Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚠️ 2018-2020 йилларда иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва соҳанинг бугунги кун ҳолати

————

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Етарлича ишлов берилмаган пахта ёғи — инсон саломатлиги учун жиддий хатар

🌱 Пахта ёғи — маҳаллий ва импорт қилинган ёғлар орасида ишлаб чиқариладиган энг арзон ўсимлик ёғи ҳисобланади.

Аҳолининг катта қисми томонидан истеъмол қилинадиган пахта ёғида ишлатиладиган асосий хом-ашё — пахта техник чигитидир. Техник чигит таркибидаги госсипол моддаси -табиий заҳар ҳисобланиб, техник чигитга белгиланган талаблар асосида керакли ишлов берилмаганда инсон саломатлиги учун хавф туғдиради.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Сифатсиз ёғ-мой ишлаб чиқараётган 16та корхона бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материал киритилган

Зафар Саидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари:

📎 Шу кунга қадар 500 дан ортиқ ёғ-мой корхоналарининг рўйхати шакллантирилди ва уларнинг 264 тасида назорат тадбирлари ўтказилди.

🔎 Таҳлил натижаларига кўра, белгиланган талаблар 40 та ёғ-мой корхонасида таъминланганлиги ва 224 тасида (Товар хом-ашё биржасига тақдимнома киритилган) таъминланмаганлиги маълум бўлди.

🔗 Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 186 маротаба (шундан, 20 та огоҳлантириш, 157 та кўрсатма ва 9 та тақдимномалар киритиш орқали) таъсир чоралари қўлланилди, 16 та ёғ-мой корхонаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига (шундан, 8 та судларга, 8 та прокуратурага) материаллар киритилди.

—————
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
❗️ОГОҲ БЎЛИНГ!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, ижтимой тармоқда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилаётган янги лойиҳада иштирок этиб, мўмай даромад олиш имкони яратилаётгани ҳақидаги сохта видеороликлар тарқатилмоқда.

⛔️Шунингдек, https://uzbekneftegaz.info/ веб-сайти орқали фойдаланувчиларни сохта лойиҳада фаол иштирок этишга ундовчи ўзбек санъаткорларнинг суратлари ва уларнинг лойиҳада иштирок этиб, бойиб кетгани ҳақидаги ёлғон интервьюлар нашр этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ушбу лойиҳа ва у ҳақдаги видеороликни “Ўзбекнефтгаз” АЖга расман тегишли эмаслигини маълум қилади.

🙅‍♂️“Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу лойиҳада иштирок этмасликка ва фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақиради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Халқаро пресс-клуб сессиясидан

Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

🏛 «Эсимда, ўтган чақириқдаги парламент даврида бизни мутахассис сифатида Қонунчилик палатасига чақиришди. Ўшанда Пресс-клуб энди фаолиятини бошлаган йиллар эди. Кирсам, телефонимни олиб қўйишди. Мен илтимос қилиб, телефонимни қайтариб олиб, парламентга кириб кетдим.

📲 Депутатлар билан даврада гаплашиб ўтирувдик, кимдир менга телефон қилди. Телефонни олсам, депутатлар ҳайрон: «Сиз қандай қилиб телефонни парламентга олиб кирдингиз? Сизга ким рухсат берди?» дейишди. «Сизларчи?» десам, «Биз телефон билан киролмаймиз», дейишди. Мен «Ахир сизлар ижтимоий тармоқни қандай кузатасиз?» деб сўрадим.

🌐 Депутатлар учун эски компьютерлар ўрнатилганди. Мана, Расул Кушербаев билади. Уларда интернет ҳам чекланган экан ўшанда. «Ҳамма ресурсларга киролмаймиз», дейишганди. Фақат интранет, яъни ички сайт қилинган экан.

📌 Мана, ўша пайтдаги бизнинг ёпиқлигимиз, ҳатто депутатларимиз журналистлардан қочиб юрган давр эди. ОАВ билан гаплашмаган. Битта-иккита одам гаплашган мард бўлиб. Интернетда, ижтимоий тармоқда депутатнинг бўлиши мумкин эмас бўлган. Ва буни улар табиий ҳол деб ўйлашган».

〰️〰️〰️
Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

«Ҳозир депутатлар мулоқот ёки ижтимоий тармоқларни кузатиш учун парламентда телефонлардан эркин фойдаланишади.

