Айни дақиқаларда АОКАда Миллий гвардия ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Унда университет фаолияти ҳамда соҳага малакали кадрлар тайёрлаш тизими муҳокама этилмоқда.
————-
🖇“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинган.
✍️ Қарор билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил қилиниб, малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга оширувчи базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.
📈 Университетда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун — жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида, Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида ҳамда ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун — қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча йўналишларида малакали кадрлар тайёрланади.
📍Университетда профессионал кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилмоқда. Университетнинг асосий вазифаси —малакали мутахассисларни тегишли ихтисослик ва ҳуқуқшунослик йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш ҳамда уларни жанговар ва жисмоний тайёргарликдан ўтказиш орқали мақсадли тайёрлаш.
🔎 Университетда ташкил этилаётган Ахборот ресурс маркази, ситуацион марказ ва энг замонавий техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда назария ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали ташкил этиш имконини беради.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❗️Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университетидаги таълим мутахассисликлари (йўналишлари):
——-
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
——-
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💧 673 мингдан ортиқ аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров маълум қилди:
〰️〰️〰️
«2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида, жами 3 400 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ва 383 та ичимлик ва оқова сув иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш режалштирилган.
Бугунги кунда 353 та объектнинг лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда ва бир вақтнинг ўзида қурилиш- монтаж ишлари бошланган.
Ушбу дастурлар доирасида қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг август ойининг охиригача якунланиб, объектларни фойдаланишга топширилиши режалаштириб олинди.
Натижада 963 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 673 мингдан ортиқ аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Жамоат хавфсизлиги университетига қабул қачон бўлади ва кимлар ҳужжат топшира олади?
Университет мутасаддиларининг айтишича, қабул жараёнлари 1 февралдан бошланиб, 1 апрелгача давом этган.
📈Университетга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига ариза беришлари мумкин. Шундан сўнг ариза бўйича ўрганиш олиб борилади, суҳбатлар ташкил этилади ва номзодлар билан дастлабки танлов тадбирлари ўтказилади.
🔎 Номзодни тиббий кўрикдан ўтказиш — туман мудофаа ишлари бўлимларидаги тиббий комиссия томонидан ўтказилади. Тиббий кўрикда яроқли деб топилган номзодлар кейинги босқичда индивидуал-психологик ва умумжисмоний синовларга қўйилади.
Шундан сўнг якуний тиббий кўриклар ташкил этилади. Ана шу кўрикдан ўтган номзодлар тест синовларига қўйилади. Тест синовларидан муваффиқиятли ўтганлар университетга қабул қилинади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида инфографика тақдим қилди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓2 трлн. 239 млрд. сўм нимага сарфланади?
АОКАдаги брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаровнинг маълум қилишича, 2021 йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича жалб қилинган барча манбалар ҳисобидан шакллантирилган манзилли рўйхат асосида жами 2 трлн. 239 млрд. сўм, шу жумладан инвестиция дастури доирасида — 1 трлн. 155 млрд.сўм, қўшимча манбалардан 1 трлн. 55 млрд. сўм ҳамда ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли ҳисобидан 28 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиши белгиланган.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш жараёнида жорий йил 1 май ҳолатига кўра қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
▪️Батафсил
Брифинг видеоси илова қилинмоқда.

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.
Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.
Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:
13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.
ЎзА

Олий суд ахборот хизмати Отабек Сатторийга оид жиноят иши бўйича расмий баёнот берди
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида Отабек Сатторий (1980 йилда Термиз шаҳрида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланади, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, О. Сатторий айбловнинг жабрланувчи Н. Нарбаевани ҳақорат қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан ҳамда Т. Кўчаров, А. Худойқулов ва З. Хурсановга нисбатан такроран товламачилик қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, ушбу моддалар билан унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланди.
О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона “Vivo-X50” русумли уяли телефон аппарати қонуний эгаси Л. Тўраевга, 1 дона “Redmi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва 1 дона “Zotac” русумли компьютер процессори қонуний эгаси судланувчи О. Сатторийга қайтарилиши белгиланди.
Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ҳ. Бобоқулов томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатов билан О. Сатторий ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Маърифат” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани О. Сатторийга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди.
Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ҳ. Бобоқулов томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатов билан О. Сатторий ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Маърифат” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани О. Сатторийга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди.
“Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига жами 234 835 000 сўм ундирилиши белгиланди.
Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан тарафларга жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарни ундириш масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда судланувчилар ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.

⚡️⚡️Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида «Сардоба» сув омборидаги офат бўйича 17 кишига суд ҳукми ўқилди
Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди:
“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган М. Холматовга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
“UzGIP” МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган С. Рудневга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.
“Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК раҳбари лавозимида ишлаган С. Абдуназаровга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.
“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган Б. Асадовга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.
“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Л. Тожиддиновга ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
“TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” (собиқ “Резаксой сув қурилиш”) УК директори лавозимида ишлаган К. Рўзиевга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
Бошқаларга нисбатан ҳам Жиноят кодексига мувофиқ тегишли жазолар тайинланди.
📌 Батафсил

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
—
О праздновании Рамазан хайита
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
О праздновании Рамазан хайита
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.
#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Жаҳон банки Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида консалтинг компаниялар учун тендер эълон қилди
Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, Жаҳон банки Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда "Ўзбекистондаги институтционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси" доирасида ҳалқаро баҳолаш стандартлари асосида Ягона миллий баҳолаш стандартини қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда таклифлар ишлаб чиқиш учун консалтинг компаниясини жалб қилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, Жаҳон банки Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда "Ўзбекистондаги институтционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси" доирасида ҳалқаро баҳолаш стандартлари асосида Ягона миллий баҳолаш стандартини қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда таклифлар ишлаб чиқиш учун консалтинг компаниясини жалб қилади.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 11 май куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: Президент мактабларига қабул ва кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, "Cambridge Assesment" ташкилоти
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар салоҳияти ва нархлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Хожабеков, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остидаги ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Улуғбек Ўринов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: Аҳолини қизиқтираётган долзарб мавзулар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
@aoka_uz

📖 Польшада янги Ўзбекистонга бағишланган махсус журнал чоп этилди
Варшавада Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон: бизнес-фаолият маркази, ноёб маданият ва жаҳон туризми» номли махсус журнал нашрдан чиқди.
80 саҳифадан иборат мазкур нашр Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан «REA» нашриёти ва «Drukarnia Skleniarz» матбаа концернининг техник кўмагида дунё юзини кўрди.
Журналнинг кириш қисмида Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти очиб берилган. Нашрдаги 17 та махсус бўлим иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, банк, молиявий ва ижтимоий соҳалар, пенсия таъминоти, камбағалликни қисқартириш, сайёҳликни ривожлантириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат, экология ва табиатни муҳофаза қилиш сингари энг муҳим йўналишларни қамраб олган.
👉 Батафсил