Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
32K photos
7.21K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокарада икки томонлама ҳамкорликда ҳали ишга солинмаган жуда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Шу боис асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан продолжили переговоры с участием официальных делегаций двух стран.
Лидеры отметили наличие огромных незадействованных возможностей для сотрудничества. Основное внимание уделено вопросам дальнейшего укрепления торгово-экономических, инвестиционных и финансовых связей.
Обсуждены также вопросы развития межрегионального и культурно-гуманитарного сотрудничества.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ «Тадбиркорлар фаолиятини текшириш ўтган йилгига нисбатан 5 баробарга кўпайган», — Бизнес-омбудсман

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман матбуот котиби Абдували Абдумавлонов маълум қилди.

🔎 Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 23 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 15 596 та текширув ўтказилган бўлиб, шундан 48 таси (0,3 фоизи) Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда, қолган 15 548 таси (99,7 фоизи) уни хабардор этган ҳолда ўтказилган.

⚠️ Назорат қилувчи органларнинг келишиш учун киритилган жами 225 та буюртмаларидан 48 таси (21,3 фоизи) келишилган ва қолган 207 таси (78,7 фоизи) текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

❗️Тадбиркорлар фаолиятида 2021 йил январь-февраль ойида амалга оширилган текширувлар сони 2020 йилнинг шу даври билан солиштирилганида 5 баробарга кўпайгани кузатилмоқда

Маълумот учун: 2020 йил январь-февраль ойида тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган жами текширувлар сони 3 024 тани ташкил қилган бўлса, жорий йил ушбу кўрсаткич 15 596 тага етди.

🖇 Ўтган давр мобайнида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширувларини ўтказишнинг қонунийлиги мониторинги амалга оширилиб, мониторинг доирасида 14 та назорат қилувчи органлар томонидан 976 та ноқонуний текширувлар ўтказилгани, 9 та назорат органи томонидан 4 984 та ҳолатда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланди.

📌 Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича назорат органларининг 166 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва уларнинг раҳбарларига қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 11 та тақдимномалар киритилган.

📈 Натижада, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган назорат органларининг мансабдор шахсларига судлар томонидан маъмурий жазолар тайинланган, ҳамда тартиббузарликларга йўл қўйган ходимларга назорат органлари раҳбарлари томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

✍️Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан телеграм мессенджерида интерактив бот@tekshiruvinfo_bot яратилган. Ушбу бот орқали тадбиркорлар ўзларида ўтказилиши режалаштирилган текширувлар тўғрисидаги маълумотларни эркин олиш имкониятига эгадирлар.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Пандемия даврида Испанияда Ал-Хоразмий, Францияда Ибн Сино бюсти яратилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси ўринбосари Наргиза Мусахўжаева маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

👩🏻‍🎨 Бугунги кунда Ўзбекистон Президентининг 5 та ташаббуси бўйича “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси ҳамда "Ўзбекистон манзаралари" акцияси йўлга қўйилди. Бунда ёшлар ва ижодкорлар билан ижодий мулоқот ўрнатилди. Республикамизнинг кўплаб ижодкорлари тоғли худудларда плэнерлар ташкиллаштириб ижодий харакат ва изланиш олиб бормокдалар.

Карантин вақтида ҳам Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг кўплаб рассомлари онлайн тарзда олиб борилган халқаро кўргазмаларда, танловларда иштирок этиб, ўзбек тасвирий ва амалий санъатини дунё миқёсида тарғиб этдилар. Эндиликда жорий 2021 йилнинг август ойида қўшни мамлакатлар билан халқаро пленер ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида 10 та вилоятда ва Тошкент шаҳрида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг 26 та, Наманган вилоятидаги “Адиблар хиёбони”да халқимиз машҳур адибларининг 10 та бюсти ўрнатилди, Сирдарё, Қарши ва Андижон шаҳарларида 3 та, Жиззахда 2 та, пойтахтда эса 12 та монументал ҳайкал ва 2 та меъморий ёдгорлиги ва
3 бюстлари ўрнатилди.

Испанияда Ал-Хоразмий бюсти, Францияда Ибн Сино ҳайкали яратилди. Шу билан бирга “Ғалаба” боғида рассом ва ҳайкалтарошлар салмоқли меҳнат қилдилар. Ёдгорлик мажмуасини яратиш бўйича 16 та ҳайкалтарошлик композицияси ва музейини ижодкорлар маҳобатли рангтасвир асарлари билан бойитдилар.

Ҳозирда “2021 йил- Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Навқирон Ўзбекистон” ёш иқтидорларнинг республика кўргазма-танлови ҳамда Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллини бағишланган “Ранглар жилосида – она ватан” кўрик-танловлари саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Қозоғистонда ижтимоий тармоқларни тартибга солиш таклиф қилинди

Қозоғистонда ижтимий тармоқларни тартибга солиш борасида алоҳида қонун қабул қилиш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Парламент Сенатида миллий қадриятларни оммалаштириш масалалари бўйича парламент эшитувида депутат Бакитжан Жумагулов маълум қилди, дея хабар бермоқда, zakon.kz мухбири.

«Биз ёшларни меҳнатсевар қилиб тарбиялашимиз лозим. Пандемия шароитида дунёда, шунингдек, ғоявий вируслар ҳам тарқамоқда. Ёлғон ахборот ушбу вирусни шу заҳоти ижтимоий тармоқлар орқали етказади. Шунинг учун, биз ижтимоий тармоқлар тўғрисида қонун қабул қилишимиз керак», — деди Жумагулов

Сенатор бу қонун "сўз эркинлигини бузиш эмас, балки ижтимоий тармоқларни қонунчилик доирасига киритиш ва фойдаланувчиларнинг қонун олдида масъулиятини оширишдир", — дея қўшимча қилган.

«Глобаллашув даврида баъзи ёшлар қандай қилиб ғарбнинг номақбул гуруҳлари таъсирига тушиб қолганини ҳатто сезмай ҳам қоладилар. Улар миялари заҳарланиши оқибатида қафасга тушадилар. Шу тарзда когнитив технологиялар жамоатчилик онгига таъсир кўрсатиш воситасига айланади. Биз учун миллий манфаат ва миллий қадриятларимизни ҳимоя қилиш — энг муҳим бойликдир», — дея таъкидлади у.

Оксана Скибан, Нур Султон

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.
Шунингдек, ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Маросимда икки мамлакат вазирликликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.
Сўнг оммавий ахборот воситалари учун брифинг бўлиб ўтди.

По итогам переговоров Президент Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Виктор Орбан подписали Совместную декларацию о стратегическом партнерстве между Республикой Узбекистан и Венгрией.
Также в рамках визита было подписано более 10 документов, направленных на дальнейшее развитие многопланового партнерства. В присутствии глав государств руководители министерств двух стран обменялись подписанными документами.
Затем состоялся брифинг для средств массовой информации.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif #deklaratsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter