квотага киритилган ёввойи ҳайвонларни тутиш, яъни табиатдан ажратиб олиш тартиб-қоидалари аниқ кўрсатилган. Бундан ташқари, 2020 йилнинг 28 декабрида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёзма равишда расмий ахборот берилган. Ҳукуматнинг айни масала бўйича 2021 йил 8 январда имзоланган топшириғида Қизил китобга киритилган ҳайвонларни табиатдан олишга қонун талабларида белгиланган тартибда рухсатнома беришни таъминлаш топширилган.
Кўриб турганингиздек, барча қонуний талаблар бажарилгандан кейингина 2 дона Тянь-шан қўнғир айиғини отиш орқали тутишга рухсатнома берилган.
🔹 Бунда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлда қабул қилинган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги ЎРҚ-627-сонли Қонунининг 1-иловасида тасдиқланган миқдордаги тўловларнинг давлат бюджетига ундирилиши таъминланган.
Батафсил: