Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Tashkent_Law_Spring_2021

Давлат хизматлари соҳасидаги илғор тажрибалар муҳокама қилинди

БАТАФСИЛ

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳамда ҳудудларда қурилаётган Президент мактабларига ишга кирмоқчи бўлган педагог кадрларга қандай талаблар қўйилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

📧 Бугунги кунда фаолият юритаётган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳамда ҳудудларда қурилаётган Президент мактабларига малакали педагог кадрларни жалб қилиш, уларни саралаш мақсадида Агентлик томонидан job.piima.uz сайти ташкил этилди.

📊 Педагог кадрларга танлов қуйидаги уч босқичда ташкил этилади:

✔️Веб-сайтда ариза бериш ва ҳужжатларни тақдим қилиш;

✔️тест синовлари;

✔️суҳбат (онлайн/офлайн)

📲Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар мувофиқ шаклда job.piima.uz веб-сайт орқали мурожаат қилиши лозим.

📝 Тест Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси томонидан тузилган тест синовлари асосида ўтказилади. Номзод онлайн тест-платформаси орқали ёки қоғоз варианти шаклида 40 саволдан иборат тест топширади. Тест синовлари 100 баллик тизимда бўлиб, ундан 50 ва ундан юқори балл олган номзод суҳбатга чақирилади.

🌀Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва уларга берилган баллар махсус шаклда қайд этилади.
Суҳбат якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар автомат тарзда умумлаштирилади ва ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.Суҳбат жараёнида 65 баллдан юқори олган номзод ишга таклиф қилинади.

Тенг натижалар юзага келган ҳолда,
яъни бир нечта номзод бир хил умумий балл тўплаган вазиятда, номзодни танлаш танлов комиссияси ихтиёрига қолдирилади.

🚫Номзод танлов жараёнида узрсиз сабабга кўра иштирок этмаган бўлса, унга нисбатан «танловдан ўтмади» деган қарор чиқарилади.

🔎 Ушбу сайт Агентлик тизимидаги мактабларга малакали педагог кадрларни жалб этиш жараёнларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш учун ташкил этилди. Талабгорлар қатъий белгиланган мезон асосида танлаб олинади. Саралаш босқичма-босқич ўтказилади ва барча маълумотлар сайтга жойланади. Номзодлар қайси босқичда, қандай натижа кўрсатганликларини кузатиб бориш имкониятига эга.

🔘Бундан ташқари сайт базасида малакали педагог кадрларнинг ўзига хос захираси ташкил этилади. Бу кейинчалик тизимдаги мактабларга кадрлар зарурати туғилганда, уларни жараёнга жалб этишда қўл келади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мактабида ўқишни хоҳлаган ўқувчининг мактабда барча фанлардан баҳоси “аъло” бўлиши керакми?

Президент мактабларига қабул учун қайси фанлардан имтиҳонлар ўтказилади?

Президент мактабига имтиҳон топширган ўқувчи тўплаган балл етмаса, уни Ал Хоразмий мактабига ўтказишни иложи борми?

Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар нечанчи синфларга
қабул қилинади?

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Бухородаги “Газли газни қайта ишлаш заводи”да суюлтирилган газ қуйиш тармоғи фойдаланишга топширилди. Ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ республика истеъмолчиларига етказиб берила бошланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур заводда пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 2-босқичи муваффақиятли ишга қўшилиб, суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Энди ушбу қурилма орқали ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ республика истеъмолчиларига етказиб берила бошланди.

Ушбу қурилманинг ишга туширилиши муносабати билан йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватлари ошди. Шуни инобатга олган ҳолда лойиҳа доирасида Суюлтирилган газ қуйиш тармоғида қўшимча равишда маҳсулот сақлаш сиғимлари ўрнатилди.

Жамият бошқарув раиси расман Суюлтирилган газ қуйиш тармоғини фойдаланишга топширилишига рухсат берди ва заводда ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ маҳсулоти ўзининг илк истеъмолчилари учун юклаб ҳудудларга жўнатила бошланди.

Таъкидлаш керакки, авваллари суюлтирилган газ Қашқадарё вилояти Ғузор ва Муборак туманида жойлашган заводлардан ташиб келинган.

Амалга оширилган ишлар натижасида кунлик газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми 200 тонна ва суюлтирилган газ ишлаб чикариш 180 тоннага етказилди. Бу кўрсаткич йил якуни билан 117 400 тоннага ва 73 300 тонна ишлаб чиқарилишига эришилади.

Ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари истеъмолчиларига етказиб берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари вакиллари учун ташкил этилган семинар-тренинг тингловчиларига сертификатлар топширилди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тиғиз ва муҳим яна бир куни

Еще один насыщенный день Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▪️«Ташқи реклама: Қонун ва аҳоли манфаатлари устуворлиги» мавзусидаги очиқ мулоқот

▪️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори Элмурот Хаитметов батафсил сўз юритади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшашига алмаштирилмайдиган товарларни биласизми?

