Бош вазир Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев савдо объектларига бориб, карантин талабларига риоя этилишини ўрганди
Ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилишича, Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қатор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ пойтахтимиз туманларига чиқиб, ҳудудлардаги ҳолатни ўрганди.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари шаҳримиздаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларига ташриф буюриб, сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм ва спорт вазирлиги тадбиркор ва ишбилармонларни туризм соҳаси объектларига сармоя киритишга чорлайди
✍️ Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
👉Видео
https://uzbektourism.uz/news/view?id=1705
Министерство туризма и спорта призывает предпринимателей инвестировать в туристические объекты
👉 Видео
https://uzbektourism.uz/ru/news/view?id=1705
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✍️ Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
👉Видео
https://uzbektourism.uz/news/view?id=1705
Министерство туризма и спорта призывает предпринимателей инвестировать в туристические объекты
👉 Видео
https://uzbektourism.uz/ru/news/view?id=1705
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❓Янги даволаш протоколи бўйича шифокор уй шароитида антибиотик ва гормон тавсия қилиши мумкинми?
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши даволаниш борасида аҳоли сақолларига жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️
➖Ўтган 2020 йилда коронавируснинг оғир шакли билан касалхонада даволандим. Бу йил ҳам шамоллаб шифокор тавсиясига кўра ПЗР-тести топширдик, натижа ижобий чиқди.
Шифокор уй шароитида даволанишни белгилади ва антибиотиклар, дексаметазон ва осма уколларни муолажа учун ёзиб берди. Лекин менда олдинги ҳолатга ўхшаш ахволим оғир эмас, ўзимни яхши хис қилмоқдаман. Ҳозирги кунда протоколлар янгиланди ва ўзгаришлар киритилди дейилган эди. Янги даволаш протоколи бўйича шифокор уй шароитида антибиотик ва гормон тавсия қилиши мумкинми?
🦠Бизнинг давлатимизда коронавирус инфекциясини уй шароитида ва шифохоналарда даволаш протоколлари тўлиқ кўриб чиқилган ва тасдиқланган.
❌ Бугунги кунда тасдиқланган ва Республикамизда коронавирусни даволаш тартиби бўйича фойдаланиладиган протоколларда уй шароитида антибиотиклар, гормонал препаратлар ва осма уколлар тавсия қилинмайди.
〰️〰️〰️〰️
❓Ҳозирги пайтда фуқаро коронавирусга чалинса уй шароитида изоляция ҳолатида даволанса бўладими ёки махсус шифохоналарга мурожаат этиши керакми?
🚧 Агар шифокорларсиз мустақил равишда ПЦР-тест топширган ва унинг натижаси ижобий чиққан ҳолатда, уй шароитида изоляцияда коронавирус касаллигини симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир кечувини ўтказаётган беморлар даволанади.
👩🏻⚕️Бу каби беморлар албатта оилавий поликлиникаги мурожаат этишлари шарт, уй шароитидаги амбулатор давони оилавий шифокор назоратида ўтказилиши керак. Бу ўз ўрнидан давони стандартларга асосланган ҳолда олиб борилиши ва касалликни асоратланиб оғир даражага ўтишини олдини олиш имконини беради. 〰️〰️〰️〰️
❓Вакцина қабул қилгандан сўнг бир неча ҳафта чўмилмаслик, баданни совуқ сувга урмаслик зарурлиги айтилмоқда. Бу қанчалик тўғри?
💉Вакцина олгандан кейин вакцина қилинган жойга 3 кун муддатда сув текизмаслик тавсия қилинади.
📍Вакцина инсонни елка мушагини орасига юборилиши, юборилган жойга умумий чўмилган вақтда сув тегиши мумкин. Шу боис, шифокорлар чўмилмай туринг дейишаётгандир.
⛅️Бугунги кунда баҳор фасли, кунлар билан тунларда совуқ ҳамда иссиқ ҳаво ўзгариб турибти. Ҳавонинг бундай ўзгариши инсон организмига таъсир кўрсатади ва айниқса чўмилган одамлар организмида совуқ қотиш каби ҳолатлар кузатилади.
🌀Бу эса организм учун ортиқча стресс ва бу иммун тизимга таъсир қилиб эмлангандан сўнг қўшимча шамоллашлар пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.
✅ Хулоса қилганда, эмлашдан кейин имкон қадар иммун тизимга таъсир қилувчи одатлардан сақланганингиз ва саломатлигингизни ҳимоя қилганингиз мақсадга мувофиқдир, бу ўз ўрнида коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишга ёрдам беради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифинг видеоси
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди
Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси тадқиқотларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра юқори даражадаги антитаналар ишлаб чиқилишини кўрсатди. Вакцинани коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди.
