Расмий хабарлар I Официальные новости
112K subscribers
33.6K photos
7.85K videos
53 files
31.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ЕТТБ Ўзбекистонни углерод нейтраллигига эришишда қўллаб-қувватлайди

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг
хабар беришича, Ўзбекистон Ҳукумати ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 2050 йилга бориб миллий энергетика сектори углерод нейтраллигига эришиш мақсадида узоқ истиқболли ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Томонларнинг ҳамкорлиги Ўзбекистоннинг мамлакат энергетика секторини уни аста-секин декарбонлаш учун ўзгартириш бўйича стратегиясини илгари суришга қаратилган.

Келишув доирасида ЕТТБ молиялаштириш, хусусан қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида кенг кўламли электр станциялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, замонавий электр тармоқларини модернизация қилишга оид ечимларни амалга ошириш, эски, самарасиз иссиқлиқ электр станцияларни фойдаланишдан чиқариш, шунингдек газ генерацияси паркини модернизация қилиш ва қайта ихтисослаштиришда техник кўмак ва ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринкнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон энергетикасини декарбонлаш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш “Банкнинг мамлакатдаги стратегик устувор йўналишларини акс эттириб, Япония ҳуқумати томонидан қўллаб-қувватланган”.

ЕТТБ сўровига кўра Япония ҳукумати Ўзбекистон энергетика тармоғининг паст углеродли келажакка ўтиши бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашда молиявий кўмак кўрсатди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорлиги 2017 йилда янги сурат билан ривожланишни бошлаганини қўшимча қилмоқчимиз. Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлагандан то ҳозирги вақтга қадар ЕТТБ 92 та лойиҳа учун 2 миллиард евродан ортиқ, жумладан умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган 7 та лойиҳага сармоя киритган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги паст углеродли энергетика ҳақида 2020 йилнинг майида эълон қилган эди. Мамлакатимиз углерод чиқариш даражаси паст бўлган энергия манбалари, жумладан атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш, қуёш, гидро ва шамол энергиясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💉 Дунё миқёсида 961 млн 231 минг киши коронавирус инфекциясига қарши эмланган

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🦠Бугунги кунга қадар бутун дунёда 147 млн 539 мингдан ошиқ кишида ушбу касаллик қайд этилган. Улардан 657 минг 510 нафарида шу кеча-кундузда аниқланганлиги вазият ҳамон долзарблигича қолаётганидан далолат беради.

Касалликни олдини олишда энг долзарб профилактик чора тадбирлар сифатида вакцинация дунё миқёсида 961 млн 231 минг кишида амалга оширилган.

📹Батафсил видеода

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Хориждаги ватандошлар орасида ўзбек миллий қадриятларига, маънавий ва диний эҳтиёжларига зарурат сезилмоқда»

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Зокир Абидов «Bugun.uz»га Ватандошлар жамоат фонди фаолияти тўғрисида мақола тақдим этди.

Таъкидланишича, бугун дунёнинг 100 га яқин мамлакатида 10 миллиондан ортиқ этник ўзбекистонлик ватандошлар мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми Марказий Осиёнинг Ўзбекистон билан чегарадош давлатларида, Европа ва Осиё мамлакатлари ва Америкада истқомат қилиб келмоқда.

Кундан кунга хорижда истоқомат қилиш, таълим олиш ва ишлашни хоҳловчи ватандошларимиз кўпайиб бормоқда. Шунингдек, хорижда туғилиб ўсаётган ватандошларимиз ҳам бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилади.

Шу билан бирга, ватандошлар билан алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблиги ошаётган бир пайтда, хориждаги ватандошларимиз орасида ўзбек миллий-маданий қадриятларга, маънавий-маърифий ҳамда диний эҳтиёжларга зарурат сезилмоқда.

Ватандошлар илтимосига кўра, Қўмита томонидан хориждаги ватандошларни ва уларни фарзандларини ўзбек тилидаги адабиётлар, дарсликлар, журнал ва газеталар билан таъминлаш, уларни тарихимиз, маданият ва урф одатларимизга содиқ қилиб тарбиялаш, ўзбекона меҳр-оқибатли қилиб улғайишига кўмаклашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 1000 га яқин ўзбек тили ва адабиёти китоблари, 10 га яқин ўзбек миллий либослари ва 2 та мусиқа чолғу асбоблари ватандошларга юборилди. Бу кўрсаткичлар ватандошлар эхтиёжи қондирилганини тахминан 8% га яқинини ташкил этди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги: янги қонун лойиҳаси ерга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Миллий матбуот марказида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида вазирлик масъул ходимлари томонидан бир қатор саволларга жавоб берилди. Жумладан:

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга эҳтиёж мавжуд эдими?