«Facebook»
ёки «Telegram» каби тармоқларда депутатларнинг деярли 90 фоизи ўз саҳифасини очган, атиги 10 фоиздан ортиғи ҳали аккаунтига эга эмас. Шу озчилик орасида ҳам кимлардир аккаунт очган, лекин тартиб-қоидаси билан, мунтазам ва фаол юритмаган. Бу кўрсаткични 100 фоизга олиб чиқамиз, депутатларимиз билан гаплашиб-келишиб олдик».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири Улукбек Мариповни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда қабул қилинган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял Премьер-министра Кыргызстана Улукбека Марипова.
На встрече рассмотрены вопросы дальнейшего развития многопланового сотрудничества между Узбекистаном и Кыргызстаном.
Глава нашего государства особо отметил важность своевременной и полной реализации договоренностей и соглашений, принятых в ходе недавнего саммита на высшем уровне.

#Mirziyoyev #qabul #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон театр санъати ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы театрального искусства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Божхоначилар 9,2 млрд. сўмлик қалбаки дориларни қадоқлаб сотишга уринган шахсларни қўлга олишди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада бу хонадон ўзига хос яширин савдо плафтормаси бўлиб, унда “Сall Centre” ташкил қилингани ҳамда сотиш учун мўлжаллаб қўйилган 96 622 дона дори воситалари, 72 902 қути биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ушбу хонадондан умумий қиймати 9 млрд. 179 млн. сўмлик дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ҳамда қадоқловчи ускуналар, ярим тайёр маҳсулотлар, ёрлиқлар, қўллаш учун йўриқномалар ва бўш қутилар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 27 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилган Ўзбекистонда пуллик йўлларни барпо этилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Ғаффоров, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдурасул Абдушерозов, Адлия вазирлиги масъул ходими
〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари асосида долзарб мавзуларда савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Ички ишлар органлари фаолиятида янги механизмлар жорий этилади

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6196-сон 26.03.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборт канали маълум қилди.

☑️ Фармонга кўра, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммолар бевосита жойларнинг ўзида ҳал этилади.

📌 Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади.

Дастлаб маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари Тошкент шаҳрида намунавий тарзда ташкил этилади.

🖥 Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 2021 йил 1 июнгача профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш имконини берувчи “Smart маҳалла” ахборот дастури ишга туширилади.

Мазкур ахборот дастури 2021 йил якунигача республиканинг бошқа ҳудудларида ишга туширилади.

🔰 Ички ишлар вазирлиги тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

Жиноят қидирув бош бошқармаси, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармасини ўз ичига оладиган Тезкор-қидирув департаменти;

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Пробация хизматини ўз ичига оладиган Жамоат хавфсизлиги департаменти;

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси,
Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасини ўз ичига оладиган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти;

Кадрлар бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси, касбий тайёргарлик бошқармасини ўз ичига оладиган Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти;

Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази (Бош прокуратуранинг Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди);

Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази.

🏢 Шунингдек, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти этиб қайта ташкил этилди.

💼 Ҳудудий ички ишлар органларининг тузилмасида ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича, пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси (бўлими) бошлиғи лавозимлари тугатилди.

РАСМИЙ
ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш учун қанча маблағ сарфланиши маълум

АОКАда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими Фаррух Ғаффоров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда пуллик трассаларга оид маълумотлар берилди.

🛣 Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослар (ДТИА) Жаҳон банки консультантлари томонидан ишлаб чиқилди ва 2020 йилда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди.

📎 Лойиҳа бўйича “Инвестициядан олдинги тадқиқот” (Pre-investment study) ни ўтказиш бўйича консультантни аниқлаш ишлари бошланиш арафасида. Бир йилдан кўпроқ муддат давомида ўрганиш ишлари ўтказилгандан сўнг, халқаро тендер эълон қилинади. Шунингдек, ўрганиш ишлари давомида аҳолидан мазкур лойиҳага ва йўлдан фойдаланиш учун тўловга муносабати сўровнома орқали аниқланади.

🏗 Лойиҳалар бўйича ҳали қурилиш ишлари бошланмаган. Икки босқичли очиқ ва шаффоф тендер асосида танланган халқаро инвестор билан ДХШ тўғрисидаги битим имзолангандан кейин қурилиш ишлари бошланади.

💰 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа умумий қиймати 2 млрд. АҚШ долларидан ошади. 340 км. лик йўл учун умумий қурилиш даври қурилиш кетма-кетлигига кўра 5-10 йилни ташкил этиши мумкин.

💲Жаҳон банкининг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўлдан фойдаланиш нархлари енгил автомобил ва енгил юк машиналар учун тахминий нарх 5 ва 7 АҚШ доллари, юк машиналари ва автобуслар учун 15 АҚШ доллари этиб кўрсатилган.

