Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔰 Омбудсман Бухоро вилоятида бўлиб, инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолатини ўрганди

Объектларни ўрганиш давомида маҳкумларни яқин қариндошлари учрашувга келганларида, улар учун колония ташқарасида кутиш жойлари қилинмагани, савдо дўконларидаги маҳсулотлар нархи қиммат экани, қолаверса, муассасада жойлашган ишлаб чиқариш  цехларининг айрим буюртмачилари томонидан келишилган шартнома талаблари бажарилмаганлиги сабабли маҳкумларнинг ойликлари кечикаётгани аниқланди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат раисининг Мирзо Улуғбек туманида маҳаллабай ўрганишлари

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака тоифасини олиш учун тест топширмайди

Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали эълон қилингач, айрим ўқитувчилар нима учун жисмоний тарбия фани рўйхатда йўқлигини сўраб мурожаат қилишмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сон қарори билан юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш мақсадида бир қатор қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Жумладан, Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра, таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

👉 туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгаиккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

👉 вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгабиринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

👉 халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг 1, 2 ва 3-ўрин совриндорларини тайёрлаганларгаолий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Шунингдек, ушбу қарорда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака синовлари (тест синовлари) ўрнига назарий ва амалий синовларини ўтказиш белгиланган.

Педагог кадрларнинг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларига кўра назарий синов 4 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир саволга берилган жавобдан келиб чиқиб баҳоланади –– назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл);

амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш, жойидан туриб узунликка сакраш, турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун), ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) кабилардан иборат бўлади.

Ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги мазкур баҳолаш мезонларининг иловасига мувофиқ Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий синовлар нормативлари асосида баҳоланади – амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади.

❗️Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Самарқандда ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида ИИВ Самарқанд академик лицейи жамоаси мутлоқ ғолиб бўлди ва 100 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Самарқандда бўлиб ўтган ўйинда жами 277 та жамоа қатнашган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🧾 Давлат хизматлари агентлиги томонидан телеграмдаги расмий канали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали ўтган икки ҳафта давомида соҳага оид сўров ўтказилган эди.

Натижалар ДХА ахборот хизмати инфографикасида.

Ижтимоий сўровда 947 нафар респондент иштирок этди.

〰️〰️〰️

🧾В течение последних двух недель через официальные канал телеграм и страницы в социальных сетях Агентства государственных услуг проводился опрос, касающийся сферы госуслуг.

В социологическом опросе приняло участие 947 респондентов. Результаты - в инфографике.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда йиллик 3,3 млрд куб метр табиий газ босимини ошириш қувватига эга станция ишга туширилди

Компания ахборот хизмати хабар беришича, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” конидаги сиқув компрессор станциясининг 2-навбати ишга туширилди.

Янги сиқув компрессор станцияси йилига 3,3 млрд куб метр табиий газ босимини ошириш қувватига эга ҳамда газ таркибидаги суюқ компонентларни ажратиб олиш учун газни комплекс тайёрлаш қурилмасига етказиб беришга хизмат қилади ва кунлик қўшимча 1,5 млн куб метр (йиллик 480,0 млн куб метр) газ қазиб олишга эришилади, – деди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев.

Қазиб олинаётган табиий газ қувурлари орқали “Муборак” газни қайта ишлаш заводига ҳамда нефть ва конденсат хомашёлари “Бухоро” нефтни кайта ишлаш заводига етказиб берилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
1 апрелдан нималар ўзгаради?

🔸Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди.

🔸Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади.

🔸Айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерларнинг ойлик нафақаси оширилади.

🔸«Эл-юрт умиди» жамғармаси ривожлантирилади.

🔸Уй-жой нархлари оптималлаштирилади.

🔸Давлат органлари раҳбарларининг масъулияти оширилади.

🔸Бир қатор солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайди.

🔸Электр техникасини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари ажратилади.

🔸Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.

🔸Сейсмик хавфсизлини таъминлаш чоралари кучайтирилади.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг кучли ёғингарчилик вақтида тегишли хизматлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги баёноти.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади ва кимлар биринчи галда эмланади?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш жорий йилнинг 1 апрелидан бошланади.

Биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар ва улар билан бир қаторда хавф ости гуруҳига мансуб бўлган тиббиёт ходимлари эмланади.

Тиббиёт ходимларининг барчаси эмланадими деган савол туғилиши мумкин? Коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашган муассасалар ходимлари, тез тиббий ёрдам ходимлари, шошилинч тиббий ёрдам тизими ходимлари, юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари, коронавирусга лаборатория ташхисоти билан шуғулланадиган ходимлар ва бирламчи тиббий санитария хизмати, яъни амбулатория, поликлиника хизмати ходимлари биринчи галда эмланадиганлар сафига киритилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади ва кимлар биринчи галда эмланади? Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди: 〰️〰️〰️ «Мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эмлаш тадбирлари қайси ҳудудлардан бошланади?

АОКАда ўтказилган брифингда Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб берди:

〰️〰️〰️
«Ҳозирги вақтда эмлашни дастлаб вилоятлар марказлари, катта шаҳарлар негизида бошлашга қарор қилинган.

Демак, апрел ойида вилоят марказлари ва катта шаҳарларда эмлаш тадбирлари бошланади. Май ойида эса туман марказлари ва кичик шаҳарларда эмлаш тадбирлари амалга оширилади.

