Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Пресс-секретарь Президента провел встречу с руководителями информационных служб Совета Министров Республики Каракалпакстан и хокимиятов областей.

На встрече обсуждены деятельность пресс-служб, состояние их работы по освещению происходящих в регионах изменений, уровень взаимодействия со средствами массовой информации и блогерами.

Указаны информационные службы, недостаточно взаимодействующие со СМИ и блогерами, не реагирующие оперативно на критические сообщения. Определены меры по оказанию им содействия.

На встречу были приглашены также пресс-секретари министерств и ведомств, согласован механизм взаимодействия между центральными и региональными информационными службами.

Участники договорились регулярно проводить встречи в таком формате.

Facebook|Instagram|Twitter
34 тонна минерал ўғитнинг талож-тарож қилиниши олди олинди

"Ўзагроинспекция" ахборот хизматининг маълум қилишича, “Андижон Агрокимёҳимоя” корхонаси Жалақудуқ туманлараро филиалининг мансабдор шахслари ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб
34 тонна аммиякли селитра минерал ўғитини марказий омборидан олиб чиқиб, фермер хўжаликларига тарқатмасдан “Тошматов” массивидаги филиал тасарруфида бўлмаган хусусий омборхонага олиб бориб тушираётган вақтда инспекциянинг туман бўлими ва туман Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар (туман давлат хавфсизлик хизматига) органларга тақдим этилиб, филиал раҳбари ва омбор мудирига нисбатан тегишли ҳуқуқий чора кўрилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Товар-хомашё биржасининг савдо платформаларида тузилган битимлар 47,5% га ўсиб, қарийб 18 трлн сўмни ташкил қилди

Бунда тузилган битимлар ҳажмининг 89,2% биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимлари, шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн аукционларига тўғри келади.

АОКАда Республика товар-хом ашё биржаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий Муносабат

Жорий йилнинг 19 апрель куни repost.uz сайти орқали“Управление по поддержке махалли и семьи Яккасарайского района потратило лишние 174 млн сумов при совершении госзакупок” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан Яккасарой тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг расмий муносабати.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Оммавий сўровлар ўзи нима ва улар нима учун керак?

Хабарингиз бор сўнги йилларда турли масалалар ва соҳалар юзасидан оммавий сўровлар ўтказиш амалиётга кенг тарқала бошлади. Айниқса, интернет орқали аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сўровлар ўтказиш ёйилиб бормоқда.

Хўш бундай сўровлар аҳолига нима беради, қандай ижобий ёки салбий оқибатлари мавжуд?

Саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати жавоб берди.

Биринчидан, сўровлар асосан аҳолининг барча қатламлари учун ёки муайян аудиторияга мўлжалланган бўлади.

Иккинчидан, сўровларда сўровчилар аудиториясидан келиб чиқиб уларни қизиқтирган мавзулар юзасидан саволлар берилади.

Сўровларни ўтказиш мақсади ва ким томонидан ўтказилаётганлигига қараб бир-биридан фарқланади.

Оммавий сўровлар одатда бевосита учрашувлар (жонли тарзда), веб-сайтлар, оммавий ахборот воситалари, мессенжерлар ва бошқа воситалар орқали ўтказилади.

Ҳуқуқ соҳасида мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни максимал даражада бартараф этиш учун ҳам сўровлар ўтказиш анча қулай усул ҳисобланади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, сўровлар ўтказилишидан кўзланган мақсад турли соҳалардаги кичик ва катта камчиликларни аниқлаш ва аҳолининг фикрига асосланиб амалдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни реализация қилишдир.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Метрода тўй қилган "Tik tok"чилар жаримага тортилди

Қоидабузарларнинг ҳар бирига нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари судлари томонидан Маъмурий жавобгарлик бўйича кодекснинг 183- (майда безорилик), 54- (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) ва 115-моддаларига (метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари (980 минг сўм) миқдорида жарима тайинланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилади

Президентнинг тегишли фармонига биноан, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

УзА

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ягона порталда "COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш" хизмати жорий этилди

Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хизматдан онлайн фойдаланиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг

https://my.gov.uz/uz/vaccine-info

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
▫️Ёшлар билан ишлашда Жондор тажрибаси қандай натижалар бермоқда?