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда чет эл тажрибаси таҳлил қилиндими?

Қонун лойиҳасида “жамоат эҳтиёжлари” тушунчасига аниқлик киритилмоқда. Хўш “жамоат эҳтиёжлари” деганда нимани тушуниш мумкин?

Шу ва бошқа долзарб саволларга берилган жавобларни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллионга яқинлашди

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,9 млн. нафарга етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров маълум қилди.

▫️Қайд этилишича, нафақа ва пенсия олувчилар умумий аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилган. Шундан, 3,5 млн. нафарга яқини пенсия ва 400 минг нафардан ортиғи нафақа олувчилар.

💰Йилнинг 1-чорагида 86 535 нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар тайинланди. Шунингдек, 4 892 нафардан ортиқ фуқароларнинг пенсия ишларини текшириш натижасида аниқланган 12,0 млрд. сўмлик ортиқча тўловлар ҳисобдан чиқарилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Фуқаролар томонидан пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим этиладиган қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан воз кечиш, ушбу жараёнда инсон омилини камайтириш, аризалар ижроси устидан автоматик камерал назорат ўрнатиш мақсадида “Pensiya” дастурий мажмуасида электрон “Қайд этиш китоби (Книга регитрация)” модули яратилди.

Шунингдек, 2,7 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларнинг мобиль телефонлари “SMS-pensiya” интерактив хизматига уланган ҳолда СМС хабарномалар юборилди.

Жорий йилнинг январь-март ойларида 1,5 миллион нафардан ортиқ ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат этган оилаларнинг аризалари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали инсон омилисиз кўриб чиқилди.

————-
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий суд ахборот хизмати Зафар Жўраевга оид жиноят иши юзасидан баёнот берди

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2021 йил 11 мартдаги ҳукмига асосан Зафар Жўраев (1989 йилда Қарши шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий маълумотли, оилали, ишсиз, муқаддам судланган) га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Суднинг ҳукмига кўра З. Жўраев 2019 йил 9 декабрдан 2020 йил 24 июлга қадар Муборак туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби вазифасида ишлаб келиб, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаро М. Ўриновга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, яъни савдо дўкони қуриши учун кимошди савдоси орқали Муборак тумани марказидан ер майдони олиб беришни ваъда қилган.

Шу йўл билан унинг ишончига кириб, 2020 йил 10 март куни “Миллий банк” ТИФ Муборак тумани филиали маъмурий биноси олдида М. Ўриновдан 2 миллион 400 минг сўм миқдоридаги маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбли, деб топилган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#инфографика

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тўловларига оид энг муҳим маълумотлар

Манба
: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Импорт ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пуллик бўлди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

📢 Маълум қилинишича, 1 майдан эътиборан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан мамлакатимизга импорт бўлувчи ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пуллик этиб белгиланди.

🧮 Унга кўра, лаборатория хизматлари нархида ҳар бир намуна учун 88 563 сўм миқдорида тўлов жорий этилиб, ушбу нархга кимёвий реактив ва бир марталик ишлатиладиган маҳсулотлар нархи алоҳида ҳисоблаб қўшилади. Тўлов шартнома асосида амалга оширилади.

🔎Лаборатория таҳлиллари ва экспертизалари ишончлилигини таъминлаш ҳамда республикадаги фитосанитария ҳолатини яхшилаш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг фитосанитария соҳасида илғор хорижий тажрибалари жойларда ўрганилиб, бугунги кунда ҳалқаро стандартларга мос келадиган замонавий илғор лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланган Марказий карантин лабораторияси ташкил этилди. Шу билан бир қаторда, Марказий карантин лабораторияси жорий йил март ойида халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтказилди.

✔️ Шу билан бир қаторда, Республиканинг 6 та вилоятида (Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари) стационар карантин лаборатория ташкил этилди ва миллий аккредитациядан ўтказилди.

🔬Экспортга юкланаётган маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказишни тезлаштириш мақсадида, ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияларида 15 та замонавий сайёр (мобил) лабораториялар ташкил этилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
В тоннеле метро остановился поезд. Всех пассажиров благополучно эвакуировали

Как сообщает пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари", сегодня, около 17:50, на Чиланзарской линии Ташкентского метрополитена между станциями «Миллий бог» и «Новза» по техническим причинам остановился один подвижной состав.

