Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.97K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Статистика

2017 йил 12 декабрда Давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.

✍️ Агентлик ахборот хизмати
хабарига кўра, ўтган йилларда Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни жорий этишда аввалги тартибни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат хизматларидан фойдаланиш қай даражада енгиллашди?

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Tashkent Law Spring” II Халқаро ҳуқуқий форумининг сессияларидан бири ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилиш ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш масалаларига бағишланган

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, сессияда давлат бошқаруви ва давлат хизматларини рақамлаштириш жараёнлари даврида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш йўналишида катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.

👉Батафсил
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Tashkent Law Spring” Сизни кутади!

2021 йилнинг 22–23 апрель кунлари
Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда ва бу йил видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Маълумот учун: “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми илк маротаба 2019 йилнинг апрель ойида ташкил этилди. Унда 1 200 нафардан ортиқ ҳуқуқшунос ва бошқа соҳалар мутахассислари иштирок этиб, улардан 250 нафари 40 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган хорижий иштирокчилардир. Форум сессияларида умумий ҳисобда 134 нафар, шундан 100 нафар хорижлик экспертлар маъруза қилдилар.

Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Форумда
давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Корновирус чекловари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Батафсил маълумот https://tashkentlawspring.uz сайтида.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ижтимоий тармоқларда кўтарилган воқеликлар юзасидан изоҳ берди .

Хусусан, Ўзбекистон тумани 13-сонли ОНМТТда тарбиячи
Г. Усмонованинг эҳтиётсизлиги сабаб қўлидан чиқиб кетган темир қошиқ тарбияланувчи Ҳ. Имомалиевни кўзини шикастлагани, МТМ томонидан унинг даволаниш ва операция харажатлари қоплангани ва жабрланувчи оилага МТМТ дан 4 млн 700 минг сўм ундирилгани; тарбиячи Г. Усмоновага нисбатан ЖКнинг 111- моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлангани айтиб ўтилди.

Худди шундай Наманган вилоятидаги МТМ тарбияланувчисининг иссиқ сувда куйиши оқибатида вафот этганлиги, ўз ишига масъулиятсизлик билан қараган барча мутасаддилар ишдан бўшатилгани ҳақида маълумот берилди.

📹 Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси Туркияда саккизта медални қўлга киритди

Шу йилнинг 8-11 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида кикбоксинг WAKO бўйича Европа очиқ чемпионати ташкил этилди.

🥇Мазкур турнирда ўзбекистонлик спортчиларимиз ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, уч кун давом этган ушбу турнирда вакилларимиз тўртта олтин ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

🥊 Хусусан, рингга кўтарилган оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Ҳасан Баратов учта жангда иштирок этиб, барчасини нокаут билан мағлуб этди ва турнир чемпионига айланди. Унинг эгизаги Ҳусан Баратов эса “лоу-кик” йўналишида бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, қолган олтита медаль ҳам “лоу-кик” йўналишида қўлга киритилди.

🛩 Кеча, 12 апрель куни кикбоксингчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

❗️«Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган.

🔹Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти».

Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.

⚠️ «1+1» дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.

Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

💼 «Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади», деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

❗️Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун бир неча янгилик жорий қилинмоқда:

агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади;

“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади;

биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади;

“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади;

ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди;

ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади;

ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади;

“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

“ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Ёшлар масаласини бежиз ДХХга топширмадик. Бу борадаги ўрганишлар жойларда савия йўқлигини кўрсатди»

Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидан:

📌 «Туман, шаҳар ҳокимлари ҳозирги замон талабига мос иш қилолмаяпти, ректорлар номига юрибди. Нега ректор ёшлар билан учрашди, 2-3 та талабани ишли қилди, деган гапни эшитмаймиз? Ёки ректорлар нега талабалар турар жойларига бориб, санъат арбоблари билан учрашув ўтказмайди, нимага таклиф бермайди? Ота-оналар ректорларга қараб турганда, нега улар ташаббус билан чиқмайди? Чунки ҳеч ким ёмон кўрингиси келмайди, амалда ҳамма ўзига яхши бўлишини хоҳлайди, — деди давлат раҳбари.

🔹Ш.Мирзиёев Президентнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдувоҳитовда талабчанлик етишмаётганини, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов фолиятида натижа кўринмаётганини танқид қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Энди ҳокимларнинг ишда қолиш ёки қолмаслиги ёшлар бўйича кўтарган ташаббусига боғлиқ бўлади

Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан ўтказаётган видеоселектор йиғилишида Президентнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдувоҳитовда талабчанлик етишмаётганини, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов фолиятида натижа кўринмаётганини танқид қилди.