▫️Ёшлар лойиҳаларини амалга оширишлари учун кредитлар қай тарзда ажратиб берилмоқда?

▫️Жондор туманида старт олган "1 миллион павловния экинг" акциясидан кўзланган асосий мақсад нима?

〰️〰️〰️
Халқаро пресс-клуб «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сонида шу каби қизиқ ва муҳим саволларга жавоб излайди.

📺 Кўрсатувни бугун соат 11:15 дан бошлаб «Ўзбекистон 24» телеканалида томоша қилинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 чорагидаги фаолияти таҳлил этилди

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, ташкилотнинг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтган.

Қайд этилдики, Адлия вазирлиги томонидан давлат ва жамият ҳаётининг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган 66 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 10 та қонун, 13 та Президент ҳужжатлари, 36 та Ҳукумат ҳужжатлари, 7 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Диний йўналишда 58 та веб-сайт, 166 та “Telegram” канал, 200 та "Фейсбук" саҳифаси ҳамда “Youtube” видеохостингида 21 та канал фаолият олиб боради

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🕌2017-2021 йиллар мобайнида республикамизда 49 та янги жомеъ масжид очилди. Жумладан, 2021 йилда 9 та янги масжид ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда масжидларнинг умумий сони 2088 тани ташкил этади. Улардан, 2016 таси жомеъ, 72 таси эса маҳаллий масжид мақомида.

✔️Умуман олганда ушбу даврда 69 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтган. Жумладан, 49 та янги масжидлар ва 3 та мадраса ташкил этилди ҳамда бошқа конфессияларга мансуб 17 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилди ва уларнинг умумий сони 191 тага етди.

📲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимдаги такшилотлар ва диний соҳа ходимларининг 58 та веб-сайти, 166 та “Telegram” канали, 200 та "Фейсбук" саҳифаси ҳамда “Youtube” видеохостингида 21 та канали фаолият олиб бормоқда. Таҳлилларга кўра умумий Интернет фойдаланувчиларнинг қамрови 5 млн.дан ортади.

📞 Юртдошларимизнинг соф диний масалаларда тўғри ва ишончли маълумот олишлари учун 78-150-33-44 телефон рақамига мурожаат қилиб, малакали мутахассислардан жавоб олиш мумкин.

☎️ Рамазон ойи муносабати билан туну кун ишлайдиган махсус Колл-марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бир кунда 1000 дан ортиқ савол-жавоблар бўлмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

🕌 Имом Бухорий мажмуаси минтақанинг Тож Маҳали бўлади. Мажмуада 7 та меҳмонхона, 3 та автотураргоҳ ва автобекат, супермаркет ва бозорча барпо этилади.

📈 2026 йилга келиб мусулмон сайёҳлар сони 230 миллионга етади.

💰"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг дастлабки ҳафтаси – 13 апрелдан 20 апрелга қадар 373 765 889 сўм келиб тушган. Пуллар қандай мақсадларга сарфланди?

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда давлат ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари матбуот хизмати раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ ахборот хизмати томонидан вазирлик таркибида фаолият кўрсатаётган Фуқаро муҳофазаси институтига пресс-тур ташкил этилди. Бир қатор етакчи телеканаллар ва интернет нашрларининг журналистлари сўнгги 3-D комплекс ва кўплаб мамлакатларда ўхшаши йўқ бошқа замонавий технологиялар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
- - - - - - - - - -
Пресс-служба МЧС организовала пресс-тур в Институт гражданской зашиты, функционирующий в составе министерства. Журналисты из ряда ведущих телеканалов и интернет-изданий смогли ознакомиться с новейшим 3-D комплексом и другими обучающими технологиями, которые не имеют аналогов во многих странах.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу тизим инвестиция лойиҳаларининг ҳафталик мониторингини олиб боришни кўзда тутади, унинг мақсади эса пандемиядан кейинги даврда лойиҳаларнинг кечикиб ишга тушириш хавфини олдини олишдан иборат.

