Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Олий суд ахборот хизмати Зафар Жўраевга оид жиноят иши юзасидан баёнот берди

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2021 йил 11 мартдаги ҳукмига асосан Зафар Жўраев (1989 йилда Қарши шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий маълумотли, оилали, ишсиз, муқаддам судланган) га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Суднинг ҳукмига кўра З. Жўраев 2019 йил 9 декабрдан 2020 йил 24 июлга қадар Муборак туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби вазифасида ишлаб келиб, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаро М. Ўриновга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, яъни савдо дўкони қуриши учун кимошди савдоси орқали Муборак тумани марказидан ер майдони олиб беришни ваъда қилган.

Шу йўл билан унинг ишончига кириб, 2020 йил 10 март куни “Миллий банк” ТИФ Муборак тумани филиали маъмурий биноси олдида М. Ўриновдан 2 миллион 400 минг сўм миқдоридаги маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбли, деб топилган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#инфографика

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тўловларига оид энг муҳим маълумотлар

Манба
: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Импорт ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пуллик бўлди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

📢 Маълум қилинишича, 1 майдан эътиборан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан мамлакатимизга импорт бўлувчи ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пуллик этиб белгиланди.

🧮 Унга кўра, лаборатория хизматлари нархида ҳар бир намуна учун 88 563 сўм миқдорида тўлов жорий этилиб, ушбу нархга кимёвий реактив ва бир марталик ишлатиладиган маҳсулотлар нархи алоҳида ҳисоблаб қўшилади. Тўлов шартнома асосида амалга оширилади.

🔎Лаборатория таҳлиллари ва экспертизалари ишончлилигини таъминлаш ҳамда республикадаги фитосанитария ҳолатини яхшилаш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг фитосанитария соҳасида илғор хорижий тажрибалари жойларда ўрганилиб, бугунги кунда ҳалқаро стандартларга мос келадиган замонавий илғор лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланган Марказий карантин лабораторияси ташкил этилди. Шу билан бир қаторда, Марказий карантин лабораторияси жорий йил март ойида халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтказилди.

✔️ Шу билан бир қаторда, Республиканинг 6 та вилоятида (Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари) стационар карантин лаборатория ташкил этилди ва миллий аккредитациядан ўтказилди.

🔬Экспортга юкланаётган маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказишни тезлаштириш мақсадида, ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияларида 15 та замонавий сайёр (мобил) лабораториялар ташкил этилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
В тоннеле метро остановился поезд. Всех пассажиров благополучно эвакуировали

Как сообщает пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари", сегодня, около 17:50, на Чиланзарской линии Ташкентского метрополитена между станциями «Миллий бог» и «Новза» по техническим причинам остановился один подвижной состав.

Всех пассажиров благополучно эвакуировали. Работа столичного метрополитена продолжает работу, в отдельных участках по однопутной линии.

Руководство УП «Тошкент метрополитени» приносит свои извинения пассажирам и сообщает, что по выяснению ситуации оперативно создана рабочая группа. Результаты расследования будут объявлены общественности в официальных источниках.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Давлат харидлари тўғрисида» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди

«TROLL.UZ» каналида Бухоро тиббиёт институти буюртмачи сифатида «Bitubi Grupp» МЧЖдан «Одам анатомияси» китобини қонунчиликка зид равишда харид қилингани ҳақида маълумотлар (1, 2) чоп этилган эди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, қўмита мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказган.

Мазкур танлов савдолари юзасидан маълумот ва ҳужжатлар ўрганиш натижасида, қонун бузилиш аломатлари аниқланган. Хусусан, танлов савдоларида уч томонлама келишув борлиги маълум бўлган. Булар:

1. Махсус ахборот порталида жойлаштирилган дастлабки тижорий таклифларгага кўра, «Bitubi Grupp» МЧЖ 933 дона «Одам анатомияси» китоблари учун 382.530.000 сўм билан, «Бухоро Шарқ» МЧЖнинг эса 373.666.500 сўм билан ўз таклифларини тақдим этишган.

Шунга қарамай, 933 дона китобнинг умумий нархи 373.666.500 сўмга харид қилиш учун шартнома «Bitubi Grupp» МЧЖ билан тузилган. Ўрганиш давомида махсус ахборот порталидаги маълумотлар, «Bitubi Grupp» МЧЖнинг таклифи – 373.666.500 сўмга, «Бухоро Шарқ» МЧЖнинг таклифи эса 382.530.000 сўмга алмаштирилгани маълум бўлди.

2. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талабига мувофиқ савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш мумкин бўлмасада, буюртмачи «Одам анатомияси» китобининг Ш. Ж. Тешаева ва Е. А. Харибовалар томонидан ёзилганини харид қилишга эълон берган. Иккала муаллиф ҳам Бухоро тиббиёт институти ходими ҳисобланади.

3. Мазкур китоблар харидини ўрганиш жараёнида, олдинги ўтказилган аукционларда №5113538-сонли лоти билан «Курилиш Таъмир Савдо» МЧЖ, №5121356-сонли лот билан «Глобал Баходир Траст» МЧЖлар ғолиб деб топилган. Аммо, китоб етказиб беришни имкони бўлмагач, ўзаро келишувга кўра шартномалар бекор қилинган. Аниқланишича, китобни айнан «Bitubi Grupp» МЧЖ чоп этган.

Ўрганиш якунларига кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан Бухоро тиббиёт институтига қарши иш қўзғатиб, унга кўрсатма берилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигида Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

💻📲 Тадбирни Facebook ва Instagram расмий саҳифалари орқали онлайн кузатишингиз мумкин

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида, 28 апрель куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Зайниддин Низамходжаев билан учрашди.

Учрашувда томонлар 2019 йилги парламент сайловлари якунлари бўйича ДИИҲБ тавсияларини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Чироқчида пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ содир бўлган ҳудудда мактаб қурилиши бу йилги дастурга киритилган ва бундан аҳоли хабардор қилинган эди

Халқ таълими вазири матбуот котиби Лайло Рустамова
нинг маълум қилишича, 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 «Самарқанд—Ғузор» йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганди.

Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган.

Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Анвар Иброҳим ўғли 1983 йил 29 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Суюнов 2005-2019 йилларда “Адолат” газетасида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сирдарёга электр ускуналари ортилган катта юк карвони етиб келди

Бугун вилоятимизга 9 та турли хил қувватдаги трансформатор подстанциялари, 13,1 км узунликдаги замонавий кабеллар, 2 та ямабур техникаси ва бошқа зарур электр ускуналар ортилган катта юк машиналар карвони етиб келди, деди “Сирдарё ҲЭТК” АЖ директори А.Хайдаров.

Маълум қилинишича, юртимизда 4 мингдан зиёд маҳалланинг эса электр таъминотини тубдан яхшилаш зарур.

“Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан бу йил мамлакат бўйлаб 5377 та маҳалладаги 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингдан ортиқ трансформаторларни янгилаш режалари белгиланган бўлиб, бу ишлар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» Давлат дастурларига асосан амалга оширилади.

Сирдарё вилоятида 2021 йилда 148 та маҳалла ҳудудларида 986,5 км узунликдаги электр тармоқлари ва 263 дона трансформатор пунктларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 29 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Маҳалла бинолари ва оилавий ажримлар бўйича мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Соҳага оид долзарб мавзулар бўйича савол-жавоб
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Тизимда бизнес жараёнларга замонавий АКТни жорий қилиш истиқболлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: 2016-2021 йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида иссиқлик электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқиш учун жорий этилган замонавий, энерготежамкор технологиялар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.
Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этадилар.

Сегодня Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетит с рабочим визитом Туркменистан.
Предусмотрено проведение двусторонней встречи с Президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.
В повестку дня переговоров включены вопросы дальнейшего укрепления узбекско-туркменских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Лидеры двух стран примут участие в мероприятиях, посвященных памяти отца главы Туркменистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️118 нафар қидирувдаги шахс Маҳалла ходимлари томонидан ушланган, 869 та жиноят ҳолати улар томонидан фош этилган

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбариСаодат Боймирзаева маҳалла фаолиятига оид саволлар юзасидан маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

👮🏻‍♂️Қайд этилишича, маҳаллаларда профилактика инспектори лавозими бўйича қўшимча 2 573 та штат бирлиги жорий этилиб, барча фуқаролар йиғинларида уларнинг тўлиқ фаолият юритиши таъминланган.

🧑🏻‍🚀Шунингдек, криминоген вазияти оғир бўлган
2 450 та қизил ҳудудга Миллий гвардия ходимлари бириктирилган.

📉 “Ижтимоий профилактика” тизимининг профилактик тадбирлари натижасида 9 216 та маҳалланинг 6 542 тасида (71%) жиноят содир этилишининг олди олинди, 790 тасида эса жиноятчилик камайишига эришилди.

🛡Зўравонликдан жабр кўрган 11 070 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Жиноятчиликни олдини олиш бўйича 569 615 та объектга видеокузатув камералари ўрнатилиши ташкил этилди.

⚠️ Маҳалла ходимлари томонидан 118 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 869 та жиноят улар томонидан фош этилди.

2509 нафар шахслар реабилитация марказларига жойлаштирилди. 2 957 нафар қаровсиз вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилди.

📍Профилактик ҳисобда турган 423 нафар аёлга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта тиклашда кўмак берилди.

🌀Низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш борасидаги ишлар натижасида 3 756 та оиланинг нотинчлигига барҳам берилиб, 1 330 та оилада ажримларнинг олди олинди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

🏣 500 та МФЙ биносида ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
👩🏻‍🏫 Умумтаълим мактабларда ахборот коммуникация технологиялари, интернет ва рақамлаштириш қай даражада?

Кутилган натижалар ва истиқболдаги режалар

〰️〰️〰️

Бугун, 29 апрель куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия органлари ва муассасалари томонидан I чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан вазирлик ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева баёнот берди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official