Қайд этилишича, февраль ойида ўтказилган синовлар натижаларига кўра, вакцина коронавируснинг «жанубий африка» штаммларига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.
Назорат гуруҳига киритилган 150 нафар кўнгиллиларнинг 90 фоизида иккинчи дозадан сўнг қонда 4,55 Au/ml дан юқори бўлган антитаначалар даражаси аниқланди. Бу коронавирусни зарарсизлантириш учун етарли ҳисобланади.

Суд қарорлари устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддати бир ойга, кассация шикояти (протести) бериш муддати эса бир йил муддатга ўзгартирилди
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️
Хусусан, маъмурий ишларни кўриш билан боғлиқ қуйидаги асосий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:
▫️маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан туман (шаҳар) маъмурий судлар тугатилди;
▫️кассация институти қайта ислоҳ этилиши ва назорат инстанцияси тугатилиши муносабати билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексидаги назорат инстанцияси билан боғлиқ моддалар ва барча қоидалар чиқариб ташланди;
▫️қонун талабларига жавоб берадиган, суд қарорлари устидан Олий судга берилган ҳар қандай шикоят (протест) тўғридан-тўғри Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилди;
▫️юқори турувчи судга мурожаат қилувчи шахсларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида, апелляция шикояти (протести) бериш муддати йигирма кундан бир ойга, кассация шикояти (протести) бериш муддати бир ойдан бир йил муддатга ўзгартирилди.
▫️илгари апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома икки ойдан кечиктирмасдан берилиши мумкин эди. Янги қонунда бундай чеклов чиқариб ташланди ва илтимоснома тарафлар томонидан чекланмаган муддатда берилиши мумкинлиги белгиланди;
▫️ инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги инвестициявий низолар, рақобатга оид ишлар маъмурий судлар томонидан кўрилишига алоҳида урғу берилди.

📍Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар
📹Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокидаги брифинг видеоси
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📹Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокидаги брифинг видеоси
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❓Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан қандай тадбирлар ўтказилади?
АОКАдаги брифингда Мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Юсупов мавзу юзасидан маълумот берди:
〰️〰️〰️
🏆 «Мудофаа вазирининг «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигини муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги буйруғи тасдиқланди. Ушбу буйруққа мувофиқ, ёшлар ўртасида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи ижодий ишлар танлови эълон қилинди.
Кўрик-танлов Бадиий академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, Халқ таълим вазирлиги, Фанлар академияси Санъатшунослик институти, «Ҳунарманд» уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилади ва ғолиблар 9 май куни эълон қилиниб, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида тақдирланади.
🎨 20 апрелдан 20 майига қадар «Уруш номинг ўчсин жаҳонда!» мавзусида ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилади.
📖 Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид кўнгиллилар томонидан топширилган материаллар ҳамда «Шон-шараф» давлат музейи фондида сақланаётган экспонатлар ва маълумотлар асосида бадиий, илмий-оммабоп «Хотиралардан ўрин олган тарих» китоби нашрга тайёрланмоқда.
🎥 Иккинчи жаҳон уруш жараёнларини, уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи виделавҳалар, қисқа метражли фильмлар ва бошқа материаллардан тунги видео-панорама шоуси ташкиллаштириш устида иш олиб бораяпмиз.
📢 Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва тегишли идора, ташкилотлар билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан «Марказий Осиё халқлари тарихи ва хотирасида Иккинчи жаҳон уруши: воқеалар, иштирокчилар, рамзлар» мавзусида 2021 йил 30 апрел санасида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича тайёргарлик кўрилмоқда».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

2025 йилга бориб юристлар фаолиятида эскича шакл тўхтатилади
Рекрутинг компаниялари таҳлилчилари ва экспертларининг фикрига кўра, 2025 йилга бориб юристлар бошқа бир қатор касбларнинг вакиллари каби ўзларининг аввалги шаклида ўз фаолиятини тўхтатадилар.
Британиялик тадқиқотчиларнинг “Ҳуқуқий касбнинг келажаги” номли ҳисоботида юридик соҳада фаолият юритаётган ҳар бир киши дуч келадиган тўртта драйвер борлиги таъкидланган. Улардан бири технологик инновациялардир. Технологик тараққиёт янги технологиялар, жумладан, «big data» (“катта маълумотлар”), онлайн-судлов, қонун ҳужжатлари таҳлили яхшиланиши орқали ҳуқуқий бозорга сезиларли таъсир қилади.