✍️ ДШХ тўғрисидаги битим тахминан 40 йил муддатга тузилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа бўйича Президент қарори қабул қилиниши кўзда тутилган бўлиб, мазкур қарорда йўлдан фойдаланувчилар учун нархлар ўзгариши ёки тўловниннг маълум қисми субсидия ҳисобига қопланиши ёхуд йўлнинг бепул бўлиши ва имтиёзга эга бўлган фойдаланувчилар рўйхати шакллантирилиши масалаларига аниқлик киритилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Пуллик трассаларни қуриш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими Фаррух Ғаффоров маълум қилди.

—————-

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки консультантлари билан битим имзоланди ва ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

💵 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа умумий капитал харажатлари тахминан 1,5 млрд. АҚШ долларидан ошади. 300 км.лик йўл учун умумий қурилиш даври қурилиш кетма-кетлигига кўра 5-8 йилни ташкил этиши мумкин.

💰Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўлдан фойдаланиш нархлари енгил автомобил ва енгил юк машиналар учун тахминий нарх 5 ва 7 АҚШ доллари, ва юк машиналари ва автобуслар учун 15-20 АҚШ доллари этиб кўрсатилган.

ДШХ тўғрисидаги битим тахминан 30 йил муддатга тузилиши кўзда тутилган.

⚠️ Лойиҳани молиялаштириш давлат бюджетидан эмас, асосан, хусусий шерик, яъни хорижий инвестор томонидан амалга оширилади.

❗️Шуни таъкидлаш лозимки, ҳали мазкур лойиҳалар бўйича аниқ белгиланган маршрут ва нархлар мавжуд эмас. Сўнгги тасдиқланган рақамлар Ҳукумат ва инвесторлар ўртасида тузиладиган келишув асосида аниқ бўлади. Айтилган рақамлар халқни амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар бўйича умумий тушунчага эга бўлиши учун маълум қилинди.

Халқаро тажрибага кўра, пуллик йўл қурилганда одатда аҳоли учун бепул алтернатив йўл сақланиб қолади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида юк машиналари иштирокидаги иккита ЙТҲ оқибатларини бартараф этилди

✍️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, куни кеча, “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 227-километрида 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз берган.

Биринчи ҳолатда, “МАН” юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши туфайли йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан ёрдамга етиб келган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ЖССТга тақдим этилгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирилган.

Генеральный директор Всемирной организации здравоохранения Тедрос Аданом Гебрейесус направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
В письме выражается благодарность главе нашего государства за разработку и предоставление ВОЗ проекта Международного кодекса о добровольных обязательствах государств в период пандемий, инициированного Президентом Узбекистана на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций.

#Mirziyoyev #maktub #JSST #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги масъул ходими Абдурасул Абдушерозов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

🔰Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🧬2022 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;

💰2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан ОТМларда:

🔹физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маоши миқдорида бир марталик пул мукофоти;

🔹физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
〰️〰️〰️〰️

🔰“Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

✔️Фармон билан қуйидагилар Агентлик тизимига ўтказилди:

▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари;

▫️Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;

▫️ ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари;

▫️уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;

▫️Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

▫️Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази;

▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

▫️Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда соҳага доир муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️
Қандай ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?

🔹Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз холга келганда).

Ушбу холларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

〰️〰️〰️
Кадастр соҳасида коррупцион ҳолатларга дуч келсак, кимга мурожаат қилишимиз керак?

🗣 Кадастр соҳасида ўз лавозимини суистеъмол қилаётган, таъмагирлик ва коррупцияга қўл ураётган ходимлар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Кадастр агентлигининг Комплеанс назорат хизматига 71-202-55-81 телефон рақами ёки ygk.uz сайти орқали хабар беринг. Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

〰️〰️〰️
Кадастр ҳужжати йўқолганда дубликат нусхасини олиш учун матбуотга эълон бериш шартми?

🗞 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспортини олиш учун матбуотда эълон бериш талаб этилмайди.

〰️〰️〰️
Уйимни кадастр килганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

📓 Кадастр ҳужжатлари тайёрланган турар-жойингизда келишилган лойиҳа ва белгиланган рухсатнома асосида қўшимча қурилган уй-жойни ҳам кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришингиз зарур бўлади. Бунда Сизда мавжуд кадастр паспортига ўзгартириш киритилиб, янгилаб берилади.

💵 Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳақи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ундан сўнг қўшимча қурилган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий судга қандай тартибда шикоят киритилади?

‼️Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати фуқаролардан тушаётган мурожаат ва саволларни инобатга олиб, Олий суд жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби ҳақида маълумот берди.

1️⃣ Олий судга жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби

2️⃣ Олий судга фуқаролик ишлари бўйича шикоят қилиш тартиби

3️⃣ Олий судга маъмурий ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби

4️⃣ Олий судга иқтисодий ишлар бўйича шикоят қилиш тартиби

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official