Июн ойида эса бошқа аҳоли қатлами эмлаш билан қамраб олинади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📣Бизнес-омбудсманга
матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди

❗️Абдумавлонов Абдували Абдусалом ўғли
Бизнес-омбудсманнинг — матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

🔹А.Абдумавлонов 1990 йил 9 июлда Тошкент вилоятида туғилган. Шу пайтга қадар у Бизнес-омбудсман девонида бош инспектор лавозимида ишлаб келган.

☑️ Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Ўзбекистон ҳудудининг сейсмик харитаси ишлаб чиқилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова маълум қилди:

«Сейсмоген зоналарнинг сейсмологик ва сейсмотектоник потенциалини баҳолаш методикасини такомиллаштириш асосида Марказий Ўзбекистон ҳудудининг мукаммал сейсмик районлаштириш харитаси ишлаб чиқилмоқда».

〰️〰️〰️
📌 Иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича Жамғарма ташкил этилди, илмий тадқиқотларга 150 млн сўмгача грантлар ажратилади

Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма март ойи бошида илмий тадқиқотларга 150 млн сўмгача грантлар ажратиш бўйича танлов эълон қилди.

Танлов шартларидан ўтган лойиҳалар бир йил мобайнида, яъни, 2021 йил май ойидан 2022 йил май ойига қадар Жамғарма ҳисобидан молиялаштирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилнинг 29-31 март кунлари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Бўлажак олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.

29-31 марта этого года Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан посетит нашу страну с официальным визитом.
В ходе предстоящих переговоров на высшем уровне будут обсуждены перспективы дальнейшего расширения двустороннего сотрудничества в политической, торгово-экономической, инвестиционной, финансово-технической и культурно-гуманитарной сферах.
Кроме того, состоится обмен мнениями по вопросам международной политики и регионального сотрудничества.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Avto oltmish oy” МЧЖ иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Хатланган пул маблағлари ва мол-мулк сотувидан тушган пулларни пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди
.

Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 29 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида “Avto oltmish oy” МЧЖ масъулларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ж. Баҳодиров (“Avto oltmish oy” МЧЖ раҳбари)га узил-кесил ўташ учун 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

О. Мирзаевга узил-кесил ўташ учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Э. Қурбонов(“Avto oltmish oy” МЧЖ бош ҳисобчиси)га узил-кесил ўташ учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Гулмирзаевага 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоситайинланди. М. Гулмирзаевага Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида, 2019 йил 7 ноябрдан 20 ноябрга қадар дастлабки қамоқда сақланган 14 кун муддатини озодликдан чеклашнинг бир кунига тенглаштириб ҳисобга олган ҳолда ўташ учун узил-кесил 4 йил 11 ой 16 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

М. Ҳакимова(“Avto oltmish oy” МЧЖ маслаҳатчиси) жазодан озод қилинди.

Жиноят оқибатида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши ҳамда жиноят иши юзасидан хатланган пул маблағлари ва мол-мулк сотувидан тушган пулларни пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун биринчи брифингини ўтказди.

Брифингда давлатимиз раҳбари иштирок этадиган бўлажак халқаро тадбирлар - Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Туркий кенгашнинг норасмий саммити ҳақида маълумот берилди.

(1-видео)

〰️〰️〰️
Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов провел первый брифинг для СМИ.

На нем была представлена информация о предстоящих мероприятиях с участием главы государства - визите делегации Венгрии в Узбекистан и неформальном саммите Тюркского совета.

(2-видео)

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Ўзбекистон ҳудудининг сейсмик харитаси ишлаб чиқилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова маълум қилди: «Сейсмоген зоналарнинг сейсмологик ва сейсмотектоник потенциалини баҳолаш методикасини…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💧Сув омборларининг сейсмик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услуб ишлаб чиқилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Тош билан тўлдирилган грунтли ва темир-бетон таянчли тўғонлар ҳолати мониторинги услубиёти тўғон иншооти тебраниш кўрсаткичларини турли қисмларда ўзгаришини қайд қилиш ва тебраниш спектрларини таққослаш асосида башорат қилишдан иборат.

Тўғон ва қирғоқлар бўйлаб 25 метрдан 100 метргача бўлган масофа билан 40 дақиқалик интервалларда микросейсмик ўлчовлар олиб борилади.

Ўлчовларнинг биринчи цикли натижасида тўғон танасида тўлқинларни қайд қилиш пунктларининг частоталари паспорти тузилади. Aгар баъзи бир қайд қилиш пунктларида частоталар ўзгариб турса, тўғон танасининг сув массаси билан юкланиш даражаси ёки тўғон танаси ҳолатининг ўзгарганлик даражасини баҳолаш мумкин бўлади».

📹 Батафсил: видеода

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Венгрия делегацияси пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига йўл олди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактаблари ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш ходимларининг малакасини ошириш мақсадида 3 кунлик ўқув-тренинги ташкил этилди.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, тренингнинг биринчи кунида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби Наргис Қосимова қатнашчиларга ташкилот имиджини шакллантиришда ПРнинг аҳамиятини тушунитириб берди.

Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакили Нурали Орипов ҳам тренингда иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш тўғрисида”ги қарорида ахборот хизмати учун белгиланган вазифалар хусусида гапириб ўтди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official