Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.5K photos
6.98K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🌐 ЮНEСКО Ижроия Кенгашининг 211-сессиясида буюк олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEСКО шафелигида 2022-2023 йилларда кенг нишонланиши бўйича қарор қабул қилинди.

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда Беруний таваллудига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади. Бундан ташқари, Беруний юбилей санаси Эрон, Тожикистон ва Туркия давлатларида ҳам кенг нишонланиши ҳамда ҳамкорликда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️
🌐 1050-летие со дня рождения учёного Абу Райхана Беруний (973−1048) будет широко отмечено в 2022–2023 годах под эгидой ЮНЕСКО.

Это предложение поддержали такие государства как Исламская Республика Иран, Таджикистан и Турция. Данное решение принято на 211-й сессии Исполнительного совета ЮНЕСКО. В честь празднования 1050-летия со дня рождения Абу Райхона Беруни в Узбекистане будет проведен ряд мероприятий.

👉 Подробно

https://t.iss.one/aoka_uz
Қозоғистон иқтисодий ўсиш бўйича Ўзбекистондан ортда қолади

ХВФ
ҳисоботига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон (5,5%) ЯИМнинг 2026 йилга мўлжалланган энг юқори реал ўсиш кўрсаткичларига эга, ундан кейин Қозоғистон (4,4%), Қирғизистон, Тожикистон (4% дан) ва Туркманистон (3,7%).

Шу билан бирга, жорий йилда минтақа давлатлари орасида ЯИМнинг энг кичик реал ўсиши Қозоғистонда (3,2%), энг юқори кўрсаткич эса Қирғизистонда (6%), ундан кейин Ўзбекистон (5%), Тожикистон (5%) ва Туркманистонда (4,6%) кутилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қурилиш материалларининг янги турларини яратиш бўйича 10 та инновацион лойиҳага 14,1 миллиард сўм ажратилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🧬2019-2021 йилларда 10 та йўналиш бўйича 50 га яқин инновацион лойиҳа Уюшма қошидаги Илмий-техникавий кенгашда кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

💰Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган танлов натижаларига кўра умумий молиявий ҳажми 14,1 млрд сўмлик 10 та инновацион лойиҳа илмий-техникавий кенгашда ижобий баҳоланиб, молиялаштиришга тавсия этилди.

🔎Бугунги кунда, илмий-тадқиқот институтлари томонидан қурилиш материалларининг янги турларини яратиш бўйича долзарб йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

🔹Ёғоч қурилиш конструкцияларининг оловбардошлигини ошириш;

🔹 Ер ости конструкциялари учун ионоген табиатли қўшимчали самарали коррозияга чидамли бетон таркибини лойиҳалаш ва хоссаларини оптималлаштириш;

🔹 Маҳаллий хом ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида рақобатбардош ўрама материаллар олиш технологияси;

🔹 Ўсимлик полимерлари ва унинг асосида композицион материаллар олиш технологияси;

🔹Минераллашган қувур, фитинг, панел ва пол қопламалари ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиясини яратиш;

🔹Азот ва фосфор сақловчи фталоцианин пигментларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш каби илмий-тадқиқот ишлари бўйича тақдимотлар ташкил этилиб, Уюшманинг кўп йиллик тажрибага ва салоҳиятга эга бўлган мутахассислари томонидан тегишли хулосалар тақдим этилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚴‍♂️ "SHAKHRISABZ OPEN" велопойга турнири

✍️ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур турнир ҳисобот видеосини тақдим этди.

Видео муаллифи:
видеоблогер Умид Нормуратов

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда аттестация ўтадиган хонанинг кузатув камераси тўсиб қўйилди. Масъуллар буни хакерлар ҳужумидан сақланиш учун қилганлигини айтишди” мазмунидаги видео юзасидан

✍️ Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Айтилишича, 19-30 апрель кунлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Самарқанддаги ҳолат бўйича мазкур видеони кўриб, логин ва пароль киритиб бўлингач, ўқитувчилар синовга киришидан аввал камера олдидаги тўсиқ олиб ташланганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Шаффофликни таъминлаш учун синовларга маҳаллий депутатлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилгани, ушбу жараёнга қизиқиш билдирган журналист ва блогерлар ҳам педагогларга халал бермаган ҳолда, синовларни бевосита кузатиш имконияти мавжуд экани маълум қилинган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги томонидан норма ижодкорлиги соҳасида сўнгги йиллардаги ислоҳотлар ва хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Қонунни янги таҳрирда қабул қилишга зарурат нима эди?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати материалида батафсил сўз юритилган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қандай имтиёзлар берилади?

📹 Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров 21 апрелдаги Президент Фармони мазмуни ва аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Йўналишлар:

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш;

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;

Талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

〰️〰️〰️
🦠Кеча, 22 апрель куни Ўзбекистонда 345 киши коронавирусга чалинди, 225 киши касалликни енгиб ўтди ва афсуски, касаллик оқибатида яна 1 киши вафот этди.

〰️〰️〰️
💉22 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 23 369 нафар киши COVID-19га қарши эмланди. Инфекциясига қарши эмланган жами фуқаролар сони 510 329 нафарга етди.

〰️〰️〰️
💊 Бугун мамлакатимизга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Вакцинани юртимизга етказиб беришда Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди.

⚠️Бугунги кунда мамлакатимизда ўзбек-хитой ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Азиз Абдуҳакимов Самарқандда туризм, спорт ва маданият соҳаларини ривожлантиришга доир лойиҳалар ҳақида маълумот берди

✍️ Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзкимёсаноат”АЖга қилинган мурожаатларнинг 54 фоизи меҳнат муносабатларидаги муаммолар юзасидан эканлиги маълум қилинди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова Акционерлик жамияти Комплаенс хизматининг 2021 йил I чорак давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият якунлари ҳақида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

📝 “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар, яъни “Коррупцияга қарши сиёсат”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Совға бериш ва қабул қилиш сиёсати” каби 14 та ички меъёрий ҳужжат қабул қилинди.

🔎Тасдиқланган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилган ишлар ва ахборот каналлари орқали келган маълумотлар таҳлили натижасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида коррупциоген хавф-хатар учта йўналишда мавжуд эканлиги маълум бўлди:

🔺 Фуқароларни ишга олиш ва меҳнат муносабатлари соҳасида;

🔺 Харидларни ташкил этиш соҳасида;

🔺 Корхона омборхоналаридаги товар-моддий бойликлар ва тайёр маҳсулотларни сақлаш ва харидорга юклаш соҳасида.

✔️ 2021 йил 1 апрель ҳолтига жисмоний ва юридик шахслардан кимё саноати корхоналарига келган мурожаатларнинг асосий қисми, яъни 54 фоизида кимё саноати корхоналарига ишга олиш, меҳнат муносабатларидаги муаммолар мавжудлиги аниқланди.

🚫 Харидларни ташкил этиш соҳаси ўрганилиши натижасида зарур техник талаблар (иш стажи ва ходимлар сони) “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг талабларига мос келмаслиги сабабли
370,0 млн. сўмлик шартнома бекор қилинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бош прокурор: «Ўзбекистонда гўдаклар ва оналар ўлими ошган»

Бу ҳақда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди:

📈 «Мамлакатимизда репродуктив саломатликни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги камчиликлар оқибатида ўтган йилга нисбатан гўдаклар ўлими 428 тага (6 432-6 860), оналар ўлими 10 тага (145-155) ошган.

🔎 Умумий жиноятчилик 34,7 фоизга кўпайган, оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, жумладан, қасддан одам ўлдириш 13, баданга оғир шикаст етказиш 13, номусга тегиш 27,7, босқинчилик 18,5 фоизга ортган.

👮🏻‍♂️ Республика бўйича қидирувда бўлган 9 790 нафар шахсдан 6 761 нафари ёки 75 фоизи ушланмаган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official