Йиғилишда жойлардаги муаммолар аниқ мисоллар билан айтиб ўтилди. Масалан, Андижон вилоятида 80 минг нафар ишсиз ёшдан биринчи чоракда 35 минг 600 нафарининг бандлиги таъминланган, шундан бор-йўғи 5 мингга яқини доимий ишларга жойлаштирилган. Ваҳоланки, бугунги кунда вилоятда саноат корхоналари ва кластерларда 7 мингта доимий вакант иш ўринлари мавжуд.

Жалақудуқ, Пахтаобод туманлари ва Хонобод шаҳрида бўш иш ўринларига жойлаштиришда камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Худди шу каби, ишсиз ёшларни касб ва тадбиркорликка ўқитишда ҳам муаммолар бор. Косонсойда 4,5 минг нафар ишсиз ёшларнинг 31 нафари, Наманган туманида 3,6 минг нафардан 47 нафари, Тахтакўпирда 1,3 минг нафардан 45 нафари ўқитилган, холос.

Шунингдек, ёшларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун Бандлик жамғармасидан 7 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган бўлса-да, Қашқадарёда бор-йўғи 5 нафар, Андижонда 11 нафар, Қорақалпоғистонда 76 нафар ёшларга субсидия ажратилган.

Президент ҳокимларнинг ёшлар бўйича ҳар 15 кун, 1 ойда нима ташаббус кўрсатганига қараб фаолиятига баҳо берилиши, шунга қараб ишда қолиш-қолмаслиги ҳал этилишини таъкидлади.

— 27 йил ёшларни ўқитмадик, дардига қулоқ тутмадик. Ёшлар биздан 20 баравар илгарилаб кетди. Уларга етиш учун кўпроқ ишлаш, ўрганиш керак. 2-3 йил олдин тизим йўқ эди, кейинги пайтларда етарли қарорлар қабул қилдик. Энди ҳар бир мактаб, коллеж, техникум, ҳунар-техника мактаблари директорлари ташаббус билан чиқиши керак, — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мирзиёев: Ёшлар биздан 10, 20 баравар илгарилаб кетган. Уларга муносиб бўлиш учун улар билан ҳар куни ишлаш керак
__

Президент Мирзиёев: Молодежь на 10, 20 шагов впереди нас. Необходимо работать каждый день, чтобы создать ей достойные условия

@maxsus_rakurs
📹 «Республика бўйича 648 минг нафар ишсизлар «ёшлар дафтари»га киритилган бўлса, шундан биринчи чоракда 283 минг ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бу жуда паст», — Президент баҳоси.

📹 Давлат раҳбари 480 минг нафар ёшга тадбиркорлик кўникмаларини бепул ўргатаётган тадбиркор ака-ука Мамасаидовлар фаолиятини алоҳида қайд этди.

📹 Сурхондарё вилоятида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш кўрсаткичи республикадаги энг паст.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия бўлимлари: 3 йиллик фаолият сарҳисоби

✍️ Адлия вазири матбуот котиби Севара Уринбаева
нинг маълум қилишича, Адлия бўлимлари ташкил этилгандан бошлаб, ўтган 3 йил давомида улар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, адлия бўлимлари томонидан 2018-2020 йиллар давомида:

▫️фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб судларга 28 мингдан зиёд даъво аризалари киритилган;
давлат органлари ва ташкилотларига 36 мингдан зиёд тақдимномалар киритилган;
▫️давлат органлари ва ташкилотларида 13 мингга яқин назорат тадбирлари ўтказилди;
▫️қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 12 минг 200 та таклифлар берилган.
Шунингдек, ташкил этилган йилдаёқ адлия бўлимлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг 8,5 мингга яқин мурожаатлари ҳал қилинди.

Бўлимлар томонидан биргина 2018 йилда давлат органлари ва ташкилотларига киритилган тақдимномалар асосида фуқаролар ва тадбиркорларнинг қарийб 3 млрд. сўм маблағлари қайтарилган ёки тўлаб берилган. Ушбу кўрсатгич 2019–2020 йиллар давомида қарийб 10-20 баравар ортиб тегишлича 32,5 млрд. ва 70 млрд. сўм ташкил этган.

2019-2020 йиллар давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида судларга киритилган даъво аризаларининг 98 фоизи қаноатлантирилган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
UZCARD ва HUMO терминалларида ҳар икки картадан ҳам тўлов қилиш имконияти яратилади

✍️ Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

🔸UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви амалга оширилади.

🔸2021 йил охирига қадар тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди. Истеъмолчилар савдо нуқталари қайси терминалдан фойдаланаётганини сўраб ўтиришига ҳам ҳожат қолмайди, тадбиркорлар эса ҳар иккала картадан ҳам тўловларни битта терминал орқали қабул қила оладилар.

🔸Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар,

– карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

– нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;

– тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official