Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.5K photos
7K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.
Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
– Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч, – деди Шавкат Мирзиёев.

Начато строительство новых объектов мемориального комплекса Имама Бухари. В связи с этим здесь состоялась встреча с представителями старшего поколения и интеллигенции.
Президент поздравил мусульман и весь наш народ с началом священного месяца Рамадан.
- Цель наших усилий в этом направлении - выразить через науку нашу приверженность исламу и уважение к нашим ученым предкам. Быть достойными предков - наш большой долг, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #ImomBuxoriy #majmua

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йилда 30 та энергоқурилма таъмирга чиқарилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ишлаб чиқариш бўйича бош бошқарма бошлиғи Бекзод Бўронбоев ёз мавсуми давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ишларининг барқарорлигини таъминлаш масалалари юзасидан маълумот берди.

📊 2021 йил давомида асосий энергоқурилмаларни таъмирлаш ишлари йиллик жадвалга мувофиқ тасдиқланган. Таъмирга чиқариладиган умумий энергоқурилмалар сони 30 та бирликни ташкил этади, булар:

▫️7 та буғ-газ ускуналари;

▫️7 та энергоблок қурилмалари;

▫️13 та қозон қурилмалари;

▫️2 та турбоагрегат;

▫️1 та коогенерацион газ-турбина қурилмаси.

💰2021
йилда капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун таъмирлаш фондининг прогноз суммаси 1,1 трлн. сўмни ташкил этиши режалаштирилган бўлиб, шундан 899,6 млрд.сўми ускуналар ва эҳтиёт қисмлар учун, 206,4 млрд.сўм эса меҳнат ҳаражатлари учун тақсимланиши кўзда тутилмоқда.

📈Таъмир
ва модернизация ишларини бажарилиши натижасида иссиқлик электр станцияларининг амалдаги қуввати 293 МВт га ошади. Шу билан мавсум давомида ишлаб чиқариш барқарорлиги, ускуналардан самарали фойдаланиш коэффициенти ошади.

🌀Ташкилий
ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига
2021 йил якунига қадар режа бўйича 424,8 млрд. сўмлик 643,6 миллион кубометр табиий газ ва 38,1 миллиард сўмлик 137,7 млн. кВт соат электр энергиясини тежаш кутилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди.
Мавзеда қурилган кўп қаватли уйлар сони 116 тага етди. Шунингдек, 1 минг 600 ўринли мактаб, 120 ўринли болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, савдо дўконлари, ўйин ва спорт майдончалари барпо этилган. Жорий йилда яна 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уйлар қурилмоқда.
Шу ерда Самарқанд шаҳри Бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства жилья на массиве Корасув города Самарканда.
Число построенных на массиве домов достигло 116. Также, возведены школа на 1 600 мест, детский сад на 120 мест, здание схода граждан, магазины, игровые и спортивные площади. Продолжается строительство еще семи 16-этажных и двух 25-этажных домов.
Здесь же прошла презентация проектов генерального плана Самарканда и по расширению территории города.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатда маҳаллалар сони 9 216 тага етди


📈 2021 йил 10 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича жами фуқаролар йиғинлари сони 17 тага кўпайди ҳамда уларнинг сони 9 216 тани (2021 йил 15 март ҳолатига 9 199 та) ташкил этмоқда. Уларнинг:

🔹8 933 таси маҳалла фуқаролар йиғини;

🔹161 таси овул фуқаролар йиғини;

🔹81 таси қишлоқ фуқаролар йиғини;

🔹41 таси шаҳарча фуқаролар йиғинларидан иборат.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хорижий тадбиркорларга Ўзбекистонда ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги мутасаддилари билан АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔰Қайд этилишича, Фуқаролик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 2 қисм, 75 та боб ва 1 287 та моддадан ташкил топган.

⚖️ Лойиҳани тайёрлашда алоҳида қонунларда ва фуқаролик кодексида мазмунан такрорланадиган бир қатор қоидалар (интеллектуал мулкка оид, юридик шахслар фаолияти ташкилий масалалари ва бошқалар) амалдаги Кодексдан чиқариб ташланган бўлса, шундай қоидалардан айримлари (масалан: лизинг қоидалари) амалдаги қонунлардан кодекс лойиҳасига кўчириб ўтказилмоқда.

📍Шунингдек, хорижий компанияларга Ўзбекистонда ўз филиалини рўйхатдан ўтказиб, ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик (хўжалик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш, мулк хусусий ёки давлатга тегишли бўлишидан қатьий назар бир хил ҳуқуқий ҳимоя белгилаш, Давлат реестрига киритилган маълумотга ишониб мулкни сотиб олган мулкдордан, илгариги сотувчи томонидан қандайдир ҳуқуқбузилишга йўл қўйилган бўлсада мулкни қайтариб олинмаслиги ҳамда мулк ҳуқуқининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган бошқа янги қоидаларни жорий этиш назарда тутилмоқда.

🌐 Яна бир янгилик бу фуқаролик қонун ҳужжатларини виртуал макон (интернет)да вужудга келадиган муносабатларга ҳам татбиқ этиш, электрон ёки бошқа техник воситалар ёрдамида тузилган битимларни ёзма шаклга тенглаштириш, электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотишнинг, рақамли пул (криптовалюта) муомаласининг асосий қоидалари белгиланаётганидир.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилнинг январь-март ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 млрд. долларни ташкил этди.

💵 Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн. долларга ёки 31% фоизга ошди.

⬆️ Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 млн. долларга етди.

⚖️ Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,06 млрд. долларга етди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фуқаролик кодексига қандай янги қоидалар киритилмоқда?

📌ер участкасини фақат олди-сотди қилиш орқали эмас, балки қурилиш қилиш ҳуқуқи, узуфрукт (шахсий фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи) каби ашёвий ҳуқуқларнинг янги турлари орқали иқтисодий муносабатларга киритиш қоидаларини жорий этиш;

📌тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳам амалга ошириш қонун ҳужжатлари билан назарда тутилиши мумкинлиги ҳақида қоида киритиш;

📌қарз, топшириқ ва бошқа бир қатор кенг тарқалган муносабатлар учун оғзаки шартнома тузилишига имкон бериш;

📌бой берилган фойда, маънавий зиённи ҳисоблаш мезонларини аниқ белгилаш;

📌суғурта муносабатларида мижозлар ҳуқуқларини ҳимоясини кучайтириш мақсадида суғурта ташкилотини зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилиш асосларини камайтириш;

📌фуқаронинг тасвиридан (фотосурат, видеоёзув ва бошқ.) унинг розилигисиз фойдаланилганда, унинг шахсий ва оилавий ҳаёти тўғрисидаги ҳар қандай ахборот тарқатилганда фуқаронинг ҳимоясини таъминлаш усулларини белгилаш.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Марказий сайлов комиссияси котибияти раҳбари Худоёр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди.

🎙Брифингда 2021 йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурига бағишланган мажлиси тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

👉 Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўринбосарлари учрашди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, учрашув чоғида кўп қиррали ҳамкорликнинг кун тартиби, шунингдек, инвестициявий, савдо-иқтисодий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳаларда мавжуд битимларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official