Бугунги кунда, IT-технологияларнинг инсон ҳаётида кенг ўрин эгаллаши, глобаллашувнинг кучайиши ва Интернет жаҳон ахборот тармоғининг кенгайиши ҳуқуқ соҳаларига ҳам бевосита таъсир ўтказаётганини, ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим эканлигини инобатга олиб, II Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби шароитида) деб номланди.
Форумда давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Корновирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, форум давомида “Давлат хизматлари соҳасидаги илғор амалиёт”, “Рақамли муҳитда ҳуқуқий ахборот тарқатиш истиқболлари”, “Электрон нотариат”, “Адвокатурани ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамиятини такомиллаштириш” мавзуларида давра суҳбатлари бўлиб ўтади. Шунингдек, “Маълумотлар ва ахборотни бошқариш” мавзусида мастер-класс бўлиб ўтиши режалаштирилган.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда
Омбудсман ахборот хизмати хабар беришича, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга яратилган шарт-шароитларни танлов асосида ҳудудларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи ва чора- тадбирлар режаси тасдиқланган.
Хусусан, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйида ўрганиш ўтказилди. Тиббиёт хонаси, стомотолог хонаси, беморларнинг алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали бўлиб, заҳкаш экани маълум бўлди.
Соғлом овқатлантириш ҳолатларини ўрганиш давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил эътиборини тарбияланувчиларнинг биринчи овқатни умуман емасдан чиққанликлари ва деярли иккинчи овқатни ҳам емаганликлари диққатини тортди. Биринчи овқатга карам шурваси қилинган бўлиб, у ўта ёғли ва ўзига хос ҳиди бор эди.
Болаларга тушликда шарбатлар берилмаган. Ҳолат юзасидан маҳсулотлар сифатини кўриш учун озиқ-овқат омборига ташриф буюрилганда маҳсулотлар сифати бўзилганлиги карам, редиска, картошка ва нокларнинг чириб қолганлиги, гўшт рангининг ўзгарганлиги, кўплаб ёғлари борлиги, гўшт маҳсулотларини тортиб кўриш сўралганда тарози йўқлиги, ошхонанинг санитария ҳолати яхши эмаслиги, идишлар етишмаслиги, болаларга алюмен кружкаларда чой берилаётганлиги кружкаларнинг ушлашга қулоқлари йўқлиги, бу эса болалар соғлиги учун хавфлилиги ва бир қатор камчиликлар аниқланди.
Ҳолатни чуқур ўрганиш учун туман прокуратурасидан вакил чақирилди ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга мажбурий кўрсатмалар берилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент “Uzbekistan airways” ва “Uzbekistan airports” акциядорлик жамиятларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
Асосий эътибор иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилади. Масалан, “Uzbekistan airways”да харажатларни 46,5 млн долларга қисқартириш, даромадларни йилига 40 млн долларга кўпайтириш ҳисоб-китоб қилинган.
Аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ҳар йили ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Президент ознакомился с презентацией мер по трансформации акционерных обществ “Uzbekistan airways” и “Uzbekistan airports”.
Основной упор будет сделан на повышении экономической эффективности предприятий. К примеру, планируется сократить расходы “Uzbekistan airways” на 46,5 млн долларов и увеличить доходы на 40 млн долларов в год.
Даны указания по развитию инфраструктуры аэропортов, наращиванию объемов пассажирских и грузовых перевозок.
#Mirziyoyev #taqdimot #aviatsiya #transformatsiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Maxsus rakurs/Особый ракурс
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони
@maxsus_rakurs
@maxsus_rakurs
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸24/7 тезкор тўловлар тизими ва QR коднинг қулайликлари ҳақида нималарни биласиз?
Марказий банк департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Хушвақт Азизов изоҳи билан танишиб, ўзингиз учун фойдали маълумотларга эга бўлинг!
#эксперт_изоҳи
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий банк департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Хушвақт Азизов изоҳи билан танишиб, ўзингиз учун фойдали маълумотларга эга бўлинг!
#эксперт_изоҳи
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ҲАФТАЛИК ДАЙЖЕСТ
Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган муаммоли вазиятлар юзасидан АОКА давлат идораларининг ахборот хизматлари томонидан тезкор муносабат билдирилиши ҳамда кўтарилган масалага ечим топилишини таъминлаб келмоқда.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 Автотураргоҳда ҳар бир автомашина эгасидан ўзбошимчалик билан пул талаб қилган, бермаган ҳайдовчини тепиб ҳақоратлаган фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаат.
