Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#ДИҚҚАТ!

Арзон уйлар ДХМ орқали берилиши бошланмади – бу умуман бошқа масала!

Ҳурматли фуқаролар, маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сон Фармонига мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб ДХМлар ёки my.gov.uz портал орқали фуқароларга субсидиялар бериш учун ариза қабул қилиш назарда тутилган.

❗️Субсидиялар маълум тоифадаги фуқаролар учун уйларни БОЗОР НАРХИДА харид қилишга берилади. Яъни, арзон уйларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарорига асосан 2017 – 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия субсидия тайинлаш билан шуғулланмайди.

❗️Лекин, Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилмаган! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликда ўзгартириш киритилмаган. Шу сабабдан, АДАШТИРИШ КЕРАК ЭМАС.

Арзон уй-жой учун НАВБАТларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди,

Марказни бу масалага алоқаси йўқ. Мазкур масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.

Энди субсидия ҳақида қисқача:

Фармонга кўра ушбу субсидиялар кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

❗️Фармонда субсидия тўлаш схемаси кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, субсидия тайинлаш учун фуқаролар аниқ мезонлар доирасида танлаб олинади ва улардан ариза билан бирга маълум ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш талаб қилинади.

Ушбу МЕЗОНЛАР, аниқ муддатлар ва тасдиқловчи ҲУЖЖАТЛАР жамланмаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланиши керак ва ШУНДАН СЎНГГИНА (❗️❗️❗️) ушбу хизмат тўлиқ ишга туширилади.

Бироқ, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги томонидан Марказларда ариза қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди.

Қарор қабул қилингандан кейин субсидия олувчиларни танлаб олиш мезонлари тасдиқланади. Фақат қарор чиқишини кутиш керак.

Тушунишингизни сўраймиз!

P.S. Субсидияни тўлаш мезонлари тасдиқланганидан сўнг, https://t.iss.one/davxizmat расмий каналимизда бу ҳақида зудлик билан маълумот жойлаштирилади.
Forwarded from Хорижда иш
O N - L I N E M U L O Q O T

Бугун
Корея вақти билан соат 20:00 да Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Алишер Сулаймонов билан айни кунларда бўлаётган воқеалар, март ойида Е-9 визаси муддати тугаётган фуқароларнинг виза муддатини чўзиш тартиби ва бошқа мавзулардаги саволларига Ваколатхонанинг фейсбукдаги саҳифаси орқали он-лайн савол-жавоб ўтказилади.

Он-лайн мулоқот манзили:
https://www.facebook.com/pg/Vakolatxona.Koreya/about/


Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekistonning Afg‘oniston, Eron va Italiyada bo‘lib turgan yoki mazkur davlatlarga borishni rejalashtirayotgan fuqarolari diqqatiga

COVID-19 koronavirusinining O‘zbekiston hududiga kirib kelishi va tarqalishining oldini olish maqsadida mamlakatimiz Transport vazirligi Afg‘oniston Islom Respublikasi, Eron Islom Respublikasi va Italiya Respublikasi aviatsiya idoralari va kompaniyalarini 2020-yilning 1-mart kunidan boshlab mazkur davlatlar bilan aviaqatnovlarning vaqtinchalik to‘xtatilganligi to‘g‘risida rasman xabardor qildi

Batafsil: https://mfa.uz/uz/press/news/2020/03/23593/
https://t.iss.one/uzbekmfa
Вниманию граждан Узбекистана, находящихся или планирующих посетить Афганистан, Иран и Италию

В целях предотвращения проникновения и распространения коронавируса COVID-19 на территории Узбекистана Министерство транспорта нашей страны официально уведомило авиационные власти и компании Исламской Республики Афганистан, Исламской Республики Иран и Итальянской Республики о временном прекращении с 1 марта 2020 года авиасообщения с этими государствами

Подробно: https://mfa.uz/ru/press/news/2020/03/23592/
https://t.iss.one/uzbekmid
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девонхонаси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию КНР во главе с членом Политбюро Центрального комитета Коммунистической партии Китая, руководителем Канцелярии Комиссии по иностранным делам Ян Цзечи.
В ходе беседы обсуждены актуальные вопросы узбекско-китайского многопланового партнерства.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Мактабларни замонавий архитектура ечимлари асосида барпо этиш, замонавий лаборатория, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўқув дастурларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, аниқ фанларда амалий машғулотлар кўламини ошириш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению приоритетных задач в системе народного образования.
Даны поручения по строительству школ на основе современных архитектурных достижений, оснащению современными лабораториями, компьютерной техникой, спортивным инвентарем и другими необходимыми средствами.
Поставлена задача широкого использования цифровых технологий, увеличения доли практических занятий в учебных программах по точным наукам.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остидаги кўкаламзорлаштириш лойиҳасининг илк тадбири ташкил этилди

Батафсил: https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/environment0103
—————————————————-
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook