Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга “Шинам уй-жой” бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.
Президент маҳаллада ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Парвоз Яшнабадского района и ознакомился с условиями жизни населения.
В махалле - 41 многоквартирный дом, которые обслуживает управляющая сервисная компания «Шинам уй-жой». Глава государства посетил офис компании.
Президент также поговорил с играющими в махалле детьми и выразил им наилучшие пожелания, искренне побеседовал с представителями старшего поколения и общественности.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Поезд ғилдираклари орасига нима яширилган эди?


✍️Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда божхона постига хориждан кириб келган темир йўл вагонлари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, поезд таркибидаги вагон ғилдираги орқа таг қисмига устамонлик билан яширилган 2 та қора рангли полиэтилен пакетлар божхона ходимларининг диққатини тортди.

Мазкур полиэтилен пакетлар кўздан кечирилганда, уларнинг ичида 8000 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной Героя Узбекистана Хасана Нормуродова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Марказий банк банк карталари эгаларини огоҳликка чақиради

📲 Мобил телефонга келган бир марталик SMS-код, мобил иловалар, веб-иловаларга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва пароллар банк ходимлари томонидан сўралмаслиги, шу боис ҳеч кимга бундай маълумотларни бермаслик зарурлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар, телевидение, расмий манбалар орқали доимий огоҳлантиришлар бериб борилмоқда. Шунга қарамай, фуқаролар орасида фирибгарларнинг психологик таъсирига тушиб, алданиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.

📞Қўл телефонингизга қўнғироқ қилиб, ўзини Марказий банк, тижорат банки, тўлов ташкилоти ёки тўлов тизими операторининг номидан хавфсизлик, пластик карта, мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки бошқа бўлим ходими деб таништириб, мобил иловангиз бузилгани, банк картангиз блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ва шу каби турли уйдирмаларни келтирган ҳолда дарҳол чора кўрилмаса, барча маблағлардан айрилиши ҳақида айтиб, фирибгарлар томонидан ижтимоий инженерингни қўллаган ҳолда турли психологик босим ўтказишга уриниш ҳолатлари шулар жумласидандир.

⚠️Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларимизни огоҳлантиради.

Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтманг. Улар сиздан олган маълумотлар (SMS код, логин ва порол ва ҳ.к) орқали банк картангиздаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки сизнинг рухсатингизсиз бошқариш имконини қўлга киритади.

❗️Фирибгарларнинг бу каби ҳийлаларига алданиб қолманг.

Марказий банк ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бокс: ёшларимиз ЖЧда 10та медалга сазовор бўлишди

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, шу йил 13-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу мусобақа ҳамюртларимиз учун ниҳоятда омадли келди ва якунда ёш боксчиларимиз ЖЧдан нақд 10 (!)та медаль билан қайтадиган бўлишди.

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 18 нафар боксчи билан (10 нафар йигит, 8 нафар қиз) иштирок этди. Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз боксчилари Ўзбекистонга 10та медаль билан қайтишмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
60 та балиқни қайта ишлаш цехида 29 минг тонна қувватда маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзбалиқчиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева интенсив усулда балиқ етиштиришнинг афзалликлари ва самарадорлиги ҳақида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

Республикада интенсив технологияларда қуйидаги усулларда балиқ етиштириб келинмоқда:

🔹Интенсив кичик сув ҳавзалари барпо этиш - ҳозирда қуввати 30 минг тоннадан иборат 690 гектар майдонда интенсив сув ҳавзалари барпо этилган;

🔹Ёпиқ сув айланма тизими мосламаларида балиқ етиштириш - ҳозирда қуввати 10 000 тоннага тенг 53 та ёпиқ сув айланма тизими иншоотларида балиқ етиштириб келинмоқда;

🔹Сув ҳавзаларига қафас мосламаларини ўрнатиб, балиқ етиштириш - ҳозирда республикадаги табиий сув ҳавзаларига 4000 га яқин қафас мосламалари ўрнатилиб, балиқ етиштириш ишлари ташкил этилган.

🐟Интенсив усулда балиқ етиштиришнинг асосий йўналишларидан яна бири бўлган совуқ сув балиқларини, яъни форель, осётрь, лососларни етиштириш ишлари аввалги йилларда фақатгина Тошкент вилоятида йўлга қўйилган бўлса, 2018-2020 йилларда ушбу балиқ турларини етиштириш ишлари янада ривожлантирилиб, Учқўрғон, Кармана, Бахмал, Зомин, Сариосиё, Шахрисабз туманлари ва Марғилон шаҳрида мазкур хўжаликлар сони 16 тага қуввати
2700 тоннага етказилди.

📈Янгича интенсив усулда балиқ етиштирилганда эса ер, сув ва моддий техника ресурсларидан тежамкорликка эришиш билан бирга қисқа вақтларда балиқ етиштириш ҳосилдорлигини
1 гектар майдондан 5-6 баравар тоннага ошириш мумкин.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамзиддин Эгамбердиев, Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

📲 “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими таркибида қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат ўрнатиш мақсадида “Қурилишдаги назорат” ахборот тизими йўлга қўйилди.

🔎 “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ёрдамида Республиканинг бутун ҳудудида Инвестиция дастури доирасида қурилаётган ижтимоий соҳа объектлари, уй-жойлар, тадбиркорлик объектлари ва давлат аҳамиятига молик бошқа ижтимоий инфратузилма объектларини тўлиқ қамраб олиш, қурилиш-монтаж ишлари устидан сифатли назорат тизимини реал вақт режимида таъминланади.

Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Tashkent_Law_Spring_2021

Давлат хизматлари соҳасидаги илғор тажрибалар муҳокама қилинди

БАТАФСИЛ

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳамда ҳудудларда қурилаётган Президент мактабларига ишга кирмоқчи бўлган педагог кадрларга қандай талаблар қўйилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

📧 Бугунги кунда фаолият юритаётган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳамда ҳудудларда қурилаётган Президент мактабларига малакали педагог кадрларни жалб қилиш, уларни саралаш мақсадида Агентлик томонидан job.piima.uz сайти ташкил этилди.

📊 Педагог кадрларга танлов қуйидаги уч босқичда ташкил этилади:

✔️Веб-сайтда ариза бериш ва ҳужжатларни тақдим қилиш;

✔️тест синовлари;

✔️суҳбат (онлайн/офлайн)

📲Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар мувофиқ шаклда job.piima.uz веб-сайт орқали мурожаат қилиши лозим.

📝 Тест Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси томонидан тузилган тест синовлари асосида ўтказилади. Номзод онлайн тест-платформаси орқали ёки қоғоз варианти шаклида 40 саволдан иборат тест топширади. Тест синовлари 100 баллик тизимда бўлиб, ундан 50 ва ундан юқори балл олган номзод суҳбатга чақирилади.

🌀Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва уларга берилган баллар махсус шаклда қайд этилади.
Суҳбат якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар автомат тарзда умумлаштирилади ва ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.Суҳбат жараёнида 65 баллдан юқори олган номзод ишга таклиф қилинади.

Тенг натижалар юзага келган ҳолда,
яъни бир нечта номзод бир хил умумий балл тўплаган вазиятда, номзодни танлаш танлов комиссияси ихтиёрига қолдирилади.

🚫Номзод танлов жараёнида узрсиз сабабга кўра иштирок этмаган бўлса, унга нисбатан «танловдан ўтмади» деган қарор чиқарилади.

🔎 Ушбу сайт Агентлик тизимидаги мактабларга малакали педагог кадрларни жалб этиш жараёнларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш учун ташкил этилди. Талабгорлар қатъий белгиланган мезон асосида танлаб олинади. Саралаш босқичма-босқич ўтказилади ва барча маълумотлар сайтга жойланади. Номзодлар қайси босқичда, қандай натижа кўрсатганликларини кузатиб бориш имкониятига эга.

🔘Бундан ташқари сайт базасида малакали педагог кадрларнинг ўзига хос захираси ташкил этилади. Бу кейинчалик тизимдаги мактабларга кадрлар зарурати туғилганда, уларни жараёнга жалб этишда қўл келади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мактабида ўқишни хоҳлаган ўқувчининг мактабда барча фанлардан баҳоси “аъло” бўлиши керакми?

Президент мактабларига қабул учун қайси фанлардан имтиҳонлар ўтказилади?

Президент мактабига имтиҳон топширган ўқувчи тўплаган балл етмаса, уни Ал Хоразмий мактабига ўтказишни иложи борми?

Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар нечанчи синфларга
қабул қилинади?

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Бухородаги “Газли газни қайта ишлаш заводи”да суюлтирилган газ қуйиш тармоғи фойдаланишга топширилди. Ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ республика истеъмолчиларига етказиб берила бошланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур заводда пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 2-босқичи муваффақиятли ишга қўшилиб, суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Энди ушбу қурилма орқали ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ республика истеъмолчиларига етказиб берила бошланди.

Ушбу қурилманинг ишга туширилиши муносабати билан йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватлари ошди. Шуни инобатга олган ҳолда лойиҳа доирасида Суюлтирилган газ қуйиш тармоғида қўшимча равишда маҳсулот сақлаш сиғимлари ўрнатилди.

Жамият бошқарув раиси расман Суюлтирилган газ қуйиш тармоғини фойдаланишга топширилишига рухсат берди ва заводда ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ маҳсулоти ўзининг илк истеъмолчилари учун юклаб ҳудудларга жўнатила бошланди.

Таъкидлаш керакки, авваллари суюлтирилган газ Қашқадарё вилояти Ғузор ва Муборак туманида жойлашган заводлардан ташиб келинган.

Амалга оширилган ишлар натижасида кунлик газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми 200 тонна ва суюлтирилган газ ишлаб чикариш 180 тоннага етказилди. Бу кўрсаткич йил якуни билан 117 400 тоннага ва 73 300 тонна ишлаб чиқарилишига эришилади.

Ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари истеъмолчиларига етказиб берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари вакиллари учун ташкил этилган семинар-тренинг тингловчиларига сертификатлар топширилди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тиғиз ва муҳим яна бир куни

Еще один насыщенный день Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▪️«Ташқи реклама: Қонун ва аҳоли манфаатлари устуворлиги» мавзусидаги очиқ мулоқот

▪️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори Элмурот Хаитметов батафсил сўз юритади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшашига алмаштирилмайдиган товарларни биласизми?

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

♻️ Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

↪️ Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарларга шахсий гигиена буюмлари, пардоз товарлари, мебель, ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқалар киради.

Батафсил рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Тошкент намуна бўлиши керак». Президентнинг пойтахтдаги объектларга ташрифидан фоторепортаж

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрелнинг биринчи ярмида хориж давлатларининг янги тайинланган элчиларини қабул қилган бўлса, тушдан кейин Тошкент шаҳридаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ва Технопаркда ишга тушган янги корхоналарни бориб кўрди. Кечга яқин эса Парвоз маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди.

«Икки одамни, аёлни рози қилган, икки нафар фуқарони ишга жойлаштирган, 10 нафарини даволаган бўлсанглар, мен сизлардан миннатдорман. Лекин шу тизимли бўлиши учун нима қилиш керак? …Давлатга ишонч қачон бўлади, маҳаллада ўзгариш бўлса. Тўғри, катта бинолар, заводлар қураяпмиз, у бошқа нарса. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бу мутлақо бошқа нарса… Тошкент намуна бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.

Батафсил - фоторепортажда

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official