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

♻️ Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

↪️ Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарларга шахсий гигиена буюмлари, пардоз товарлари, мебель, ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқалар киради.

Батафсил рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Тошкент намуна бўлиши керак». Президентнинг пойтахтдаги объектларга ташрифидан фоторепортаж

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрелнинг биринчи ярмида хориж давлатларининг янги тайинланган элчиларини қабул қилган бўлса, тушдан кейин Тошкент шаҳридаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ва Технопаркда ишга тушган янги корхоналарни бориб кўрди. Кечга яқин эса Парвоз маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди.

«Икки одамни, аёлни рози қилган, икки нафар фуқарони ишга жойлаштирган, 10 нафарини даволаган бўлсанглар, мен сизлардан миннатдорман. Лекин шу тизимли бўлиши учун нима қилиш керак? …Давлатга ишонч қачон бўлади, маҳаллада ўзгариш бўлса. Тўғри, катта бинолар, заводлар қураяпмиз, у бошқа нарса. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бу мутлақо бошқа нарса… Тошкент намуна бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.

Батафсил - фоторепортажда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сўз — “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Алишер Каримов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари:
— Мамлакатимизда қонунчилигидаги тизимли ўзгаришлар билан боғлиқ жадал ривожланиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сони ортишига олиб келганлиги боис, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, энг аввало тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тартибга солиш юкини камайтириш, норматив-ҳуқуқий базанинг тизимлилигини ва комплекслилигини таъминлаш зарурати юзага келди.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти халқаро амалиётда, хусусан Буюк Британия, Дания, Франция, Германия, АҚШ, Россия каби 60 дан ортиқ давлатда самарали жорий қилинган институт ҳисобланади. Мазкур институтни қўллашдан кўзланган асосий мақсад давлатнинг сифатли ва мувозанатлашган норматив-ҳуқуқий базасини яратиш ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими ўзининг ривожланиш босқичларга эга. Биз буни шартли равишда икки босқичга ажратишимиз мумкин:

Биринчи босқич (2008-2019 йй) — тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ жараёнларни ўз ичига олади. Бу даврда асосан қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг элементлари жорий этилди.

Иккинчи босқичда (2020-2021 йй) — тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини комплекс равишда жорий этишни тубдан такомиллаштириш билан боғлиқ узвий жараёнлар йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштиришдан асосий мақсад қонунчилик ҳужжатларининг тадбиркорлик субъектлари, аҳоли, давлат ва умуман жамиятга таъсирини олдиндан таҳлил қилиш орқали барча учун манфаатли бўлган қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишга эришиш ва қонунчилик сифати ва самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1966 йил 26 апрель куни соат 05:23 да Тошкентда кучли зилзила юз берган.

"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати лавҳаси

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 26 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Коммунал хизматларни етказиб бериш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган?
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Одилжон Мирзааҳмедов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотларида эпидемиологик вазият ва соҳага оид долзарб масалалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹4.0 университети ва double degree деганда нималарни тушунасиз?
🔹Тўрт юлдузли меҳмонхона билан беш юлдузли меҳмонхонани қандай фарқлай олиш мумкин?
🔹Замонавий, креатив ва инновацион кутубхона қандай бўлишини билмоқчимисиз?
🔹Самарқанднинг машҳур ресторан ва меҳмонхона эгалари «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг аҳамияти ҳақида қандай фикрда?

Халқаро пресс-клуб томонидан тайёрланган «Масофада» кўрсатувининг махсус сони шу каби қизиқ саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📺 Бугун, 26 апрел соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» телеканалида томоша қилинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги уйнинг муаммолари ҳал этилди

✍️ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизматининг мазкур лавҳаси қаҳрамонлари сингари ҳар бир хонадон эгаси харид қилинган янги уйда ҳеч қандай муаммолар бўлмаслигини ҳоҳлайди.

Аммо ҳар доим ҳам ҳоҳиш ва истаклар амалга ошавермас экан. Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри “Мезон” МФЙ, Самарқанд кўчасидаги турар жой комплексида яшовчилар бир эмас, бир нечта муаммоларга дуч келди. Тавсилотлар видеолавҳада.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4.0 университети ва double degree деганда нималарни тушунасиз?
Тўрт юлдузли меҳмонхона билан беш юлдузли меҳмонхонани қандай фарқлай олиш мумкин?
Замонавий, креатив ва инновацион кутубхона қандай бўлишини билмоқчимисиз?
Самарқанднинг машҳур ресторан ва меҳмонхона эгалари «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг аҳамияти ҳақида қандай фикрда?

"Ипак йўли" Халқаро туризм университетига биз билан саёҳат қилмоқчимисиз? Унда:

✍️ Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати ҳамда Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигидаги "Масофада" кўрсатувининг махсус сонини ўтказиб юборманг!

🎥 Эфирни сиз бугун, 26 апрель соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official