📢 Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати: Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан 7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 Қўқон шаҳридаги (Фарғона) «Янги бозор»да шартнома нархларидан норози аёллар автомобиль йўлини тўсиб қўйгани ҳақида тарқалган видеолавҳа.
📢 Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати: 1 апрелдан бозорларда йиғимлар, ижара тўловининг янги ставкаси тасдиқланган. Бу тадбиркорларнинг эътирозига сабаб бўлган. Ишчи гуруҳ ставкани ошириш бўйича вилоят молия ва солиқ бошқармалари киритган таклифни асослантирилмаган деб топди. Ставка пасайтирилди.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 Денов туманидаги (Сурхондарё) туғруқ комплексида, хонада ерга тўшалган кўрпачаларда ётган ҳомиладор аёлларнинг фотосуратлари «Болалар ерда туғилмоқдами?» сарлавҳаси билан эълон қилинган.
📢 Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати: Туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасининг вазифаси вақтинча 2-сон вилоят перинатал марказига юклатилган бўлган. Марказ бўлимида мавжуд ўринлардан ортиқча бемор қабул қилишда фойдаланилган. Хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган бўлим бошлиғи лавозимидан озод этилган.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 Солиқ органи ходимлари сотувчи аёлларнинг буюмларини тортиб олишга уриниб, ерда судрагани акс этган видео.
📢 Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев воқеага муносабат билдирди. ДСҚ ахборот хизмати: Олмалиқ шаҳар солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими, жумладан, уч нафар солиқ инспектори ишдан бўшатилди, барча махсус унвонлари бекор қилинди. Вилоят ДСБ бошлиғига, шаҳар инспекция бошлиғига ҳайфсан берилди.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 Оғир шароитда яшаётган аёлга мутасаддилар томонидан ёрдам кўрсатилмаётгани ҳақида «Қани, қайси вазир, сенатор буни кўраркин» сарлавҳали видео мурожаат тарқалди.
📢 Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизмати: «Аёллар жамғармаси» махсус ҳисоб-рақамидан 3 йиллик ижара пулини тўлаб бериш орқали фуқаро қулай шароитларга эга хонадонга чиқарилди. Бола пули масаласи ҳал этилди.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 Метрополитеннинг «3-Бекат» (Сергели) станциясида вақтни кўрсатувчи таблода ножўя гап акс этган видео тарқалди.
📢 «Тошкент метрополитени» УК ахборот хизмати: Вақтни кўрсатувчи соат механизмига хакерлар киберҳужум содир этган, электрон тизим паролини бузиб кирган. Ножўя гап 4 дақиқа ичида олиб ташланди. Айбдорлар қидирмоқда.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудуди тўсиқлар билан ўраб олингани ҳақидаги хабарда дарахтларнинг кесилиши, ўрнига уй ёки бизнес-маказ қурилиши шубҳага олинган.
📢 Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати: Қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб, музей ходимлари учун маъмурий бино, ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр қурилади. Дарахтларга зарар етказилмайди.
〰️〰️〰️
👨🏻💻 Пойтахт бозорларида ёғ олиш учун турнақатор навбатлар пайдо бўлаётгани акс этган видео.
📢 «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси ахборот хизмати: Республикада 34,5 миллион аҳолининг ўсимлик мойига талаби 314-376 минг тонна бўлиши лозим, лекин ҳозир аҳоли 450 минг тонна ўсимлик мойи истеъмол қилмоқда. Шу боис ички бозордаги талабнинг 40 фоизи импорт маҳсулот ҳисобига қопланмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати: Ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Республиканинг демографик кўрсаткичлари рақамларда
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:
👨👩👧👦 Аҳоли сони – 34,7 млн. киши
🧍🏻♀️Аёллар сони – 17,2 млн. киши
🧍🏻♂️Эркаклар сони – 17,5 млн. киши
🌇Шаҳарда яшовчилар – 17,6 млн. киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 17,1 млн. киши
👼Туғилиш сони – 179,8 минг киши
⚰️ Ўлимлар сони – 39,6 минг киши
🛩Кўчиб келган – 81,2 минг киши
✈️Кўчиб кетган – 84,8 минг киши
👩❤️👨Никоҳлар сони – 59,9 мингта
💫 Ажримлар сони – 9,4 мингта