Айни пайтда ахборот тизими пилот режимида ишлаяпти. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари ходимлари томонидан жорий этилаётган лойиҳалар ижроси юзасидан ҳафталик мониторинги олиб борилмоқда. Корхоналарга бириктирилган мутасаддилар ҳар ҳафтада жойларга чиқиб, қурилиш ишлари боришини, асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ўрнатишнинг ҳозирги ҳолатини ҳамда қурилаётган ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш билан боғлиқ бошқа вазифалар ижросини ўрганмоқда.

Автоматлаштирилган тизимни штат режимида тўлиқ ишга тушириш жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бир йилда вакциналар харид қилиш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков юқумли касалликларга қарши эмлаш жараёнлари борасида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

Олиб келинаётган вакциналар учун харажатлар ким томонидан қопланади?

Режали эмлаш билан боғлиқ харажатларнинг барчаси давлат томонидан қопланади.

💰Бир йилда вакциналар харид қилиш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланади.
〰️〰️〰️〰️

Эмлашнинг қандай турлари бор, нега баъзи ҳолатларда ёш болалар, баъзи ҳолатларда фақат катталар эмланади?

Бугунги кунда, замонавий тиббиётда -

🔺режали эмлаш (эмлаш календарига мувофиқ) – даставвал аҳолини 6 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмлаган бўлсак, эндиликда эмлаш календарига мувофиқ 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари йўлга қўйилган.

🔺мавсумий касалликларга қарши эмлаш – грипп касаллигига, вирусли гепатитнинг А турига қарши эмлаш киради.

🔺эпидемик кўрсатмага асосан эмлаш – куйдирги, менингит, шол, қизамиқ, қизилча касалликларига қарши эмлаш ёки қўшни давлатларда юқумли касалликлар бўйича вазият мураккаблашиб, унинг республикамизга четдан кириб келиш хавфи юзага келганда амалга оширилади.

🔺профилактика мақсадида – менингит,сариқ иситма, вирусли гепатит А, қутуриш каби касалликларга қарши эндемик ҳудудларга боришдан ва янги жамоалар шаклланишидан аввал эмланади;

🔺
соғломлаштириб эмлаш – тез-тез касалликга чалинадиган болалар, тинимсиз тиббий чекловлар белгиланадиган шахслар учун мўлжалланган эмлаш мавжуд.
〰️〰️〰️〰️

Мактаб болалари бир йилда неча маротаба эмланадилар ва эмлаш жараёнининг фасллар билан боғлиқлиги борми?

👧🏻 Мактаб болалари айнан мактаб даврида 4 маротаба эмланадилар:

▫️1-синфда сентябр ойида АДС-М ва Полиомиелит;

▫️ 9-синфда май ойида – АДС-М билан;

▫️3 -синф ўқувчи ( 9 ёшли) қизлар-октябрь ва ноябрь ҳамда апрель ва май ойларида ВПЧ вакцинаси билан эмланадилар.

Режали эмлаш жараёнининг фаслларга боғлиқлик жойи йўқ.
〰️〰️〰️〰️

2020-2021 йилларда республика бўйича қанча болалар юқумли касалликларга қарши эмланди?

💉 Республика бўйича ҳар йили камида 4,5-4,7 миллион болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмланадилар. Бу рақам ҳар йили туғиладиган болалар сонидан келиб чиқиб, ўзгариб туриши мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Мактаб ўқувчилари эмланишлари учун молиявий имкониятлари бўлмаса у ҳолда қандай йўл тутилади?

Ўзбекистонда болаларни эмлаш жараёнлари бепул.

Бола у ёки бу касалликга қарши эмланганидан сўнг ножўя таъсирлар ҳам кузатилиб турадими?

Эмлашдан кейин ножўя таъсирлар кузатилиб туриши табиий ҳол. Ножўя таъсирларнинг барчаси рўйхатга олинади ва мониторинг қилиб борилади.

Эмлаш тадбирлари ва вакциналарнинг самарадорлиги бўйича қандай статистик рақамларни айта оласиз?

Ҳозир республикамизда шол (полиомиелит), бўғма (дифтерия), чақалоқлар қоқшоли (столбняк), 20 ёшгача бўлганлар орасида вирусли гепатит В, бактериал менингит касалликлари, шунингдек, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ротовирус касаллигидан ўлим ҳолатлари умуман қайд этилмаяпти.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official