Всех пассажиров благополучно эвакуировали. Работа столичного метрополитена продолжает работу, в отдельных участках по однопутной линии.

Руководство УП «Тошкент метрополитени» приносит свои извинения пассажирам и сообщает, что по выяснению ситуации оперативно создана рабочая группа. Результаты расследования будут объявлены общественности в официальных источниках.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Давлат харидлари тўғрисида» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди

«TROLL.UZ» каналида Бухоро тиббиёт институти буюртмачи сифатида «Bitubi Grupp» МЧЖдан «Одам анатомияси» китобини қонунчиликка зид равишда харид қилингани ҳақида маълумотлар (1, 2) чоп этилган эди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, қўмита мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказган.

Мазкур танлов савдолари юзасидан маълумот ва ҳужжатлар ўрганиш натижасида, қонун бузилиш аломатлари аниқланган. Хусусан, танлов савдоларида уч томонлама келишув борлиги маълум бўлган. Булар:

1. Махсус ахборот порталида жойлаштирилган дастлабки тижорий таклифларгага кўра, «Bitubi Grupp» МЧЖ 933 дона «Одам анатомияси» китоблари учун 382.530.000 сўм билан, «Бухоро Шарқ» МЧЖнинг эса 373.666.500 сўм билан ўз таклифларини тақдим этишган.

Шунга қарамай, 933 дона китобнинг умумий нархи 373.666.500 сўмга харид қилиш учун шартнома «Bitubi Grupp» МЧЖ билан тузилган. Ўрганиш давомида махсус ахборот порталидаги маълумотлар, «Bitubi Grupp» МЧЖнинг таклифи – 373.666.500 сўмга, «Бухоро Шарқ» МЧЖнинг таклифи эса 382.530.000 сўмга алмаштирилгани маълум бўлди.

2. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талабига мувофиқ савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш мумкин бўлмасада, буюртмачи «Одам анатомияси» китобининг Ш. Ж. Тешаева ва Е. А. Харибовалар томонидан ёзилганини харид қилишга эълон берган. Иккала муаллиф ҳам Бухоро тиббиёт институти ходими ҳисобланади.

3. Мазкур китоблар харидини ўрганиш жараёнида, олдинги ўтказилган аукционларда №5113538-сонли лоти билан «Курилиш Таъмир Савдо» МЧЖ, №5121356-сонли лот билан «Глобал Баходир Траст» МЧЖлар ғолиб деб топилган. Аммо, китоб етказиб беришни имкони бўлмагач, ўзаро келишувга кўра шартномалар бекор қилинган. Аниқланишича, китобни айнан «Bitubi Grupp» МЧЖ чоп этган.

Ўрганиш якунларига кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан Бухоро тиббиёт институтига қарши иш қўзғатиб, унга кўрсатма берилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигида Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

💻📲 Тадбирни Facebook ва Instagram расмий саҳифалари орқали онлайн кузатишингиз мумкин

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида, 28 апрель куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Зайниддин Низамходжаев билан учрашди.

Учрашувда томонлар 2019 йилги парламент сайловлари якунлари бўйича ДИИҲБ тавсияларини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Чироқчида пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ содир бўлган ҳудудда мактаб қурилиши бу йилги дастурга киритилган ва бундан аҳоли хабардор қилинган эди

Халқ таълими вазири матбуот котиби Лайло Рустамова
нинг маълум қилишича, 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 «Самарқанд—Ғузор» йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганди.

Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган.

Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Анвар Иброҳим ўғли 1983 йил 29 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Суюнов 2005-2019 йилларда “Адолат” газетасида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сирдарёга электр ускуналари ортилган катта юк карвони етиб келди

Бугун вилоятимизга 9 та турли хил қувватдаги трансформатор подстанциялари, 13,1 км узунликдаги замонавий кабеллар, 2 та ямабур техникаси ва бошқа зарур электр ускуналар ортилган катта юк машиналар карвони етиб келди, деди “Сирдарё ҲЭТК” АЖ директори А.Хайдаров.

Маълум қилинишича, юртимизда 4 мингдан зиёд маҳалланинг эса электр таъминотини тубдан яхшилаш зарур.

“Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан бу йил мамлакат бўйлаб 5377 та маҳалладаги 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингдан ортиқ трансформаторларни янгилаш режалари белгиланган бўлиб, бу ишлар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» Давлат дастурларига асосан амалга оширилади.

Сирдарё вилоятида 2021 йилда 148 та маҳалла ҳудудларида 986,5 км узунликдаги электр тармоқлари ва 263 дона трансформатор пунктларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official