Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 11 май куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Президент мактабларига қабул ва кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, "Cambridge Assesment" ташкилоти

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар салоҳияти ва нархлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Хожабеков, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остидаги ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Улуғбек Ўринов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Аҳолини қизиқтираётган долзарб мавзулар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
📖 Польшада янги Ўзбекистонга бағишланган махсус журнал чоп этилди

Варшавада Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон: бизнес-фаолият маркази, ноёб маданият ва жаҳон туризми» номли махсус журнал нашрдан чиқди.

80 саҳифадан иборат мазкур нашр Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан «REA» нашриёти ва «Drukarnia Skleniarz» матбаа концернининг техник кўмагида дунё юзини кўрди.

Журналнинг кириш қисмида Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти очиб берилган. Нашрдаги 17 та махсус бўлим иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, банк, молиявий ва ижтимоий соҳалар, пенсия таъминоти, камбағалликни қисқартириш, сайёҳликни ривожлантириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат, экология ва табиатни муҳофаза қилиш сингари энг муҳим йўналишларни қамраб олган.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент мактабларига қабул кунлари ва кириш имтиҳони тартиби маълум қилинди

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова Президент мактабларига қабул жараёнлари ва кириш имтиҳонлари тўғрисида маълумот берди.

🔰Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфида 16 мактаб таълим жараёнини олиб бормоқда. Улардан 4 таси Президент мактаби, 9 таси ижод мактаби, 3 таси ихтисослаштирилган мактаб.

📢 Жорий ўқув йилидан яна 10 та янги Президент мактаби Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термез, Нурафшон шаҳарларида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Маълумот учун:
ҳозирга қадар Тошкент шаҳри, Наманган, Хива ва Нукус шаҳарларида Президент мактаблари фаолият кўрсатаётган эди.

📩 Бу йил Президент мактабларига қабул жараёни 5 июндан 25 июнга қадар, яъни рўйхатдан ўтиш жараёни бўлади. Кириш имтиҳонлари 2 босқчидан иборат бўлиб, биринчи саралаш босқичи 20-25 июлда, иккинчи якуний имтиҳонлар 20-23 августда бўлиб ўтади.

⚠️Ўтган ўқув йилида пандемия сабаб кириш имтиҳонлари бўлмади. Жорий йилда 10 та ҳудудда 5 синфдан 9 синфгача, қолган 4 та мактабда 5-6 синфлар учун қабул бўлади.

🖥 Бу йил ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади. Талабгор платформа орқали ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни тўлдириши керак бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амирулла Абдуллаев, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари:

⚡️Президент мактабларига кириш учун қуйидаги ҳужжатлар онлайн тақдим этилиши лозим:

🔹Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки киндер паспорт нусхаси

🔹Белгиланган шаклдаги макълумотнома;

🔹3/4 расм;

🔹Баҳолар табелининг нусхаси;

🔹Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар паспорт маълумотлари.

————-

АОКАдан ўтказилаётган матбуот анжуманидан.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳилола Умарова, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори:

🏫Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот Cambridge Assessment томонидан амалга оширилади.

✔️Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилоти Cambridge Assessment кириш имтиҳонлари жараёнларининг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.

💻Кириш имтиҳони натижалариCambridge Assessment Admissions Testing” (Буюк Британия) ташкилоти ҳамда Президент мактабларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаев билан судлашмайдиган бўлди

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев учрашди.

Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди.

Масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорларида нарх-наво қандай?

АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарма бошлиғи Ботир Ҳожабеков шу ҳақдаги маълумотларни тақдим этди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2021 йил Рамазон ҳайити намозининг вақти маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий 2021 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 13 май (шаввол ойи 1 куни) пайшанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорини қабул қилди.

❗️Шунга кўра, 2021 йил 13 май пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Cambridge Assesment ташкилоти мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан савол-жавоблар:

〰️〰️〰️
Президент мактабларида асосан амалдорларнинг боласи ўқийди, деб ўйлайди айримлар. Ростми шу, ўқувчиларнинг қанчаси амалдорларнинг фарзанди? 👉 БАТАФСИЛ

Президент мактабларига қабул жараёни бошланиши билан табелдаги баҳоларни сохталаштириш авж оляпти. Нега юқори баҳоларга эътибор қаратилади, бу нисбийку? 👉 БАТАФСИЛ

Бу йил ҳам тест жавоблари қалам билан белгиланадими? Нега? 👉 БАТАФСИЛ

Ота-оналар Президент мактабларига қандай тайёргарлик кўриши, нималарга эътибор қаратиши керак? 👉 БАТАФСИЛ

Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги айтилмоқда. Нима учун бу тақиқланган? 👉 БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов иштирокида ўтказилган брифингдан савол-жавоблар:

〰️〰️〰️
🔹Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари (ЮКЭУТ) ва подстанциялар яқинига уйлар (чайла, омбор, ҳовуз, шийпон биноси ва бошқа қурилма ҳамда иншоотлар) қуриш мумкинми? 👉 Жавоб

