Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини олдини олиш борасидаги тавсияларини постерлар шаклида чоп этди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzbekiston_24

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи "Тошэлектроаппарат" корхонасида янги электрон платалар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушди. Шу ҳақда дастлабки ахборот "Ўзбекистон-24" канали орқали эфирга узатилди.

Яқин соатларда ушбу корхона ҳақидаги махсус репортаж "Ўзбекистон-24" канали орқали эфирга узатилади.

@uzeltexsanoat
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Талантливые специалисты без высшего образования могут преподавать в вузах», — Академия художеств

Подробно🔻
https://bit.ly/2vAw5ID
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
🌱"Файзли Тошкент" акцияси бугун Учтепа тумани "Хуросон" ва "Заргарлик" маҳаллаларида давом этди.

🚜377 нафар ҳашарчи ва 15 дона техника жалб қилиниб, 4 200 кв.м ҳудуддан 65 тонна чиқинди олиб чиқилди. Шунингдек 3 200 п/м ирригация ариқлари тозаланди
—————
🌱Сегодня акция "Благодатный Ташкент" в Учтепинском районе продолжилась в махаллях "Хуросон" и "Заргарлик".

🚜Было привлечено 377 человек и 15 единиц техники. Убрано 65 тонн мусора с территории в 4 200 кв.м. Очищены 3 200 п/м ирригационных арыков.

Пресс-служба
хокимията Учтепинского района


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
#муносабат

Шаҳар бедарвоза бўлмаганидек, ер ҳам эгасиз эмас !

Ижтимоий тармоқларда кун-кунаро бонг урилади: фалон жойда фалончининг уйни бузилмоқда! Кафтдай мантга видеолавҳа илова қилинади: уларнинг аксариятида аёлларнинг йиғиси, болаларнинг чирқиллагани, эркак кишининг бақир-чақиргани акс этади...

Батафсил ўқиш учун👉https://xabar.uz/jamiyat/shahar-bedarvoza-bolmaganidek

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

О подготовке и проведении всенародного праздника Навруз в 2020 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#bojxonaPR

Ноқонуний равишда олиб чиқишда божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган маймунларнинг ҳозирги аҳволи қандай?

Тошкентда поезд йўловчиси салкам 10 кг. кумуш тақинчоқларни олиб киришга урингани фош бўлди.

Почта жўнатмалари орқали юборилган салкам 312 млн. сўмлик кийим-кечаклар нега бир-бирига жуда ўхшаш?

Булар ҳақида батафсил Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишинг!

https://www.youtube.com/watch?v=_6WF60Vqzkk&t=17s
#расмий

Инвестиция ва экспорт масалалари кўриб чиқилди

Оҳангарон туман ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов раислигида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон тумани ҳокимлари, сектор раҳбарлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Унда “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган корхоналарнинг 2019 йил якунлари бўйича фаолиятига баҳо берилиб, экспорт мажбуриятларини бажармаган корхоналарнинг иши танқидий таҳлил этилди.

Хусусан, 2020 йил февраль ойига қадар “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида 67 та лойиҳа ишга туширилган. Мазкур лойиҳалар доирасида 732,9 млн. долларлик инвестициялар, шу жумладан 283,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ва натижада 7100 дан ортиқ иш ўрни ташкил этилган.

Жумладан, эркин иқтисодий ҳудудининг Ангрен шаҳар блокида 38 та, Оҳангарон шаҳар блокида 26 та лойиҳа ишга туширилган. Шунингдек, Оҳангарон тумани масъуллигида мазкур ҳудудда 3 та лойиҳа ишга туширилган. Уларнинг умумий қиймати 688 миллион АҚШ долларидан зиёд.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳудудда умумий қиймати қарийб 144 миллион АҚШ доллари бўлган 21 та лойиҳа фойдаланишга топширилди. Натижада, 1730 та иш ўрни яратилди.

Ўтган йил якунларига кўра “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудидаги корхоналар умумий ҳисобда 49,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилди.

Маъмурий кенгаш йиғилишида тадбиркорликни ривожлантиришдаги тўсиқларни бартараф этиш, ер майдонидан унумли фойдаланмаётган корхоналарнинг ерларини давлат захирасига қайтариш, инвестицион мажбуриятларни назоратга олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Масалан, “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида фаолият кўрсатаётган, экспорт мажбурияти мавжуд бўлган 10 та корхона 2019 йилда экспорт билан мутлақо шуғулланмаган. Бундан ташқари, яна 7 та корхона ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов эркин иқтисодий ҳудуд субъекти бўлган корхоналарда юзага келган бундай шароитни танқидий таҳлил қилди ва тегишли кўрсатмаларни берди.

Йиғилишда “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича режалаштирилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тошкент вилоятидаги эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудлари Маъмурий кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

@toshvilpressa