🔹ЮКЭУТ остидаги ер майдонларидан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин ва бунга ким рухсат беради? 👉 Жавоб

🔹ЮКЭУТ муҳофаза зоналаридаги ер майдонларида деҳқончилик қилиш мумкинми? 👉 Жавоб

🔹Ҳоким қарорлари билан ЮКЭУТ остида яшаш учун уй-жой ажратилиб, бино ва иншоотлар қурилган бўлса, уларни бузиш учун компенсация қандай тўланади? 👉 Жавоб

🔹ЮКЭУТ остидаги ер майдонларининг ҳимоя зонаси неча метр қилиб белгиланган? 👉 Жавоб

🔹ЮКЭУТ атрофидаги ер майдонларида боғдорчилик ишларини олиб бориш мумкинми? 👉 Жавоб

Брифинг видеоси илова қилинмоқда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова аҳолидан тушган энг муҳим саволларга жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️
Давлат хизматини кўрсатишда агент сертификатини олиш учун юридик шахс ёки жимоний шахс бўлиши керакми? Тадбиркорлик субъектининг биноси ёки иш ўрнига талаблар борми?

🖇 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, сертификат олиш учун мурожаат қилувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектининг ходими бўлиши лозим.

❗️Агентлик сертификатини олишда моддий-техник базага қуйидаги талаблар мавжуд:

давлат хизматини кўрсатиш учун камида 15 м2 майдонга эга бўлган бино мавжудлиги,

давлат хизматини кўрсатувчи ҳар бир ходим компьютер ва бошқа зарур ташкилий техника билан таъминланганлиги,

камида 5 киши учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари мавжудлиги,

назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилганлиги.

〰️〰️〰️
Номимдаги шахсий автомобилимни сотмоқчи эдим, нотариусга турмушга чиқмаганлигимни исботлашим шартми?

✍️ 2021 йил 1 июндан бошлаб нотариуслар битимларни расмийлаштиришда Сиздан оилавий аҳволингиз тўғрисида ФҲДЁдан маълумотнома талаб қилинмайди.

〰️〰️〰️
Жорий йилнинг 3 май куни инглиз тилидан халқаро имтиҳон топшириб, IELTS сертификатини олдим. Умумий натижам 7.5 баллни ташкил қилди. Менга ушбу натижам бўйича имтиҳон харажатим қоплаб бериладими?

💰Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига асосан 2021 йил 1 майдан бошлаб International English Language Testing System (IELTS) тизимида камида 7 балл олган ёшларимизга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.

〰️〰️〰️
Хусусий сектор вакилларига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ҳуқуқи берилибди. Агар имтиҳон олиш ҳуқуқи ЙҲХ назоратидан чиқиб кетса, ҳайдашни билмайдиган одамлар ҳам гувоҳнома олиш ҳолатлари кўпайиб кетмайдими?

👮‍♂️ Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ЙҲХ бўлимларида ҳам, ҳусусий имтиҳон олувчи ташкилотларда ҳам ҳайдовчилик имтиҳонини топшириш мумкинми?

2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлигига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатиш ҳудудларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолиятини тадбиркорлик субъектларининг тегишли лицензияси амал қилиш санасидан эътиборан тўхтатилади.

〰️〰️〰️
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари бўйича компенцация пулини олиш бўйича қанақа ҳужжат талаб қилинади?

Компенсация пулини олиш учун сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ва махсус сертификат (иккиси pdf форматда) илова қилинади.

————
АОКАда ўтказилган брифингдан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарларни қандай фарқлаш мумкин? Улар қандай сўзлар билан алдашга уринишади?

🎙Саволга Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров жавоб берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

О мерах по дальнейшему усилению материального обеспечения участников Второй мировой войны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉ZF-UZ-VAС2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги клиник тадқиқотлари

10 декабрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев томонидан мамлакатда ZF-UZ-VAС2001 вакцинасининг III фаза клиник синовларининг бошланишига старт берилди.

❗️Тадқиқотларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра, вакцина юқори самарадорликни ва юқори даражадаги антитаналар ишлаб чиқилишини кўрсатди.

Ўзбекистондаги клиник тадқиқотлар халқаро клиник амалиётда қўлланиладиган ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга мувофиқ GСР (Good Clinical Practice –Тегишли Клиник Амалиёт) қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилди.

Видеоролик Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Божхоначилар ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб 423,4 гр. “опий”ни олиб киришга уринган шахсни қўлга олишди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Айритом” чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолишди.

Постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар – капсулалар мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан бирида шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар чиқариб олинди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, уларнинг ичига 423, 42 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
“Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз”, дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ҳамда жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишларини тилаган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с трагическим событием в городе Казани.
“Мы решительно осуждаем этот чудовищный акт насилия, которому нет и не может быть никакого оправдания”, говорится в послании.
Глава государства выразил искренние соболезнования и слова сочувствия родителям и близким погибших, а также пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter